Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айтган гапи учун узр сўраб чиқибди
Лекин шу ердаям фикрлаши аслида калтафаҳмларча экани кўриниб турибди. Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш учун бозорни ёпиб, завод очиш эмас, шунчаки заводсиз эркин танловли бозорга қўйиб берса кўпроқ фойда бўлишини тушуниб етмаган.
30 йиллик UzAM монополияси иқтисодиётни и ҳарфиниям тушунмайдиган оми учун ҳам яққол мисол бўла олиши керакки, давлат аралашуви билан Ўзбекистонда очилган автомобил заводлари мамлакат иқтисодиётига фақат зарар келтиради. Бу зарарни яна халқ ўз чўнтагидан тўлайди.
Манба
P.S. Лекин шу нарсани бу псевдоблогерлар тушуниб етмаган.
@burgutuzb

Россиянинг Самара вилоятида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради
Сaмара вилоятида Қозоғистонда рўйхатдан ўтган автобус ЙТҲга учради. Натижада камида 10 киши жабрланиб, 2 киши вафот этган.
Маълумотларга кўра, автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Мозамбик қирғоқларида юздан ортиқ инсонни олиб кетаётган кема чўкиб кетди, аксарият йўловчлиар ҳалок бўлди
Маълум бўлишича, одам ташиш учун мўлжалланмаган кемада керагидан ортиқ даражада кўп — 130 нафар инсон олиб кетилаётган бўлган. Натижада 90 дан ортиқ инсон ҳалок бўлгани ҳозиргача аниқ бўлди. Қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “F.M.” хусусий корхонасига ва ушбу корхонага қарашли дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 307,8 млн сўмлик 218 турдаги дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Қўнғирот туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.М. фуқаро Д.Б.га жами 720 та капсуладаги “FATZORB PLUS” ва “FATZORB TM PLUS” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4,6 млн сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Халқни калтафаҳм деб ҳақорат қилиб, кейинчалик узр сўраган псевдоблогерларнинг келтирган фактлари нега қуруқ сафсата экани иқтисодий асослаб берилибди.
Батафсил тушунтирилган пост бу ерда
Эгаларига юбориб қўямиз.
@burgutuzb
Батафсил тушунтирилган пост бу ерда
Эгаларига юбориб қўямиз.
@burgutuzb
«Овоз» лойиҳасининг гонорарига салкам 2 млрд. сўм маблағ ажратилди
Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган «Овоз» (The Voice франшизаси) лойиҳаси ташкилотчилари учун гонорарга бюджетдан салкам 2 млрд. сўм ажратилган.
Масалан, телелойиҳада қатнашувчиларнинг устозлари (3 киши, Фаррух Зокиров, Севара Назархон ва Тоҳир Содиқов) учун ойига 38 млн. сўмдан 6 ой давомида (684 млн. сўм) гонорар ёзилган.
6 нафар созандага 14,5 млн. сўмдан 6 ой давомида 522 млн. сўм, мусиқа директори учун 38 млн. сўмдан 6 ой давомида 228 млн. сўм ажратилган. Энг кўп гонорар бадиий раҳбарга белгиланган: 57 млн. сўмдан 6 ойда 342 млн. сўм.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Тошкентда диний экстремизм ва терроризмга қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш мақсадида қатор тезкор тадбирлар олиб борилмоқда
Куни кеча Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган. Гумондор шахслар қўлга олинмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UzАМнинг сири фош бўлди: монополияни оқлаб бериш учун 5 миллиард сўмга шартнома тузилган
2023 йилнинг сўнгги кунларида «UZAUTO MOTORS» АЖга «PR хизматлари» кўрсатилиши юзасидан тендер ўтказилган. Тендернинг бошланғич нархи 5 млрд сўм деб баҳоланган.
Ушбу тендерда 4 млрд 256 млн сўм нарх таклифи билан «GRANDPR» МЧЖ ғолибликни қўлга киритган. Иштирокчилар томонидан берилган таклифлар тўғрисида маълумотларда ғолиб МЧЖ бир қанча блогерлар қатортида Жўраев Отабек (Iwash) ва Джалолов Шерзод (Choynakning Qopqog'i)ларни ҳам агентликнинг блогерлари сифатида кўрсатган ҳамда тузилган шартномаларни илова қилган.
Мазкур шартномаларнинг бир парчаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач «UZAUTO» ҳолат юзасидан муносабат билдириб, буни «фейк» дея атади ва қасддан уюштирилаётганлигини ишонч билан маълум қилди. Блогер «Iwash» эса «буни ясаганлар Худони олдида ҳали жавоб берасизлар» деди.
Видео Айвошнинг архивидан

Номингизда кредит бор, лекин яна кредит олмоқчимисиз?
Бунинг имкони бор! Қандай дейсизми?
Танишинг👇
https://t.me/+Z6o2aICgpqgyYWRi
Реклама
Бунинг имкони бор! Қандай дейсизми?
Танишинг
https://t.me/+Z6o2aICgpqgyYWRi
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ҳайити куни Тошкентдаги автобуслар соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
@burgutuzb
@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда нархи 350-400 минг доллар атрофида бўладиган Lamborghini Urus машинаси етказиб бериш жараёнида шу ҳолатга тушибди.
@burgutuzb
@burgutuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 426 нафар маҳкумни афв этди.
Афв этилган шахсларнинг:
135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 26 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилди.
Шунингдек, 65 нафар шахсга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.