Бургут
43.1K subscribers
7.48K photos
4.33K videos
13 files
1.88K links
Ҳар доим тинчлик бўлсин.

Маълумот юбориш, таклифлар - @Burgutchat_bot

Реклама - @burgutuz_ads_bot
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев "Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги фахрий нишони" билан тақдирланди. Унга мукофотни Қирғиз Республикаси президент Садир Жапаров топширди. Жапаров Ўзбекистон Президенти МДҲ давлатлари ўртасидаги ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун мукофотланганини таъкидлади.

– Кўп жиҳатдан Шавкат Миромоновичнинг шахсий саъй-ҳаракатлари туфайли МДҲда янги ишонч муҳити яратилди, ўзаро савдо ва инвестиция ҳажмининг ошишига хизмат қилувчи қулай муҳит шаклланмоқда, – деди Садир Жапаров.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроилдаги "темир гумбаз" душман ракеталарини уриб туширмоқда.

Ҳужумлар кўламини тасаввур қилишга ёрдам беради бу видео.

@burgutuzb
Жалоловга яна битта уй

Осиё ўйинларидаги олтин медали учун боксчи Баҳодир Жалоловга Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан уч хонали уй совға қилинибди.

@burgutuzb
Тошкент метросида талаба қиз ўзини рельс устига ташлади

12 октябрь куни Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» бекатида 18 ёшли қиз яқинлашиб келаётган поезд олдида рельслар устига сакраб тушди. Платформада бўлган ИИБ ходими буни пайқаб, унинг ортидан рельсларга сакраб тушади ва қизни кўтариб, чиқариб олишга уринади.

Машинист дарҳол поездни тўхтатади. Бу вақтда ИИБнинг иккинчи ходими ёрдамга келади ва у ҳам рельслар устига тушади. Улар биргаликда қизни платформага кўтаришга муваффақ бўлишади. Аниқланишича, қиз Фарғона вилоятидан бўлиб, 2005 йилда туғилган, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси бўлган.

@burgutuzb
Тошкентда полосаларни босишни қайд этувчи барча камералар ўчирилди

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорларнинг “тузоқ камералари” билан боғлиқ норозилигидан сўнг медиана чизиқлар билан тўқнашувларни қайд қилувчи шахсий камералар ўчирилди.

Маълум қилинишича, чорраҳалардаги инфратузилма тартибга келтирилмагунча улар ёқилмайди. Бошқа қоидабузарликларни аниқлаш учун камералар ишлашда давом этмоқда.

@burgutuzb
Captiva-5 нархлари эълон қилинди

Янгиланган Captiva-5 LT1 , LT 2, вa Premier комплектацияларида сотувга чиқарилади. Уларнинг нархлари:

LT1 (5 ўриндиқли): 299 900 000 сўм;

LT2 (7 ўриндиқли): 319 900 000 сўм;

Premier (7 ўриндиқли): 349 900 000 сўм.

Нархлар қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган.

@burgutuzb
Украинадаги уруш Россияда ёшлар ўлимига энг катта сабаблардан бири бўлмоқда.

Россияда 2022 йилда вафот этган 20 ёшдан 29 ёшгача бўлган эркакларнинг 40%и урушда ўлган.

@burgutuzb
Мисрнинг Ғазо Сектори билан чегарасида БМТ, Туркия ва бошқа давлатлар томонидан жўнатилган юзлаб гуманитар ёрдам ортилган юк машиналари Секторга кириш учун рухсатни кутмоқда.

@burgutuzb
АҚШ давлат департаменти давлат хизматчилари ва уларнинг оилаларини Исроилдаги вазият туфайли мамлакатни тарк этишига рухсат берди.

@burgutuzb
Дам олиш куни бўлишига қарамасдан айни вақтда Тошкентда улкан тирбандликлар кузатилмоқда. Айниқса Чилонзор тумани атрофида даҳшатли «пробка»лар юзага келган.

@burgutuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Самарқанд вилоятидаги тўйлардан бирида хизмат қилибди.

@burgutuzb
Ўзбекистонлик талабалар Исроилдан эвакуация қилинди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабарига кўра, 15 октябрь куни Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Тошкентга учиб кетишган. Институт билан талабаларнинг ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилган.

@burgutuzb
Октябр ойи бошида Швейцария Миллий туризм бюроси бошчилигида Швейцариянинг етакчи клиника ва шифохоналари вакилларидан иборат расмий делегация Тошкентга ташриф буюрди. Ташриф Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан қўллаб-қувватланди.

University Hospital Zurich, Aesthetics Clinic, Grand Resort Bad Ragaz, Hirslanden International, Hopital de La Tour, Neoviva, Swiss Medical Network Privatklinik Bethanien & Clinique Generale-Beaulieu вакиллари маҳаллий шифокорлар ва Ўзбекистоннинг ишбилармон доиралар вакиллари билан бир қатор тақдимот ва учрашувлар ўтказди. Улар Ўзбекистондаги клиникаларга, жумладан, Fedorovich, AKFA Medline, Muqarnas, Nano Medical Clinic, DeFactum, Nova Aesthetic Center вa Medion касалхоналарига ташриф буюришди.

Швейцарияда тиббий туризм имкониятлари ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги манзилда топишингиз мумкин

@burgutuzb
Қашқадарё вилояти Муборак туманида автобуснинг газ баллони портлаши оқибатида 4 киши жароҳат олган

ФВВ хабарига кўра, рўй берган ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.

@burgutuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Халқаро куръерлик жўнатмалари орқали хориждан кучли таъсир қилувчи моддаларни контрабанда қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

@burgutuzb