Бургут
41.8K subscribers
7.16K photos
4.08K videos
13 files
1.83K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электромобил сотиб олишда хушёр бўлинг, Хитойлар Хитойдан туриб умуман юрмайдиган қилиб ўчириб қўйишяпти экан.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америкада олов отувчи робот-кучуклар савдога чиқарилди

Thermonator рақабли темир махлуқ ўзини олов отиши билан одамларни қизиқишини оширмоқда. Ҳозирда унинг нархи 9420 АҚШ долларидан бошланган бўлиб, америкаликлар орасида уни харид қилмоқчи бўлганланлар талайгина топилади.

@burgutuzb
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим ўтказилаётганини маълум қилди

Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Санкт-Петербургдаги Экспофорумда хавфсизлик масалалари бўйича олий вакилларнинг XII халқаро йиғилишида ташқи кучлар «Марказий Осиё давлатларини миллий манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда танлов қилишга ҳаракат қилаётганини» таъкидлади.

«Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасига ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида қарайди ва минтақада тинчлик, хавфсизлик ва ишонч ўрнатиш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Афсуски, бугунги кунда минтақа давлатлари ўзларининг миллий манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда Марказий Осиё давлатлари олдига танлов қўйишга уринаётган ташқи кучларнинг босимини бошдан кечиришда давом этмоқда», деди у.

@burgutuzb
Тошкентдан Самарқандгача ерда бориш 554 минг сўм. «Афросиёб» тезюрар поездларининг чипталар нархлари ошди

Нархлар эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга ва VIP класс учун 40 фоизга ошди

Тошкент — Бухоро
VIP 890 000 сўм
Бизнес 600 000 сўм
Эконом 403 000 сўм


Тошкент — Қарши
VIP 747 000 сўм
Бизнес 507 000 сўм
Эконом 338 000 сўм


Тошкент — Самарқанд
VIP 554 000 сўм
Бизнес 358 000 сўм
Эконом 244 000 сўм


@burgutuzb
Трамп президент бўлса, ташқи савдоси учун доллардан воз кечаётганларга санкция қўллайди

Трампнинг маслахатчилари ташқи савдо учун АҚШ долларидан воз кечаётган давлатларга санкция қўллашни режалаштирмоқда, агар Трамп президентликка сайланса.

Кўп эҳтимол бу давлатлар БРИКС давлатлари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, ЖАР) бўлиши кутилмоқда.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интернетда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видеоёзув чиқарилган.

Батафсил

@burgutuzb
ПҚ-162.pdf
44.3 MB
Президент қарори билан янги Хусусийлаштириш дастури тасдиқланди. Унга кўра, Ўзавтосаноат таркибидаги 38 та корхона, «Ўзбекистон темир йўллари» тасарруфидаги кўмир конлари, «Янги замон бино» (Golden House) МЧЖдаги улуши, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг цемент заводлари, Silk Avia компанияси ва бошқа юзлаб компаниялардаги (жами 247 та) давлат улушлари сотилади.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрим савдогарлардан олинган электромобилларда камчиликлар кузатилмоқда.

Норасмий маълумотларга кўра, Хитойда ишлаб чиқарилган ва яроқсизлиги туфайли заводга қайтарилиши керак бўлган бир қанча электромобилларни айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар Ўзбекистонга сотиб юбормоқда.

@burgutuzb
Қашқадарёда вояга етмаган қизга жинсий тегажоғлик қилган ва ундан пул олиб келган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Чироқчи туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган қизга нисбатан жинсий тегажоғлик содир этилиб, бу видеога олинган ва тасвирни тарқатиш билан таҳдид қилинган.

@burgutuzb
Яккасарой ҳокимлиги юристи тумандаги мактаб бассейнида вафот этди

Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳокимлиги юрисконсулти Нодир Акбаров мактаб бассейнида вафот этди. Ҳокимлик ходимлари учун 18 апрел куни зиёфат тадбири ўтказилган. Унда спиртли ичимликлар истеъмол қилинган бўлиши мумкин. Тадбир якунлангач, ҳокимнинг икки ўринбосари ҳамда юристи маишатни тумандаги 160-сонли болалар ва ўсмирлар мактабига тегишли бассейнда давом эттиришган. Бассейнда чўмилиш чоғида ҳокимлик юрисконсултининг соғлиги ёмонлашиб, вафот этган.

@burgutuzb
Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади – Президент Фармони

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

⁃ интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади;

⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.

Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин.

2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади:

⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади;

⁃ жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

@burgutuzb
Кредитни қайси банкдан олишни ўйлаб юрганлар учун яхши танлов бор экан

Алоқабанкда фоизлар пастроқ, имкониятлар эса юқори экан. Ставкаси 26 фоиз экан, 18 ойгача бериларкан.

Энг зўри эса қўшимча иш ўрни яратган тадбиркорларга фоизни пасайтириш имкони боракан.

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube | Реклама

@burgutuzb
Валломат.

Масалан, ҳокимларни халқ сайлаши керак. Бутун дунёда шунақа.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қор ёғибди.

Ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган.

@burgutuzb
Forwarded from UZ24 uz
“Sobiq desant, bokschi”: Sankt-Peterburgdagi qahramon o‘zbek hikoyasi

Rus nashrlari Sankt-Peterburgdagi yong‘inda o‘zbekistonlik muhojir binodagi odamlarni qutqargani haqida yozmoqda.

Batafsil: https://uz24.uz/uz/articles/hero-4-28

Telegram | Facebook | X | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга қиш қайтиб келди

Айни пайтда Жиззахнинг Зомин туманида лайлак қор ёғмоқда.

@burgutuzb
Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" романига ҳам тақриз, ҳам алоҳида ҳужжатли фильм деб айтиш мумкин бўлган янги фильм чиқибди. Mutolaa номли янги технологик лойиҳа уни яратибди.

Бош продюссер Сирожиддин Олимов, режиссер ва бошловчи Эркин Бозоров ҳамда истеъдодли актёрлар ва профессионал техник ходимлардан иборат жамоадан дебют китоб-кино бўлибди.

Кўриш қаттиқ тавсия этилади:
https://www.youtube.com/watch?v=PYNopQErSuQ&t=588s

@burgutuzb
Forwarded from SAFAR
Санкт-Петербургдаги ёнғинда қувур орқали учинчи қаватга чиқиб, бир неча кишини қутқарган ўзбекистонлик кўча тозаловчи Олимжон Иброҳимовга миннатдорлик рамзи сифатида шаҳар манзараси тасвирланган картина ва янги ишчи формасини совға қилишибди.

Ўз жонини хавфга қўйиб, одамлар ҳаётини сақлаб қолгани учун жуда «юксак» мукофот ва эътироф, қойиллар бўлсин👏

@safarblog