23.5° бурчак остида
29K subscribers
18.8K photos
6.83K videos
3 files
1.7K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇩🇪 Der Spiegel: “Германия учун муқобил” партияси федерал даражада “ўнг экстремистик ташкилот” деб эътироф этилди

Германия Федерал Конституцияни ҳимоя қилиш идораси “Германия учун муқобил” (АfD) партиясини “ўта ўнг экстремистик ташкилот” деб таснифлади.

"Бунга партиянинг бутун фаолияти экстремистик характерга эга экани ва инсон қадр-қимматини эътиборсиз қолдираётгани сабаб қилиб кўрсатилган", дейилади идора матбуот релизида.

Федерал идора бир неча ой давомида АfD фаолиятига баҳо бериш устида ишлаган. Бироқ шу вақтгача партия фақат “ўнг экстремизмда гумон қилинувчи” сифатида қайд этилган эди. Ҳозирги мақом эса партиянинг бутунлай конституцияга зид деб топилганини билдиради, дея изоҳ берди Der Spiegel.

Қайд этилишича, бу қарор разведка воситалари орқали партияни кузатиш учун ҳуқуқий тўсиқларни камайтиради. Масалан, телефонларни тинглаш ёки инсайдерларни ёллаш имконини беради.

Конституцияни ҳимоя қилиш идорасининг маълум қилишича, АfD'да устунлик қилаётган “этник келиб чиқишга асосланган халқ тушунчаси” Германиянинг асосий эркин демократик тартиби билан мос келмайди. Масалан, партия асосан мусулмон мамлакатлардан келган муҳожирлик тарихига эга немисларни “немис халқининг тенг ҳуқуқли аъзолари” деб ҳисобламайди.

Бироқ бу партиянинг тақиқланганлигини англатмайди ва сиёсий куч фаолияти учун жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди. Фақат Федерал Конституциявий суд Бундестаг, Бундесрат ёки Федерал ҳукумат ташаббуси билан партия фаолияти тақиқланиши мумкин. АfD қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 CNN: Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудлари устидан назоратни сақлаб қолиш каби “қисқа муддатли мақсадларга” эътибор қаратмоқда

"АҚШ ва Европа расмийлари ўрганган янги разведка маълумотлари Владимир Путин урушда ўз диққатини Россия томонидан босиб олинган ҳудудларда таъсирини мустаҳкамлаш каби “қисқа муддатли мақсадларга” қаратган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда", дейилади хабарда.

Манбаларнинг сўзларига кўра , яна бир қисқа муддатли мақсад — Россиянинг оғир аҳволда турган иқтисодиётини рағбатлантириш ҳисобланади.

Разведка баҳоларига кўра, илгари Путин урушдаги вазиятни ўзи учун фойдали деб ҳисоблаган ва Москва керакли куч ҳамда ресурсларга эга деб ўйлаган.

CNN манбаларига кўра, Путиннинг фикри ўзгараётганини кўрсатувчи ҳозирги разведка маълумотлари Доналд Трамп ва унинг жамоасини Россия президенти тинчлик келишувини кўриб чиқишга тайёр бўлиши мумкинлигига ишонтирган.

Бироқ CNN'нинг ёзишича, юқори мартабали америкалик расмийлар Путиннинг тинчликка эришишни хоҳлаши ҳақидаги даъволарига нисбатан ҳануз шубҳа билан қарамоқда.

"Ҳатто Россия ўт очишни тўхтатишга рози бўлса ҳам, маълум муддатдан кейин урушни қайта бошлаб, яна Украинанинг янада кўпроқ ҳудудларини эгаллашга уриниши мумкин. Менимча, у айни пайтда ўзи учун энг мақбул деб билган мақсадига интилаётган бўлиши мумкин", — дейди Ғарб разведкасининг юқори лавозимли ходими.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 Буюк Британиядаги сайловлар ўнг қанот Reform UK партияси ва унинг етакчиси Найжел Фараж учун муваффақиятли бўлди – BBC

"1 май куни бўлиб ўтган муниципал сайловларда Reform UK олдин лейбористлар ёки консерваторларни сайлаган округларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди, бу Британия сиёсатининг анъанавий партиялар назоратидан чиққанини кўрсатади", дейилади хабарда.

Мутахассислар аллақачон Буюк Британияда “икки партияли тизимга жиддий таҳдид” юзага келгани ҳақида гапиришмоқда.

Овозларни ҳисоблаш ҳали ҳам давом этмоқда, аммо Reform UK парламентда бешинчи ўринни эгаллагани ва партия вакили Андреа Женкинс Катта Линколншир мэри этиб сайлангани хабар берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, америкалик миллиардер Илон Маск Найжел Фаражнинг партиясини қўллаб-қувватлашини бир неча бор билдирган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ энди Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда "бутун дунё бўйлаб учиб, воситачилик қилмайди”

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Тэмми Брюс брифингда маълум қилди.

Давлат департаменти вакилинининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар тинчлик келишуви бўйича музокараларга ёндашувини ўзгартирган. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон музокараларга қандай ҳисса қўшишини энди бошқача йўллар билан амалга оширишини аниқ баён қилган.

"Биз, албатта, ҳануз тинчликка эришиш ниятимизга содиқмиз ва ёрдам беришда давом этамиз. Аммо энди ҳар бир чақириққа жавобан учрашувларга воситачи сифатида қатнашиш учун дунё бўйлаб учиб юрмаймиз", — деди у.

Тэмми Брюсга кўра, ҳозир иккала томон ҳам “бу можаро қандай якунланиши аниқлаштирилувчи аниқ таклифлар ишлаб чиқиши ва тақдим этиши” лозим. У, шунингдек, АҚШ “ҳозир амал қилаётган ҳеч қандай санкцияларни олиб ташламаганини” таъкидлади.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Fox News'га берган интервюсида Россия ва Украинанинг позициялари “ҳали ҳам бир-биридан анча узоқ” эканини айтди.

"Путин бутун Украинани эгаллай олмайди, Украина эса ўз чегараларини 2014 йилгача бўлган ҳолатга қайтара олмайди. АҚШ тинчлик келишувига эришиш йўлидан қайтмайди ва бу масалада ёрдам беришга тайёр. Аммо президент Трамп “яна қанча вақт” шу масалага эътибор қаратишга тайёрлигини ҳал қилиши керак бўлади, чунки дунёда бундан ҳам муҳимроқ муаммолар бор. Украинадаги уруш муҳим эмас, деб айтмиқчи эмасман, лекин узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун Хитой билан боғлиқ воқеалар муҳимроқ", — дея фикр билдирди Рубио.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇰🇮🇳 Сўнгги кунлардаги кескинликка қарамай, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида дипломатик каналлар ишламоқда — Покистон Ахборот вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар Кашмирда сайёҳларга ҳужум қилиниши ва бунинг оқибатида 26 нафар одам ҳалок бўлганидан кейин ёмонлашган эди. Нью-Деҳли ушбу ҳужумда Покистонни айбламоқда, Исломобод эса бу айбловни рад этмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇷🇺🇺🇦 Ўзбекистон Республикаси ўз фуқароларининг Россия армияси сафида урушда қатнашгани юзасидан текширув бошлади — Ўзбекистон ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, Украинага қарши урушда қатнашган 1110 нафар ўзбекистонлик фуқарога оид хабарлар текширилмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши қонунчилигимизда тақиқланган. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, тегишли чоралар кўрилади", — дея қўшимча қилди ТИВ вакили.

Аввалроқ Украинанинг “Хочу жить” лойиҳаси Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбекистонликлар ҳақида маълумотларни эълон қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп жамоаси Россияга иқтисодий босимни кучайтириш бўйича вариантларни тайёрлади — Bloomberg

Агентлик манбаларига кўра, бу чоралар Владимир Путин Украинадаги урушни тугатишни чўзаётгани билан боғлиқ. Трамп жамоаси томонидан таклиф этилган чоралар айнан нималардан иборат экани ҳозирча номаълум.

Bloomberg суҳбатдошларининг айтишича, Трамп ҳали қарор қабул қилмаган, чунки урушни тугатиш борасидаги дипломатик саъй-ҳаракатлар ҳануз давом этмоқда. Уларнинг қўшимча қилишича, ҳар қандай қарор фақат АҚШ президентига боғлиқ.
Қўшма Штатлар Миллий хавфсизлик кенгаши ва Давлат департаменти бу борадаги саволларга жавоб бермади. Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳам журналистларнинг тегишли саволларини жавобсиз қолдирди.

Аввалроқ Доналд Трамп бир неча бор Владимир Путин тинчликка эришишни исташини айтган эди, бироқ 24 апрелга ўтар кечаси Россиянинг Киевга уюштирган ҳужумидан сўнг бу фикрга шубҳа билан қарай бошлаганини ва иккиламчи санкциялар жорий этилиши мумкинлигини айтди.

Бундан ташқари, АҚШ санаторлари Россияга нисбатан бирламчи ва иккиламчи санкцияларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этган эди. Унга кўра, Россия нефти, нефт маҳсулотлари, табиий гази ёки уранини харид қилаётган мамлакатлар импортига 500% бож солинади, шунингдек Россиядан уран сотиб олувчи ҳар қандай давлатга нисбатан санкциялар жорий қилинади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇷🇺 Euroclear депозитарийси Россиянинг музлатилган активларидан 3 миллиард евро маблағни ечиб олишни режалаштирмоқда — Reuters

"Гап Россия давлат активлари ҳақида кетмаяпти. Сўнгги ойлар давомида Москва Россиядаги ғарблик инвесторларнинг маблағларини мусодара қилгани сабабли Euriclear шундай ҳаракат қилмоқда", дея хабар беради агентлик манбалар ва ҳужжатларга таяниб.

Қайд этилишича, Россиянинг депозитарийда музлатилган маблағлари инвесторлар учун компенсация сифатида ишлатилади. Манваларга кўра, Euroclear 2022 йилда Евроиттифоқ санкцияларига учраган россиялик шахслар ва ташкилотларга тегишли 10 миллиард евродан 3 миллиардини қайта тақсимлайди.

Reuters буни “Евроиттифоқнинг жавоб чораларида янги босқич” деб баҳоламоқда. Ўтган йил охирида санкция режимининг ўзгартирилиши бундай тўловларни амалга ошириш имконини берди. Тўловлар Россия Марказий банкининг 200 миллиард евродан ортиқ захираларига тааллуқли эмас, аммо музлатилган активлар умумий ҳажмини камайтиради.

Агентлик қайси инвесторлар компенсация олишини аниқлай олмади, шунингдек, қайси россияликларнинг активлари ечиб олиниши ҳам номаълум.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇷🇨🇱 Аргентинанинг жанубий соҳилларида 7,4 магнитудали зилзила қайд этилди — Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази

Хабар берилишича, ер силкиниши кучи Аргентига қўшни Чилида ҳам сезилган. Зилзиладан жабрланганлар ва вайроналар ҳақид ҳозирча хабар берилмади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇹🇫🇷🇻🇦Италияда Макронни Рим папаси сайловларига таъсир ўтказишга ва тахтга ўз номзодини илгари суришга уринишда гумон қилишмоқда — Le Monde

Мақолада қайд этилишича, бу шубҳаларга Франция президенти Эммануел Макроннинг папа Францискнинг вафотидан кейин Римда француз кардиналлари ва Sant'Egidio ҳаракати раҳбари билан учрашувлари сабаб бўлган.

Мазкур ҳаракат томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган номзод — кардинал Дзуппи бўлиб, унинг позицияси Италия бош вазири Жоржиа Мелони ҳукуматининг сиёсатидан фарқ қилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трамп маъмурияти Украина билан нодир металлар бўйича келишувдан кейин Россия билан қандай муносабатда бўлишни билмаяпти – Politico

Нашрнинг ёзишича, ҳизирда Оқ уйда кейинги ҳаракатлар бўйича якдил фикр йўқ, бу эса мураккаб қарорлар қабул қилишга, жумладан, Россияга тўғридан-тўғри босим ўтказишга олиб келиши мумкин.

"Кейинги қадам санкцияларни кучайтириш бўлиши мумкин, агар президент бу йўлдан боришга қарор қилса", – дейди Politico манбаларидан бири.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳 Ғазода озиқ-овқат ва ичимлик сувининг кескин танқислиги кузатилмоқда — БМТ

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси матбуот котиби Олга Черевконинг сўзларига кўра, Ғазо секторида озиқ-овқат ва ичимлик суви захиралари икки ойлик тўлиқ блокададан сўнг деярли тугаш арафасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШнинг йирик портлари раҳбарлари Сенатдан Трамп жорий қилган бож тўловларини бекор қилишни сўрамоқда — Bloomberg

Порт раҳбарларига кўра , божлар кемалар орқали юк ташиш ҳажмининг кескин пасайишига олиб келган.

Уларнинг фикрича, бу ҳолат оммавий ишдан бўшатишлар, нархларнинг ошиши ва Қўшма Штатлар иқтисодиётининг пасайиши билан таҳдид солмоқда.

"Денгиз орқали юк ташиш фаолияти бутун Қўшма Штатлар бўйлаб 2,7 миллион иш ўрнини бевосита қўллаб-қувватлайди. Бу фақат портларда эмас, балки бутун мамлакат бўйлаб сезиладиган таъсирга эга. Май ойи охирига келиб Осиёдан етказиб беришлар 40 фоизга камайиши мумкин ", — дея изоҳ берди Ғарбий соҳилидаги Лонг-Бич порти бош директори Марио Кордеро.

Ушбу кутилмани Лос-Анжелес порти ижрочи директори Жин Серока ҳам тасдиқлади. У ҳозирда юк ҳажми аллақачон камайганини ва Хитойдан йирик чакана сотувчилар ҳамда ишлаб чиқарувчилар учун деярли барча етказиб беришлар тўхтаганини, Жануби-Шарқий Осиёдан етказиб беришлар эса анча қисқарганини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия Украинанинг Суми вилоятида “хавфсизлик чизиғи” яратганини маълум қилди

"Украинанинг чегара ҳудудидаги Суми вилоятида “хавфсизлик чизиғи”ни яратиш давом этмоқда", дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Вазирлик бундай атамани аввал ишлатмаган, бироқ Суми вилоятида, хусусан Курск вилоятининг Суджа шаҳри яқинида, жанглар давом этаётгани ҳақида хабар берган эди.

Украинанинг DeepState лойиҳаси 2 май учун эълон қилган хариталарга кўра, ҳозирда Россия Суми вилоятининг Басовка, Новенкое, Журавка ва Веселовка қишлоқларини назорат қилмоқда. Шу билан бирга, Украин ҳарбийлари ҳанузгача Россиянинг Курск вилоятидаги айрим чегара ҳудудларини назорат қилишни давом эттирмоқда.

Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Олександр Сирский апрел ойи бошида Россиянинг Суми вилоятида фаол ҳужумга ўтаётганини маълум қилган эди. Мустақил экспертларга кўра, ҳозирда минтақада Россиянинг фаол ҳужумлари қайд этилмаяпти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Штутгарт марказида автомобил одамлар тўдасига бориб урилди, жароҳатланганлар бор

Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар бермоқда. Уларнинг маълумотига кўра, ҳодиса жойида “бир нечта жароҳатланганлар” бор.

DPA агентлиги камида уч киши жароҳат олганини ва гумонланувчи қўлга олинганини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ президенти 2026 йилги бюджет лойиҳасини тақдим этди — Bloomberg

"Доналд Трамп маъмурияти мудофаа соҳасига 1,01 триллион доллар ажратишни таклиф қилмоқда, бу тарихдаги энг катта кўрсаткич бўлиб, жорий йилдагидан 13 фоиз кўп. Лойиҳада “Олтин гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, ҳарбий кемалар қурилиши, ядровий қуролларни модернизация қилиш ва ҳарбийлар маошини 3,8 фоизга ошириш назарда тутилган", дея хабар бермоқда агентлик.

Bloomberg'нинг ёзишича, мудофаа харажатларининг бу қадар оширилиши 1980-йилларда президент Роналд Рейган давридаги кўрсаткичларга яқин. Ички хавфсизлик харажатлари эса 65 фоизга оширилади.

Президент Трамп янги бюджет лойиҳасида фуқаролик соҳалари учун сарфларни 22,6 фоизга қисқартиришни таклиф қилмоқда. Бу қисқартишлар, масалан, қайта тикланувчи энергия, атроф-муҳит муҳофазаси, ирқий тенгсизликка қарши кураш соҳаларига таъсир қилади.

Шунингдек, Қўшма Штатларнинг халқаро ёрдам дастурлари, айрим илмий ва таълимий лойиҳалар жиддий қисқартирилади ёки баъзиларининг молиялаштирилиши бутунлай бекор қилинади. NASA'нинг Ой дастури ҳам қайта кўриб чиқилади ва унинг ўрнига муқобил тижорий лойиҳаларга устуворлик берилади.

Маълумот учун, Қўшма Штатларда янги молиявий йил 1 октябрда бошланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
NATO Бош котиби Рютте Гаагадаги саммитда Трампга алянс давлатларининг ҳарбий харажатларини ЯИМнинг ҳозирги 2 фоизидан 5 фоизигача ошириш бўйича “икки босқичли режа”ни таклиф қилади — Reuters

"Ушбу режага кўра, NATO мамлакатлари ўз мудофаа харажатларини босқичма-босқич оширади: ҳарбий эҳтиёжлар учун ЯИМнинг 3,5 фоизигача ва мудофаа билан боғлиқ харажатлар учун ЯИМнинг яна 1,5 фоизи миқдорида", деб ёзмоқда агентлик манбаларига таяниб.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇩🇪 Der Spiegel: “Германия учун муқобил” партияси федерал даражада “ўнг экстремистик ташкилот” деб эътироф этилди Германия Федерал Конституцияни ҳимоя қилиш идораси “Германия учун муқобил” (АfD) партиясини “ўта ўнг экстремистик ташкилот” деб таснифлади. …
🇺🇸🇩🇪 АҚШ Давлат котиби “Германия учун муқобил” (АfD) партиясининг “экстремистик ташкилот” сифатида тан олинишини “яширин зулм” деб атади

"Германия йўналишини ўзгартириши керак. Ҳақиқий экстремистик куч — яқинда бўлиб ўтган сайловларда иккинчи ўринни эгаллаган АfD эмас, балки у қарши чиқаётган очиқ чегаралар сиёсатига асосланган ҳалокатли иммиграцион сиёсатдир", — деб ёзди АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

2 май куни Германия Федерал конституцияни ҳимоя қилиш бошқармаси (BfV) “Германия учун муқобил” (АfD) партиясини, “экстремистик ташкилот” сифатида тан олган эди.

Аввалроқ ҳукумат АfD'нинг фақат Тюрингия, Саксония ва Саксония-Анхалт федерал ерларидаги минтақавий бўлинмаларини ҳамда партиянинг ёшлар ташкилотини “экстремистик” дея таснифлаган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇦🇺🇸 Брюссел: АҚШ билан келишув Украина ва Евроиттифиқнинг ресурслар соҳасидаги ҳамкорлигига тўсқинлик қилмайди

"Украина бу соҳада ЕИ билан ҳамкорликни давом эттириши мумкин ва, албатта, биз бундан мамнун бўламиз", — дея фикр билдирди Еврокомиссия вакили Леа Цубер.

Унинг эслатишича, Европа Иттифоқи ва Украина муҳим қазилма ресурслар бўйича ҳамкорлар бўлиб, бу 2021 йилдаги ўзаро англашув меморандумида белгиланган.

"Киевнинг Вашингтон билан келишуви ўзаро англашув меморандумига таъсир қилмайди. Биз келишувда Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёни ва ЕИ қонунчилик ҳужжатлари ҳисобга олинганини олқишлаймиз. Бу, шубҳасиз, муҳим аҳамиятга эга", — дея таъкидлади Еврокомиссия матбуот хизмати раҳбари Паула Пиньо.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Баҳор – янгиланиш фасли. Баҳорда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram каналларни бир жойга жамладик.

Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.

Баҳор – ўзгаришлар учун энг қулай фасл. Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!

👉 https://t.me/addlist/ygY5mEEiqo0wNjEy