Forwarded from Файзбоғ (ТемурМалик)
Баҳор – янгиланиш фасли. Баҳорда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram каналларни бир жойга жамладик.
Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.
Баҳор – ўзгаришлар учун энг қулай фасл. Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!
👉 https://t.me/addlist/ygY5mEEiqo0wNjEy
Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.
Баҳор – ўзгаришлар учун энг қулай фасл. Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!
👉 https://t.me/addlist/ygY5mEEiqo0wNjEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшма Штатларнинг Техас штатида 8 миллион дона 10 центлик янги зарб қилинган тангаларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилди. Натижада 800 минг доллар пул йўлга сочилиб кетди.
Хабар берилишича, йўл 14 соатга ёпилиб қолган. Бу вақтда ишчиларнинг махсус гуруҳи турли усуллардан фойдаланиб, тангаларни йиғишга ҳаракат қилган. Тангаларнинг кўп қисми йиғилгани, бироқ айрим майда пулларни эса ёмғир ювиб кетгани маълум қилинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
BBC: Исроил Дамашқдаги президент саройи яқинига авиазарбалар берди Бу ҳужум Сурия жанубида мамлакат янги ҳукумати хавфсизлик кучлари ва друз қуролли гуруҳлари ўртасида юзага келган тўқнашувлардан кейин амалга оширилди. "Бу — Сурия режимига очиқ сигнал.…
Исроил Сурияга янги зарбалар берди — ОАВ
Сурия давлат оммавий ахборот воситалари жума куни кечқурун Исроил ҳарбийлари Суриянинг бир қанча ҳудудларига янги зарбалар берганини хабар қилмоқда. Хусусан, Дамашқ шимоли ва Ҳама шаҳри яқинидаги ҳудудлар ўққа тутилгани маълум қилинди.
Аввалроқ Исроил армияси Дамашқдаги президент саройи яқинидаги ҳудудларни ҳам ўққа тутган эди. Исроил ҳарбийларининг таъкидлашича, улар друз халқи вакилларини ҳимоя қилишга уринмоқда.
Дамашқ эса Сурия ҳукумати вакиллари кеча кечқурун друзлар етакчилари билан келишувга эришганини маълум қилди.
🔥 @burchakostida
Сурия давлат оммавий ахборот воситалари жума куни кечқурун Исроил ҳарбийлари Суриянинг бир қанча ҳудудларига янги зарбалар берганини хабар қилмоқда. Хусусан, Дамашқ шимоли ва Ҳама шаҳри яқинидаги ҳудудлар ўққа тутилгани маълум қилинди.
Аввалроқ Исроил армияси Дамашқдаги президент саройи яқинидаги ҳудудларни ҳам ўққа тутган эди. Исроил ҳарбийларининг таъкидлашича, улар друз халқи вакилларини ҳимоя қилишга уринмоқда.
Дамашқ эса Сурия ҳукумати вакиллари кеча кечқурун друзлар етакчилари билан келишувга эришганини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр манбасининг маълум қилишича, тақиқ ушбу шахсларнинг Қозоғистон Республикаси ва унинг раҳбариятига нисбатан ҳақоратомуз ва душманона баёнотлари сабаб бўлган. “Қора рўйхат”дан Россия Давлат думаси вице-спикери Пётр Толстой, Халқаро ишлар бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Вячеслав Никонов, “Единая Россия” партияси депутатлари Евгений Фёдоров ва Константин Затулин, шунингдек, “Россотрудничество” раҳбари ва Давлат думасининг собиқ депутати Евгений Примаков жой олган.
Аввалроқ Толстой Украинадан кейин Россия учун Қозоғистон “навбатдаги муаммога” айланиши мумкинлигини билдирганди.Толстой, шунингдек, Олмаотани “руслар томонидан қурилган Верний шаҳри” деб атаган ва Қозоғистонни Россиядан узоқлашиш учун “ўз тарихини ўйлаб топишга” уринишда айблаган.
Никонов федерал телевидениядаги чиқишида “Қозоғистон шунчаки мавжуд эмас” дея фикр билдириб, замонавий Қозоғистон ҳудудларини “Россия ва СССР совғаси” дея таърифлаган. Фёдоров Никоновнинг фикрларини қўллаб-қувватлаган ва Россия Қозоғистондан ўз ҳудудларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини айтган. Бундан ташқари, Фёдоровнинг сўзларига кўра, Қозоғистон “халқаро ҳуқуқларга мувофиқ СССР таркибидан чиқмаган”, бу эса унинг давлатчилиги “тўлиқ қонуний эмаслигини” англатади.
"Депутатлардан ташқари, пропагандачилар Тина Канделаки ва Тигран Кеосаян, сиёсатшунос Никита Мендкович, “рус дунёси” мафкурачиси Александр Дугин ҳамда россиялик тарихчи Андрей Грозин ҳам Қозоғистон ҳукумати томонидан “персона нон грата”, деб эълон қилинган", дейилади DW хабарида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Россия томонидан амалга оширилган кенг кўламли ҳужум Харков шаҳрининг Слободской, Салтовский, Киев ва Основянский туманларига тўғри келди. Зарбалар оқибатида уй-жойлар, , фуқаролик инфратузилмаси ва автомобиллар зарар кўрди", — дея хабар бермоқда маҳаллий ҳарбий-маъмурий бошқарма раҳбари Олег Синегубов.
Шаҳар мэри Игор Тереҳовнинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида 46 нафар инсон жароҳатланган.
"Бу ерда ҳеч қандай ҳарбий нишон бўлмаган ва бўлиши ҳам мумкин ҳам эмасди. Россия айнан одамлар уйда бўлган, фарзандларини ухлатаётган пайтда уй-жойларни нишонга олмоқда. Бундай буйруқларни фақат ваҳшийлар бера олади ва улар томонидан бажарилади. Дунё қарор қабул қилишда сусткашлик қилаётган бир вақтда, Украинада деярли ҳар бир тун даҳшатга айланмоқда ва бунинг оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда. Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаани кучайтириш зарур. Бизга АҚШ, Европа ва тинчликка интилаётган барча ҳамкорларимиздан кучли ва реал қарорлар керак. Фақат куч ва санкциялар Россияни тўхтатишга мажбур қилади", — деб ёзди Украина президенти Володимир Зеленский Теlegram-каналида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Агентликнинг АҚШ ҳукуматидаги манбаси маълумотларига кўра, санкциялар Россиянинг “Газпром” компанияси, шунингдек, энергетика ва банк соҳасидаги бир қатор бошқа компанияларга нисбатан жорий этилиши мумкин.
"Бу чоралар Россияни Украинага қарши урушда тинч йўл билан ечим топишга ундаш ва босимни кучайтириш мақсадида кўрилмоқда. Бироқ ҳозирча Трамп янги чекловларни жорий этиш бўйича якуний қарорни қабул қилмаган", деб ёзади Reuters.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ кучлари Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зор ҳудудидаги иккита ҳарбий базадан чиқиб кетмоқда — Аl Watan нашри.
🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нейрон тармоқлар ёрдамида яратилган суратда Трампни Рим папасининг анъанавий либосида кўриш мумкин. Трамп расмга ҳеч қандай изоҳ ёзмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Исроил Сурияга янги зарбалар берди — ОАВ Сурия давлат оммавий ахборот воситалари жума куни кечқурун Исроил ҳарбийлари Суриянинг бир қанча ҳудудларига янги зарбалар берганини хабар қилмоқда. Хусусан, Дамашқ шимоли ва Ҳама шаҳри яқинидаги ҳудудлар ўққа тутилгани…
Аҳмад аш-Шараа Исроилнинг Сурияга ҳаво ҳужумларини “хавфли кескинлашув” деб атади
Бу ҳақда Сурия муваққат президенти идораси томонидан чоп этилган баёнотда маълум қилинди.
"Сурия Араб Республикаси президенти Исроил кучлари томонидан пойтахт Дамашқ ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларуга уюштираётган ҳаво ҳужумларини қоралади ва бу ҳаракатлар кескинликни кучайтиришини билдирди", дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Суриянинг ўтиш даври президенти Исроилни Суриядаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишда айблади. Шу билан бирга, Аш-Шараа халқаро ҳамжамият ва араб мамлакатларини халқаро ҳуқуқни бузувчи тажовузкор ҳужумларга қарши туришда Сурияни қўллаб-қувватлашга чақирди.
🔥 @burchakostida
Бу ҳақда Сурия муваққат президенти идораси томонидан чоп этилган баёнотда маълум қилинди.
"Сурия Араб Республикаси президенти Исроил кучлари томонидан пойтахт Дамашқ ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларуга уюштираётган ҳаво ҳужумларини қоралади ва бу ҳаракатлар кескинликни кучайтиришини билдирди", дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Суриянинг ўтиш даври президенти Исроилни Суриядаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишда айблади. Шу билан бирга, Аш-Шараа халқаро ҳамжамият ва араб мамлакатларини халқаро ҳуқуқни бузувчи тажовузкор ҳужумларга қарши туришда Сурияни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрга кўра, энди Ғазо секторига Исроил Мудофаа армиясининг (ЦАХАЛ) бир нечта захира бригадалари сафарбар қилинади ва 8-пиёда дивизияси жойлаштирилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мазкур пакет Украинага потенциал равишда қирувчи самолётларни сотишни, уларни модернизация ва модификация қилиш хизматларини ва техник хизмат кўрсатиш учун ходимларни тайёрлашни, шунингдек, эҳтиёт қисмлар, дастурий таъминот воситалари, техник ҳужжатлар ва бошқа логистика элементларини ўз ичига олади.
"Бу Украина учувчиларини самарали тайёрлаш ва АҚШ билан оператив мувофиқликни ошириш орқали мамлакатнинг ҳозирги ва келажакдаги таҳдидларга қарши туриш қобилиятини кучайтиради", дея қайд этади DW.
Шу билан бирга, Вашингтоннинг фикрича, ушбу пакет минтақадаги ҳарбий кучлар мувозанатини ўзгартирмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Журнал бу хулосани Россиянинг ҳозирги ҳужум суръатларига асосланиб чиқарган. Нашрнинг қайд этишича, 2025 йил апрел ойида Россия Қуролли кучлари Украинанинг тахминан 176 квадрат километр ҳудудини эгаллай олган.
"Бундай ўлчамдаги ҳудудни босиб олиш Россияга 4800 дона ҳарбий техника ҳамда 36 000 дан ортиқ ўлдирилган ва яраланган ҳарбий хизматчиларга тушган. Украинанинг умумий майдони 603 000 квадрат километрдан ортиқ бўлиб, Россия қўшинлари 2022 йил февралидан буён мамлакат ҳудудининг тахминан 19 фоизини босиб олган", дейилади мақолада.
Forbes'га кўра, Украинанинг Россия томонидан эгалланган ҳудудларининг асосий қисми кенг кўламли босқин бошланган дастлабки ҳафталарда ишғол қилинган, ўтган йил давомида эса рус қўшинлари назорати остидаги ҳудуд атиги 0,5 фоизга кенгайган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Интерфакс-Украина”
Украина президенти, шунингдек, Киев 9 май куни Москвадаги парадга келадиган дунё етакчиларининг хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини айтди.
"9 май куни Москвадаги парадга раҳбар ёки вакиллари борадиган барча давлатларга шуни айтамизки, Россия ҳудудида содир бўлаётган воқеалар учун биз жавобгарликни ўз зимамизга ололмаймиз. У ерда сизнинг хавфсизлигингизни Москва таъминлайди, шунинг учун биз ҳеч қандай кафолат бера олмаймиз. Чунки Россия айнан шу саналарда нима қилишини билмаймиз", — дея Зеленскийнинг сўзларини келтиради “Интерфакс-Украина”.
Украина етакчиси, шунингдек, хорижий давлатлар етакчиларига 9май куни Москвадаги парадга боришни тавсия этмаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украина қуролли кучлари 9 май куни Қизил майдондаги парадга зарба бериши мумкинлигини айтиб ўтганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Доналд Трамп NBC News'га берган интервюсида, Қўшма Штатлар иқтисодиётида рецессия юз бериши мумкинлигини, бироқ бу уни ташвишга солмаётганини айтди.
"Ҳамма нарса бўлиши мумкин, лекин менимча, биз мамлакатимиз тарихидаги энг буюк иқтисодиётга эга бўламиз", — деди Трамп рецессия эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
"Ҳатто мамлакат иқтисодиётида “ўтиш даври”да қисқа муддатли рецессия юз берса ҳам, узоқ муддатли даврда ҳаммаси ажойиб бўлади", — дея қўшимча қилди президент.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3 май куни Тошкент вақти билан 21:00 да АҚШнинг Хилма-хиллик дастури – кўплаб мамлакатлар фуқароларига ушбу давлатга кўчиб бориш имконини берувчи Green Card (DV-2026) натижалари чиқади. Дастурнинг 2026 йилги мавсумига 2024 йил 2 октябрдан 7 ноябригача аризалар қабул қилинган эди.
Унга ариза топширган шахслар dvprogramm.state.go веб-сайти орқали натижаларни билиб олиши мумкин. АҚШ DV-2026 Green Card учун 55 мингта квота ажратган.
АҚШ ҳукумати томонидан эълон қилинган Green Card дастури ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларидан минглаб одамларга Қўшма Штатларга келиб яшаш орзусини рўёбга чиқариш имкониятини беради. Green Card одатда 10 йилга берилади, унга эга бўлгандан сўнг 5 йил ўтгач, АҚШ фуқаролигини олиш учун ариза бериш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
2 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Россия элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон томони Россия томонининг эътиборини РФда Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ва уларга нисбатан қўпол муомала ҳолатлари тобора кўпайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга қаратди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Бир кун олдин Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг мингдан ортиқ фуқароси Россия томонидан ёлланиб, Украинадаги урушга жалб этилгани ҳақидаги маълумотлар ваколатли органлар томонидан ўрганилаётганини маълум қилганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM