23.5° бурчак остида
29K subscribers
18.7K photos
6.8K videos
3 files
1.69K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇨🇿🇺🇦 Чехиянинг снарядлар бўйича ташаббуси доирасида Украина 2025 йилда аллақачон 400 минг дона йирик калибрли снарядларни олди — Чехия Мудофаа вазирлиги

Шу билан бирга, вазирлик ташаббус доирасида йиғилган маблағлар жорий йилнинг кузигача снарядлар сотиб олишга етарли бўлишини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Россия АҚШдан Запороже АЭС бошқарувини топшириш бўйича ҳеч қандай таклиф олмаган – Сергей Лавров

Россия Ташқи ишлар вазири бу ҳақда CBS News телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

Интервюда Лавров томонидан билдирилган бошқа фикрлар:

◾️ Агар керак бўлса, Россия Қўшма Штатларга Запороже АЭСи ишончли қўлларда эканлигини ва унинг назорати ўзгариши мумкин эмаслигини тушунтиради;

◾️ Москва Вашингтондан санкцияларни бекор қилиш бўйича таклифлар олмади, аммо АҚШ бизнесни биргаликда юритишдан манфаатдор;

◾️ Россия Украина бўйича ҳеч қандай ён беришга тайёр эмас, шу билан бирга, манфаатлар мувозанатини излашга тайёр;

◾️ Трамп Қрим кимга тегишлилиги ҳақида ҳақиқатни айтди, у Россия ўз ҳудудининг яхлитлиги бўйича музокаралар олиб бормаётганини тушунади;

◾️ Европалик сиёсатчилар ва Зеленский Трампнинг тинчлик ташаббусини Украинани кучайтириш воситасига айлантирмоқчи, бу АҚШ президенти хоҳлаётган нарса эмас.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Жордан Барделла 2027 йилги Франция президентлиги сайловларида қатнашишга тайёрлигини эълон қилди — ОАВ

Франциянинг ўта ўнг “Миллий бирлашув” партияси етакчиси Жордан Барделла, агар Марин Ле Пен 2027 йилги президентлик сайловларида иштирок эта олмаса, ўз номзодини илгари суришга тайёр эканини билдирди.

"Ҳозир энг муҳими — бирдамликни сақлаб қолишдир. Марин Ле Пен менинг номзодим эканлигига ишончим комил. Агар эртага унга сайловда қатнашиш имконияти берилмаса, мен президентликка ўз номзодимни қўйишимни эълон қилмоқчиман", — деди сиёсатчи.

Эслатиб ўтамиз, Франциянинг ўта ўнг “Миллий бирлашув” партияси етакчиларидан бири ҳисобланувчи Марин Ле Пен ва ушбу партиянинг яна саккиз нафар аъзоси Европарламент депутатларига ажратилган маблағларни сохта ёрдамчиларни ёллаш орқали суиистеъмол қилганликда айбдор деб топилганди.

Париж суди қарорига кўра, Ле Пенга тўрт йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилди. Бундан ташқари, унга беш йил давомида сайловларда иштирок этиш тақиқланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Video
🇮🇷 Reuters: Эрон портида содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етди, ярадорлар сони эса 1200 кишидан ошди

Хабар берилишича, Шаҳид-Ражаи портдаги минглаб контейнерларга шикаст етган, молиявий зарар 0,5–2 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги порт жойлааҳган Ҳўрмузгон вилоятида фавқулодда ҳолат режими эълон қилиб, аҳолидан уйларда қолиш ва деразаларни очмасликни, шунингдек, ниқоб тақиб юришни сўраган.

Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мамлакат президенти Масъуд Пизишкиён портлаш бўйича текширув боришини назорат қилиш учун мамлакат ички ишлар вазири ушбу ҳудудга юборилганини маълум қилган. Фожиа муносабати билан Эронда миллий мотам эълон қилинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇰🇵🇺🇦 Путин Курск вилояти тўлиқ озод қилинганини эълон қилди "Россия армияси Курск чегарасида душманни тўлиқ тор-мор қилди", — деб баёнот берди Россия президенти Владимир Путин, РФ Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовнинг ҳисоботидан сўнг.…
🇰🇵🇷🇺🇺🇦 КХДР Россиянинг Украина билан урушида ўз қўшинлари иштирок этаётганини тасдиқлади

Бу ҳақда Yonhap агентлиги Корея Марказий телеграф агентлигига таяниб хабар бермоқда.

"Қўшинлар КХДР етакчиси Ким Чен Ин буйруғи асосида, икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома доирасида юборилган. Украинанинг Россия Федерациясига тажовузкор бостириб киришини олдини олиш учун Курск вилоятини озод этиш бўйича операциялар муваффақиятли якунланди", дейилади Корея Марказий телеграф агентлиги хабарида.

26 апрел куни Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов президент Владимир Путинга Курск вилоятидаги вазият ҳақида ҳисоботида, "Шимолий Корея ҳарбийлари минтақани озод этишда сезиларли ёрдам кўрсатганини" таъкидлаган эди. Герасимовнинг баёноти КХДР қўшинлари Россияга юборилганининг биринчи марта расмий тасдиқланиши бўлди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸 Украина ва АҚШ фойдали қазилмалар бўйича битимда илгари кўрсатилган ёрдамни ҳисобга олмасликка келишиб олди

Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бундай келишувга Вашингтонда АҚШ Молия вазири Скотт Бесцент билан ўтказилган музокаралар давомида эришилган.

"Энг муҳими – биз ўзимиз учун муҳим бўлган “қизил чизиқлар”ни аниқ белгиладик: битим Евроиттифоқ талабларига жавоб бериши, Украина Конституцияси ва қонунчилигига зид бўлмаслиги зарур. Битим матнида у имзоланишидан аввал Қўшма Штатлар томонидан кўрсатилган ёрдам ҳисобга олинмаслиги тўғрисуда келишувга эришилди", – дея аниқлик киритди Шмигал.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон Киевга кўрсатган ҳарбий ва бошқа кўринишдаги ёрдам учун компенсация олиши кераклигини айтган, у келтирган рақамларни эса Киев "ҳаддан ташқари ошириб юборилган" деб атаган эди. Украина томони ёрдам бепул асосда кўрсатилганини ва у қарз сифатида кўрилмаслиги кераклигини таъкидлаганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇨🇦 Канаданинг Ванкувер шаҳрида кўча фестивали вақтида автомобил оломон устига бориб урилди — CBS телеканали Телеканалнинг маҳаллий полицияга таяниб хабар беришича, воқеа оқибатида қурбон бўлган ва яраланганлар бор. Автомобил ҳайдовчиси қўлга олинган. 🔥 @burchakostida
🇨🇦 Ванкуверда фестивал вақтида автомобилнинг одамларни босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди

Бу ҳақда шаҳар полицияси хабар берди. Ҳуқуқ-тартибот органлари қўлга олинган ҳайдовчининг ҳаракатига нима сабаб бўлгани ҳали номаълум эканини билдирди. Шунингдек, у илгари руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли полиция ва тиббиёт мутахассислари билан мулоқотда бўлгани маълум қилинди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп яна бир бор Путинни тинчликка содиқлигини намойиш этишга ва Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

"Мен унинг ўт очишни тўхтатишини ҳамда тинчлик келишувини имзолашини истайман", — деди АҚШ президенти журналистларга.

Трамп, шунингдек, шанба куни Ватиканда Украина президенти билан ўтказилган учрашув "яхши ўтганини" айтди.

"Менимча, учрашув яхши ўтди. Яқин кунларда нима бўлишини кўрамиз. Эҳтимол, кўп янгиликларни билиб оламиз. Россия томонидан тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга ракеталар учирилгани учун мени ҳафсалам пир бўлди", — деди Трамп.

Қўшма Штатлар президенти, шунингдек, Зеленскийни "тинчлик келишуви тузишга қизиқувчи шахс" деб ҳисоблашини қўшимча қилди.

Журналистларнинг "Зеленский Қрим устидан назоратдан воз кечишга тайёрми?", деган саволига Трамп: "Мен шундай деб ўйлайман", деб жавоб берди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇱🇧 AFP: Исроил Байрутга зарба берди

Исроил армияси Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасига зарба берди. ЦАХАЛ бундан мақсад “Ҳизбуллоҳ” фойдаланаётган объектни йўқ қилиш бўлганини даъво қилмоқда. Зарба берилишидан олдин бинода бўлган одамларга эвакуация қилиш буюрилган.

Зарба, беш ой олдин “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўртасида тузилган ўт очишни тўхтатиш келишуви мавжуд бўлишига қарамай, амалга оширилди. Исроил армияси Байрутга охирги марта тахминан бир ой олдин зарба берган эди.

Ливан президенти идораси мазкур ҳужумни қоралади ва сулҳ имзоланишида воситачилик қилган АҚШ ва Францияни Исроилга босим ўтказиб, отишмаларни тўхтатишга ундашга чақирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дунё бўйича ҳарбий харажатлар янги рекордни ўрнатди — SIRPI

"2024 йилда глобал ҳарбий харажатлар 2,7 триллион долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 9,4 фоизга ошди. Бу "совуқ уруш” даври тугаганидан бери кузатилган энг кескин ўсишдир. Мудофаа харажатларининг ошиши тенденсияси кетма-кет ўн йилдан бери давом этмоқда", дейилади Стокголм тинчлик муаммоларини ўрганиш институти (SIRPI) ҳисоботида.

Энг катта ўсиш Европа ва Яқин Шарқда қайд этилган, бу Украина уруши ва Ғазо секторидаги можаронинг бевосита оқибатидир. Хусусан, Германиянинг ҳарбий харажатлари сезиларли даражада ошиб, ўтган йили 88,5 миллиард долларга етди, бу эса олдинги йилга нисбатан 28% кўпдир. Ҳозирда Германия ҳарбий бюджети ҳажми бўйича дунёда АҚШ, Хитой ва Россиядан кейин тўртинчи ўринда туради.

Украина ва Россия ҳам рекорд даражада мудофаа харажатларини амалга оширди. Украина ўтган йили ўз ЯИМининг 34 фоизини мудофаа учун ажратди. Россия эса ўтган йили ҳарбий харажатларини ЯИМининг 7,1% даражасигача оширди, бу 149 миллиард долларни ташкил этди ва мазкур кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 38% кўпроқдир.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇰🇵🇷🇺🇺🇦 КХДР Россиянинг Украина билан урушида ўз қўшинлари иштирок этаётганини тасдиқлади Бу ҳақда Yonhap агентлиги Корея Марказий телеграф агентлигига таяниб хабар бермоқда. "Қўшинлар КХДР етакчиси Ким Чен Ин буйруғи асосида, икки мамлакат ўртасидаги ҳар…
🇷🇺🇰🇵🇺🇦 Путин Курск вилоятидаги жангларда иштирок этган шимолий кореялик ҳарбийларга миннатдорлик билдирди

Кремл Владимир Путиннинг баёнотини эълон қилди, унда президент Курск вилоятини озод этишда "фаол иштирок этган" шимолий кореялик ҳарбийларга миннатдорлик билдирган.

"Биз кореялик аскарларнинг қаҳрамонлиги, юқори даражадаги махсус тайёргарлиги ва фидойилигига юксак баҳо берамиз. Улар россиялик жангчилар билан ёнма-ён туриб, Ватанимизни ўз ватанидек ҳимоя қилдилар. Улар ўз бурчини шараф ва жасорат билан бажардилар. Россия халқи кореялик махсус кучлар жангчиларининг қаҳрамонлигини ҳеч қачон унутмайди. Биз Россия ва умумий эркинлигимиз учун ҳаётини фидо қилган кореялик қаҳрамонларни ҳар доим, россиялик биродарларимиз қатори, ҳурмат билан ёд этамиз", — дейилади баёнотда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Лавров Рубио билан Украина урушини муҳокама қилди

Россия ТИВ хабарига кўра, 27 апрел куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали суҳбатлашди.

"Мулоқотда асосий эътибор “Украина инқирози мавзусига” қаратилган бўлиб, бу 25 апрел куни Москвада Владимир Путин ва Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ўртасида бўлиб ўтган суҳбатнинг давомидир. Вазир ва давлат котиби узоқ муддатли барқарор тинчликка эришиш мақсадида музокараларни бошлаш учун юзага келаётган шароитларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар", дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. Суҳбатнинг бошқа тафсилотлари очиқланмади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇰🇬🇷🇺🇺🇦 Қирғизистондаги “Русский дом” ходимаси одамларни Украинадаги урушга ёллаш иши бўйича ҳибсга олинди Бишкекнинг Биринчи май тумани суди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг илтимосига кўра Ўш шаҳридаги “Русский дом” (“Россотрудничество”…
🇰🇬🇷🇺 Қирғизистонда ҳибсга олинган “Рус уйи” ходими ҳибсдан озод қилинди — “Медуза”

Ўш шаҳридаги “Рус уйи” ходими бўлган Наталя Секерина, одамларни урушга ёллаш иши бўйича қамоққа олинган эди. Россиянинг Бишкекдаги элчиси ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари учрашувидан сўнг, у ҳибсдан озод қилинган.

“ТАСС” агентлигининг хабар беришича, одамларни урушга ёллашга оид иш бўйича барча гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилган.

“РБК” нашрига кўра, урушга ёллаш иши бўйича Секеринадан ташқари, Ўш шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходими Сергей Лапушкин, “Регнум” ахборот агентлиги шарҳловчиси Виктор Василев ва яна бир шахс (унинг исми ошкор қилинмаган) ҳам гумонланувчилар қаторига киради.

Иш Қирғизистон Жиноят кодексининг 416-моддаси (жангчиларни ёллаш, молиялаштириш, моддий таъминлаш, тайёрлаш мақсадида бошқа давлатлардаги қуролли можароларда ёки давлат ҳокимиятини ағдаришга ёки ҳудудий яхлитликни бузишга қаратилган зўравонлик ҳаракатларида фойдаланиш) бўйича очилган. Ушбу модда етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади. Тахминларга кўра, айбловлар Россия армиясига ёллаш билан боғлиқ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 BBC: Суд Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковични 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Киевнинг Подолск тумани суди Украинанинг тўртинчи президенти Виктор Януковични давлат чегарасидан шахсларни ноқонуний ўтказиш ва дезертирликка ундашда айбдор деб топди. Украина Бош прокуратурасининг хабар беришича, унга сиртдан 15 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Янукович 2014 йил 23 февралда Президент хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари ва Россия вакиллари билан тил бириктирган ҳолда, ўзининг яқин атрофидагилар ва давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларидан камида 20 нафарини давлат чегарасидан ноқонуний олиб ўтишда айбланган. Улар Россия ҳарбий вертолётларида дастлаб Краснодар ўлкасига, кейин эса Қримга етказилган ва у ердан денгиз йўли орқали олиб кетилган. Янукович билан бирга давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг бир қисми ҳам Украинадан чиқиб кетган.

Бу Януковичга нисбатан Украина суди томонидан чиқарилган иккинчи ҳукми ҳисобланади. 2019 йил январ ойида у сиртдан давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топилиб, 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бундан ташқари, 2022 йилда Украина суди Януковичнинг мулкини давлат фойдасига мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарган.

Маълумот учун, собиқ президент Виктор Янукович Украинадаги “Евромайдан” воқеалари фонида Украинадан қочиб кетган эди. Ҳозирда Янукович Россия ҳудудида яшайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳🇵🇸🇮🇱 БМТнинг Фаластин бўйича махсус вакили Ғазодаги оммавий қотилликларни тўхтатишни талаб қилди

Франческа Альбанезе Исроил ва уни қурол билан таъминловчи давлатлар тўхтатилиши кераклигини таъкидлади.

"Қанчадан-қанча болалар ота-оналари билан бирга очликдан ўлган, тириклайин ёқиб юборилган ёки Ғарбда ишлаб чиқарилган бомбалар портлаб кетганидан кейин пластик пакетларга солинди?!", — деб ёзди БМТ вакили Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 52 243 нафарга етган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳🇵🇰 Кашмирдаги терактдан сўнг визаси бекор қилингани сабабли Ҳиндистонни тарк этиши керак бўлган Покистоннинг деярли барча фуқаролари мамлакатни тарк этишди — Тhe Hindu нашри.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇰🇵🇺🇦 Путин Курск вилоятидаги жангларда иштирок этган шимолий кореялик ҳарбийларга миннатдорлик билдирди Кремл Владимир Путиннинг баёнотини эълон қилди, унда президент Курск вилоятини озод этишда "фаол иштирок этган" шимолий кореялик ҳарбийларга миннатдорлик…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇰🇵🇺🇦 Россия Мудофаа вазирлиги биринчи марта Украинага қарши жангларга тайёрланаётган шимолий кореялик ҳарбийлар акс этган кадрларни эълон қилди

Аввалроқ Москва ва Пхенян КХДР аскарларлари Курск вилояти ҳудудида Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганини расман тасдиқлаган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇰🇵🇺🇦 Россия Украинадан тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлаш бўйича ишора кутмоқда — Дмитрий Песков

Бундан ташқари, Кремл вакили Россия махсус ҳарбий операцияни давом эттираётганини, бироқ Москва Киев билан ҳеч қандай олдиндан шартларсиз музокараларни бошлашга тайёрлигини билдирди.

Песков, шунингдек, зарурат туғилганда Россия КХДРга икки давлат ўртасидаги шартномага мувофиқ ҳарбий ёрдам кўрсатиши мумкинлигини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Лавров Бразилияда BRICS саммитига келди ва О Globo нашрига берган интервюсида Россиянинг Украинадаги урушни якунлаш учун қўйган талабларини баён қилди

Россия Ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, Москва қуйидагиларни талаб қилмоқда:

◾️ Украина Россия билан музокаралар олиб боришга қўйилган “қонуний чекловни” бекор қилиши зарур;

◾️ Украина NATO аъзоси бўлмаслиги, нейтралликни ва ҳарбий блокларга аъзо бўлмаслик мақомини сақлаб қолиши керак;

◾️ Киевдаги “неонацистик режим”нинг оқибатларини бартараф этиш, жумладан, рус тилига, маданиятига, анъаналарига ва рус православ черковига қарши ҳаракатларни олдини олиш даркор;

◾️ Қрим, Севастопол, Донецк Халқ Республикаси, Луганск Халқ Республикаси, Херсон ва Запороже вилоятларининг Россияга тегишли эканини халқаро миқёсда тан олиш керак;

◾️ Киев зиммасига юклатиладиган барча мажбуриятлар ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиши, бажарилишини таъминлайдиган механизмларга эга бўлиши керак;

◾️ Украинанинг қуролсизлантирилиши шарт;

◾️ Россияга қарши санкциялар, суд даъволари ва ҳибсга олиш ордерларининг бекор қилиниши, Ғарбда музлатиб қўйилган Россия активларининг қайтарилиши керак;

◾️ Москва NATO, Европа Иттифоқи ва уларнинг айрим аъзо давлатлари томонидан Россиянинг ғарбий чегараларида юзага келадиган таҳдидларга қарши “ишончли хавфсизлик кафолатлари” олиши керак.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Путин Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўт очишни тўхтатиш сулҳини эълон қилди — Кремл

"Гуманитар мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда ўт очишни тўхтатиш 8 май соат 00:00 дан 11 май соат 00:00 гача эълон қилинди. Ушбу давр мобайнида барча жанговар ҳаракатлар тўхтатилади. Россия украин томони ҳам бунга эргашиши керак, деб ҳисоблайди", дейилади Россия президенти идораси баёнотида.

Кремлнинг таъкидлашича, агар Украина томони сулҳни бузса, Россия қўшинлари "мос ва самарали" жавоб беради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM