23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Курдларга алоқадор Rudaw телеканали хабарига кўра, бу қарор партиянинг 5–7 май кунлари бўлиб ўтган 12-қурултойида қабул қилинган.
Қурултой якунида эълон қилинган баёнотга кўра, “Курдистон Ишчилар партияси” (КИП) ўзининг ташкилий тузилмасини тарқатиб юборади, қуролли курашни тўхтатади ва аввалги ном остида фаолият юритишни якунлайди.
"КИПнинг кураши халқимизга қарши йўналтирилган йўқ қилиш сиёсатини барбод қилди ва курд давлатчилиги масаласини демократик сиёсат орқали ҳал қилиш мумкин бўлган босқичга олиб келди, шу тариқа у ўзининг тарихий вазифасини бажарди", дейилади партия баёнотида.
Жорий йилнинг феврал ойи охирида КИПнинг қамоқдаги етакчиси Абдулла Ўжалан ўз тарафдорларини Туркия давлати билан қуролли курашни тўхтатишга ва қуролни топширишга чақирганди.
Шундан сўнг, партия Туркияга қарши ўт очишни тўхтатишини эълон қилди ва кейинги стратегиясини муҳокама қила бошлади.
“Курдистон Ишчилар партияси” 1978 йилда ташкил этилган ва 40 йилдан ортиқ вақт давомида Туркия ҳудудида мустақил курд давлатини тузиш мақсадида қуролли кураш олиб борган. Бу можарода ўн минглаб инсонлар ҳалок бўлган.
КИП Туркия, АҚШ, Буюк Британия ва айрим Европа давлатлари томонидан “террористик ташкилот” деб эътироф этилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил кузидан бери Ғазо секторидаги урушда қарийб 100 минг киши ҳалок бўлган — Тhe Economist
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатида расмий хабарларда кўрсатилган сонлардан 46–107% кўпроқ одам вафот этган. Бу Ғазонинг 77 мингдан 109 минг нафаргача бўлган аҳолиси қурбон бўлганини англатади, яъни секторнинг урушдан олдинги умумий аҳолининг 4–5 фоизи дегани.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Ғазо секторида ҲАМАС билан урушни тугатиш бўйича келишувга эриша олмаганидан сўнг, ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаган эди.
🔥 @burchakostida
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатида расмий хабарларда кўрсатилган сонлардан 46–107% кўпроқ одам вафот этган. Бу Ғазонинг 77 мингдан 109 минг нафаргача бўлган аҳолиси қурбон бўлганини англатади, яъни секторнинг урушдан олдинги умумий аҳолининг 4–5 фоизи дегани.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Ғазо секторида ҲАМАС билан урушни тугатиш бўйича келишувга эриша олмаганидан сўнг, ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Суд қарорига кўра, ушбу тақиқ бузилгани қайд этилган ҳар бир ҳолат учун 250 минг еврогача жарима ёки олти ойгача ҳибсга олиш жазоси белгиланади.
"Мазкур қарор Люксембургнинг энг йирик медиаҳолдинги, Mediahuis таркибидаги таркибидаги Luxembourg Times газетасининг мақоласига асосланган ҳолда чиқарилган", деб ёзмоқда “Коммерсант”.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Штат губернатори Грег Эбботт тегишли қонунни тез орада имзолашини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрнинг ёзишича, сўнгги йилларда Буюк Британияга соф миграция сони йиллик 700 минг кишидан ошиб, рекорд даражага етган. Бу ҳолат уй-жой танқислиги, миллий соғлиқни сақлаш хизматининг ҳаддан ташқари юкланиши ва мактабларда ўринлар етишмаслиги фонида аҳолининг норозилигини кучайтирмоқда.
"Яқинда ўтган маҳаллий сайловларда миграцияга қарши бўлган ўнг қанот РlReform UK партияси ўз позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Шу боис ҳукумат чегараларни назорат қилаётганини ва норозилик тўлқинига жавоб бераётганини кўрсатмоқчи", дея хабар бермоқда BBC.
Бош вазир Кир Стармер томонидан таклиф этилаётган ислоҳот натижасида Буюк Британиянинг миграция сиёсатида қуйидаги ўзгаришлар бўлиши мумкин:
— Буюк Британияда доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун зарур бўлган мамлакатда яшаш муддати 5 йилдан 10 йилга узайтирилади;
— Инглиз тилини билиш талаблари кучайтирилади;
— Чет эллик ишчилар учун ойлик маош минимуми ва малака даражаси талаблари оширилади;
— Хорижий давлатдан бўлган талабаларга ўқишни тугатгач мамлакатда қолиш муддати қисқартирилади. Бу муддат ҳозирги 2–3 йил ўрнига 18 ойгача камайтирилади;
— Миграция қоидаларини бузган иш берувчилар ва олийгоҳларга молиявий жарималар жорий этилади;
Қайд этиш жоизки, бу таклиф ҳали Буюк Британия парламентида тасдиқланиши керак. Бироқ бу ерда Кир Стармер бошчилигидаги лейбористлар бу ерда катта устунликка эгалиги ҳисобига олинса, тегишли қонун тез орада қабул қилиниши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Вақт ўтмоқда, кун якунигача ҳали 12 соат вақт бор, агар шу вақтгача ўт очиш тўхтатилмаса, Европа томони Россияга қарши янги санкциялар тайёрлашга киришади", — дея маълум қилди Корнелиус матбуот анжуманида.
Аввалроқ бир қатор Европа давлатлари етакчилари, жумладан Германия канслери Фридрих Мерц ҳар қандай музокаралар фақат ўт очиш тўхтатилганидан сўнг бошланиши мумкинлигини айтган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни бугун, 12 май куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пизишкиён қабул қилди.
Учрашувда икки давлат Раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси туфайли ўзаро ҳамкорлик кенг қамровли муносабатлар даражасига кўтарилгани, Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси минтақа барқарорлиги учун ҳам муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил бош вазирининг сўзларига кўра, Исроил ўт очишни тўхтатиш ёки фаластинлик маҳбусларни озод қилиш бўйича ҳеч қандай мажбурият олмаган, фақатгина 21 ёшли Эдан Александрни озод қилиш учун хавфсиз йўлакни таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Аввалроқ ҲАМАС ҳаракати АҚШ ва Исроил фуқаролигига эга бўлган Эдан Александрни асирликдан озод қилишини маълум қилган эди.
Нетаняҳунинг таъкидлашича, Александрни озод қилиш бўйича ваъдага ҳарбий босим орқали эришилган. Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС қўлидаги барча гаровдаги шахсларни озод қилиш бўйича келишув ҳақида музокаралар “отишмалар остида ва ҳарбий ҳаракатларни кучайтиришга тайёргарлик давомида” олиб борилади.
Аввалроқ ҲАМАС Эдан Александрни ўт очишни тўхтатиш музокаралари доирасида озод қилишини эълон қилган эди. Александрнинг оиласи у “яқин кунларда” озод қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар олганини маълум қилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АОКА маълумотига кўра, 2017-2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млндан 32,7 млнга ошган.
“Аммо интернетда тарқалаётган зарарли контентлар ҳам ортиб боряпти. 2024 йилда қурол, наркотик, порнография ва сохта ахборотлар билан боғлиқ ҳолатлар 2023 йилга нисбатан бир неча баробарга кўпайган. Бу жараёнда давлат томонидан 5 мингга яқин порнографик сайт, 4 мингдан зиёд қимор веб-ресурси ва 29 минг қурол савдоси билан боғлиқ манбаларга қарши чоралар кўрилган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, янги қонун орқали интернетдаги ҳуқуқлар аниқ белгилаб берилиши кўзда тутилган. Ҳозир ушбу қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, пезидент Владимир Путин ўз баёнотида Истанбулда тўғридан-тўғри музокараларни қайта тиклаш бўйича Москванинг позисиясини аниқ тарзда баён этган ва бу ҳеч қандай дастлабки шартларсиз бўлиши зарур.
"Россия Украина бўйича узоқ муддатли сиёсий ечим топишнинг жиддий йўлларини излашга тайёр ва “ултиматум тили” Россия учун қабул қилиб бўлмасдир", – дея таъкидлади Кремл вакили.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
S&P 500 ва NASDAQ индексларига оид фючерслар мос равишда 2,9 фоиз ва 3,8 фоизга ошди. АҚШ доллари бошқа валюталар саватига нисбатан 1 фоизга ортди. Хитой юанининг ҳам мавқейи мустаҳкамланди.
Олтин 3,4 фоизга арзонлашди. Брент маркали нефт нархи 2,7 фоизга ошиб, бир баррел учун 65,61 долларни ташкил этди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Толибон” Афғонистон аҳолиси учун шахмат ўйнашни тақиқлади — АFP
"Исломда бу ўйин потенциал қиморбозлик сифатида қаралади. Шунинг учун 2024 йилда толиблар томонидан қабул қилинган “Эзгу фазилатларни тарғиб қилиш ва ёмонликнинг олдини олиш тўғрисидаги қонун”га биноан бундай ўйинлар тақиқланади", — дея изоҳ берди мамлакат ҳукумати спорт бошқармаси вакили Атал Машвани.
Қайд этиш жоизки, бошқа мусулмон мамлакатларда шахмат тақиқланмаган.
🔥 @burchakostida
"Исломда бу ўйин потенциал қиморбозлик сифатида қаралади. Шунинг учун 2024 йилда толиблар томонидан қабул қилинган “Эзгу фазилатларни тарғиб қилиш ва ёмонликнинг олдини олиш тўғрисидаги қонун”га биноан бундай ўйинлар тақиқланади", — дея изоҳ берди мамлакат ҳукумати спорт бошқармаси вакили Атал Машвани.
Қайд этиш жоизки, бошқа мусулмон мамлакатларда шахмат тақиқланмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фридрих Мерц бу орқали Германияда 2022 йил февралдан июнгача амал қилган “махфийлик сиёсати”ни қайта тикламоқда.
"Мазкур қарор “стратегик ноаниқлик” яратиш зарурати билан изоҳланмоқда. Яъни душман қурол етказиб бериш ҳақидаги маълумотлардан хабардор бўлмаслиги керак, акс ҳолда у ҳарбий устунликка эга бўлиши мумкин", деб ёзмоқда Bild.
Украинанинг Германиядаги элчиси Алексей Макеев Фридрих Мерцнинг ушбу қарорини қўллаб-қувватлади.
"Яхши шахматчи бир нечта қадамни олдиндан ўйлайди, аммо рақибига ўзининг кейинги қадамларини билдирмайди", — дея фикр билдирди Макеев.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Европалик дипломатларнинг қайд этишича, ушбу санкциялар пакети Европа Иттифоқига аъзо давлатлар делегациялари орасида сезиларли ихтилофларга сабаб бўлмаган, шу сабабли элчилар даражасидаги музокаралар тез ўтган. Шу билан бирга, айрим делегациялар Еврокомиссия томонидан яқинда киритилган янги тузатишларни чуқурроқ ўрганиш учун қўшимча вақт сўрашган.
"17-санкциялар пакети бўйича навбатдаги муҳокама 14 май куни белгиланган, дипломатлар унинг айнан шу куни маъқулланиши эҳтимолини истисно этмаяпти. Агар шундай бўлса, санкциялар Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгашининг 20 май куни бўлиб ўтадиган йиғилишида расман қабул қилиниши мумкин", дея хабар бермоқда DW.
Бу нуқтаи назарни Евроиттифоқнинг ташқи ишлар бўйича олий вакили Кая Каллас ҳам тасдиқлаган. У 8 май куниёқ 17-санкциялар пакетининг яқин кунларда қабул қилинишига умид қилишини билдирган эди.
"Биз уни 20 май куни бўлиб ўтадиган Ташқи ишлар кенгашида қабул қилишни режалаштирмоқдамиз. Унда жуда кўп элементлар бор, аммо ҳали тўлиқ келишувга эришилмаган. Россия тинчликни исташи учун биз унга нисбатан босимни кучайтиришимиз керак, санкциялар эса мана шундай босим воситаларидан биридир",— дея таъкидлади Каллас.
Янги санкциялар пакетининг энг муҳим таркибий қисми сифатида Россиянинг “соя флотига” мансуб яна 200 тагача кема санкциялар рўйхатига киритилишини қайд этиш мумкин. Шунингдек, санкциялар рўйхатидаги жисмоний ва юридик шахслар рўйхатини ҳам кенгайтириш режалаштирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:
◾️ Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда ижобий натижаларга эришиш мумкин;
◾️ Менимча, Россия 30 кунлик сулҳга рози бўлади;
◾️ 15 май куни айнан қаерда бўлишимни билмайман, чунки ўша куни жуда кўп учрашувларим бор. Лекин Истанбулга учиб бориш имкониятини жиддий ўйлаб кўрмоқдаман, балки борарман;
◾️ АҚШ Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ядровий можарони тўхтатди. Менимча, бу даҳшатли ядровий уруш бўлиши мумкин эди. Миллионлаб одамлар ҳалок бўлиши эҳтимоли юзага келганди;
◾️ Мен Покистон ва Ҳиндистонга ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши эвазига АҚШ билан савдо ҳажмини сезиларли даражада оширишни таклиф қилдим, акс ҳолда савдо имтиёзлари бекор қилинишидан огоҳлантирдим;
◾️ Европа Иттифоқи билан савдо қилиш Хитой билан савдо қилишдан кўра “кўп жиҳатдан ёмонроқ”;
◾️ АҚШ Германиянинг соғлиқни сақлаш тизими ва Европа Иттифоқининг бошқа ижтимоий дастурларини тенг бўлмаган савдо орқали субсидия қилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Украина Олий Радаси сайтида эълон қилинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Хитой тинчликка эришиш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлайди, шунингдек, манфаатдор томонлар музокаралар орқали адолатли, узоқ муддатли, ўзаро қабул қилинадиган ва мажбурий кучга эга бўлган тинчлик келишувига эришиши, ҳамда оқибатда Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилишига умид қилади", дейилади расмий баёнотда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM