Бургут
44K subscribers
7.36K photos
4.23K videos
13 files
1.85K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
Captiva-5 нархлари эълон қилинди

Янгиланган Captiva-5 LT1 , LT 2, вa Premier комплектацияларида сотувга чиқарилади. Уларнинг нархлари:

LT1 (5 ўриндиқли): 299 900 000 сўм;

LT2 (7 ўриндиқли): 319 900 000 сўм;

Premier (7 ўриндиқли): 349 900 000 сўм.

Нархлар қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган.

@burgutuzb
Украинадаги уруш Россияда ёшлар ўлимига энг катта сабаблардан бири бўлмоқда.

Россияда 2022 йилда вафот этган 20 ёшдан 29 ёшгача бўлган эркакларнинг 40%и урушда ўлган.

@burgutuzb
Мисрнинг Ғазо Сектори билан чегарасида БМТ, Туркия ва бошқа давлатлар томонидан жўнатилган юзлаб гуманитар ёрдам ортилган юк машиналари Секторга кириш учун рухсатни кутмоқда.

@burgutuzb
АҚШ давлат департаменти давлат хизматчилари ва уларнинг оилаларини Исроилдаги вазият туфайли мамлакатни тарк этишига рухсат берди.

@burgutuzb
Дам олиш куни бўлишига қарамасдан айни вақтда Тошкентда улкан тирбандликлар кузатилмоқда. Айниқса Чилонзор тумани атрофида даҳшатли «пробка»лар юзага келган.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Самарқанд вилоятидаги тўйлардан бирида хизмат қилибди.

@burgutuzb
Ўзбекистонлик талабалар Исроилдан эвакуация қилинди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабарига кўра, 15 октябрь куни Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга учиб кетишган. Институт билан талабаларнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилган.

@burgutuzb
Октябр ойи бошида Швейцария Миллий туризм бюроси бошчилигида Швейцариянинг етакчи клиника ва шифохоналари вакилларидан иборат расмий делегация Тошкентга ташриф буюрди. Ташриф Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан қўллаб-қувватланди.

University Hospital Zurich, Aesthetics Clinic, Grand Resort Bad Ragaz, Hirslanden International, Hopital de La Tour, Neoviva, Swiss Medical Network Privatklinik Bethanien & Clinique Generale-Beaulieu вакиллари маҳаллий шифокорлар ва Ўзбекистоннинг ишбилармон доиралар вакиллари билан бир қатор тақдимот ва учрашувлар ўтказди. Улар Ўзбекистондаги клиникаларга, жумладан, Fedorovich, AKFA Medline, Muqarnas, Nano Medical Clinic, DeFactum, Nova Aesthetic Center вa Medion касалхоналарига ташриф буюришди.

Швейцарияда тиббий туризм имкониятлари ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги манзилда топишингиз мумкин

@burgutuzb
Қашқадарё вилояти Муборак туманида автобуснинг газ баллони портлаши оқибатида 4 киши жароҳат олган

ФВВ хабарига кўра, рўй берган ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Халқаро куръерлик жўнатмалари орқали хориждан кучли таъсир қилувчи моддаларни контрабанда қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

@burgutuzb
"Салимбой” Италияда халқаро мукофот билан тақдирланди

Салим Абдувалиев Италияда спортни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Constantinus magnus 2023” мукофоти билан тақдирланган.

@burgutuzb
Бургут
Қашқадарё вилояти Муборак туманида автобуснинг газ баллони портлаши оқибатида 4 киши жароҳат олган ФВВ хабарига кўра, рўй берган ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.…
4 киши эмас 24 киши

Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, Муборак тумани тиббиёт бирлашмасига 15-октябрь куни соат 17:30 лар атрофида 24 нафар бемор олиб келинган. Шундан 16 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. 4 нафар бемор турли жароҳатлар билан жарроҳлик бўлимида назоратда қолдирилган. 4 нафар бемор реанимация бўлимига ётқизилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

@burgutuzb
Россия Украинадан ўғирлаган 4 нафар болани қайтаради

Россия ва Украина 4 нафар болани қайтариш бўйича келишувга эришган. Қатар ёрдамида олиб борилган музокаралардан сўнг 4 нафар бола ватанига қайтариладиган бўлди, деб хабар қилмоқда The Washington Post .

Эслатиб ўтамиз, Россия Украинага бостириб кирган пайтда маҳаллий ҳудудлардаги юзлаб болаларни Россияга ўғирлаб кетган эди.

@burgutuzb
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш натижасида, шу вақтга қадар 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган. 4 нафари бедарак йўқолган.

@burgutuzb