Бургут
39.7K subscribers
8.28K photos
4.81K videos
16 files
2.01K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
Қирғизистон ортидан Қозоғистон ҳам TikTok'ни чекламоқчи

Бу ҳақида Қозоғистоннинг маданият вазири маълум қилган. Унинг фикрига кўра, тармоқда нотўғри контент борган сари ортиб бормоқда.

Аввалроқ бу ишни Қирғизистон ҳам қилган эди. Ўзбекистонда эса тармоқ анча аввал чекланган.

@burgutuzb
56 дақиқада 24 мингта Damas

Damas автомобиллари учун 56 дақиқа ичида 24 000 та шартнома тузилди. Тузилган шартномаларнинг 98.8%и One ID тизимида рўйхатдан ўтган ва 1 та дан кўп бўлмаган автомобил учун шартнома тузган жисмоний шахсларга тўғри келади.

Бу ҳақида УзАМ телеграм каналида маълум қилган.

@burgutuzb
Бойсунда Damas жарга қулаши оқибатида 6 киши вафот этди

21 апрел куни Бойсун туманининг Паданг қишлоғида тоққа дам олишга кетаётган, ичида 9 киши бўлган Damas машинаси бошқарувни йўқотиши натижасида жарликка қулаб кетди.

ЙТҲ оқибатида 6 киши – 3 аёл ва уларнинг биттадан фарзанди воқеа жойида вафот этган. Ҳалок бўлган болаларнинг биттаси 14 ёшли йигит, иккитаси эса 8 ва 9 ёшли қизлар. Шунингдек, 1981 ва 1985 йилларда туғилган икки аёл ҳамда 1974 йилда туғилган эркак оғир жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қандай эканлиги маълум эмас.

@burgutuzb
Энди фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди

Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади.

@burgutuzb
Энди скутер, самокат ёки велосипед ҳайдовчилари ҳам қоидани бузса жаримага тортилади

Қонун лойиҳасига кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед ҳайдовчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши) бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

@burgutuzb
Бургут
56 дақиқада 24 мингта Damas Damas автомобиллари учун 56 дақиқа ичида 24 000 та шартнома тузилди. Тузилган шартномаларнинг 98.8%и One ID тизимида рўйхатдан ўтган ва 1 та дан кўп бўлмаган автомобил учун шартнома тузган жисмоний шахсларга тўғри келади. Бу ҳақида…
Салондаги янги Damasни 6 ой кутиб олиб, кейин қимматроққа сотаман деганлар диққатига

Айни вақтда иккиламчи бозорда энг талаб юқори бўлган оқ рангли Damas нархи 8100-8200. Салонда 6 ой кутиб олинадиган нархи эса 7700 доллар. Damas учун тўлов қилиб, 6 ой кутиб опчиқиб сотаман десангиз, биринчи навбатда давлат рақами тақиш, рўйхатдан ўтиш учун 300 доллардан кўпроқ маблағ кетади. Жами автомобил сизга 8000 долларга тушади. Бозорда эса ошиб борса 8100га (100 доллар фойдасига) сотишингиз мумкин. Бу ҳали ҳозирги кундаги нархлар, келгусида нархлар яна арзонлашиши мумкин.

Салондан машина олиб, кейин сотиб фойда қиламан, деган замонлар тугади.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фотограф Донн Дельсон камалакнинг тўлиқ кўринишини суратга олишга муваффақ бўлди.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу видео остидаги изоҳга ёзишибди:

«Иккита Nexia, 4та тормоз, лекин ҳеч қайсиси ишламади».

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Британия ташқи ишлар вазири Кэмерон ош тайёрлаб кўрибди.

@burgutuzb
Paynet сотилди

«Uzpaynet» МЧЖдаги 100 фоизлик давлат улуши «New Industrial Technologies» компанияси назоратига ўтган. Битим суммаси ва бошқа тафсилотлар маълум эмас.

Устав жамғармаси 273,5 млрд сўм бўлган, «Uzpaynet» МЧЖ назоратини олган «New Industrial Technologies» МЧЖга иккита жисмоний шахс эгалик қилади. Компания таъсисчилари сифатида иккита жисмоний шахс — Алекс Ли (60%) ва Мустафа Абдрахманов (40%) кўрсатилган. Мустафа Абдрахманов «Asia Alliance Bank»нинг асосий акциядори «Asia Alliance Group» МЧЖнинг ҳам 77,6% улушига эгалик қилади.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
48 соатлик талаб камера ва радар ўрнатганларга амал қилар экан

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.

@burgutuzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tashkent City Mall'да қандайдир космик янгилик кутилаётганга ўхшайди 🤔

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чорраҳа ичида сариқ рангли чизиқ билан чизилган
тўртбурчак нимани англатади?

@burgutuzb
Россия Мудофаа вазири ўринбосари қўлга олинди

Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов йирик миқдорда пора олганликда айбланмоқда. У 15 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Вазир ўринбосари билан бирга яна бир неча киши ҳибсга олинган.

@burgutuzb