Ғазода 21 кунлик вақтинчалик оташкесим бўйича келишув яқин кунларда имзоланиши мумкин – Тhe National
"ҲАМАС ва АҚШ воситачилари ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар давомида келишувга эришиш борасида катта силжиш кузатилди", — дея маълум қилди нашр манбаларидан бири.
Келишув нафақат ўт очишни тўхтатиш, балки секторгa гуманитар ёрдам етказиб беришни қайта тиклаш ва ҲАМАС томонидан олти нафаргача гаровдагиларни озод қилиш, эвазига бир нечта фаластинлик маҳкумларни озод этишни ҳам назарда тутади. Бу келишув ҳақида расман яқин соатларда эълон қилиниши мумкин.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонидаги саммитда Қўшма Штатлар Фаластин давлатини тан олишини эълон қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
🔥 @burchakostida
"ҲАМАС ва АҚШ воситачилари ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар давомида келишувга эришиш борасида катта силжиш кузатилди", — дея маълум қилди нашр манбаларидан бири.
Келишув нафақат ўт очишни тўхтатиш, балки секторгa гуманитар ёрдам етказиб беришни қайта тиклаш ва ҲАМАС томонидан олти нафаргача гаровдагиларни озод қилиш, эвазига бир нечта фаластинлик маҳкумларни озод этишни ҳам назарда тутади. Бу келишув ҳақида расман яқин соатларда эълон қилиниши мумкин.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонидаги саммитда Қўшма Штатлар Фаластин давлатини тан олишини эълон қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берилишича, тўқнашувлар Ливия президентлик кенгаши хавфсизлик хизмати раҳбари Абдулғани ал-Кикли Триполида ўлдирилганидан кейин бошланган. Нашр пойтахт Триполига Аз-Завийя, Зинтан ва Мисрат ҳудудпаридан қуролли шахслар етиб келгани ҳақида хабар бермоқда. Пойтахтда кучли отишмалар бўлмоқда, кўчаларда ҳарбий техника ва танкларни кўриш мумкин.
Ливия пойтахтидаги Митига халқаро аэропортида фаолият тўхтатилди ва парвозлар Мисурата шаҳрига йўналтирилмоқда. Шунингдек, қуролли гуруҳлар ўртасидаги жанглар хавфи туфайли Митига аэропортидан самолётлар зудлик билан эвакуация қилинаётгани хабар қилинган.
"Ливия Ички ишлар вазирлиги Триполи аҳолисини ўз уйларида қолишга ва кўчага чиқмасликка чақирди", дея хабар бермоқда Аl Mayadeen.
Ливия фавқулодда вазиятлар хизмати юқори даражадаги тайёргарлик режимини эълон қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, Триполидаги тўқнашувларда олти киши жароҳатланган.
БМТнинг Ливиядаги миссияси мамлакат пойтахтидаги отишмалардан хавотир билдирди ва барча томонларни жангларни зудлик билан тўхтатишга чақиради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нидерландия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти кенгаши Россия халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Чикаго конвенциясининг фуқаролик ҳаво кемаларига нисбатан қурол ишлатишни тақиқловчи моддасини бузган, деган хулосага келган. Ташкилот матбуот релизида қайд этилишича, яқин ҳафталарда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти Россиянинг етказилган зарарни қандай қоплаши масаласини кўриб чиқади.
2014 йил 17 июл куни Донбасс устида Malaysian Airlines авиакомпаниясининг МH17 рейси билан парвоз қилаётган Boeing самолёти уриб туширилган эди. Ҳалокат натижасида самолёт бортидаги барча, 298 нафар инсон қурбон бўлган. Уларнинг аксарияти Нидерландия ва Австралия фуқаролари бўлган.
2022 йил март ойида ушбу давлатлар Россияга қарши Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига шикоят киритганди. 2024 йил июн ойида Россия ташкилотнинг бу иш бўйича ваколатини тан олмаслигини эълон қилиб, тергов жараёнида ҳамкорлик қилишдан бош тортди.
2022 йил ноябр ойида Гаага суди "Малайзия самолёти хатолик билан уриб туширилган, чунки уни ҳарбий самолёт деб ўйлашган", деган қарорга келди. Суд тан олинмаган Донецк Халқ Республикасининг ўша пайтдаги мудофаа вазири бўлган россиялик Игор Гиркин (Стрелков), генерал-майор Сергей Дубинский ҳамда украиналик Леонид Харченкони ҳалокатда айбдор деб топди. Уларнинг барчаси сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва қурбонларнинг яқинларига 16 миллион евро миқдорида товон тўлаш белгиланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи – Украина мудофаа форумида Киевга яна 900 миллион евро маблағни қуроллар ва ўқ-дорилар хариди учун ажратиш эълон қилинди", дея хабар бермоқда нашр.
Аввалроқ Евроиттифоқнинг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас Украина қурол ишлаб чиқарувчилари билан 1 миллиард еврога тенг шартномалар имзолангани ҳақида маълум қилган эди.
Ушбу маблағлар Евроиттифоқда музлатилган Россия активларидан олинаётган даромадлар ҳисобидан ажратилмоқда. Умуман олганда, Европа Иттифоқи Украина мудофаа саноатини қўллаб-қувватлаш учун аллақачон 3,3 миллиард евро ажратган ва бу йўналишда Украина иқтисодиётининг энг йирик нотижорат хорижий инвестори бўлиб қолмоқда.
Бундан ташқари, Брюсселда ўтган форумда Европа Иттифоқи ва Украина мудофаа соҳасида қўшма мақсадли гуруҳ ташкил этилиши ҳам эълон қилинди. Ушбу гуруҳ Украина мудофаа саноатини Европа Иттифоқининг саноат тизимига интеграция қилиш билан шуғулланади. Бу, жумладан, Украинани Евроиттифоқнинг қайта қуролланиш дастури — ReArm Europe доирасида иштирок эттишини ҳам ўз ичига олади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентликнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Европа етакчилари Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Володимир Зеленский ўртасидаги Туркияда бўлиб ўтиши мумкин бўлган учрашувни кутишга тайёр. Улар Қўшма Штатлардан Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни сўрашдан олдин ушбу учрашув натижаларини кутмоқчи.
Манбалар берган маълумотга кўра, 12 май куни АҚШ ва Европа мамлакатлари расмийлари ўртасидаги музокаралардан сўнг, Вашингтон томони 15 май куни Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар ўтказилишига имкон беришни истаётгани аён бўлган.
"Агар Путин Зеленский билан учрашувдан бош тортса ёки Россия 15 май куни ўтказиладиган музокараларда зудлик билан ва дастлабки шартларсиз ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, Европа етакчилари АҚШ президенти Доналд Трампни Москвага қарши санкциялар жорий қилиш билан боғлиқ таҳдидини амалга оширишга чақиради", — дея аниқлик киритган Bloomberg манбалари.
Кремл ҳозирча Путин музокараларда иштирок этадими-йўқми, бу ҳақда маълумот бергани йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Стив Уиткоффнинг маълум қилишича, агар можаро томонлари тўғридан-тўғри музокаралар ўтказмаса, президент Доналд Трамп Россия–Украина урушини тартибга солиш жараёнидан чиқиш билан таҳдид қилмоқда. Махсус вакилнинг сўзларига кўра, Трамп ушбу талабни “ултиматум шаклида” қўймоқда.
"Путиннинг розилигисиз ҳеч қандай тинчликка эришилмайди. Асосий музокара мавзулари Украина айрим ҳудудлардан воз кечиши, Запороже АЭСидан фойдаланиш, шунингдек, Украинанинг Днепр дарёси ва Қора денгизга чиқиш ҳуқуқи кабилардан иборат", — дея қўшимча қилди Уиткофф.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр маълумотларига кўра, Брюссел Москвага қарши санкцияларнинг катта қисмини “бошқа ҳуқуқий асосга” ўтказмоқчи. Бу эса, чекловларни узайтириш учун талаб этиладиган якдил қарор қабул қилиш шартини четлаб ўтиш имконини беради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу Трампнинг президент этиб сайланганидан кейинги илк расмий хорижий ташрифи ҳисобланади. Қўшма Штатлар президентини Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг шахсан ўзи кутиб олди.
Доналд Трампнинг Яқин Шарқ минтақаси давлатлари бўйлаб ташрифи 13-16 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Кеча Трамп зарурат туғилса, бу ташрифни тўхтатиб, Украина ва Россия ўрта 15 май куни ўткахиладиган музокараларда қатнашиш учун Истанбулга бориши эҳтимолини айтган эди.
Бироқ ҳозирча Путин Истанбулдаги музокараларда иштирок этишга розилик бергани йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшма Штатлар Ямандаги ҳарбий кампаниянинг дастлабки 30 куни ичида ҳусийлар АҚШга тегишли етти дона МQ-9 дронини (ҳар бири тахминан 30 миллион доллар туради) уриб туширди. Бу эса АҚШ Марказий Қўмондонлигининг ҳусийларни кузатиш ва уларга зарба бериш имкониятларини жиддий қийинлаштирди.
Бундан ташқари, Қўшма Штатларга тегишли F-16 ва F-35 қирувчи самолётлари ҳусийларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилишига сал қолган, бу эса АҚШ ҳарбийлари орасида йўқотишлар эҳтимолини янада оширган.
"Қўшма Штатларнинг Ямандаги операцияси ҳеч қандай натижа бермади. АҚШ ҳусийлар устидан ҳатто ҳавода устунликни ҳам қўлга кирита олмади. Аксинча, 30 кунлик кучайтирилган кампаниядан сўнг Яман гуруҳига қарши бўлган яна бир қиммат, аммо самарасиз ҳарбий операция юзага келди", деб ёзади NYT.
Шундан сўнг, АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Уммон расмийлари томонидан ўт очишни тўхтатиш таклифи келганини маълум қилди. Унга кўра, америкаликлар Яманда бомбардимонларни тўхтатади, ҳусилар эса Қўшма Штатлар кемаларига ҳужум қилмайди, лекин бу ҳеч қандай расмий келишувсиз амалга ошади.
Яқин Шарқдаги чўзилган урушларга доимо шубҳа билан қараган Трамп, Ямандаги ҳарбий кампаниянинг 31-кунида ҳеч қандай натижани кўрмагач, бу таклифга рози бўлди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрнинг ёзишича, Қўшма Штатлар президенти, биринчи навбатда Исроилнинг Ғазо секторида ҳарбий амалиётни қайта бошлаш режаларидан норози бўлган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат департаменти маълум қилди.
"Марко Рубио Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига, Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Калас ҳамда Франция, Германия, Полша ва Буюк Британия ТИВ раҳбарлари билан бу масалани муҳокама қилди", дейилади Давлат департаменти баёнотида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"12 майга ўтар кечаси Кир Стармернинг Лондондаги шахсий уйида ёнғин юз берди, натижада уй эшиги зарар кўрди.
Полиция, шунингдек, 11 май куни Ислингтондаги Стармер билан боғлиқ яна бир уйдаги ёнғин ҳолатини ҳам тергов қилмоқда. У ерда ҳам кириш эшиги ёниб кетган", дея хабар бермоқда агентлик.
Полиция берган маълумотларга кўра, ушбу ёнғинларга алоқадорликда гумон қилинган 21 ёшли эркак қўлга олинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Қўшма Штатлар давлат котиби Марко Рубио тегишли баёнотида билдирди.
"Эрон ядровий дастурини кенгайтиришда давом этмоқда. Теҳрон “икки мақсадли тадқиқот ва ишланмалар фаолиятини” олиб бормоқда. Бу фаолият “ядро қуроллари ва уларни етказиб бериш тизимлари” билан боғлиқ", дейилади Рубионинг баёнотида.
АҚШ маълумотларига кўра санкциялар Эроннинг SPND ҳарбий тадқиқот ташкилоти билан алоқада бўлган Fuya Pars Prospective Technologists компанияси ҳамда ядровий дастур билан алоқадор бўлган уч Эрон фуқаросига нисбатан жорий қилинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM