Бургут
41.7K subscribers
7.66K photos
4.46K videos
13 files
1.91K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда эканини маълум қилди

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.

«Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз», дейилади ТИВ баёнотида.

@burgutuzb
Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонда бўлади.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грузия парламентида депутатлар муштлашиб кетди

Машмаша хорижлик агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини "Грузин орзуси" партияси томонидан яна кун тартибига олиб чиқилиши ортидан рўй берган. Мухолифат партия етакчилари бунга шундай қараб тура олмаган.

@burgutuzb
Шамсиддин Соҳибназаров Бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимидан бўшатилгани айтилмоқда

Соҳибназаров департамент бошлиғи лавозимида 2023 йил октябридан бери ишлаб келаётганди.

Хабар расман тасдиқланмаган.

@burgutuzb
Тожикистон туркияликлар учун виза режимини жорий қилади

20 апрель санасидан бошлаб Тожикистонга бормоқчи бўлган Туркия фуқаролари виза олишга мажбур бўлади. Бу ҳақида Тожикистон ТИВ маълум қилган.

Аввалроқ Туркия Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий қилган эди.

@burgutuzb
Энди телевиденияда ижобий ўзгариш бўладиганга ўхшайди

Комил Алламжонов нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашиб, миллий контент яратиш бўйича масаласини муҳокама қилди.
2024 йил январида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда миллий контент яратиш долзарб масала эканлигини айтганди.

@burgutuzb
Нетаняху: Исроил Эроннинг ракета ҳужумига шошилинч тарзда, эмоцияларга берилиб жавоб қайтармайди

“Биз Эронга жавоб берамиз, аммо эмоцияларга таянмасдан, оқилона ҳаракат қилишимиз керак. Улар бизни стрессга дучор қилганидек стрессга дучор бўлишлари керак”, деди Нетаняху.

ОАВ хабарларига кўра, бош вазир АҚШ билан ҳаракатларни мувофиқлаштиришга умид қилмоқда.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Ўртачирчиқ, Тошкент, Оҳангарон ва Бухоро туманларидаги ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйибди.

@burgutuzb
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Қамбарота ГЕС-1 қурилиши бўйича акциядорлик жамияти ташкил этмоқчи

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Қамбарота ГЕС-1 қурилиш ва эксплуатация лойиҳасини амалга ошириш мақсадида акциядорлик жамияти ташкил этмоқчи. Қирғизистон томонининг лойиҳадаги улуши ва устав капитали 34 фоизни, Қозоғистон ва Ўзбекистонники эса 33 фоизни ташкил қилади.

Тегишли уч томонлама ҳукуматлараро битим лойиҳаси Қозоғистонда “Очиқ ҳуқуқий ҳужжатлар” сайтида эълон қилинди. Қурилиш ва лойиҳани амалга ошириш муддати тугагач, Қамбарота ГЕС-1 акциялари ва активлари тўлиқ Қирғизистон мулкига ўтади.

“Лойиҳа доирасида томонлар ҳамкорлигининг асосий тамойиллари Қамбарота ГЕС-1 да ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг ҳажмини томонлар белгилаган ташкилотлар томонидан кафолатли харид қилишдан иборат”, — дейилади ҳужжатда. 2023 йил январ ойида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика идоралари раҳбарлари Норин дарёсида Қамбарота ГЕС-1 қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолаганди.

Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қамбарота ГЕС-1 қурилиши 5-6 миллиард долларга тушишини маълум қилганди.

@burgutuzb
Тошкентда депутат Нуриддин Зайнитдинов ҳибсга олинди

Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгашига ЎзЛиДеПдан сайланган депутат, шу кенгашнинг суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича комиссияси аъзоси, Нуриддин Зайнитдинов 13 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Депутатнинг нима сабабдан қўлга олингани ва ушлаб турилгани номаълум.

Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаев ўз телеграм канали орқали маълум қилди ва кўп ўтмай ушбу хабарни ўчириб ташлади.

@burgutuzb
Ўзбекистон аҳолиси 37 млнга етмоқда

1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 36 963 262 кишини ташкил этган. 2024 йил бошидан буён аҳоли 163,5 минг кишига кўпайган.

2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига, ҳар бир кунида ўртача 1,8 минг кишига кўпаяётганини ҳисобга олсак, ушбу ҳафта охирига қадар Ўзбекистон аҳолиси 37 млнга етиши кутилмоқда. Янги рақамлар 1 майда эълон қилинади ва унда аҳоли сони аниқ 37 млндан ошган бўлади.

@burgutuzb
Туркиядаги Эрон элчиси: Эрон минтақада урушнинг авж олишидан манфаатдор эмас, Исроилга қарши операциямиз якунланди.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ноқонуний қурилмалар бузилаётгани маълум қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда ноқонуний қурилмалар бузилаётгани ҳақида видеолавҳа эълон қилди.

“Бу бир томондан пойтахтимизнинг кўрки янада ошишига хизмат қилса, иккинчи томондан аҳолини хурсанд қилмоқда. Ноқонуний қурилмалар сабаб юзага келган қатор ноқулайликлар бартараф этилмоқда”, — дейилади ҳокимлик хабарида.

@burgutuzb
Тошкентда ҳибсга олинган депутат 14 ёшли ўғил болани зўрлаганликда айбланмоқда

@burgutuzb
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади

Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.
 
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

@burgutuzb
Газ нархи ҳам 1 майдан 650 сўм бўлади

Янги тарифга кўра, 1 куб/метр газ нархи 650 сўм (ҳозир 380 сўм) этиб белгиланади. Бунда ҳам ижтимоий нормалар белгиланади — унга кўра, мартдан октябргача (иссиқ кунларда) — ҳар 100 кубометргача 650 сўмдан, қишда эса 500 кубометргача 650 сўмдан тўлайсиз. Ëзда 100 кубометрдан кўп газ ишлатилганда, нарх 1500 сўмга кўтарилади, қишда эса 500 кубометрдан ошганда, 1500 сўмгача қимматлашади.

@burgutuzb
Помидор ва бодринг ниҳоят арзонлай бошлади

Янги мавсумда биринчи марта помидор нархи 30 минг сўмдан пасайди. Ҳафта давомида помидор 32 минг сўмдан 29 минг сўмгача арзонлаган.

Бодринг нархлари эса бирданига 2 баробарга, 40 минг сўмдан 20 минг сўмгача тушган. Янги сабзавотлардан яна булғор қалампири ҳам арзонлаша бошлаган (46 минг сўмдан 40 минг сўмгача).

@burgutuzb
Forwarded from UZ24 uz
O‘zbekistonliklar Dubaydagi aeroportda qolib ketdi

Xabarlarga ko‘ra, kuchli yomg‘ir sabab samolyot uchishi kechiktirilgan.

Batafsil: https://uz24.uz/uz/articles/airways-4-16

Telegram | Facebook | X | Instagram
Хитой банклари Россия компаниялари билан ишлашдан бош тортмоқда

Хитойнинг 4 та йирик банки Россия компанияларидан келган юанларни қабул қилишни тўхтатди. Банкларнинг бундай қилишига уларнинг санкциялардан қочиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиялик сузувчи сув остида қолган Дубайда сузди

Сузиш бўйича жаҳон чемпиони, россиялик Марк Мордовцев сув остида қолган Дубай бўйлаб сузди. 26 ёшли спортчи ўзининг туғилган кунини нишонлаш, дам олиш ва денгизда сузиш учун БААга таътилга келган бўлган ва сув тошқинлари остида қолган шаҳардаги вазиятдан моҳирона фойдаланган.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ток уриши оқибатида вафот этган ўқувчи ўқиган мактаб директори ва унинг ўринбосари қамалди

2023 йил 27 ноябр куни Мирзо Улуғбек туманидаги 99 сонли умумтаълим мактаби 8 синф ўқувчиси А.А. мактаб ҳовлисидаги спорт майдонидан чиқиб кетаётганида тоби қочган ва ҳушидан кетган. СТЕнинг дастлабки хулосасига кўра, боланинг ўлими электр жароҳати, электр токи ёйидан заҳарланиш, ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши, чап қўл кафт соҳаси электр тамғаси натижасида юз берган.

Декабр ойида ўқувчининг вафот этиши ортидан мактаб директори ва директор ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида мазкур иш кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, мактаб директори ва директор ўринбосари Жиноят кодексининг 207 моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 3 қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Уларга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан ва 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

@burgutuzb