23.5° бурчак остида
28.5K subscribers
19.5K photos
7.11K videos
3 files
1.71K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇪🇺 Еврокомиссия COVID-19 пандемияси оқибатларига қарши кураш фондидан 335 миллиард еврони мудофаа эҳтиёжларига йўналтиришга розилик берди — Politico

Нашрга кўра, дастлаб бу маблағлар иқлим ўзгаришига қарши кураш ташаббусларини амалга ошириш ва рақамли технологияларни ривожлантириш учун сарфланиши режалаштирилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇵🇷🇺🇺🇦 Ким Чен Ин Россияни Украинага қарши урушда қўллаб-қўллашда давом этишга ваъда берди

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу 4 июн куни КХДРда мамлакат раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши сайтида хабар берилди.

Учрашув чоғида Ким Чен Ин Шимолий Корея Россияни Украинадаги урушда қатъий қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирган.

"КХДР ҳукумати Россиянинг позисияси ва ташқи сиёсатини барча халқаро сиёсий масалаларда, айниқса Украинадаги можарода қўллаб-қувватлайди", — деган КХДР етакчиси.

Бундан ташқари, Ким Чен Ин ва Сергей Шойгу учрашув чоғида Курск вилоятида бўлиб ўтган жангларни ҳам муҳокама қилган. Ушбу жангларда Шимолий Корея аскарлари Украина Қуролли кучларига қарши Россия томонида туриб жанг қилганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇳 Мўғулистонда бош вазир ўғлининг дабдабали ҳаёти акс этган суратлар ортидан юзага келган норозиликлар сабаб истеъфога чиқарилди — “Медуза”

Мамлакат парламенти бош вазир Лувсаннамсрайна Оюун-Эрдэнэни истеъфога чиқарди. Ҳукуматга ишонч бўйича овоз бериш натижасига кўра, ҳукумат раҳбари 44 та овоз олди, лавозимини сақлаб қолиши учун унга камида 64 та овоз керак эди, чунки парламентда жами 126 нафар депутат бор.

Бош вазирнинг ҳокимиятдан четлатилишига унинг 23 ёшли ўғли Темуулен ҳамда келини Угуумур сабаб бўлди. Май ойининг ўрталарида Мўғулистонда Угуумурга тегишли Instagram саҳифасидаги суратлар тарқалди. Мазкур суратда у 5 минг доллардан ортиқ турадиган кўйлакда, 50 минг долларлик автомобил рулида, 5 минг долларлик сумка, қимматбаҳо дўконлардан харид қилинган пакетлар, ҳашаматли узук ва вертолётда сайр қилаётган ҳолатларда тасвирланган. Ҳозир бу суратлар ўчирилган.

Мамлакатда нархлар ошиб бораётган бир пайтда Угуумурнинг бундай суратлари жамоатчиликда кескин норозилик уйғотди ва бу пойтахт Улан-Батор марказидаги Сухе-Батор майдонида, Ҳукумат саройи олдида намойишларга сабаб бўлди. Акция иштирокчилари “Истеъфо — бу оддий нарса” деган шиор билан чиқишди.

"Темууленнинг расман ҳеч қандай даромад манбаи йўқ. Намойишчилар унинг ҳашаматли харидларини бош вазир Оюун-Эрдене молиялаштирган, деб ҳисоблайди. Бу эса нафақат бош вазирнинг “халқдан чиққан одам” деган имижига зид, балки ноқонуний бойлик орттириш бўйича шубҳаларни ҳам кучайтиради", деб ёзади “Медуза”.

Оюун-Эрдене унчалик бой бўлмаган оиладан чиққан, бутун фаолияти давлат хизматлари ва партия ишлари билан боғлиқ. Бош вазирлик маоши эса ўғли ва бўлажак келини интернетда кўрсатган ҳаёт тарзини юритишга етмайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россиянинг Воронеж вилоятида темир йўлда портлаш содир бўлди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Воронеж вилоятидаги Эвдаково ва Сагуни станциялари оралиғидаги темир йўл участкасида портлаш юз берган.

“Вести Воронеж” нашри маълумотларига кўра, поездлар ҳаракати бир йўналишда тўхтатилган, вагонлар релсдан чиқмаган, жабрланганлар йўқ.

Ҳудуд губернатори Александр сўзларига кўра, Воронеж вилоятининг жанубий қисмидаги темир йўл қисмида бир нечта поездлар тўхтатилган, портлаш сабаби ҳозирча номаълум.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 WSJ: Пентагон Украинага берилиши мўлжалланган ракета портловчиларини АҚШ ҳаво кучларининг Яқин Шарқдаги бўлинмаларига топширади

Нашр ma’lumotlariga ko‘ra, Пентагон бу ҳақда АҚШ Конгрессини махфий тарзда хабардор қилган. Украина Россия дронларини уриб туширишда фойдаланаётган махсус ракета портловчилари эндиликда АҚШ ҳаво кучларининг Яқин Шарқдаги бўлинмаларига ажратилади.

The Wall Street Journal'нинг қайд этишича, бу қарор президент Доналд Трампнинг Россия раҳбари Владимир Путин билан кеча бўлиб ўтган суҳбатидан сўнг қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Доналд Трамп Владимир Путин унга Москва Украина томонидан Россия стратегик аэродромларига уюштирилган ҳужумларга қатъий жавоб беришга мажбур бўлишини айтганини маълум қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 1 июн куни Украина дронларининг ҳужуми чоғида Россия самолётлари йўқ қилинмади, улар фақат шикастланган. Ҳужум натижасида зарар етган самолётлар тикланади — Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Кремл АҚШдан Украина томонидан Россия аэродромларига уюштирилган ҳужумларга нисбатан қатъий қораловчи баёнот эшитишни кутган эди

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Кремл вакилининг сўзларига кўра, Москва бу каби ҳарбий ҳужумларга Вашингтон томонидан аниқ ва принципиал баҳо берилишини умид қилган, бироқ ҳозирча бундай муносабатни кузатмаган.

Песков Кремл Оқ уйнинг халқаро хавфсизликка таҳдид солувчи ҳаракатларга, хусусан, Россия ҳудудидаги ҳарбий объектларга қилинган ҳужумларга нисбатан очиқ ва кескин позиция билдиришини кутаётганини таъкидлади.

"Кеча бўлиб ўтган телефон суҳбатида АҚШ президенти ҳақиқатдан ҳам “Киев режими” томонидан бу террорчилик ҳаракати тайёрлангани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаганини айтди. Аммо агар халқаро баҳолаш ҳақида гапирадиган бўлсак, албатта, биз энг камида бу террорчилик ҳаракати бўйича қатъий қораловчи фикр эшитишни афзал кўрган бўлардик", — деди Песков.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇲🇪🇺🇷🇺 Ереван Евроиттифоққа ташкилотга аъзо бўлиш бўйича ариза бермаган — Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян

Шунингдек, у Арманистон 2024 йилда ташкилотдаги иштироки музлатилганлиги сабабли КХШТга аъзолик бадалини тўламаганини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇬🇧🇺🇦 British Council Россияда “номақбул ташкилот” деб эълон қилинди

Россия Бош прокуратураси баёнотига кўра, British Council (“Британия Кенгаши”) “таълим ва маданият соҳаларидаги фаолияти, турли маърифий тадбирларни ташкил қилиши ҳамда инглиз тилини ўқитиш ниқоби остида” Буюк Британиянинг узоқ муддатли манфаатлари ва қадриятларини таълим, маданият ҳамда ёшларга оид сиёсат йўналишларида тарғиб қилиб келган.

Бундан ташқари, Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) “Британия Кенгаши”ни Донбассдаги Россия ҳарбийлари ҳақида маълумот тўплашда айблади.

"Россия Қуролли Кучларининг Украинадаги ҳарбий операцияси бошланганидан кейин “Британия Кенгаши”нинг фаолияти очиқдан-очиқ давлатга қарши характерга эга бўла бошлади. “Британия Кенгаши” украиналик қочқинлар орқали, уларнинг Украина ҳудудидаги қариндошлари ва яқинларидан фойдаланиб, янги ҳудудлардаги вазият, Россия қўшинларининг жойлашуви ва бошқа разведка маълумотларини йиғиш ишларини ташкил қилган", дейилади ФСБ баёнотида

British Council (“Британия Кенгаши”) — Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигига бўйсунувчи жамоатчилик ташкилотидир. Ушбу ташкилот инглиз тилини ўқитишни (хусусан, IELTS имтиҳонларини ташкил қилишни) қўллаб-қувватлайди, халқаро таълим дастурларини молиялаштиради ва Британия билан бошқа мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиради.

Ташкилот расмий сайтига кўра, “Британия Кенгаши” 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда фаолият юритади ҳамда 100 дан ортиқ давлатда офисларга эга.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Россиянинг Воронеж вилоятида темир йўлда портлаш содир бўлди Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Воронеж вилоятидаги Эвдаково ва Сагуни станциялари оралиғидаги темир йўл участкасида портлаш юз берган. “Вести Воронеж” нашри маълумотларига кўра…
🇷🇺 Россия Федерал хавфсизлик хизмати Воронеж вилоятидаги темир йўлга етказилган зарарни “портлатилиш натижаси” деб атади

"Портлаш поезд ўтишидан олдинроқ содир бўлган. Авариявий тормозни қўллаган поезд экипажи ва машинистнинг ҳаракатлари туфайли фожиали оқибатларнинг олди олинди", дея қўшимча қилди махсус хизмат ўз баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россиянинг Харковга дронлар ҳужуми оқибатида 19 киши жароҳат олди

Бу ҳақда Харков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳужумлар натижасида турар жой бинолари, бир нечта автомобил ва бир ёқилғи қуйиш шохобчаси зарар кўрди. Харков шаҳри мэри Игор Тереҳов дронлар ҳужуми вақтида олинган видеони эълон қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп Украинанинг Россия авиабазаларига қилган ҳужумини “қудратли” ва “зўр” деб ҳисоблайди — Ахios

Нашр бу ҳақда АҚШ президенти билан бу мавзуни муҳокама қилган манбаларига таяниб хабар бермоқда.

"Трамп Украинанинг мазкур ҳужумига “анча кучли ва дадил ҳаракат” сифатида баҳо берди", — деди Ахios суҳбатдоши.

Манбаларга кўра, энди Трамп Украинанинг дронлар ҳужуми Россия президенти Владимир Путинни жавоб чораларига ундаб, унинг дипломатик ташаббусини барбод қилиши мумкинлигидан хавотирда.

"Дронлар ҳужуми Трамп учун кутилмаган ҳолат эмасди, чунки бу уруш давом этаётганида рўй берадиган ҳаракатлардан бири ҳисобланади. Аммо Қўшма Штатлар президенти бу жанговар ҳаракатларни чўзилишига сабаб бўлишидан хавотирда. Трамп Украинадаги уруш тезроқ тугашини истайди, шунинг учун бу каби ҳужумлардан унинг ҳафсаласи пир бўлмоқда", — дея фикр билдирди нашр суҳбатдошларидан бири.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇿🇦🇪 Ўзбекистонлик футбол мухлислари бир неча соатдан бери Шаржа аэропортида ушлаб турилибди, ТИВ бунга муносабат билдирди Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги ўйинни томоша қилиш учун БААга борган ўзбекистонлик 100 дан ортиқ мухлислар 7 соатдан бери Шаржа…
🇺🇿🇦🇪 ТИВ матбуот котиби Ўзбекистон фуқароларининг БААга киришда қийинчиликка учраётгани юзасидан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди

Аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари Бирлашган Араб Амирликларига киришда, хусусан, халқаро аэропортларда иммиграцион текширувлар узоқ давом этаётгани сабабли муаммоларга дуч келаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурхановнинг сўзларига кўра, айрим ўзбекистонликлар БААга киришда узоқ вақт текширувлардан ўтаётгани ва терминал ҳудудида қолиб кетаётганига оид мурожаатлар дипломатик ваколатхоналарга келиб тушган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Абу Даби ва Дубай шаҳарларидаги элчихонаси ва бош консулхонаси томонидан вазият бўйича БААнинг иммиграция ҳамда бошқа идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇳 Хитой раҳбари Си Жинпин АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди “Синьхуа”

Хитой ахборот агентлиги Қўшма Штатлар президенти ва ХХР раҳбари ўртасидаги суҳбатнинг бошқа тафсилотларини келтирмади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇲🇽🇺🇸 Хитойдан Мексикага 3000 дан ортиқ автомобил олиб кетаётган кема Тинч океанида ёниб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, автомобиллар Хитой ишлаб компаниялари, жумладан Chery Automobile Co ва Great Wall Motor Co'га тегишли.

Либерия байроғи остида сузаётган кема 26 май куни Хитойнинг Шандун провинцияси Янтай шаҳридан йўлга чиққан ва 15 июн куни Мексиканинг Ласаро-Карденас шаҳрига етиб бориши керак эди.

Ёнғин 3 июн куни кема палубаларидан бирида юзага келган юзага келган, кема бу пайтда Адак оролидан 500 километр узоқликда бўлган. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Кема экипажи ёнғинни ўчиришга уринган, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади. Охир-оқибат 22 кишидан иборат бутун экипаж АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати томонидан эвакуация қилинди.

АҚШ қирғоқ қўриқлаш маълумотларига кўра, кемада 3159 та транспорт воситаси бўлиб, улардан 65 таси тўлиқ электр, 681 таси гибрид автомобиллардир.

Bloomberg манбалари кемадаги ёнғин электр автомобиллардан бирининг ёниб кетиши оқибатида юзага келганини тахмин қилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп Байденнинг соғлиғи ва у имзолаган ҳужжатларнинг қонунийлиги бўйича текширув ўтказишни буюрди – Bloomberg

Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти Доналд Трамп Жо Байден маъмурияти ходимларининг унинг саломатлиги ҳақидаги маълумотларни жамоатчиликдан яшириш мақсадида тил бириктирган ёки йўқлигини ҳамда президентнинг рухсатисиз автоматик имзодан фойдаланиб, бирор ижро чоралари кўрилгани эҳтимолини текширишни топширди, деб ёзади нашр.

"Қарорлар қабул қилиш жараёни ва ҳатто бу қарорлар унинг номидан амалга оширилаётгани ҳақида Байденнинг хабардорлик даражаси бўйича жиддий шубҳалар мавжуд", — дея фикр билдирган Трамп.

Жо Байден эса президентлик даврида барча қарорларни шахсан ўзи қабул қилганини таъкидлади ва Трамп бу орқали омманинг эътиборини ўзининг “ҳалокатли солиқ қонунчилиги”дан чалғитишга уринаётганлигини билдирди.

Аввалроқ Жо Байден ҳақидаги китоб муаллифи Қўшма Штатларнинг собиқ президенти соғлиғи туфайли амалда мамлакатни бошқармаганини, буни унинг ўрнига маслаҳатчилари, турмуш ўртоғи ва ўғли Ҳантер амалга оширгани ҳамда улар ҳақиқий вазиятни яширганини маълум қилганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇦🇺🇸 Оттава савдо божларини бекор қилиш бўйича музокаралар муваффақияциз якунланиши эҳтимоли учун Қўшма Штатларга қарши жавоб чораларини тайёрламоқда — Канада бош вазири Марк Карни.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇨🇳 Хитой раҳбари Си Жинпин АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди “Синьхуа” Хитой ахборот агентлиги Қўшма Штатлар президенти ва ХХР раҳбари ўртасидаги суҳбатнинг бошқа тафсилотларини келтирмади. 🔥 @burchakostida
🇺🇸🇨🇳 Трамп Си Жинпин билан телефон орқали суҳбатлашганини тасдиқлади

АҚШ президентининг маълум қилишича, у Хитой раҳбари билан савдо масалаларини муҳокама қилган, Украина мавзуси эса кўтарилмаган.

"Биз яқинда эришилган савдо битимининг айрим нозик жиҳатларини муҳокама қилдик. Суҳбат тахминан бир ярим соат давом этди ва икки давлат учун ҳам жуда ижобий натижа билан якунланди. Эндиликда нодир элементларни етказиб бериш юзасидан ҳеч қандай савол бўлмаслиги керак. Тегишли жамоаларимиз яқин кунларда учрашишади.

Бундан ташқари, Си Жинпин мени Хитойга таклиф қилди ва мен бу таклифни қабул қилдим. Икки буюк давлат раҳбарлари сифатида биз бу учрашувни интиқлик билан кутмоқдамиз. Суҳбат деярли тўлиқ савдо мавзусига бағишланди. Россия, Украина ёки Эрон борасида ҳеч нарса муҳокама қилинмади. Бўлажак учрашув санаси ва жойи ҳақида матбуотга алоҳида хабар берамиз", — деб ёзди Қўшма Штатлар президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM