Бургут
44.7K subscribers
7.4K photos
4.27K videos
13 files
1.86K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
Қорақалпоғистон ва Хоразм айни дақиқаларда осмонда ғайриоддий ёруғ осмон жисмининг порлашига гувоҳ бўлишди.

Эрон, Ироқ, Исроил, Грузия ва бошқа давлатларда ҳам номаълум объектнинг видеоси тарқалди

@burgutuzb
Тошкентдаги Бўрижар каналида 3 киши чўкиб кетди

Тошкентдаги Бўрижар каналида уч киши, жумладан, 5 ёшли бола ва унинг онаси чўкиб кетди. Учала қурбоннинг жасади топилган.

Воқеа 10 апрель куни содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 5 ёшли бола қирғоқда ўйнаб, тасодифан сувга тушиб кетган. Уни кўрган аёл (боланинг онаси) болани қутқариш учун сувга сакраган, бироқ кучли оқим туфайли у ҳам чўкиб кетган. Бошқа бир киши уларга ёрдам беришга ҳаракат қилган, лекин уни ҳам сув оқими олиб кетган.

@burgutuzb
Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сулаймонов Рустам Давутович Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Тайинловга қадар у “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

@burgutuzb
Сурхондарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Ражабов Шерзод Абдимуратович Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

@burgutuzb
Блогер Activist ЙТҲга учради

Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида 19 ёшли ҳайдовчи И.Қ. бошқарувидаги Monza, 27 ёшли Ҳожиакбар Носиров бошқарувидаги BYD Song Plus ва 31 ёшли А.А. бошқарувида бўлган Cobalt автомашиналари тўқнашган. Воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Австралиянинг Сидней шаҳридаги савдо марказида икки нафар номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилган. Полиция уларнинг бирини отганини, иккинчисини қидираётганини маълум қилган. Бир нечта одам жиддий жабрланган.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча ва бугун ёғган ёмғир кўплаб ҳудудларга сел олиб келди. Жумладан Тошкент-Термиз йўлидаги трассани ҳам сув босди.

@burgutuzb
Токаев сув тошқинлари сабабли анъанавий ўтказилиб келинадиган халқаро тадбирни бекор қилди

2024 йилнинг 13-14 июнь кунлари ўтказилиши керак бўлган нуфузли Остона Халқаро Форуми бу йил ўтказилмайдиган бўлди. Ҳар йили ўтказилиб келинадиган ушбу форумнинг бекор қилинишига мамлакатдаги кенг кўламли сув тошқинлари сабаб бўлган.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон ҳарбийлари исроиллик миллиардернинг кемасини эгаллаб олишди

MSC ARIES юк кемаси Эронлик десантлар томонидан эгаллаб олинган. Португалия байроғи остида ҳаракатланаётган ушбу кема исроиллик миллиардер Эйел Офернинг Zodiac Group компаниясига тегишли бўлган. БААдан Ҳиндистонга кетаётган кема десантлар томонидан эгалланганидан сўнг Эрон томонга қараб ҳаракатлана бошлаган.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ўқитувчи ўқувчининг қариндошлари томонидан калтакланди

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Исроилга ҳаво ҳужуми уюштиришни бошлади

Эроннинг Тасним агентлиги хабарига кўра, Исроил ҳудудига дронлар юборилган. АBC News маълумотларига кўра, Эрон фақат ҳарбий объектларга ҳужум қилмоқда.

@burgutuzb
Исроил ҳудудига ракеталар бориб тушгани акс этган видеолар ҳам пайдо бўлмоқда.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ливаннинг жанубий қисмидан уюштирилган ракета ҳужумлари оқибатида Исроилдаги ҳарбий база зарар кўрди

Исроил томони маълумотига, кўра, Эрон Исроилга 200 дан ортиқ ракета ва дронлар билан ҳужум қилган. Исроил ҳаво мудофаа тизимлари томонидан кўплаб ракеталар манзилга етмасдан уриб туширилган.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байден Нетаняхуни огоҳлантирди: агар Исроил Эронга ҳужум қилса бунда АҚШ иштирок этмайди.

Видеода Эрон кўчалари.

@burgutuzb
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Эроннинг Исроилга қарши амалиёти «кутилганидан муваффақиятлироқ чиққани»ни айтди

«Бизнинг Исроил томонидан ҳар қандай тажовузга реакциямиз янада қаттиқ бўлади», — дея корпус қўмондонларидан бири Ҳусайн Саломийнинг сўзларини келтирган Эроннинг Press TV давлат телеканали. 

Ўз навбатида, Исроил мудофаа вазири Ёав Галлант Эрон билан қарама-қаршилик «ҳали тугамагани»ни айтган. The New York Times маълумотига кўра, Исроил Эронга жавоб зарбасини ўз иттифоқчилари билан келишмоқда.

@burgutuzb