23.5° бурчак остида
28.5K subscribers
19.4K photos
7.07K videos
3 files
1.71K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇹🇷🇷🇺 Зеленский 15 май куни Туркияда Путин билан шахсан учрашишга тайёрлигини маълум қилди "Эртадан бошлаб тўлиқ ва узоқ муддатли ўт очишни тўхтатишни кутяпмиз — бу дипломатик ҳаракатлар учун зарур асос бўлади. Одамлар ўлдирилишини чўзишнинг маъноси йўқ.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇹🇷🇷🇺 Биз урушни тугатиш учун музокаралар ўтказишга тайёрмиз — Украина президенти

Володимир Зеленский кечки мурожаатида яна бир бор Туркияда 15 май куни Владимир Путинни шахсан кутишини айтди, бироқ асосий масала — Россиянинг ўт очишни тўхтатиши эканини билдирди.

"12 майдан бошлаб биз ўт очиш тўхтатилишини кутамиз, бу таклиф музокара столида турибди. Тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш узоқ муддатли бўлиши керак, шунда дипломатияга зарурий асос яратилади, бу тинчликни сезиларли даражада яқинлаштириши мумкин. Украина буни аллақачон таклиф қилган, ҳамкорлар ҳам таклиф қилмоқда. Бутун дунё бу ҳақда гапиряпти. Россиядан аниқ жавоб кутяпмиз.

Россия бу урушни барибир тугатишга мажбур бўлади. Қотилликлар тўхташи керак. Украина кучлари ҳам худди шундай жавоб қайтаришга тайёр, бу адолатли бўлади. Ҳамкорларимиз бир неча бор агар Путин ўт очишни тўхтатишни рад этса, Россияга нисбатан санкцияларни кучайтиришга тайёр эканликларини айтишди.

Мен 15 май куни, Туркияда бўламан, Путинни ўша ерда кутаман. Умид қиламанки, бу сафар Путин бормаслик бирор баҳона қидирмайди. Биз урушни тугатиш учун музокара ўтказишга тайёрмиз", — дея яна бир бор таъкидлади Украина президенти кечки мурожаатида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇶🇦 Қатар Трампга 400 миллион долларлик Boeing 747-8 самолётини совға қилишни режалаштирмоқда, у АҚШ президентининг “биринчи борти” сифатида фойдаланилади — ABC News

Хабар берилишича, президентлик муддати тугагач, бу борт давлат мулкидан Трамп кутубхонаси мулкига ўтказилади. Бу Қўшма Штатлар тарихида президентга берилган энг қиммат совға бўлади. Бироқ АҚШ Конституциясига кўра, бундай совғаларни Конгресс розилигисиз қабул қилиш тақиқланган.

Ҳозирда АҚШ президенти икки дона Аir Force One бортларидан фойдаланади — улар Boeing 747-200B моделидаги самолётлар бўлиб, махсус жиҳозланган. Мазкур учоқлар 1990 йилларнинг бошидан бери ишлатилмоқда.

"Қатар эса янгиланган Boeing 747-8 моделини топшириши мумкин, бу самолёт, модернизациядан сўнг “учувчи сарой”га айланган", дейилади ABC News хабарида.

Boeing компанияси Оқ уйни янги самолётлар билан таъминлаш бўйича шартнома имзолаган, бироқ бу йил бошида Трамп ишлаб чиқарувчи белгиланган жадвалдан орқада қолаётганини танқид қилган эди. Трамп маъмурияти унинг биринчи президентлик давридаёқ иккита 747-8 самолётини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борган. Маълумотларга кўра, улар 2027 ёки 2028 йилгача тайёр бўлмайди.

"Йўқ, мен Boeing'дан мамнун эмасман. Улар Аir Force One самолётини ясашга жуда кўп вақт сарфлаяпти, бу шартномани биз анча олдин берган эдик", — деган эди Доналд Трамп.

Қатар бундан олдин ҳам бошқа давлатларга самолёт совға қилган, масалан, 2018 йилда Туркияга ҳукуматига самолёт топширилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇩🇪 Германия ноқонуний муҳожирлар учун чегараларини ёпади — Германия Ички ишлар вазири "Германия 8 май кунидан бошлаб ноқонуний мигрантларни мамлакатга киритмайди ва чегараларида назоратни кучайтиради" — дея маълум қилди ГФР Ички ишлар вазирлигининг янги раҳбари…
🇩🇪 Германия 2 кунда чегарада қўлга олинган ноқонуний мигрантларнинг 78 фоизини мамлакатдан чиқариб юборди – Bild

7 майдан бошлаб Германия Ички ишлар вазирлиги чегара назоратини кескин кучайтирди,   кейинги икки кунда федерал полиция 365 нафар ноқонуний мигрантни қўлга олди. Уларнинг 286 нафари ёки 78,3 фоизи мамлакатдан депортация қилинди. Бу ҳақда 11 май куни Bild газетаси полиция маълумотларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, кўп ҳолларда виза йўқлиги, сохта ҳужжатларга эгалик ёки кириш тақиқининг мавжудлиги Германияга киритилмасликка сабаб бўлмоқда.

Bild'нинг қочқинлар бўйича мутахассисларга таяниб ёзишича, ҳар куни тахминан 200 нафар қочқин Германия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринади. Олдинлари ҳар куни тахминан 120 нафар мигрантга кириш рад этилган. 7 майда янги қоидалар кучга киргач, бу рақам 190 нафаргача ошди.

Германиянинг янги ички ишлар вазири Александер Добриндт 7 май куни чегара назорати кучайтирилиши ҳақида эълон қилди. Янги тартибга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларидан келган бошпана сўровчиларга чегаранинг ўзидаёқ кириш рад этилиши мумкин. Фақат болалар ва ҳомиладор аёллар каби гуруҳлар учун истиснолар сақланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАМАС вакиллари АҚШ билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича бевосита музокаралар олиб бормоқда — Аl Jazeera

Телеканалнинг ҲАМАСдаги манбаси музокаралар “охирги бир неча кун давомида” давом этаётганини билдирган, бироқ музокараларда қатнашаётган делегациялар таркиби ошкор этилмаган.

Қайд этилишича, маслаҳатлашувлар Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиб беришни тиклаш ва ўт очишни тўхтатиш масалаларини ўз ичига олади. Хабарда музокараларнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
ҲАМАС вакиллари АҚШ билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича бевосита музокаралар олиб бормоқда — Аl Jazeera Телеканалнинг ҲАМАСдаги манбаси музокаралар “охирги бир неча кун давомида” давом этаётганини билдирган, бироқ музокараларда қатнашаётган делегациялар…
🇮🇱🇺🇸 Исроил ҳукумати АҚШдан ҲАМАС Ғазо секторида асирликда сақланаётган гаровга олинган шахслардан бирини “яхши ният белгиси” сифатида озод қилишга тайёр экани ҳақида хабар олган — Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу девони.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇹🇷🇷🇺 Биз урушни тугатиш учун музокаралар ўтказишга тайёрмиз — Украина президенти Володимир Зеленский кечки мурожаатида яна бир бор Туркияда 15 май куни Владимир Путинни шахсан кутишини айтди, бироқ асосий масала — Россиянинг ўт очишни тўхтатиши эканини…
🇺🇦🇹🇷🇷🇺 Россия душанба кунидан бошлаб ўт очишни тўхтатмаса ҳам, Зеленский музокаралар учун Истанбулга боради — Ахios

"Украиналик расмийнинг айтишича, президент Володимир Зеленский 15 май куни Туркияга етиб боради, ҳаттоки Россия душанба куни ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса ҳам", деб ёзади портал.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
ҲАМАС вакиллари АҚШ билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича бевосита музокаралар олиб бормоқда — Аl Jazeera Телеканалнинг ҲАМАСдаги манбаси музокаралар “охирги бир неча кун давомида” давом этаётганини билдирган, бироқ музокараларда қатнашаётган делегациялар…
ҲАМАС гаровдаги америкаликни озод қилишини маълум қилди

Бу ҳақда ҳаракатнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилинди.

"ҲАМАС Қўшма Штатлар маъмурияти билан музокаралар олиб борди ҳамда маслаҳатлашувлар натижасида ижобий муносабат кўрсатиш ва икки фуқароликка эга бўлган  гаровга олинган Эден Александрни озод қилишга қарор қилинди. Маҳбуснинг озод этилиши Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг бир қисми", дейилади хабарда.

ҲАМАС гаровга олинган шахс қачон озод этилиши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот бермади, бироқ ҳаракат Ғазо бўйича зудлик билан интенсив музокараларни бошлашга тайёр эканини, Ғазодаги жангларни тўхтатиш ва исроиллик гаровга олинганларни фаластинлик маҳбусларга алмашиш бўйича келишувга эришиш учун жиддий саъй-ҳаракатларни амалга оширишгаэътибор қаратишини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇫🇷🇩🇪🇬🇧🇺🇦 Россия Ташқи ишлар вазирлиги Макронни гиёҳванд моддалар истеъмол қилишда айблади Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова Франция президенти Эммануел Макрон, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Германия канцлери Фридрих Мерц билан бирга ўтирган…
🇫🇷🇷🇺 Франция президенти маъмурияти Макроннинг Киевга кетаётган поезддаги видеосига изоҳ берди

Елисей саройининг маълум қилишича, президент Эммануел Макрон стол устидан оддий қоғоз салфеткани олиб қўйган. Шу билан бирга, гиёҳванд модда ҳақидаги тахминларни эса "Франция душманлари томонидан тарқатилаётган сохта янгиликлар" деб атади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇹🇷🇷🇺 Биз урушни тугатиш учун музокаралар ўтказишга тайёрмиз — Украина президенти Володимир Зеленский кечки мурожаатида яна бир бор Туркияда 15 май куни Владимир Путинни шахсан кутишини айтди, бироқ асосий масала — Россиянинг ўт очишни тўхтатиши эканини…
🇺🇦🇷🇺 Россия 12 майдан ўт очишни тўхтатишга чақириқларни рад этиб, Украинага 100 дан ортиқ дрон билан ҳужум қилди

"Россия қўшинлари 12 майга ўтар кечаси Украина ҳудудига 108 та зарба берувчи дрон ва имитацион учувчисиз қурилмалар учирди", деб хабар берди Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари қўмондонлиги.

Украина ҳарбийларига кўра, ҳаво мудофааси кучлари 55 та зарба берувчи дронни уриб туширишга муваффақ бўлган, 30 та имитацион дрон эса хавфсиз тарзда зарарсизлантирилган.

Ҳаво кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича, дрон ҳужумларидан Одесса, Николаев, Донецк ва Житомир вилоятлари зарар кўрган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇨🇳 АҚШ президенти Хитой билан муносабатларда “қайта тикланиш” ва “катта ютуқлар” ҳақида баёнот берди Доналд Трамп кеча Женевада бўлиб ўтган АҚШ ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо божлари бўйича музокараларни шундай изоҳлади. "Швейцарияда Хитой билан жуда…
🇨🇳🇺🇸 Хитой АҚШдан олиб кириладиган маҳсулотларга қўйилган бож ставкаларини 90 кун муддатга 24 фоиз пунктга пасайтиради

Бу ҳақда икки давлат расмийларининг Женевадаги учрашуви якунида берилган қўшма баёнотда маълум қилинди.

Шунингдек, Хитой 2025 йил 2 апрелдан бошлаб Қўшма Штатларга қарши қўллаган нотариф жавоб чораларини вақтинча тўхтатади ёки бекор қилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱🇷🇺 Варшавадаги савдо марказида юз берган ёнғин ортида Россия махсус хизматлари турибди — Полша бош вазири

Полша пойтахтидаги Marywilska савдо марказидаги ёнғин 2024 йил 12 май куни содир бўлган эди. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ барча дўконлар бутунлай ёниб кетганди.

Полша бош вазири Доналд Тускнинг Х ижтимоий тармоғида ёзишича, ёнғин бўйича айбдорларнинг бир қисми қўлга олинган, қолганларининг шахси аниқланган ва қидирувда.

"Мазкур жиноят Россия Федерациясида яшаши аниқланган шахс томонидан уюштирилган ва бошқарилган", дейилади мамлакат адлия вазири Адам Боднар ва Ички ишлар вазири Томаш Семонякнинг қўшма баёнотида.

Полша махсус хизматлари тергов жараёнида Литва билан ҳамкорлик қилган, чунки Варшава маълумотларига кўра, жиноятчиларнинг бир қисми ушбу мамлакатда “чалғитувчи ҳаракатлар” билан шуғулланган.

Россия томони ҳозирча Полша махсус хизматларининг бу хулосаларига изоҳ бермади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇵🇱🇷🇺 Варшавадаги савдо марказида юз берган ёнғин ортида Россия махсус хизматлари турибди — Полша бош вазири Полша пойтахтидаги Marywilska савдо марказидаги ёнғин 2024 йил 12 май куни содир бўлган эди. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ барча дўконлар…
🇵🇱🇷🇺 Полша Россиянинг Краковдаги бош консулхонасини ёпади — Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский

Бунга аввалроқ мамлакат бош вазир Доналд Туск томонидан Россияни 2024 йил май ойида Варшавадаги савдо марказида содир бўлган ёнғин учун айблагани сабаб бўлди.

"Marywilska савдо марказига Россия махсус хизматлари томонидан уюштирилган шармандали диверсия амалиёти юзасидан далиллар мавжуд бўлгани сабабли, мен Россия Федерациясининг Краковдаги консулхонаси фаолиятига берилган рухсатни бекор қилишга қарор қилдим", — деб ёзди Сикорский Х ижтимоий тармоғида.

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Полшанинг мазкур қарорни "ноўрин ҳаракат" деб атади ва Москва бунга тегишли жавоб қайтаришини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇨🇳 АҚШ президенти Хитой билан муносабатларда “қайта тикланиш” ва “катта ютуқлар” ҳақида баёнот берди Доналд Трамп кеча Женевада бўлиб ўтган АҚШ ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо божлари бўйича музокараларни шундай изоҳлади. "Швейцарияда Хитой билан жуда…
🇺🇸🇨🇳 АҚШ ва Хитой ўзаро бож ставкаларини 90 кунга пасайтиришга келишиб олди — Оқ уй

"Қўшма Штатлар ва Хитой ҳукуматлари икки томонлама иқтисодий ва савдо муносабатларининг аҳамиятини тан олган ҳолда, 14 майдан бошлаб 90 кун давомида бож ставкаларини пасайтиришга келишишди", дейилади Оқ уй баёнотида.

АҚШ молия вазири Скотт Бесcентнинг сўзларига кўра, ҳар иккала томон ўзаро бож ставкаларини 115 фоизга пасайтиради. Натижада, Вашингтон бож ставкаларини 145 фоиздан 30 фоизгача, Пекин эса 125 фоиздан 10 фоизгача туширади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇬🇧 ЕИ ва Буюк Британия келаси ҳафта мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўшма пактни тақдим этади, ушбу ҳужжат доирасида Лондон Европа мудофаа сиёсатининг бир қисмига айланиши мумкин — Тhe Times.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇺🇦🇪🇺🇺🇸🇷🇺 Хитой Украина, Европа ва Қўшма Штатлар таклиф қилган 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш сулҳини қўллаб-қувватлайди — Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лин Цзянь.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇹🇷"Курдистон ишчилар партияси" раҳбари ташкилот аъзоларини қуролларини ташлашга чақирди 1999 йилдан буён қамоқхонада бўлган Абдулла Ўжалан ўз ташкилоти аъзоларини Туркиядаги қуролли ҳаракатларни тўхтатишга чақирмоқда. "Мен "Курдистон ишчилар партияси" ўз…
🇹🇷 “Курдистон Ишчилар партияси” ўзини ўзи тарқатиб юборди

Курдларга алоқадор Rudaw телеканали хабарига кўра, бу қарор партиянинг 5–7 май кунлари бўлиб ўтган 12-қурултойида қабул қилинган.

Қурултой якунида эълон қилинган баёнотга кўра, “Курдистон Ишчилар партияси” (КИП) ўзининг ташкилий тузилмасини тарқатиб юборади, қуролли курашни тўхтатади ва аввалги ном остида фаолият юритишни якунлайди.

"КИПнинг кураши халқимизга қарши йўналтирилган йўқ қилиш сиёсатини барбод қилди ва курд давлатчилиги масаласини демократик сиёсат орқали ҳал қилиш мумкин бўлган босқичга олиб келди, шу тариқа у ўзининг тарихий вазифасини бажарди", дейилади партия баёнотида.

Жорий йилнинг феврал ойи охирида КИПнинг қамоқдаги етакчиси Абдулла Ўжалан ўз тарафдорларини Туркия давлати билан қуролли курашни тўхтатишга ва қуролни топширишга чақирганди.

Шундан сўнг, партия Туркияга қарши ўт очишни тўхтатишини эълон қилди ва кейинги стратегиясини муҳокама қила бошлади.

“Курдистон Ишчилар партияси” 1978 йилда ташкил этилган ва 40 йилдан ортиқ вақт давомида Туркия ҳудудида мустақил курд давлатини тузиш мақсадида қуролли кураш олиб борган. Бу можарода ўн минглаб инсонлар ҳалок бўлган.

КИП Туркия, АҚШ, Буюк Британия ва айрим Европа давлатлари томонидан “террористик ташкилот” деб эътироф этилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил кузидан бери Ғазо секторидаги урушда қарийб 100 минг киши ҳалок бўлган — Тhe Economist

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатида расмий хабарларда кўрсатилган сонлардан 46–107% кўпроқ одам вафот этган. Бу Ғазонинг 77 мингдан 109 минг нафаргача бўлган аҳолиси қурбон бўлганини англатади, яъни секторнинг урушдан олдинги умумий аҳолининг 4–5 фоизи дегани.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Ғазо секторида ҲАМАС билан урушни тугатиш бўйича келишувга эриша олмаганидан сўнг, ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇱🇺 Германия суди Алишер Усмоновни “Дилбар” яхтасининг эгаси деб аташни тақиқлади — “Коммерсант”

Суд қарорига кўра, ушбу тақиқ бузилгани қайд этилган ҳар бир ҳолат учун 250 минг еврогача жарима ёки олти ойгача ҳибсга олиш жазоси белгиланади.

"Мазкур қарор Люксембургнинг энг йирик медиаҳолдинги, Mediahuis таркибидаги таркибидаги Luxembourg Times газетасининг мақоласига асосланган ҳолда чиқарилган", деб ёзмоқда “Коммерсант”.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇰🇵 АҚШнинг Техас штати Хитой, Россия, Эрон ва КХДР фуқароларига ер сотиб олиш ҳамда эгалик қилишни тақиқловчи қонунни жорий қилишни режалаштирмоқда

Штат губернатори Грег Эбботт тегишли қонунни тез орада имзолашини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM