23.5° бурчак остида
28.5K subscribers
19.4K photos
7.07K videos
3 files
1.71K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇺🇸🇿🇦 DW: АҚШ Жанубий Африкадан биринчи оқ танли қочқинлар гуруҳини қабул қилди

Доналд Трамп маъмурияти Жанубий Африкадан келган оқ танли қочқинларга Қўшма Штатларга тез фурсатда мослашишларини ваъда қилмоқда. АҚШ расмийлари уларнинг қабул қилинишини Жанубий Африкада оқ танли фермерларга нисбатан содир бўлаётган эҳтимолий “геноыид” билан изоҳламоқда.

"Биз, зўравонликдан қочган ва бу ерга етиб келган ушбу одамларга фуқаролик бердик", — дея таъкидлади Қўшма Штатлар президенти.

Мутахассислар эса Трамп томонидан айтилган ва ўта ўнгчи доираларда оммалашган “оқ танлилар геноциди” тўғрисидаги назария ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлашмоқда. Жанубий Африкада жиноятчилик даражаси ростдан ҳам юқори, бу фермерларга ҳам таъсир қилади, аммо бу муаммо барча этник гуруҳларга тааллуқли.

Жорий йилнинг феврал ойида Трамп маъмурияти Жанубий Африка Республикасидаги оқ танлиларга нисбатан бўлаётган “ирқий таъқиб ва зўравонликлар” туфайли уларга қочқин мақомини беришини эълон қилган эди.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Қўшма Штатлар 2025 йил давомида бундай қочқинлардан 1000 нафарини қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу қарор Трамп маъмуриятининг бошқа минтақалардан келган мигрантларга нисбатан кескин миграция сиёсатига мутлақо зид ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇹🇷🇺🇦 Россия делегацияси 15 май куни Истанбулда бўлади ва у ерда Украина вакилларини кутади — Россия президенти матбуот котиби

Дмитрий Песков, шунингдек, Кремл Истанбулдаги музокараларда иштирок этувчи Россия делегацияси таркибини ҳозирча ошкор қилмаслигини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇸🇦 АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонига етиб борди — Sky News Бу Трампнинг президент этиб сайланганидан кейинги илк расмий хорижий ташрифи ҳисобланади. Қўшма Штатлар президентини Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бош вазири Муҳаммад бин…
🇺🇸🇸🇦 АҚШ ва Саудия Арабистони 600 миллиард долларлик келишувларга эришди — Оқ уй

"Қўшма Штатлар ва Саудия Арабистони бир қатор битимларни имзолади, унга кўра Ар-Риёд Америка компаниялари ва иқтисодиётига 600 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритади", дейилади хабарда.

Хусусан, томонлар “тарихдаги энг йирик” мудофаа маҳсулотлари савдоси бўйича 142 миллиард долларлик келишувни имзолади. Ушбу келишув доирасида Саудия Арабистони Қўшма Штатларнинг ўнлаб мудофаа компанияларидан энг замонавий жанговар ускуналар ва хизматларни олади. Келишув ҳаво ҳужумидан ва ракеталардан мудофаа тизимларини, шунингдек, ҳарбий-ҳаво кучлари учун замонавий технологияларни етказиб беришни ўз ичига олади.

Доналд Трамп Яқин Шарққа ташрифи давомида Саудия Арабистонидан ташқари Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига ҳам ташриф буюради. Бу Трампнинг АҚШ президенти сифатида қайта сайланганидан кейинги биринчи расмий хорижий ташрифи ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇱 Албанияда парламент сайловларида ҳукумрон социалистлар ғалаба қозонди

Бюллетенларнинг 94 фоизи санаб чиқилганидан сўнг, бош вазир Эди Рама етакчилигидаги Албания Социалистик партияси сайловчилар овозининг 52 фоизини олгани маълум бўлди.

Коррупцияда айбланаётган собиқ президент ва собиқ бош вазир Сали Бериша раҳбарлигидаги консерватив Демократик партия эса 34% овоз тўплади.

Албания оммавий ахборот воситалари ҳисоб-китобига кўра, социалистлар парламентдаги 140 ўриндан 82 тасини, консерваторлар эса 51 ўринни қўлга киритиши мумкин. 2013 йилдан бери ҳукуматни бошқариб келаётган 60 ёшли Рама, тўртинчи марта ҳукумат раҳбари бўлади. Унинг сиёсий мақсадларидан бири Албаниянинг Европа Иттифоқига интеграциясини таъминлашдир.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бошчилигидаги халқаро кузатувчилар сайловлар тўлиқ демократик стандартларга мос ўтгани борасида шубҳалар билдиришди. Кузатувчиларнинг баҳолашича, сайловолди кампанияси давомида ҳукмрон Албания сосиалистлар партияси давлат ресурслари ва институсионал ҳокимиятдан нотўғри фойдаланган. ЕХҲТ, шунингдек, амалдорларга босим ўтказилгани ва қўрқитиш ҳолатлари ҳақида кўплаб хабарлар келиб тушганини маълум қилди.

Албания 2009 йилдан бери НАТО аъзоси ҳисобланади. 2022 йилдан бошлаб Тирана Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Брюсселга кўра, мамлакат коррупсияга қарши курашда муайян ютуқларга эришган бўлса-да, бу масала ҳали ҳам энг катта муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, 2021 йилда АҚШ томонидан пора олиш ва ноқонуний бойиш гумони билан санкцияларга учраган 80 ёшли Сали Бериша ҳам коррупсияда айбланмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 Буюк Британия Қироллик ҳарбий-денгиз кучлари Россия сув ости кемаларини кузатиш учун сунъий интеллект технологиясига асосланган сув ости дронларидан фойдаланишни режалаштирмоқда — Тhe Times.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺 Мен Путин билан учрашиш учун ҳамма нарсага тайёрман — Володимир Зеленский Украина президентининг бошқа баёнотлари: ◾️ Путин урушни тугатишни, ўт очишни тўхтатишни, ёки музокараларни хоҳламайди. Мен буни президент Трампга бир неча бор айтганман; ◾️
🇷🇺🇹🇷🇺🇦 Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси таркибида Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва президент маслаҳатчиси Юрий Ушаков бўлади —Тhe Washington Post

Газета бу ҳақда Москвадаги манбаларига таяниб хабар бермоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг Туркияга бориши ҳақида эса аниқ маълумот берилмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
BBC: Исроилнинг Ғазодаги шифохонага уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жароҳатланди

Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, Исроил авиацияси Хан-Юнис шаҳрида жойлашган Европа шифохонасига олтита бомба ташлаб, ички ҳовли ва унга ёндош ҳудудни нишонга олган.

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) эса, бу зарба ҲАМАСнинг “қўмондонлик маркази”га қаратилган аниқ ҳужум бўлганини билдирган. Уларнинг маълум қилишича, бу марказ шифохона остида жойлашган бўлган.

Тhe Times of Israel ва Ynet нашрларига кўра, Хан-Юнисдаги ҳужумнинг асосий нишони ҲАМАС раҳбарларидан бири — Муҳаммад Синвар бўлган. Бу маълумотга ЦАХАЛ изоҳ бермаган. Муҳаммад Синварнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Муҳаммад Синвар — ҲАМАСнинг марҳум етакчиларидан бири Яҳё Синварнинг укаси ҳисобланади. Яҳё Синвар 2024 йил октябрида, ҲАМАС сиёсий бюросининг раҳбари этиб тайинланганидан кўп ўтмай, ўлдирилган эди.

Тhe Wall Street Journal маълумотига кўра, Яҳё Синварнинг ўлимидан сўнг, Ғазо секторида ҲАМАС ташкилоти раҳбари сифатида унинг ўрнини укаси Муҳаммад Синвар эгаллаган ва у гуруҳни қайта тиклаш устида ишлаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇹🇷🇬🇧🇫🇷🇩🇪 Эрон ва “Европа учлиги” (Буюк Британия, Франция ва Германия) вакиллари 16 май куни Истанбулда ядровий дастур масаласида музокаралар ўтказиш учун учрашади — Reuters.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇺🇦🇷🇺 Украинада ўт очишни тўхтатиш ҳудудий масалалар бўйича музокараларни бошлашга имкон беради — Франция президенти

Эммануел Макрон Франциянинг ТF1 телеканалига берган интервюсида Украинадаги уруш билан боғлиқ бир қатор масалаларга тўхталди.

Макроннинг фикрича, Украинада узоқ муддатли оташкесим зарур, чунки бу Украина учун энг қулай позицияда музокараларни қайта бошлаш имконини беради.

"Ўт очишни тўхтатиш — бу энг яхши гуманитар вазиятни таъминлайдиган ва ҳудудий масалаларни ҳал қилишга имкон берадиган муҳокамаларга қайтишга замин яратадиган омилдир. Аммо украиналикларнинг ўзлари ҳам 2014 йилдан бери йўқотилган барча ҳудудларни қайтариб олиш имкониятлари йўқлигини яхши тушуниб етишган", — деди Франция президенти.

Француз етакчиси Россияга нисбатан кўплаб санкциялар жорий этилганини эслатди, шу билан бирга, агар Россия 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга истамаса, Европа етакчилари яқин кунларда АҚШ билан ҳамкорликда янги санкциялар жорий этишни муҳокама қилишини билдирди.

Макрон, шунингдек, Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишга қарши эканлигини айтди. Унинг фикрича, бундай чоралар учун “ҳуқуқий асослар” мавжуд эмас.

Франция президентининг айтишича, Украина бўйича тинчлик битими имзоланганидан сўнг БМТ тинчликпарварлик мандати ёки хавфсизликни таъминлаш кучлари масаласи кун тартибига чиқади. Унинг фикрича, “фронт чизиғидан узоқ ҳудудларга” жойлаштириладиган бундай кучлар “Россияни можарони давом эттиришдан тийиб туриши” мумкин. Бироқ у хавфсизликнинг биринчи кафолати кучли Украина армияси бўлиши кераклигини таъкидлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 Доналд Трамп Форс кўрфазини Араб кўрфази деб аташни таклиф қилмоқчи — Associated Press Агентлик манбаларига кўра, Трамп ўз қарорини Саудия Арабистонига ташрифи чоғида тақдим этишни режалаштирган. Бу АҚШ президентининг биринчи марта географик номни ўзгартириши…
🇺🇸🇮🇷 Трамп Эрон расмийлари “бундай ҳаракатга кескин эътироз билдиришларини” аниқ айтганидан сўнг, Форс кўрфазининг номини “Араб кўрфази” деб ўзгартирмасликка қарор қилди, дея хабар берди CNN манбаларига таяниб.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺 Мен Путин билан учрашиш учун ҳамма нарсага тайёрман — Володимир Зеленский Украина президентининг бошқа баёнотлари: ◾️ Путин урушни тугатишни, ўт очишни тўхтатишни, ёки музокараларни хоҳламайди. Мен буни президент Трампга бир неча бор айтганман; ◾️
🇺🇦🇺🇸🇹🇷🇷🇺 Зеленский Туркияда Путин билан бўлажак учрашувда муҳокама қилмоқчи бўлган масалаларни маълум қилди

Украина президенти Liberation нашрига берган интервюсида Россия етакчиси билан бўладиган учрашувда барча ҳарбий асирларни алмашиш ва ўт очишни тўхтатиш масалаларини муҳокама қилишни режалаштираётганини билдирди.

"Агар Истанбулда Путин билан учрашув бўлиб ўтса, бу шунчаки рамзий тусда бўлмаслиги зарур. Биз сиёсий ғалаба билан чиқишимиз керак — ўт очишни тўхтатиш, барча асирларни алмашиш ёки шунга ўхшаш натижага эришишимиз лозим", — дея таъкидлади Украина етакчиси.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, музокаралардан реал натижа чиқиши учун халқаро воситачилар зарур. Чунки Украина ва Россия бир-бирига ишонмайди. Унинг фикрича, бундай воситачиликни АҚШ бажара олади.

Зеленский, шунингдек, Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп музокараларда қатнашадиган бўлса, бу Путинни Истанбулга келишга ундаши мумкин.

"Агар Путин Туркиядаги учрашувга келмаса, бу унинг учун тўлиқ мағлубиятдек кўринади", — дея қўшимча қилди Украина президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Европа Иттифоқи мамлакатлари 14 майда Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар сабаб Россияга қарши 17-санкциялар пакетини келишиб олади — Bloomberg

Агентликка кўра, чеклов чоралари 149 та нефт танкерига таъсир қилади, Евроиттифоқ ушбу кемаларни Россиянинг “соя флотига” алоқадор, деб ҳисобламоқда.

Шунингдек, чеклов чоралари Россияга санкциялардан қочишда ёрдам беришда гумон қилинаётган учинчи давлатлардаги компанияларга ҳам тегишли бўлади. Хусусан, БАА, Туркия, Сербия, Вьетнам ва Ўзбекистон компаниялари санкцияларга дуч келиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸 NYT: Эрон уранни бойитиш учун АҚШ сармояларини жалб қилган ҳолда консорциум тузишни таклиф қилмоқда

"Бу таклиф Эрон ядровий дастурининг “тўлиқ тугатилиши” ташаббусига муқобил бўлиши мумкин", деб ёзмоқда газета Эроннинг тўрт нафар расмийларига таяниб.

The New York Times'нинг ёзишича, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бу ғояни Қўшма Штатлар президентининг махсус вакили Стив Уиткоффга 11 май куни Уммонда бўлиб ўтган музокаралар чоғида таклиф қилган. Бироқ Уиткофф учрашувда бу масала кўтарилмаганини билдирган.

Режага кўра, консорциум таркибида Эрон билан бир қаторда Саудия Арабистони ва БАА ҳам бўлади. Келишув асосида Эрон уранни 3,67% даражасигача бойитиши мумкин, шундан сўнг у бошқа араб давлатларига фуқаролик эҳтиёжлари учун юборилади.

Бундай даражадаги бойитиш — ядро қуроли ишлаб чиқариш учун етарли бўлмаган даража ҳисобланиб, у 2015 йилда имзоланган Эрон ядровий битимида ҳам назарда тутилган. Аммо янги таклифнинг асосий фарқи шундаки, у хорижий давлатлар, жумладан Қўшма Штатлардан кузатувчиларни Эрон ядровий объектларига жойлаштиришни назарда тутади.

АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий келишув бўйича билвосита музокаралар 2025 йилнинг апрел ойида бошланган. Икки давлат ўртасидаги Эрон ядровий дастури борасидаги тортишувлар эса бир неча ўн йиллардан бери давом этмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇾🇪🇮🇱 Яман ҳусийлари Исроил пойтахти Тел-Авивдаги Бен Гурион аэропортига гипертовушли ракета ёрдамида янги зарба берганини эълон қилди, Исроил расмийлари ҳозирча бу хабарга мунисабат билдирмади — ОАВ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇷🇺🇦🇷🇺 Бразилия президенти Путинни Туркияда Зеленский билан учрашишга кўндиришга ҳаракат қилишини айтди — АFP

Агентлик манбаларига кўра, президент Лула да Силва Хитойдан қайтаётганида Москвага ташриф буюришни режалаштирмоқда.

"Мен Путин билан гаплашишга ҳаракат қиламан. Мен учун бу ҳеч нарса эмас. Путинга: “Дўстим Путин, Истанбулга боринг-да, музокара ўтказинг”, деб айтишим мумкин", — деди Лула Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Бразилиядан Путинни Туркияга боришга кўндиришни сўраганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Саудия Арабистонида Аҳмад аш-Шараа билан учрашди — ОАВ

Хабар берилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонида ўтаётган музокаралар доирасида Сурия етакчиси Аҳмад аш-Шараа билан учрашди. Учрашув Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг 14 майга белгиланган саммити арафасида бўлиб ўтди.

Қайд этиш жоизки, бу Қўшма Штатлар ва Сурия раҳбарлари ўртасида сўнгги 25 йилдаги биринчи учрашув.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Европа Иттифоқи мамлакатлари 14 майда Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар сабаб Россияга қарши 17-санкциялар пакетини келишиб олади — Bloomberg Агентликка кўра, чеклов чоралари 149 та нефт танкерига таъсир қилади, Евроиттифоқ ушбу кемаларни Россиянинг “соя…
🇪🇺🇺🇦🇷🇺 DW: ЕИ элчилари Россияга қарши 17-санкциялар пакетини тасдиқлади

Европа Иттифоқи Россиянинг “соя флоти”га тегишли яна қарийб 200 та кемани “қора рўйхат”га киритади, бу билан бундай кемаларнинг умумий сони 340 дан ошиши мумкин.

"Шунингдек, санкцияларни четлаб ўтишда айбланаётган, айниқса икки мақсадли маҳсулотлар билан боғлиқ фаолият юритувчи тахминан 30 та компания ҳамда ҳарбий-саноат мажмуаси билан боғлиқ 75 шахс ва компания ҳам “қора рўйхат”га тушади", — деб хабар бермоқда нашр мухбири.

17-санкциялар пакетининг расман қабул қилиниши ЕИ Ташқи ишлар кенгашининг 20 майга белгиланган йиғилишида кутилмоқда.

DW мухбирининг дипломатик манбага таяниб хабар беришича, Европа Иттифоқи гибрид фаолият учун жорий этилган санкциялар режими доирасида тарғиботчиларга қарши чеклов чораларини жорий этиш учун ҳуқуқий асос яратган. Бунга 20 дан ортиқ шахс ва ташкилот киради, улар дезинформация тарқатишда айбланмоқда.

Шунингдек, Навалний ва Кара-Мурзага қарши жиноий ишларга алоқадор судялар ва прокурорларга нисбатан ҳам чекловлар жорий этилади. Умумий ҳисобда рўйхатга 20 киши қўшилади.

Бундан ташқари, кимёвий қурол ишлатишга қарши санкциялар доирасида ракета ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кимёвий моддаларнинг экспортига тақиқ жорий этилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM