Бургут
40K subscribers
8.24K photos
4.79K videos
15 files
2K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси С.А.Г. ҳам спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариб бораётганда қўлга тушган. Ҳуқуқбузарнинг мастлиги тиббий кўрик вақтида ҳам тасдиғини топган.

Маълумотларга кўра, судьяни расмийлаштириб, автомобилни жарима майдонига жойлаштирган ЙҲХ инспекторига ҳозирда босимлар ўтказилмоқда.

@burgutuzb
Uzbekistan Airways Исроилга парвозларни бекор қилди

Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон авиация ҳукуматининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ қарорини ҳисобга олган ҳолда, Uzbekistan Airways фақат 15 апрель куни HY301/302 Тошкент - Тель-Авив - Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилди.

Ушбу авиақатнов чипталарини қайта бронь қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариб олиш мумкин.

@burgutuzb
Дам олиш кунлари Паркент тумани Сўқоқ қишлоғига сел келибди.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Қашқадарёда ҳоким ўринбосарини, Андижонда МЧЖ раҳбарини, Тошкентда МИБ катта инспекторини ва Фарғонада туман ҳокимияти ходимини қўлга туширибди.

@burgutuzb
Эрон вакили Исроилга ҳужум юзасидан чақирилган БМТ кенгашида нималар деди?

Эроннинг БМТдаги вакили Амир Саид Иравоний Исроил ҳарбий объектларига қилинган ҳужум туфайли чақирилган БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида қуйидагиларни маълум қилди:

— Эроннинг Исроилга қарши жавоб зарбаси фақатгина ўзини-ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқи доирасида амалга оширилди;

— Жавоб зарбаси аниқ ва фақат ҳарбий нишонларга қаратилган эди;

— Эрон Исроилга ҳужумни катта можаро авж олиш эҳтимолини минималлаштириш ва тинч аҳолига зарар етказмаслик учун эҳтиёткорлик билан амалга оширди;

— Агар АҚШ Эронга қарши ҳарбий операцияни қўллаб-қувватласа, Теҳрон ҳам бунга мос тарзда жавоб қайтаради;

— Эрон Яқин Шарқдан ўзига уруш уруш қидирмаяпти.

@burgutuzb
Президент сирдарёлик боғбонга Tracker автомашинасини совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманидаги Пахтакон маҳалласида яшовчи миришкор боғбон Турсунбой ота Ариповга Tracker автомашинасини совға қилди.

Отахон меҳнат фаолиятини 15 ёшида колхозда сувчиликдан бошлаган. Кейинроқ туманда ташкил этилган бўрдоқичилик чорва фермасида 40 йил меҳнат қилди.

2011 йилда нафақага чиққач, томорқасида узумчилик билан шуғуллана бошлади. Узоқ йиллар узум етиштириб, ток парваришининг ҳадисини олди. Ҳозир узумнинг ризамат, ҳусайни, келин бармоқ, шоҳонаки, кетмон соп каби навларини кўпайтирмоқда. Отахон янги “абатар” навини пайванд қилганини айтди.

@burgutuzb
🏦Бизнесни ривожлантириш банкига бириктирилган маҳаллалар аҳолиси учун ажойиб имкониятни тақдим этамиз!

"Томорқа бизнес" микроқарзи билан ўз хонадонингизда бизнесни йўлга қўйинг. Полиз экинларини етиштириш, парранда ёки қорамол боқишдан тортиб, хизмат кўрсатишни ташкил этиш каби йўналишларда бизнесни ташкил этинг.

💼 Кредит шартлари:

Миқдори: 20 млн. сўмгача
Муддати: 4 йилгача
Йиллик фоизи: 24%

📈 Бизнесни ривожлантириш банкининг мижозлари қаторига қўшилинг ва даромадингизни ошириш имкониятини бой берманг.

☎️Батафсил маълумот учун 1254 ёки @brbsupport га мурожаат қилинг.

Реклама
Машиналарини қандай сотишни билмаган UzAM давлат ташкилотларига Ониксни мажбурлаб ўтказишга уринмоқда.

Ўзавтосаноат хатига кўра, давлат идораларига машина 24 ойга фоизсиз бўлаб тўлашга таклиф қилинмоқда.

Бозор қийматига ҳисобласак, бир йиллик омонат фоизлари ўртача 25 фоизни ташкил қилади. Яъни сиз шунчаки пулингизни омонатга қўйсангиз у 25 фоиздан 27 фоизгача "туғади". Икки йилда 50 фоиз. Агар Оникснинг энг қиммат модели 215,6 млн сўм бўлса, бунда 107,8 млн сўм тўлаб, худди шу суммани 2 йил фоизсиз бўлиб тўлашингиз мумкин. 107 млн сўмни 25 фоизли шартда омонатга қўйсангиз у икки йилда сизга салкам 54 млн сўм фойда келтиради. Қиёсан олсак, UzAM шундоқ ҳам 15 млн чегирма билан сотаётган машинасини 54 млн зиёнига бўлсада сотишга ҳам тайёр.

Ундан кўра, ўша 54 млн сўмни шундоқ чегирма сифатида эълон қилиб, оддий халққа сотиб юборса бўлмасмикан? Халқ учун бундай катта чегирма қилиб, репутациясини йўқотишдан қўрқишармикан ёки?

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уч қаватли йўл ўтказгич ёнида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса натижасида машиналардан бири ағдарилиб ётганини кўриш мумкин.

@burgutuzb
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда эканини маълум қилди

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.

«Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз», дейилади ТИВ баёнотида.

@burgutuzb
Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонда бўлади.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грузия парламентида депутатлар муштлашиб кетди

Машмаша хорижлик агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини "Грузин орзуси" партияси томонидан яна кун тартибига олиб чиқилиши ортидан рўй берган. Мухолифат партия етакчилари бунга шундай қараб тура олмаган.

@burgutuzb
Шамсиддин Соҳибназаров Бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимидан бўшатилгани айтилмоқда

Соҳибназаров департамент бошлиғи лавозимида 2023 йил октябридан бери ишлаб келаётганди.

Хабар расман тасдиқланмаган.

@burgutuzb
Тожикистон туркияликлар учун виза режимини жорий қилади

20 апрель санасидан бошлаб Тожикистонга бормоқчи бўлган Туркия фуқаролари виза олишга мажбур бўлади. Бу ҳақида Тожикистон ТИВ маълум қилган.

Аввалроқ Туркия Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий қилган эди.

@burgutuzb
Энди телевиденияда ижобий ўзгариш бўладиганга ўхшайди

Комил Алламжонов нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашиб, миллий контент яратиш бўйича масаласини муҳокама қилди.
2024 йил январида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда миллий контент яратиш долзарб масала эканлигини айтганди.

@burgutuzb
Нетаняху: Исроил Эроннинг ракета ҳужумига шошилинч тарзда, эмоцияларга берилиб жавоб қайтармайди

“Биз Эронга жавоб берамиз, аммо эмоцияларга таянмасдан, оқилона ҳаракат қилишимиз керак. Улар бизни стрессга дучор қилганидек стрессга дучор бўлишлари керак”, деди Нетаняху.

ОАВ хабарларига кўра, бош вазир АҚШ билан ҳаракатларни мувофиқлаштиришга умид қилмоқда.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Ўртачирчиқ, Тошкент, Оҳангарон ва Бухоро туманларидаги ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйибди.

@burgutuzb
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Қамбарота ГЕС-1 қурилиши бўйича акциядорлик жамияти ташкил этмоқчи

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Қамбарота ГЕС-1 қурилиш ва эксплуатация лойиҳасини амалга ошириш мақсадида акциядорлик жамияти ташкил этмоқчи. Қирғизистон томонининг лойиҳадаги улуши ва устав капитали 34 фоизни, Қозоғистон ва Ўзбекистонники эса 33 фоизни ташкил қилади.

Тегишли уч томонлама ҳукуматлараро битим лойиҳаси Қозоғистонда “Очиқ ҳуқуқий ҳужжатлар” сайтида эълон қилинди. Қурилиш ва лойиҳани амалга ошириш муддати тугагач, Қамбарота ГЕС-1 акциялари ва активлари тўлиқ Қирғизистон мулкига ўтади.

“Лойиҳа доирасида томонлар ҳамкорлигининг асосий тамойиллари Қамбарота ГЕС-1 да ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг ҳажмини томонлар белгилаган ташкилотлар томонидан кафолатли харид қилишдан иборат”, — дейилади ҳужжатда. 2023 йил январ ойида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика идоралари раҳбарлари Норин дарёсида Қамбарота ГЕС-1 қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолаганди.

Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қамбарота ГЕС-1 қурилиши 5-6 миллиард долларга тушишини маълум қилганди.

@burgutuzb