23.5° бурчак остида
28.5K subscribers
19.4K photos
7.07K videos
3 files
1.71K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇺🇸 АҚШ модернизация қилинган кучли ядровий авиабомбанинг оммавий ишлаб чиқарилишини бошламоқда

Қўшма Штатлар Миллий Ядро Хавфсизлиги Бошқармасининг хабар беришича, мамлакат июл ойида стратегик авиацияда фойдаланиш учун мўлжалланган B61-13 версиясидаги модернизация қилинган ядровий авиабомбани кенг миқёсда ишлаб чиқаришни бошлайди.

B61-13 авиабомбасининг қуввати 360 килотоннагача етади. Бу АҚШ ядровий арсеналидаги энг кучли жанговар каллаклардан бири ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия Украина уруши якунига оид ўз меморандумининг мазмунини ошкор қилмайди – Россия президенти матбуот котиби

Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, давлатлар ўртасидаги музокаралар ёпиқ режимда ва бевосита ўтказилиши керак. Кремл вакили, шунингдек, Украинанинг Россия томони 2 июн куни Истанбулда муҳокама қилиниши кутилаётган меморандум матнини олдиндан тақдим этиши керак деган талабини "ноконструктив" деб атади.

Аввалроқ Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров Киев ўзининг меморандум лойиҳасини Россияга аллақачон топширганини маълум қилган эди.

Россиянинг музокаралар тафсилотларини яширишга урғу бераётгани ва учрашувгача бошқа томонга ўз таклифлари рўйхатини тақдим этмаётгани ҳақида Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова ҳам баёнот берган эди.

Oммавий ахборот воситалари ҳам Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги Истанбулдаги учрашув пайтида россиялик музокарачилар бошқа давлат вакилларининг залда бўлишига қарши бўлганлари ҳақида хабар берган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Американинг Lockheed Martin мудофаа корпорацияси F-35 қирувчи самолётининг учувчисиз уча оладиган янги версиясини яратишни режалаштирмоқда — Defense One портали.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Трамп Нетаняҳуни Эронга зарба беришнинг оқибатларидан огоҳлантирганини маълум қилд Қўшма Штатлар президентининг сўзларига кўра, Вашингтон ва Теҳрон “келишувга жуда яқин” турибди. "22 май куни телефон орқали суҳбатда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуга…
🇶🇦🇦🇪🇸🇦🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Қатар, БАА ва Саудия Арабистони Эрондаги обйъэктларга Исроил томонидан зарба берилишига қарши чиқди ҳамда АҚШ президенти Доналд Трампни Теҳрон билан янги ядровий келишувга эришишга чақирди — Ахios.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇹🇷🇺🇦 Сергей Лавров Москва тегишли меморандумни Киевга топширишга тайёрлигини айтди "Россия томони, олдиндан келишилганидек, инқирознинг асосий сабабларини ишончли тарзда бартараф этишнинг барча жиҳатлари бўйича ўз позициямизни баён этувчи тегишли меморандумни…
🇹🇷🇺🇦🇷🇺 Эрдўған Лавровнинг Украинадаги можаро ҳақидаги баёнотларини жиддий қабул қилишга чақирди

"Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москва ва Киев ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи Истанбулда бўлишини исташини айтди. Шу тариқа, “Истанбул тинчлик жараёни” қайта бошланишига умид қилиш мумкин. Лавровнинг бу баёнотини эътибордан четда қолдирмаслик керак", — деди Туркия президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойда SpaceХ компанияси ракетасига ўхшаш кўп марта фойдаланиладиган ракета муваффақиятли учирилди

"Sepoch хусусий компанияси томонидан яратилган ракета-ташувчи муваффақиятли учирилди ва қайта қўнди", дея хабар бермоқда Хитой оммавий ахборот воситалари.

Yuanxingzhe-1 ракетаcининг тўлиқ ишга туширилиши шу йилга режалаштирилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Россияга қарши кескин сиёсат тарафдорлари АҚШда Трампни янги санкциялар қабул қилишга мажбур қилиши мумкин — NBC News

Телеканалнинг манбаларига кўра, агар Сенатдаги кескин чоралар тарафдорлари Россия билан савдо қилаётган давлатлар учун 500 фоизлик божларни қабул қилдиришга эришса, президентнинг олдида “танлов учун йўл” қолмаслиги мумкин.

Reuters'нинг ёзишича, Трамп ҳануз Россия билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш умидида. Агентликнинг Оқ уйдаги манбаларининг сўзларига кўра, айнан шу сабабли Вашингтон ҳозирча Москвага қарши янги санкцияларни жорий этишдан тийилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸🇮🇱 DW: Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида 22 та янги аҳоли пунктини барпо этишни режалаётгани маълум бўлди

"Ҳукумат ушбу минтақада расмий рухсат олинмаган ҳолда қурилган аҳоли пунктларини қонунийлаштиршни ҳам режалаштирмоқда", —деди Исроил молия вазири ва бош вазир Бинямин Нетаняху раҳбарлигидаги ҳукуматга кирувчи ўнгчи “Диний сионизм” партияси раҳбари Бецалел Смотрич.

Унинг таъкидлашича, Фаластин ҳудудларидаги Исроил аҳоли пунктларини тан олиш ва кенгайтириш “тарихий қарор” бўлиб, Исроилнинг мустаҳкамланишига хизмат қиладиган муҳим қадамдир.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Шалом ахшав” (“Тинчлик — ҳозир”) ташкилоти маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Исроил аҳоли пунктларида янги уй-жой қуриш бўйича тасдиқланган режалар сони бутун 2024 йил давомида тасдиқланган режалардан ҳам кўп бўлган.

Исроилнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида қурилишларни давом эттириши Фаластин-Исроил муносабатларидаги узоқ муддатли зиддиятнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Бу амалиёт халқаро ҳуқуқ нормаларига зид бўлиб, жаҳон ҳамжамияти томонидан танқид қилиб келинади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇺🇦 Берлин келажакда Украинага Таурус ракеталарини беришга қарор қилиши мумкин бўлган сценарийни инкор қилиб бўлмайди — Германия канцлери

"Албатта, бу эҳтимолдан холи эмас", — деди Фридрих Мерц ZDF телеканали эфирида берилган тегишли саволга жавобан.

Шу билан бирга, канцлернинг таъкидлашича, агар бундай етказиб бериш амалга оширилса, Украина ҳарбийларини ракеталардан фойдаланишга бир неча ой давомида ўқитиш талаб этилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱 Исроил АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткоффдан Ғазода 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинган 10 кишини озод қилишни назарда тутувчи таклифни олди — Ynet.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#терминология_бурчаги

Денонсация — халқаро ҳуқуқда икки томонлама халқаро шартнома амал қилишини тўхтатишнинг ёки кўп томонлама халқаро шартномадан чиқишнинг энг кенг тарқалган усулидир.

Денонсация атамаси французча “дéнонcер” сўзидан олинган бўлиб, — “бекор қилиш”, “узиш” деган маъноларни англатади.

Денонсация жараёни одатда, шартноманинг ўзида назарда тутилган тартиб ва муддатларда амалга оширилади. Денонсацияга оид умумий қоидалар Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги 1969 йилги Вена конвенциясида баён қилинган.

Денонсация фақат шартномада бундай ҳуқуқ назарда тутилган бўлса ва у қатъий белгиланган тартибда амалга оширилса, қонуний деб топилади, акс ҳолда жараён нотўғри амалга оширилган деб топилади.

Умуман олганда, денонсация шартномани бузиш эмас, балки уни қонуний йўл билан бекор қилиш шаклидир, унинг асосида одатда шартнома томонлари ўртасидаги келишув ётади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Адолатли тинчлик, кўринишидан, фақат Путиндан кейин келади — Володимир Зеленский

"Бизда Россияга босим етарли эмас. Етакчи давлатлар Москвага кераклича босим ўтказмаяпти. АҚШ бу жараёнга жалб қилинган, лекин 100% эмас. Хитой ва “Глобал Жануб” давлатлари эса ўзини тийиб турибди," — деди Украина президенти RTL телеканалига берган интервюсида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇹🇺🇦🇷🇺 Италия Украинага узоқ масофали қуроллар етказиб беришга қўйилган чекловларни олиб ташлаш ниятида эмас

Бу ҳақда Fatto Quotidiano газетаси Италия ҳукуматидаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Мамлакат бош вазири Жоржа Мелони ўтган йили ёздаёқ Киевга узоқ масофали қуроллар етказиб берилишига қарши эканини билдирган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇱 Исроил АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткоффдан Ғазода 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинган 10 кишини озод қилишни назарда тутувчи таклифни олди — Ynet. 🔥 @burchakostida
🇮🇱🇺🇸 Исроил Қўшма Штатларнинг Ғазо секторидаги вазиятни тартибга солиш бўйича янги таклифини қабул қилди — Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Халқаро валюта жамғармаси ва Украина ҳукумати ўртасида Киевга яна 500 миллион долларлик транш ажратиш бўйича дастлабки келишувга эришди, дея хабар бермоқда ХВЖ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳилманд вилоятидаги баҳсли чегарадаги Баҳрамча ҳудудида Афғонистон ва Покистон ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланди, деб хабар бермоқда Al Arabiya телеканали манбаларига таяниб.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Суриядаги элчихонасини қайта очди — Reuters

Қўшма Штатларнинг Туркиядаги элчиси ва Суриядаги махсус вакили Томас Баррак 29 май куни Сурия пойтахти Дамашқдаги элчихона резиденциясида АҚШ байроғини кўтарди. Бу ҳодиса Суриядаги АҚШ элчихонаси 2012 йилда ёпилганидан бери биринчи марта юз берди.

Элчихонанинг қайта очилиш маросимида Сурия ташқи ишлар ва муҳожирлар ишлари бўйича вазири Ҳасан ал-Шайбоний ҳам қатнашди.

Шунингдек, Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа ўз қароргоҳида ТИВ, мудофаа ва разведка хизмати раҳбарлари ҳамроҳлигида Томас Баррак билан учрашув ўтказган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Истанбулдаги музокаралар чоғида Россия делегация Украина томонига Суми ва Харков вилоятларини босиб олиш билан таҳдид қилган

Бу ҳақда Financial Times вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Владимир Путин ҳам Курск вилоятида бўлганида бу ниятни тасдиқлаб, "Суми Россияникига айланиши керак", деган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM