Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президентининг сўзларига кўра, буни амалга ошириш учун "жуда яхши имкониятлар" бор.
Шунингдек, Трамп Вашингтон ҳозирда "урушаётган томонлардан бирига яқинроқ, иккинчисига эса унчалик яқин эмас"лигини билдирди. Бироқ айнан қайси томонга яқинроқ эканлигини айтишни истамади.
Бундан ташқари, президент яна бир бор Қўшма Штатлар урушни тугатиш бўйича музокаралардан чиқиши мумкинлигини истисно этмади.
"Вақти келганида мен уларга “аҳмоқона ҳаракатларингни давом эттираверинглар”, деб айтаман. Баъзида мен келишувдан чиқиш қарорига келишга яқинлашаман, кейин эса ижобий воқеалар юз беради. Музокаралардаги энг катта қийинчилик шундаки, Путин ва Зеленский ўртасида жуда кучли нафрат мавжуд", — дея изоҳ берди Трамп.
Шу билан бирга, Трамп яна бир бор Украина билан табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича тузиладиган келишув Қўшма Штатларга Киевга кўрсатилган молиявий ёрдамни қоплаш имконини беришини таъкидлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Мен айнан 80 йиллик тантанага боришга тайёрман, тамом", — деди Роберт Фицо 4 май куни ўтказилган матбуот анжуманида.
Фицонинг сўзларига кўра, сафарда унга икки нафар талаба ҳамроҳлик қилади. Шунингдек, унинг қайд этишича, Москвага Словакия парламенти ва Европарламентнинг бир нечта депутатлари ҳам боради, аммо улар расмий делегация таркибида бўлмайди.
Шу билан бирга, Словакия бош вазири Украина президенти Володимир Зеленскийни, Москвадаги парад ва Путин билан учрашувда иштирок этадиган хорижий етакчиларга хавфсизлик кафолатлари беришни истамагани учун танқид қилди.
Бундан ташқари, 9 май муносабати билан Москвага ташриф буюришини Хитой ҳукумати ҳам тасдиқлади. ХХР Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат раҳбари Си Жинпин 7—10 май кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлишини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Россияликлар қандайдир сулҳга эришишни истамоқда, бироқ айнан ўша куни сўнгги ойлардаги энг кўп ҳужумлар бўлди", — деди Володимир Зеленский Чехия президенти Петр Павел билан ўтказилган брифингда.
Шунингдек, Зеленский келажакда “Чех артиллерия снарядлари ташаббуси” доирасида 3 миллион дона снаряд олишга умид қилаётганини билдирди.
"Руслар билиши керак, биз бу йил 3 миллион дона артиллерия снаряди олишимизга ишонамиз. Бу бизнинг узоқ муддатли урушни исташимизни англатмайди, биз уни тугатишни хоҳлаймиз", — дея таъкидлади Украина етакчиси.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Биз урушни ҳали тугатмадик. Ғазoда тўлиқ ғалабага эришамиз. Биз бу мақсадимиздан умуман воз кечмаймиз ва ушбу операцияни ниҳоятда қудратли армиямиз билан амалга оширамиз", — дея таъкидлади Исроил бош вазири.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Америкалик қўшиқчининг концерти томошабинлар учун бепул ўтказилди, тадбир харажатларини Бразилия ҳукумати қоплаган. Маълумотларга кўра, тадбир маҳаллий иқтисодиётга тахминан 100 миллион доллар даромад келтирган.
Шу билан бирга, Бразилия полицияси концертда террорчилик ҳаракатининг олди олинганини маълум қилди. Тергов натижаларига кўра, қўлбола портловчи мосламалар ва “Молотов коктейллари” ёрдамида қўпорувчилик ҳаракатини уюштиришни режалаштирган шахслар қўлга олинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Приморе ўлкасининг турли ҳудудларидан келган 1500 дан ортиқ мактаб ўқувчилари ҳарбий кийим кийиб, шаҳар бўйлаб турли ҳарбий қўшин турлари ва кўнгиллилар отрядларини ифодаловчи кўринишда саф тортган ҳолда юрди", — деди ҳудуд губернатори Олег Кожемяко.
Хабар берилишича, “Ғалабанинг неваралари” деб номланган тадбирни КХДРдан келган мактаб ўқувчилари ҳам томоша қилишган.
Кожемяконинг сўзларига кўра, бу Шимолий Корея ҳарбий хизматчилари Курск вилоятида Украина Қуролли кучларига қарши жангларда “фаол иштирок этгани” билан боғлиқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
“Руминларни бирлаштириш алянси”нинг 39 ёшли етакчиси Жорже Симион 40,5% овоз тўплади. Симион агар сайловда ғалаба қозонса, сайловдан четлатилган ва Россияга мойил номзод Кэлин Жорджескуни ҳукуматга қайтариши мумкинлигини айтган. Айнан Жоржеску сабабли олдинги сайловлар бекор қилинган эди.
Симион Украинага ёрдам кўрсатишга қарши, аммо ўзининг россияпараст эканини рад этади. У Россиянинг Украинага босқинини қоралаган ва Путинни “ҳарбий жиноятчи” деб атаган. Сиёсатчи Молдованинг Руминияга қўшилиши тарафдори. У Украина ва Молдовада “персона нон грата” деб эълон қилинган.
99% овозлар ҳисоб-китобига кўра 18 май куни бўлиб ўтадиган сайловнинг иккинчи турида Симион президентлик учун Бухарест мэри, марказчи Никушор Дан билан беллашади. Ҳукмрон коалиция номзоди Крин Антонеску эса биринчи турда учинчи ўринни эгаллади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакат Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ракета камида 1200 км масофада самарали бўлиб, Қўшма Штатларнинг ТHAAD ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ёриб ўтишга қодир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
АҚШ президенти сенатор Линдси Грэм томонидан таклиф қилинган, Россия энергия ресурсларини харид қилаётган давлатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга 500 фоизлик бож жорий этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини имзолаши эҳтимолини истисно этмади.
"Менинг қарорим Россиянинг Украина можаросини можарони тинч йўл билан ҳал этишга бўлган интилишига боғлиқ бўлади", — дея таъкидлади президент NBC News телеканалига берган интервюсида.
Интервюда Доналд Трамп томонидан билдирилган бошқа фикрлар:
◾️ Тез орада Украина ва Россия ўртасида тинчлик келишувига эришилишига умид қиламан;
◾️ Жо Байден охирги уч йил ичида Владимир Путинга бирор марта ҳам қўнғироқ қилмаган. Бу уруш туфайли Украинада миллионлаб аскарлар ҳалок бўлмоқда, дунёдаги энг чиройли бўляпти чилпарчин бўляпти, уни тўхтатиш керак;
◾️ Европа Иттифоқи етакчилари мендан бир неча марта Россия президентига қўнғироқ қилишимни сўрашган, чунки Путин уларнинг қўнғироқларига жавоб бермайди;
◾️ Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет махфий маълумотларнинг сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳолат туфайли бўшатилмайди. Ҳегсет "фантастик даражада" зўр ишлаяпти ва ўз вазифаларини жуда яхши бажармоқда;
◾️ Мен ҳар доим Канадани Қўшма Штатларнинг 51-штатига айлантириш масаласини кўтариб келганман, буни Канада бош вазири Марк Карни билан ҳам муҳокама қиламан. Биласизми, нега? Биз Канадага йилига 200 миллиард доллар билан субсидия ажратамиз. Агар Канада АҚШ таркибидаги штат бўлса, бу ажойиб иш бўларди;
◾️ Мен Гренландияни ҳарбий йўл билан эгаллаш ниятида эмасман, лекин ҳеч нарсани инкор эта олмайман. Гренландия халқаро хавфсизликни таъминлаш учун бизга ниҳоятда зарур.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Зеленскийнинг сўзларига кўра, сулҳ ҳеч бўлмаганда 30 кун давом этиб, дипломатик музокараларга имконият яратиши лозим. Шу билан бирга, Украина президенти Москва сулҳга жиддий ёндашиши учун халқаро ҳамжамият, айниқса АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатларини Россияга нисбатан санкцияларни кучайтиришга ва ҳарбий ёрдамни давом эттиришга чақирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бундан ташқари, Москвада ҳар қандай учувчисиз учиш қурилмаларининг парвози тақиқланди, бунинг учун 50 минг рублгача (7,8 млн сўм) жарима солиниши мумкин. Пойтахт полицияси бу тақиқларни “тез-тез содир бўлаётган провокация ҳолатлари” билан боғлиқлигини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трампнинг фикрича, бу "катта тезликда" ҳалокатга учраётган Америка кино саноатини ҳимоя қилади.
"Голливуддаги муаммолар бошқа давлатлар томонидан киноижодкорларни жалб қилиш учун тақдим этилаётган имтиёзлар билан боғлиқ. Бу бошқа мамлакатларнинг мувофиқлаштирилган ҳаракати ва шунинг учун бизнинг миллий хавфсизлигимизга таҳдиддир. Шунингдек, мазкур ҳаракат уларнинг тарғиботидир", — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.
"Биз бу масала билан шуғулланаяпмиз", — дея изоҳ берди АҚШ Савдо вазири Ҳовард Лютник.
Бож қандай тарзда киритилиши ҳақида на президент, на вазир изоҳ берган. Бу чора оқибатида стриминг хизматларига ҳам таъсир этиши ёки фақат кинотеатрлар орқали намойиш қилинадиган филмларгагина тегишли эканлиги ҳозирча номаълум.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бу Ғазо секторида ҲАМАСга қарши операцияларни “кучайтириш ва кенгайтириш” мақсадида амалга оширилмоқда", дея баёнот берди Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ).
Ҳарбийлар ҲАМАСнинг бутун инфратузилмасини (ер усти ва ер остидаги) йўқ қилиш учун янги ҳудудларда ҳаракат бошланишини эълон қилди. Исроил мудофаа армияси бошлиғи Эял Замирнинг сўзларига кўра, режа “Ғазони босиб олиш ва ҳудудни ушлаб туриш”ни назарда тутади.
Associated Press хабарига кўра, гап бутун Ғазо секторини эгаллаш ва Исроил армияси бу ҳудудда номаълум вақт давомида қолиши ҳақида кетмоқда. Исроил расмийларига кўра, режа Тел-Авивга ўзининг ҳарбий мақсадларига эришишда ёрдам беришга қаратилган: ҲАМАСни узил-кесил тор-мор келтириш ва ҳали ҳам Ғазода гаровда ушлаб туррилганларни озод қилиш.
Шу билан бирга, ҳарбий ҳаракатларнинг кенгайиши юз минглаб фаластинликлар секторнинг жанубий қисмига қочишига олиб келади, бу эса шундоқ ҳам оғир гуманитар инқирозни янада кучайтириши мумкин.
18 март куни Исроил ҲАМАС билан икки ойлик сулҳ муваффақиятсизликка учрагач, Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлади. Шундан буён Ғазонинг катта ҳудудлари Исроил назоратига ўтди ва юз минглаб фаластинликлар яна ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди, минглаб инсонлар ҳалок бўлди. ҲАМАС асирлигида ҳозирча 2023 йил 7 октябр кунги ҳужум давомида гаровга олинган камида 59 исроиллик қолмоқда, улардан 24 нафари тирик бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM