Бургут
41.8K subscribers
7.77K photos
4.5K videos
13 files
1.93K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида навбатдаги яширин туннел топилди

Маълум бўлишича, туннел эгаси ҳисобланган Қирғизистон фуқароси пул эвазига турли товарлар ва одамларни бир мамлакат ҳудудидан бошқасига ўтказиб келган.

@burgutuzb
Президент Тожикистонга учиб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда 34,3 млрд. сўмлик электр энергияни талон-торож қилган майнинг ферма аниқланибди.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги сув тошқинлари сабаб сув остида қолган уйлар сони 18 мингга етди.

@burgutuzb
Ipak Yo’li Banki’дан супер омонат!

Жамғармангизни ишончли ва хавфсиз сақлашдан ташқари уни мунтазам ўсиб боришини истайсизми? Унда Ipak Yo’li Banki сизга ёрдамга келади. Банкнинг янги онлайн-омонати билан жамғармангизни ортиб оришини шунчаки кузатиб боринг!

Омонат шартлари:
Омонатни Ipak Yo'li Mobile орқали очишингиз мумкин.
Давомийлик — 24 ой.

Йиллик фоиз ставкаси — 25%.

Батафсил маълумот учун: @ipaksupport

Instagram | Telegram | Ipak Yo'li Mobile

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ростовда иккита мотоциклчи ҳавода тўқнашди

Россиянинг Ростов вилоятида машғулот ўтказаётган икки нафар мотоциклчи бир-бири билан тўқнашиб кетди.

Ҳозирда уларнинг бири комада, иккинчиси реанимацияда эканлиги маълум.

@burgutuzb
ТикТок тармоғига Қирғизистонда ҳам чеклов киритилди

Маҳаллий ОАВ ТикТок ижтимоий тармоғига мобил қурилмалардан ҳам, компютерлардан ҳам киришнинг деярли имконсизлиги ҳақида хабар бермоқда.

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “болалар соғлиғига, уларнинг интеллектуал, ақлий, маънавий ва ахлоқий ривожланишига зарар етказмаслик учун” хизматни блоклашни сўраган эди.

Республика департаменти Рақамли ривожланиш вазирлигига 18 апрелгача мамлакатда ТикТок'дан фойдаланишни чеклашни талаб қилиб хат юборди.

@burgutuzb
Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Муножат Йўлчиева, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков ва Оғабек Собиров Тожикистон халқ артисти унвони билан тақдирланибди.

@burgutuzb
Энди Тошкент халқаро аэропортида Uzbekistan Airways халқаро авиақатновларига рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тўхтатилади.

@burgutuzb
Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов Яккасарой ва Чилонзор туманларидан ўтувчи Бўрижар каналининг қирғоқ бўйи ҳудудига ташриф буюриб, канал бўйлаб ободонлаштириш ва соҳил бўйида сайилгоҳ ташкил этиш лойиҳаси билан танишибди.

Лойиҳа суратларига қараганда, канал бўйида қандайдир (савдо дўконларимикан?) бинолар қурилади. Баъзи уйлар қора чизиқ билан белгилаб қўйилган. Бу чизиқлар нимани англатиши (масалан бузиладими ёки йўқ) ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

@burgutuzb
Исроил Эрон ҳудудига ракета зарбаларини бергани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлмоқда

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Эронга ҳужум қилди

Исроил Эроннинг Исфахон шаҳридаги ҳарбий объектга ракета зарбаларини берди. Эрон томони ракеталарни уриб туширилганини маълум қилган. Ҳужум фақатгина битта объектга бўлган.

@burgutuzb
Тунда Украина ҳудудларига ҳужум қилган самолётлардан бири уриб тушурилди

Қрим яқинида Россиянинг Ту-22м3 ҳарбий самолёти уриб туширилган. Маълум бўлишича, қирувчи тунда Украина бўйлаб ракета зарбаларини бераётган бўлган.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда "қора Lacetti"ни бошқариб кетаётган автотеррорчи 2 нафар мактаб ўқувчисини босиб кетди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги йўлда, ёмғир ёғаётганига қарамай камида 100 км тезликда ҳаракатланган Lacetti бошқарувни йўқотиб йўл четида мактабдан қайтаётган икки нафар ўқувчи болани ҳаётига зомин бўлган.

26 ёшли "қора Lacetti" бошқарувчиси бўлган автотеррорчи, сўнгги беш ой давомида 10 марта тезлик қоидаларини бузгани учун жаримага тортилган бўлган. Унинг 11 қоидабузарлиги сабабли 2 нафар мактаб боласи ҳаётдан кўз юмди.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Филаделфияда полициячи ўзининг эгизак укасини ҳибсга олибди.

@burgutuzb