Бургут
42.9K subscribers
7.49K photos
4.33K videos
13 files
1.89K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
Рамазон Ҳайити муборак, азизлар!

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Сўқоқ» ёки «Қизилтоғ» каби манзилларга ҳордиқ чиқариш мақсадида борувчи фуқаролар диққатига!

Дам олиш кунларида тирбандликларни олдини олиш ҳамда ҳаракатни тўғри ташкил этиш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши вақтинча ўзгарди.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана ҳақиқий мотивация манбаи!

Жисмоний имконияти чекланган бўлсада ҳаракат қилаётган Зуҳра Ҳасанова. Уни ҳаттоки Саида Мирзиёева ҳам эътироф этибди.

Соппа-соғ бўла туриб, ишламай юрган танишларга юбориб қўйинг.

@Burgutuzb
Тошкентда Lacetti йўл иншоотига бориб урилди

9 апрель куни соат 22:50 ларда Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси иккинчи даражали йўлида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. 20 ёшли ҳайдовчи Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги тўсиққа бориб урилган.

@burgutuzb
BYD компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери 16 апрелдан BYD Song Pro гибрид модели сотувини бошлайди.

Хитойда ушбу моделнинг нархи 15 минг доллардан бошланади. Энг қиммат комплектацияси 19300 доллар. Бизда қандай нархдан сотилиши қизиқ.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мошинювар ниҳоят узр сўраб чиқибди.

Лекин, ҳалигача, фикри хатолигини тан олмаган. Ўзи тўғри деб ҳисоблаган гапни нотўғри етказиб бергани учун кечирим сўрармиш.

«Аслида 100 фоиз правман, фақат обуначиларим тинимсиз камайиб кетяпти, сўрамасам бўлмаскан», демаптиям...

Бунча кибр қаердан?

@burgutuzb
АҚШ Исроилни Эрондан келадиган ракета зарбаларидан огоҳлантирмоқда — Bloomberg

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Эрон Исроилга ҳужум қилишини шунчаки вақт масаласи деб ҳисобламоқда.

Эрон барибир Исроилга ҳужум қилади ва буни ракета ва дронлар орқали қилади, деб ёзади нашр.

@burgutuzb
«Биз эркин бозор тарафдоримиз». Бюджетга бир йилда 1 трлн 250 млрд сўм тушум келтирган электромобиль импорт қилувчилар президентга мурожаат билан чиқди

Ўзбекистонда электромобиль сотувчи автосалонлар раҳбарлари автомобиль импортига чекловлар қўйилиши сабабли президентга мурожаат билан чиқди. Улар «400 дан ортиқ тадбиркор боши берк кўчага кириб қолганини» айтиб, давлат раҳбаридан чекловларни олиб ташлаш ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўради.

Маълумот учун, биргина 2023 йилнинг ўзида хусусий тадбиркорлар 630 миллион долларлик 21 минг дона электромобил олиб келган. ҚҚС, утилизация ва бошқа тўловлар ҳисобига бюджетга 1 триллион 250 миллиард сўм маблағ келиб тушган.

@burgutuzb
Тошкентдан чиқаверишда, Янги Ўзбекистон боғи яқинида даҳшатли тирбандлик кузатилмоқда. Тирбандлик 4 км.гача чўзилгани айтилмоқда.

Тошкент дам олиш кунлари ҳавоси тоза жойларга чиқиб кетмоқда.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича, Юнусобод туманида NRG компанияси томонидан турар-жой мажмуаси қурилишида дарахтлар ҳам кесилмоқда.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шедевр

Халқ буюк ижодкор

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Матиз адирликларда думалаб кетибди

Воқеа қаерда содир бўлгани номаълум. Адирликка чиққан машина жарликка қулаб кетган. Айтишларича, автомобил бошқарувида ҳеч ким бўлмаган. Жабрланганлар йўқ.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Apple Vision Pro илм ўрганиш учун деярли чексиз имкониятлар яратмоқда. Қурилма анъанавий усулларга нисбатан мисли кўрилмаган визуализация тақдим этишини видеода кўришингиз мумкин.

@burgutuzb
Мўйноқда туз ёғмоқда

Қорақалпоғистонда бошланган кучли шамол Оролнинг қуриган еридаги тузларни кўтармоқда. Натижада яқин ҳудудларга туз ёғмоқда. Туз заррачалари шаҳарни қоплаб олмоқда. Кўчада юриб бўлмайдиган аҳволга келган.

@burgutuzb