Бургут
45.8K subscribers
7.27K photos
4.16K videos
13 files
1.84K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
Грин-карта жавоблари чиқишига 4 кун қолди

Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2025 йил учун «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси - DV» дастури жавоблари 4 май Тошкент вақти билан 21:00да эълон қилинишини маълум қилди.

@burgutuzb
Наманган шойи ишлаб чиқариш бирлашмаси бир гуруҳ меҳнаткашларининг Россия президенти Б.Ельцинга ва Россия Давлат думаси раиси И.Рибкинга очиқ хат ёзишган экан

“Биз, Ўзбекистонда яшаётган руслар, Сиз, президент жаноблари ва Давлат думаси Россия либерал-демократик партиясининг раҳбари Владимир Жириновский ва унинг ҳаммаслаклари БМТнинг тўла ҳуқуқли аъзолари бўлмиш Марказий Осиёдаги мустақил давлатларга нисбатан очиқдан-очиқ шовинистик фикрлар баён қилаётгани ва режалар тузаётганига муросасозлик билан қараётганингиздан ҳайратга тушиб, ажабланмоқдамиз...

Биз Москвада яшайдиган жаноб Жириновский бизнинг турмушимиз, ўзбек халқи билан ўзаро муносабатларимизга аралашишини асло истамаймиз. У ўз сиёсати ва масъулиятсизлик билан айтган гаплари билан халқлар ўртасида нифоқ солмоқда, аслини олганда, фашистик ғояларни тарғиб қилмоқда”

“Халқ сўзи” газетасининг 1994 йил 30 апрель сонидан

@burgutuzb
Фирибгарлар ҳамон шундай СМСлар юборишни давом эттирмоқда. Бундай ҳаволалар устига боса кўрманг.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобиль кузовини бир неча хил рангга бўяб ёки плёнка ёпиштириб ундан фойдаланиш мумкинми?

Батафсил изоҳ видеода

@burgutuzb
Айни пайтда Грузия пойтахти Тбилисида «инноагент»лар ҳақидаги қонунга қарши халқ намойишлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу намойишлар 15 кундан бери тўхтовсиз давом этмоқда.

@burgutuzb
Биздаги хавфсизлик ҳақида

@burgutuzb
Адлия вазирлигига кўра, бугун, 1 май куни Тошкент шаҳрининг барча туман давлат хизматлари марказларида интернет тармоғида кузатилган носозлик сабабли туман давлат хизматлари марказларида хизмат кўрсатишда вақтинчалик узилишлар бўлади.

@burgutuzb
Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди.

Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

@burgutuzb
АҚШда муҳожир лотереяда 1,3 млрд доллар ютиб олди, у саратон касаллигининг сўнгги босқичини ўтказмоқда

Америкадаги Powerball лотереясида лаослик мухожир ғолиб чиқди. У саратонга чалинган бўлиб, ҳозирда касалликнинг сўнгги даврини бошидан ўтказмоқда. Лотереядаги пулни бирданига олиш учун у солиқлар туфайли ютуқнинг катта қисмини йўқотилишга ҳам рози бўлган. Натижада унга барча харажатлардан ташқари 422 миллон АҚШ долларини қолган.

У бу пулга ўзи учун яхши шифокор ёллашини ва оиласига ғамхўрлик қилишини билдирган.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Cobalt йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборди. Айтишларича, қиз шифохонага ётқизилган.

@burgutuzb
Гугл таржимон-лотиндан кирилга ўгирадиган сервисдан фойдаланганингда)))

Кейинги савдо маркази дегани айниқса ажойиб чиқибди😂

@burgutuzb
Тошкент вилоятида экология инспекторлари браконьерлар ҳужумига учради

29 апрел куни Тошкент вилояти Экология бошқармаси Сирдарё сув ҳавзаси шўъбаси инспекторлари Сирдарё дарёсининг ўнг қирғоғида назорат тадбирлари ўтказаётганда браконьерлар ҳужумига учради.

Сирдарё дарёсининг Оққўрғон туманидан оқиб ўтувчи ҳудудида инспекторлар номаълум фуқаролар томонидан тақиқланган қуроллар, яъни лескали тўр, моторли қайиқ ёрдамида балиқ овланаётгани ҳолатига дуч келишади. Сирдарё сув ҳавзаси шўбаси бошлиғи Д. Зоҳидов ва бош давлат инспектори Т. Бўриев ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйиш мақсадида ноқонуний балиқ овлаётган фуқароларни ёнига қайиқ билан боради. Аммо шу пайтда ҳуқуқбузарлар инспекторларга ҳужум қилиб, уларни сувга итариб юборишади.

Шунингдек, браконьерлар инспекторларни сувга чўктириш мақсадида резина қайиқни ёришади. Бундай ҳолатда қандай йўл тутишни билган инспекторлар эса дарёни қирғоғига сузиб чиқишади. Буни кўрган ҳуқуқбузарлар инспекторларни ҳақоратлаб, ов қуролларини олиб, қочиб кетишади.

Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритиш ҳамда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратураси ва вилоят ИИБга юборилди.

@burgutuzb
Салом Май!

Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.

Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
Энг кам пенсия миқдори ошди

Президент Фармони билан 1 майдан қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:

▫️иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;

▫️боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилияциз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Бу минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорида белгиланганлиги билан боғлиқ.

@burgutuzb
Актёр Машраб Кимсанов узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этибди.

@burgutuzb
Киевда ўзини ўлдирмоқчи бўлган аёл, ўзи билан бирга бошқа инсонни ҳам ўлимига сабаб бўлди

Кўп қаватли уйнинг 14 қаватидан ерга сакраган 39 ёшли аёл, кўчада кетаётган 28 ёшли аёлнинг устига тушган ва иккиси ҳам воқеа жойида вафот этган.

@burgutuzb
2 май: Халқаро ҳеч қанақа иш қилмаслик куни.

Бу хабарни кимга жўнатишни биласиз.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отасини молини бўлиша олмаётган бўлса керак.

@burgutuzb
Хитойда йўл ўпирилиши натижасида 48 киши ҳалок бўлди

Хитой жанубидаги тоғли ҳудуддан ўтган катта йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушган. Натижада 20 дан ортиқ автомобиль пастга қулаган. Ҳозиргача 48 киши ҳалок бўлгани маълум.

@burgutuzb