23.5° бурчак остида
Кремл Владимир Путиннинг баёнотини эълон қилди, унда президент Курск вилоятини озод этишда "фаол иштирок этган" шимолий кореялик ҳарбийларга миннатдорлик билдирган.
"Биз кореялик аскарларнинг қаҳрамонлиги, юқори даражадаги махсус тайёргарлиги ва фидойилигига юксак баҳо берамиз. Улар россиялик жангчилар билан ёнма-ён туриб, Ватанимизни ўз ватанидек ҳимоя қилдилар. Улар ўз бурчини шараф ва жасорат билан бажардилар. Россия халқи кореялик махсус кучлар жангчиларининг қаҳрамонлигини ҳеч қачон унутмайди. Биз Россия ва умумий эркинлигимиз учун ҳаётини фидо қилган кореялик қаҳрамонларни ҳар доим, россиялик биродарларимиз қатори, ҳурмат билан ёд этамиз", — дейилади баёнотда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия ТИВ хабарига кўра, 27 апрел куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали суҳбатлашди.
"Мулоқотда асосий эътибор “Украина инқирози мавзусига” қаратилган бўлиб, бу 25 апрел куни Москвада Владимир Путин ва Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ўртасида бўлиб ўтган суҳбатнинг давомидир. Вазир ва давлат котиби узоқ муддатли барқарор тинчликка эришиш мақсадида музокараларни бошлаш учун юзага келаётган шароитларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар", дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. Суҳбатнинг бошқа тафсилотлари очиқланмади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Ўш шаҳридаги “Рус уйи” ходими бўлган Наталя Секерина, одамларни урушга ёллаш иши бўйича қамоққа олинган эди. Россиянинг Бишкекдаги элчиси ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари учрашувидан сўнг, у ҳибсдан озод қилинган.
“ТАСС” агентлигининг хабар беришича, одамларни урушга ёллашга оид иш бўйича барча гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилган.
“РБК” нашрига кўра, урушга ёллаш иши бўйича Секеринадан ташқари, Ўш шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходими Сергей Лапушкин, “Регнум” ахборот агентлиги шарҳловчиси Виктор Василев ва яна бир шахс (унинг исми ошкор қилинмаган) ҳам гумонланувчилар қаторига киради.
Иш Қирғизистон Жиноят кодексининг 416-моддаси (жангчиларни ёллаш, молиялаштириш, моддий таъминлаш, тайёрлаш мақсадида бошқа давлатлардаги қуролли можароларда ёки давлат ҳокимиятини ағдаришга ёки ҳудудий яхлитликни бузишга қаратилган зўравонлик ҳаракатларида фойдаланиш) бўйича очилган. Ушбу модда етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади. Тахминларга кўра, айбловлар Россия армиясига ёллаш билан боғлиқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Киевнинг Подолск тумани суди Украинанинг тўртинчи президенти Виктор Януковични давлат чегарасидан шахсларни ноқонуний ўтказиш ва дезертирликка ундашда айбдор деб топди. Украина Бош прокуратурасининг хабар беришича, унга сиртдан 15 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Янукович 2014 йил 23 февралда Президент хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари ва Россия вакиллари билан тил бириктирган ҳолда, ўзининг яқин атрофидагилар ва давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларидан камида 20 нафарини давлат чегарасидан ноқонуний олиб ўтишда айбланган. Улар Россия ҳарбий вертолётларида дастлаб Краснодар ўлкасига, кейин эса Қримга етказилган ва у ердан денгиз йўли орқали олиб кетилган. Янукович билан бирга давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг бир қисми ҳам Украинадан чиқиб кетган.
Бу Януковичга нисбатан Украина суди томонидан чиқарилган иккинчи ҳукми ҳисобланади. 2019 йил январ ойида у сиртдан давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топилиб, 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бундан ташқари, 2022 йилда Украина суди Януковичнинг мулкини давлат фойдасига мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарган.
Маълумот учун, собиқ президент Виктор Янукович Украинадаги “Евромайдан” воқеалари фонида Украинадан қочиб кетган эди. Ҳозирда Янукович Россия ҳудудида яшайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Франческа Альбанезе Исроил ва уни қурол билан таъминловчи давлатлар тўхтатилиши кераклигини таъкидлади.
"Қанчадан-қанча болалар ота-оналари билан бирга очликдан ўлган, тириклайин ёқиб юборилган ёки Ғарбда ишлаб чиқарилган бомбалар портлаб кетганидан кейин пластик пакетларга солинди?!", — деб ёзди БМТ вакили Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 52 243 нафарга етган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввалроқ Москва ва Пхенян КХДР аскарларлари Курск вилояти ҳудудида Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганини расман тасдиқлаган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бундан ташқари, Кремл вакили Россия махсус ҳарбий операцияни давом эттираётганини, бироқ Москва Киев билан ҳеч қандай олдиндан шартларсиз музокараларни бошлашга тайёрлигини билдирди.
Песков, шунингдек, зарурат туғилганда Россия КХДРга икки давлат ўртасидаги шартномага мувофиқ ҳарбий ёрдам кўрсатиши мумкинлигини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия Ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, Москва қуйидагиларни талаб қилмоқда:
◾️ Украина Россия билан музокаралар олиб боришга қўйилган “қонуний чекловни” бекор қилиши зарур;
◾️ Украина NATO аъзоси бўлмаслиги, нейтралликни ва ҳарбий блокларга аъзо бўлмаслик мақомини сақлаб қолиши керак;
◾️ Киевдаги “неонацистик режим”нинг оқибатларини бартараф этиш, жумладан, рус тилига, маданиятига, анъаналарига ва рус православ черковига қарши ҳаракатларни олдини олиш даркор;
◾️ Қрим, Севастопол, Донецк Халқ Республикаси, Луганск Халқ Республикаси, Херсон ва Запороже вилоятларининг Россияга тегишли эканини халқаро миқёсда тан олиш керак;
◾️ Киев зиммасига юклатиладиган барча мажбуриятлар ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиши, бажарилишини таъминлайдиган механизмларга эга бўлиши керак;
◾️ Украинанинг қуролсизлантирилиши шарт;
◾️ Россияга қарши санкциялар, суд даъволари ва ҳибсга олиш ордерларининг бекор қилиниши, Ғарбда музлатиб қўйилган Россия активларининг қайтарилиши керак;
◾️ Москва NATO, Европа Иттифоқи ва уларнинг айрим аъзо давлатлари томонидан Россиянинг ғарбий чегараларида юзага келадиган таҳдидларга қарши “ишончли хавфсизлик кафолатлари” олиши керак.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Гуманитар мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда ўт очишни тўхтатиш 8 май соат 00:00 дан 11 май соат 00:00 гача эълон қилинди. Ушбу давр мобайнида барча жанговар ҳаракатлар тўхтатилади. Россия украин томони ҳам бунга эргашиши керак, деб ҳисоблайди", дейилади Россия президенти идораси баёнотида.
Кремлнинг таъкидлашича, агар Украина томони сулҳни бузса, Россия қўшинлари "мос ва самарали" жавоб беради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғарбий Европада электр таъминотида кенг кўламли узилиши юз берди — Тhe Sun
"Деярли бутун Испания, Португалия ва Андорра, шунингдек, Франция ва Белгиянинг айрим ҳудудлари электр таъминотидаги узилишлардан зарар кўрди, натижада аҳоли электр ва мобил алоқасиз қолди", деб ёзади нашр.
Хабар берилишича, йирик шаҳарларда аэропортлар ва метрополитенлар фаолияти тўлиқ тўхтатилган. Электр таъминотидаги узилишга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
🔥 @burchakostida
"Деярли бутун Испания, Португалия ва Андорра, шунингдек, Франция ва Белгиянинг айрим ҳудудлари электр таъминотидаги узилишлардан зарар кўрди, натижада аҳоли электр ва мобил алоқасиз қолди", деб ёзади нашр.
Хабар берилишича, йирик шаҳарларда аэропортлар ва метрополитенлар фаолияти тўлиқ тўхтатилган. Электр таъминотидаги узилишга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Украинадаги можарони давом эттираётган учинчи давлатлар, жумладан КХД, бунинг учун жавобгар ҳисобланади. Шимолий Кореянинг Украина урушидаги ҳарбий иштироки ва Россия томонидан бунинг эвазига кўрсатилаётган ҳар қандай ёрдам тўхтатилиши керак", — дея Давлат департаменти вакилининг сўзларидан иқтибос келтиради Yonhap агентлиги.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентликнинг Ватиканидаги юқори мартабали манбасига кўра, конклав санаси кардиналларнинг 26 апрел куни, папа Францискнинг дафн маросимидан кейинги биринчи ёпиқ йиғилишида белгиланган. Яқин орада бу ҳақда расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Reuters маълумотларига кўра, дунёнинг турли бурчакларидан 80 ёшгача бўлган тахминан 135 нафар кардинал конклавда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
2005 ва 2013 йиллардаги сўнгги икки конклав икки кун давом этган. Бироқ швед кардинали Андерс Арборелиуснинг сўзларига кўра, бу сафарги конклав узоқроқ давом этиши мумкин, чунки кўплаб кардиналлар Рим папаси томонидан тайинланган бўлса-да, улар илгари бир-бири билан учрашмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Uzum karta oching va qulayliklarga ega bo’ling:
• Oyiga 100 mln so’mgacha Uzcard va Humo kartalariga foizsiz pul o’tkazmalar
• Keshbek bilan birga Toshkent shahrida metro va avtobuslar 650 so’mdan
• Uzum Tezkor va Uzum Marketdan maxsus bonuslar
Hoziroq Uzum kartaga bepul buyurtma bering
• Oyiga 100 mln so’mgacha Uzcard va Humo kartalariga foizsiz pul o’tkazmalar
• Keshbek bilan birga Toshkent shahrida metro va avtobuslar 650 so’mdan
• Uzum Tezkor va Uzum Marketdan maxsus bonuslar
Hoziroq Uzum kartaga bepul buyurtma bering
Нашр маълумотларига кўра, Украина ўзининг мудофаа саноатини ривожлантиришни жиддий равишда тезлаштирди, хусусан, зарба берувчи дронлар ишлаб чиқаришни кўпайтирди.
"Оғир артиллерия соҳаси ҳам ортда қолмаяпти. Агар 2022 йилда Украина умуман гаубица ишлаб чиқармаган бўлса, ҳозир ҳар ойда мамлакатдаги мудофаа корхоналари томонидан 20 та “Богдана” гаубицасини ишлаб чиқарилмоқда", деб ёзади Bild.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Агар Россия ҳақиқатан ҳам тинчликни истаса, у дарҳол ўт очишни тўхтатиши керак. Нега 8 майгача кутиш керак? Агар тинчликка эришиш учун ҳақиқий истак бўлса, ўт очишни ҳозироқ ва исталган санадан бошлаб 30 кунга тўхтатиш мумкин, бу ҳақиқий тинчликка эришиш истаги, шунчаки кўрсатма учун эмас. Украина узоқ муддатли, мустаҳкам ва тўлиқонли оташкесимни қўллаб-қувватлашга тайёр. Биз доим камида 30 кунлик оташкесимни таклиф қилиб келмоқдамиз", — деб ёзди Андрей Сибига Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Қўшма Штатлар Яманнинг Саада шаҳридаги ноқонуний муҳожирлар марказига зарба берди. Лагерда 115 нафар африкалик муҳожир бор эди. Зарба оқибатида уларнинг 68 нафари ҳалок бўлди, 47 нафари жароҳатланди", дея хабар бермоқда ҳусийларга яқин Al Masirah телеканали.
Бу маълумотни бошқа манбалар орқали тасдиқлаш имкони бўлмади, жумладан, Пентагон вакиллари изоҳ беришдан бош тортди.
Март ойининг ўрталарида Вашингтон Қизил денгиздаги кемаларга ҳусийларнинг ҳужумларига барҳам бериш мақсадида Яманда кенг кўламли ҳарбий операция бошлади. АҚШ Қуролли кучлари маълумотларига кўра, ўшандан бери Яман ҳусийларига тегишли объектларга 800 дан ортиқ ҳужум уюштирилган ва юзлаб жангарилар йўқ қилинган. Шунингдек, март ойида АҚШ президенти Доналд Трамп Яман ҳусийларининг ҳужумларига чек қўйиш учун "ҳалокатли куч ишлатишга" ваъда берган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM