23.5° бурчак остида
28.5K subscribers
19.4K photos
7.07K videos
3 files
1.71K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇺🇸 Доналд Трамп Форс кўрфазини Араб кўрфази деб аташни таклиф қилмоқчи — Associated Press

Агентлик манбаларига кўра, Трамп ўз қарорини Саудия Арабистонига ташрифи чоғида тақдим этишни режалаштирган.

Бу АҚШ президентининг биринчи марта географик номни ўзгартириши эмас. Январ ойи охирида Трамп Мексика кўрфазининг номини Америка кўрфазига ўзгартириш тўғрисидаги фармон чиқарганди. БМТ эса ушбу масалага муносабат билдириб, географик объектлар номини ўзгартириш ҳар қандай алоҳида давлатнинг ваколати эмаслигини таъкидлаганди.

Оқ уй президент Доналд Трамп 13-16 май кунлари Яқин Шарққа сафар қилиши ва Саудия Арабистони, Қатар ва БААга ташриф буюришини маълум қилганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Москва шаҳри ва вилоятида “байрам кунларида хавфсизликни таъминлаш” мақсадида мобил алоқа ва интернет чеклаб қўйилди — “Настояшее время” 5 май тонгидан бошлаб Москва ва унга ёндош ҳудудлар аҳолиси МТС, “Билайн”, “МегаФон” ва Т2 мобил операторлари алоқасида…
🇷🇺 Россияда мобил алоқа ишлаши 10 майгача чекланади

Украина дронларининг тунги ҳужумидан сўнг Россиянинг 30 дан ортиқ шаҳрида яшовчи аҳоли мобил алоқа билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилмоқда. Банклар, мобил операторлар, етказиб бериш хизматлари ва такси агрегаторлари фаолиятда узилишлар бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Ғалаба куни олдидан тайёргарлик доирасида мобил интернет ишлашига атайин чекловлар жорий этилаётганини маълум қилди.

Песковнинг сўзларига кўра, “хавф даражаси”га мувофиқ тегишли чекловлар киритилади ва бу 10 май кунига қадар давом этади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Дронлар ҳужуми туфайли Россия аэропортлари вақтинчалик ёпилди, кўплаб рейслар кечиктирилди “Аэрофлот” 7 май куни Москвадан учадиган 52 та рейсни ва Москвага йўналган яна 54 та рейсни бекор қилди, бу ҳақда компаниянинг онлайн таблосида эълон қилинди.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Ўтган бир сутка ичида Украина Россияга рекорд даражадаги дронлар билан ҳужум қилди — Россия Мудофаа вазирлиги

Вазирликининг хабар беришича, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 524 та дрони, бешта “Нептун” ракетаси ва олтита Jdam тизими снарядларини уриб туширган.

"Кенг кўламли дронлар ҳужуми оқибатида Россияда 350 та авиарейс бекор қилинди ёки кечиктирилди, шу сабабли камида 60 минг йўловчи муаммоларга дуч келди", дея хабар бермоқда Россия Tуроператорлари ассоциацияси.

Дронлар ҳужуми вақтида Россия пойтахтидаги аэропортлар ёпилган эди. Ҳозирда Москвадаги аэропортлар яна иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Москвадаги дрон ҳужумлари туфайли Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортида самолётлар тирбандлиги юзага келди. Чунки Москвага парвоз қилаётган рейсларнинг кўпчилиги Санкт-Петербургга йўналтирилган, Пулково аэропортида эса аэродром ускуналари етишмайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇦🇪🇧🇾🇷🇺 Украина ва Россия ҳарбий асирлар алмашинувини амалга оширди

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 205 нафар россиялик ва 205 нафар украиналик ҳарбий хизматчи ватанига қайтарилган. Алмашинув Беларус ҳудудида БАА воситачилигида амалга оширилди.

Украина президенти Володимир Зеленский алмашинувни тасдиқлади. Зеленский БААга воситачилик қилгани учун миннатдорчилик билдирди ва қайтарилганлар орасида Мариупол ҳимоячилари ҳам борлигини таъкидлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 9 май куни Москвадаги Ғалаба парадида 29 та мамлакат етакчилари иштирок этади — Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков "Кўплаб хорижий меҳмонлар таклиф этилган ва биз Ғалаба парадида 29 нафар давлат етакчисининг иштирок этишини кутяпмиз", — деди Ушаков.…
🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади — Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот хизмати.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Украина урушни ҳозирги тўқнашув чизиқлари бўйича музлатиш ва 30 километрлик демилитаризация ҳудудини ташкил этишни хоҳламоқда – АҚШ президентининг махсус вакили

Кит Келлогнинг сўзларига кўра, Украина камида 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни талаб қилмоқда ва кейинчалик уни яна узайтириш имконияти бўлиши керак деган фикрда.

Бундан ташқари, Кит Келлог Россия президенти Владимир Путинни Украинада ўт очишни тўхтатиш йўлидаги "асосий тўсиқ" дея атади.

"Менимча, биз тинчликка эришишга яқинмиз. Натижага олиб бориши мумкин бўлган ягона одам — бу президент Доналд Трамп. Лекин бунга Владимир Путин рози бўлиши зарур. Ҳозирги вақтда бизнинг тинчлик учун ҳаракатларимиз йўлидаги асосий тўсиқ — бу розилик бермаётган Россия президенти ҳисобланади", – дея таъкидлади АҚШ президентининг махсус вакили.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇩🇪 Фридрих Мерц иккинчи уринишида Германия канцлери этиб сайланди — DW Сиёсатчи парламент аъзоларидан зарур бўлган 316 та овоздан 325 тасини олди. ХДИ/ХСИ етакчиси ГСДП билан коалицион ҳукуматга бошчилик қилади ва Германия тарихидаги ўнинчи канцлерга айланади.…
🇺🇿🇩🇪 Президент Шавкат Мирзиёев Германия федерал Канцлери Фридрих Мерцни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Ўзбекистон етакчиси ўз мактубида Канцлер раҳбарлигидаги Ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия жаҳоннинг етакчи демократик ва иқтисодий ривожланган мамлакати сифатида ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп Россияга Украинадаги урушни тўхтатишга “рағбат” сифатида 2026 йилда АҚШ ҳам қабул қиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини таклиф қилди

BBC'нинг хабар беришича, Доналд Трамп FIFA президенти Жанни Инфантино билан учрашувда Россия 2022 йилдан бери футбол мусобақаларидан четлатилганидан илк марта хабар топган.

"Тўғри. Ҳозирги пайтда россияликларга ўйнаш тақиқланган, аммо умид қиламизки, нимадкр содир бўлади ва тинчлик ўрнатилади, шунда Россия яна халқаро мусобақаларда қатнашади", – дея таъкидлади Инфантино.

"Буни иложи бор. Бу Россия учун яхши рағбат бўлиши мумкин, тўғрими? Биз улар тўхташини истаймиз", — дея қўшимча қилди Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Остонада Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди

Парадда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва мамлакатга давлат ташрифи билан келган Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси бош котиби То Лам қатнашди.

Қозоғистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, парад ўтказилаётган майдонда уруш фахрийлари ва фронт ортида меҳнат қилганлар, дипломатик корпус вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат 5 мингдан ортиқ меҳмон йиғилган.

Парадда Қозоғистон Қуролли Кучларининг барча бўлинмалари ва бошқа ҳарбий тузилмаларидан 4 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этди. 200 дан ортиқ қурол ва ҳарбий техника, шунингдек, 66 вертолёт ва ҳарбий самолётлар жалб қилинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇸🇷🇺 BBC: Сербия президенти самолёти Москвага парвоз давомида Бокуда мажбурий қўниш қилди

“РИА Новости”нинг хабар беришича Александар Вучичнинг самолёти аллақачон Москвага етиб борган.

Белграддан йўлга чиққан Вучичнинг самолёти йўлда Озарбайжонга мажбурий қўнишга мажбур бўлган. Таnjug агентлиги ва RTC телекомпанияси маълумотларига кўра, Бокуга қўнишнинг сабаби ҳарбий ҳаракатлар туфайли Москвага парвоз қилиш учун рухсатнома бўлмаганидир.

“ТАСС” агентлиги эса манбасига таяниб, Бокудаги тўхташ самолётга ёнилғи қуйиш учун аввалдан режалаштирилганини билдирди.

7 май тонгида Москвадаги аэропортлар дрон ҳужумлари фонида самолётларни қабул қилишни вақтинча тўхтатган эди. Кўплаб авиакомпаниялар ўз рейсларини бекор қилди ёки захира аэродромларга йўналтирди.

Аввалроқ Латвия, Литва ва Эстония Сербия президентининг самолётига ўз ҳаво ҳудудидан ўтишга рухсат бермагани хабар берилган эди.

Сербия президенти Александр Вучич Москвадаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш маросимига келиши режалаштирилган 29 давлат раҳбаридан биридир.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакстат

АҚШ шаҳарлари глобал харажатлар рўйхатида етакчиликни мустаҳкамламоқда

2020 йилда дунё бўйлаб энг кўп пул сарфланадиган шаҳарлар рўйхатида АҚШнинг бешта шаҳари бор эди. World Data Lab’нинг янгича таҳлилларига кўра, 2040 йилга келиб бу рўйхатга яна бир янги ном — Даллас қўшилиб, Америка шаҳарлари сони олтига етади.

Шу билан бирга, дунё харид бозоридаги йирик ўйинчилар орасида ҳам ўзгаришлар юз бермоқда. Япония секин-асталик билан ўрнини йўқотмоқда, Хитой эса аста-секинлик билан илгарилаб бормоқда.

Бироқ АҚШ бу жараёнда нафақат етакчиликни сақлаб қолмоқда, балки уни кенгайтирмоқда ҳам. Масалан, Хюстон 2000 йилда 14-ўринда бўлган бўлса, 2040 йилга келиб 12-ўринга чиқиши кутилаяпти. Вашингтон, Финикс ва Сиэтл каби шаҳарлар ҳам энг кўп харид қилувчи 20 шаҳар қаторида.

Яна бир қизиқ факт: охирги йилларда “Sun Belt” деб номланган — қуёшли иқлим ва арзон турмуш тарзига эга Америка жанубидаги шаҳарлар аҳолини ўзига жалб қилиб, иқтисодий юксалишда олдинги сафига чиқмоқда.

Америка иқтисодиёти сўнгги пандемия, инфляция ва турли инқирозларга қарамасдан, ўз кучини йўқотгани йўқ. АҚШда одамлар кўп жамғармайди, кўпроқ сарфлайди — кредитлардан ҳам фойдаланиш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Бу ҳолат доимий бўлмасада, истеъмолни юқори даражада ушлаб туришга хизмат қиляпти.

Айниқса, бой америкаликлар бу жараёнда асосий ҳаракат кучига айланмоқда. Улар пандемия пайтидаги жамғармалари ва паст ипотека фоизлари сабаб, ҳали ҳам эркин харид қилиш имконига эга. Wall Street Journal таъкидлашича, бугунги кунда АҚШ истеъмол бозори кўпроқ бойларга суянади — ва шундай одамлар бу ерда етарлича.

World Data Lab дунё бўйича 6000 дан ортиқ шаҳарни таҳлил қилган ва келажакдаги истеъмол ҳаракати ҳақида ўз хулосаларини билдирган. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2040 йилгача янги сарф-харажатларнинг 83 фоизи айнан шаҳарларда амалга ошади.

Энг кўп харажат қилувчи 100 шаҳар аҳолиси ҳар йили ўртача 2.4% га ошса, улардаги умумий истеъмол харажатлари 4.5% га ўсиши кутилмоқда. Бу эса катта шаҳарларнинг келажакда ҳам бой одамларни жалб қилувчи марказ сифатида қолишини англатади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇵🇰🇮🇳 Reuters: Ҳиндистон Покистон ҳудудидаги объектларга ракета зарбалари берди. Покистон жавоб чоралари кўрилишини маълум қилди Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 7 майга ўтар тунда Кашмирнинг Покистонга қарашли қисмида портлашлар юз берди. Гувоҳларнинг…
🇺🇿🇵🇰🇮🇳 Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши билан боғлиқ воқеаларни хавотир билан кузатмоқда, дея хабар қилди ЎзбекистонТИВ.

"Иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишининг олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирамиз.

Ўзбекистон вазиятни деэскалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр", дейилади ТИВ баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇻🇦 BBC: Ватикандаги Сикстин капелласида янги Рим папасини сайлаш жараёни бошланди

Конклав жараёни бошланиши олдидан “Extra omnes” (“ҳаммангиз ташқарига”) деган ибора янгради — бу эшикларнинг ёпилиши ва биринчи овоз бериш бошланганини билдиради.

"Яширин овоз беришда 70 мамлакатдан 133 кардинал иштирок этади. Улардан 80 фоизи марҳум папа Францискн томонидан тайинланган бўлиб, бу янги понтифик Францискнинг сиёсатини давом эттириш эҳтимолини оширади, деб ёзади Reuters.

Рим-католик черкови раҳбари лавозимига асосий номзодлардан бири — 70 ёшли Кардинал Пьетро Паролин бўлиб, яқинда Ватикан Давлат котиби этиб тайинланган эди. Ватиканда Давлат котиби понтификдан кейинги энг юқори мартабали шахс ҳисобланади. Паролин сўнгги 250 йилда сайланган кўпчилик папалар каби Италиядан чиққан.

Янги понтификни сайлаш учун кардиналларнинг учдан икки қисм овози керак бўлади. Ҳар бир овоз бериш босқичидан сўнг кардиналар ўз бюллетенларини Сикстин капелласидаги печда ёқиб юборадилар. Агар ҳеч бир номзод зарурий овозларни олмаса, капелла мўрисидан қора тутун чиқади. Агар папа сайланса, оқ тутун кўтарилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM