"Россия томонидан амалга оширилган кенг кўламли ҳужум Харков шаҳрининг Слободской, Салтовский, Киев ва Основянский туманларига тўғри келди. Зарбалар оқибатида уй-жойлар, , фуқаролик инфратузилмаси ва автомобиллар зарар кўрди", — дея хабар бермоқда маҳаллий ҳарбий-маъмурий бошқарма раҳбари Олег Синегубов.
Шаҳар мэри Игор Тереҳовнинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида 46 нафар инсон жароҳатланган.
"Бу ерда ҳеч қандай ҳарбий нишон бўлмаган ва бўлиши ҳам мумкин ҳам эмасди. Россия айнан одамлар уйда бўлган, фарзандларини ухлатаётган пайтда уй-жойларни нишонга олмоқда. Бундай буйруқларни фақат ваҳшийлар бера олади ва улар томонидан бажарилади. Дунё қарор қабул қилишда сусткашлик қилаётган бир вақтда, Украинада деярли ҳар бир тун даҳшатга айланмоқда ва бунинг оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда. Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаани кучайтириш зарур. Бизга АҚШ, Европа ва тинчликка интилаётган барча ҳамкорларимиздан кучли ва реал қарорлар керак. Фақат куч ва санкциялар Россияни тўхтатишга мажбур қилади", — деб ёзди Украина президенти Володимир Зеленский Теlegram-каналида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Агентликнинг АҚШ ҳукуматидаги манбаси маълумотларига кўра, санкциялар Россиянинг “Газпром” компанияси, шунингдек, энергетика ва банк соҳасидаги бир қатор бошқа компанияларга нисбатан жорий этилиши мумкин.
"Бу чоралар Россияни Украинага қарши урушда тинч йўл билан ечим топишга ундаш ва босимни кучайтириш мақсадида кўрилмоқда. Бироқ ҳозирча Трамп янги чекловларни жорий этиш бўйича якуний қарорни қабул қилмаган", деб ёзади Reuters.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ кучлари Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зор ҳудудидаги иккита ҳарбий базадан чиқиб кетмоқда — Аl Watan нашри.
🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нейрон тармоқлар ёрдамида яратилган суратда Трампни Рим папасининг анъанавий либосида кўриш мумкин. Трамп расмга ҳеч қандай изоҳ ёзмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Исроил Сурияга янги зарбалар берди — ОАВ Сурия давлат оммавий ахборот воситалари жума куни кечқурун Исроил ҳарбийлари Суриянинг бир қанча ҳудудларига янги зарбалар берганини хабар қилмоқда. Хусусан, Дамашқ шимоли ва Ҳама шаҳри яқинидаги ҳудудлар ўққа тутилгани…
Аҳмад аш-Шараа Исроилнинг Сурияга ҳаво ҳужумларини “хавфли кескинлашув” деб атади
Бу ҳақда Сурия муваққат президенти идораси томонидан чоп этилган баёнотда маълум қилинди.
"Сурия Араб Республикаси президенти Исроил кучлари томонидан пойтахт Дамашқ ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларуга уюштираётган ҳаво ҳужумларини қоралади ва бу ҳаракатлар кескинликни кучайтиришини билдирди", дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Суриянинг ўтиш даври президенти Исроилни Суриядаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишда айблади. Шу билан бирга, Аш-Шараа халқаро ҳамжамият ва араб мамлакатларини халқаро ҳуқуқни бузувчи тажовузкор ҳужумларга қарши туришда Сурияни қўллаб-қувватлашга чақирди.
🔥 @burchakostida
Бу ҳақда Сурия муваққат президенти идораси томонидан чоп этилган баёнотда маълум қилинди.
"Сурия Араб Республикаси президенти Исроил кучлари томонидан пойтахт Дамашқ ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларуга уюштираётган ҳаво ҳужумларини қоралади ва бу ҳаракатлар кескинликни кучайтиришини билдирди", дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Суриянинг ўтиш даври президенти Исроилни Суриядаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишда айблади. Шу билан бирга, Аш-Шараа халқаро ҳамжамият ва араб мамлакатларини халқаро ҳуқуқни бузувчи тажовузкор ҳужумларга қарши туришда Сурияни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрга кўра, энди Ғазо секторига Исроил Мудофаа армиясининг (ЦАХАЛ) бир нечта захира бригадалари сафарбар қилинади ва 8-пиёда дивизияси жойлаштирилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мазкур пакет Украинага потенциал равишда қирувчи самолётларни сотишни, уларни модернизация ва модификация қилиш хизматларини ва техник хизмат кўрсатиш учун ходимларни тайёрлашни, шунингдек, эҳтиёт қисмлар, дастурий таъминот воситалари, техник ҳужжатлар ва бошқа логистика элементларини ўз ичига олади.
"Бу Украина учувчиларини самарали тайёрлаш ва АҚШ билан оператив мувофиқликни ошириш орқали мамлакатнинг ҳозирги ва келажакдаги таҳдидларга қарши туриш қобилиятини кучайтиради", дея қайд этади DW.
Шу билан бирга, Вашингтоннинг фикрича, ушбу пакет минтақадаги ҳарбий кучлар мувозанатини ўзгартирмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Журнал бу хулосани Россиянинг ҳозирги ҳужум суръатларига асосланиб чиқарган. Нашрнинг қайд этишича, 2025 йил апрел ойида Россия Қуролли кучлари Украинанинг тахминан 176 квадрат километр ҳудудини эгаллай олган.
"Бундай ўлчамдаги ҳудудни босиб олиш Россияга 4800 дона ҳарбий техника ҳамда 36 000 дан ортиқ ўлдирилган ва яраланган ҳарбий хизматчиларга тушган. Украинанинг умумий майдони 603 000 квадрат километрдан ортиқ бўлиб, Россия қўшинлари 2022 йил февралидан буён мамлакат ҳудудининг тахминан 19 фоизини босиб олган", дейилади мақолада.
Forbes'га кўра, Украинанинг Россия томонидан эгалланган ҳудудларининг асосий қисми кенг кўламли босқин бошланган дастлабки ҳафталарда ишғол қилинган, ўтган йил давомида эса рус қўшинлари назорати остидаги ҳудуд атиги 0,5 фоизга кенгайган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Интерфакс-Украина”
Украина президенти, шунингдек, Киев 9 май куни Москвадаги парадга келадиган дунё етакчиларининг хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини айтди.
"9 май куни Москвадаги парадга раҳбар ёки вакиллари борадиган барча давлатларга шуни айтамизки, Россия ҳудудида содир бўлаётган воқеалар учун биз жавобгарликни ўз зимамизга ололмаймиз. У ерда сизнинг хавфсизлигингизни Москва таъминлайди, шунинг учун биз ҳеч қандай кафолат бера олмаймиз. Чунки Россия айнан шу саналарда нима қилишини билмаймиз", — дея Зеленскийнинг сўзларини келтиради “Интерфакс-Украина”.
Украина етакчиси, шунингдек, хорижий давлатлар етакчиларига 9май куни Москвадаги парадга боришни тавсия этмаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украина қуролли кучлари 9 май куни Қизил майдондаги парадга зарба бериши мумкинлигини айтиб ўтганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Доналд Трамп NBC News'га берган интервюсида, Қўшма Штатлар иқтисодиётида рецессия юз бериши мумкинлигини, бироқ бу уни ташвишга солмаётганини айтди.
"Ҳамма нарса бўлиши мумкин, лекин менимча, биз мамлакатимиз тарихидаги энг буюк иқтисодиётга эга бўламиз", — деди Трамп рецессия эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
"Ҳатто мамлакат иқтисодиётида “ўтиш даври”да қисқа муддатли рецессия юз берса ҳам, узоқ муддатли даврда ҳаммаси ажойиб бўлади", — дея қўшимча қилди президент.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3 май куни Тошкент вақти билан 21:00 да АҚШнинг Хилма-хиллик дастури – кўплаб мамлакатлар фуқароларига ушбу давлатга кўчиб бориш имконини берувчи Green Card (DV-2026) натижалари чиқади. Дастурнинг 2026 йилги мавсумига 2024 йил 2 октябрдан 7 ноябригача аризалар қабул қилинган эди.
Унга ариза топширган шахслар dvprogramm.state.go веб-сайти орқали натижаларни билиб олиши мумкин. АҚШ DV-2026 Green Card учун 55 мингта квота ажратган.
АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинган Green Card дастури ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларидан минглаб одамларга Қўшма Штатларга келиб яшаш орзусини рўёбга чиқариш имкониятини беради. Green Card одатда 10 йилга берилади, унга эга бўлгандан сўнг 5 йил ўтгач, АҚШ фуқаролигини олиш учун ариза бериш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
2 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Россия элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон томони Россия томонининг эътиборини РФда Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ва уларга нисбатан қўпол муомала ҳолатлари тобора кўпайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга қаратди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Бир кун олдин Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг мингдан ортиқ фуқароси Россия томонидан ёлланиб, Украинадаги урушга жалб этилгани ҳақидаги маълумотлар ваколатли органлар томонидан ўрганилаётганини маълум қилганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Барибир, бундай ҳаракатлар уруш тугаганидан кейин амалга ошади. Ўз қўшинларини Украинага юбориш ва уларни урушга бевосита аралашишига ҳеч ким журъат қилмайди, буни барча яхши тушунади. Агар шундайлар топилса ҳам, улар озчилик бўлади", — дея фикр билдирди Украина президенти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Исроил Сурияга янги зарбалар берди — ОАВ Сурия давлат оммавий ахборот воситалари жума куни кечқурун Исроил ҳарбийлари Суриянинг бир қанча ҳудудларига янги зарбалар берганини хабар қилмоқда. Хусусан, Дамашқ шимоли ва Ҳама шаҳри яқинидаги ҳудудлар ўққа тутилгани…
Исроил қўшинлари Сурия жанубига жойлаштирилди ва “душман кучлар”нинг друзлар қишлоқларига кириб келишининг олдини олишга тайёр — ЦАХАЛ матбуот хизмати.
🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Покистонда ишлаб чиқарилган ёки у ердан экспорт қилинадиган барча маҳсулотларнинг тўғридан-тўғри ва билвосита импорти ёки транзитига кейинги буйруқларгача тақиқ жорий этилди", дейилади Департамент томонидан эълон қилинган билдиришномада.
Бундан ташқари, Ҳиндистон Покистон байроғи остида сузувчи кемаларга ўз портларига киришни тақиқлади.
Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар Кашмирда сайёҳларга ҳужум қилиниши ва бунинг оқибатида 26 нафар одам ҳалок бўлганидан кейин ёмонлашган эди. Нью-Деҳли ушбу ҳужумда Покистонни айбламоқда, Исломобод эса бу айбловни рад этмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Россия президенти Киевнинг можарони тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини излашга тайёрлигини текширмоқчи бўлган.
Песков, шунингдек, Россия Украинадан “Ғалаба байрами кунлари” вазиятни юмшатишга қаратилган аниқ ҳаракатларни кутаётганини қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентликнинг хабар беришича, Вучич 2 май куни ўзини ёмон ҳис қилгач шифокорлар билан маслаҳатлашиб, Сербияга қайтишга қарор қилган. Белградга қайтгач, у Ҳарбий-тиббий академияга ётқизилган. Унинг касаллиги “тўсатдан юзага келган” деб таърифланган, аммо айнан қандай касаллик экани маълум қилинмаган.
Сербия президенти Қўшма Штатларга сафари давомида Доналд Трамп билан учрашишни режалаштирганди. Аммо Вучич Трамп билан кўришишга улгурган ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Аввалроқ Сербия президенти, Евроиттифоқ етакчиларининг босимига қарамасдан, 9 май куни Москвадаги парадга боришини маълум қилганди. Ҳозирча Вучичнинг парадда иштирок этиши номаълум.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM