23.5° бурчак остида
29K subscribers
18.7K photos
6.8K videos
3 files
1.69K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇺🇳 БМТнинг Нью-Йоркдаги бош штаб-квартирасида Суриянинг янги байроғи кўтарилди — ОАВ

Хабар берилишича, ушбу маросимда Сурия Ташқи ишлар вазири Асад ал-Шибоний ҳам иштирок этди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 NBC: Республикачилар Трамп ва унинг тарафдорларини ғазаблантирмаслик учун 2028 йилги президентлик сайлови учун мақсадларини эълон қилмаяпти

Сиёсатчилар Трамп АҚШ Конституцияга зид равишда яна давлат раҳбари бўлиши мумкинлигини очиқчасига тан олмоқда.

Президентнинг учинчи муддат ҳақидаги мулоҳазалари, айниқса, Жей Ди Вэнс, Рон Десантис ва Трампнинг марҳаматига сазовор бўлишни истаган бошқаларга таъсир кўрсатмоқда.

Арканзас штатининг собиқ губернатори Аса Хатчинсоннинг сўзларига кўра, улар "Доналд Трамп бунга розилик бермагунча ва ўзи номзодини қўймаслигини айтмагунча, четда туриш кераклигини" билишади.

NBC манбасининг қайд этишича, Республикачилар партияси Трампдан яқин орада аниқ жавоб кутмаяпти. У жавоб беришни қанчалик узоқ вақт кечиктирса, шунчалик кўп эътиборни ўзига жалб қилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇺🇦🇷🇺 Макрон Римда Зеленский билан "жуда ижобий" фикр алмашганини маълум қилди

Франция президентининг сўзларига кўра, Украина етакчиси Киев ҳеч қандай шартларсиз ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇴🇲🇮🇷 DW:  АҚШ ва Эрон ядро дастури бўйича музокараларнинг учинчи босқичини ўтказди

Ушбу учрашув 26 апрел куни Уммонда бўлиб ўтди. Музокарларнинг учинчи босқичида АҚШ делегациясига Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Эрон томонига эса мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи раҳбарлик қилди. Бундан ташқари, ҳар икки делегация таркибига махсус экспертлар ҳам киритилган. Тўғридан-тўғри бўлмаган мулоқотнинг учинчи босқичи натижалари ҳозирча номаълум.

Уммон Ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдийнинг маълум қилишича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар май ойи бошида давом этади. У 26 апрел кунги маслаҳатлашувлар барча иштирокчиларнинг "ўзаро ҳурматга асосланган келишувга эришиш" истагини намоён этганини қўшимча қилди.

"Музокараларнинг мақсади Эронга ядро қуролини яратишига йўл қўймаслик ва Қўшма Штатларнинг Теҳронга қарши санкцияларини бекор қилиш эвазига ядровий дастур бўйича янги келишув тузишдан иборат", деб ёзади DW.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Балашиха шаҳрида автомобил портлаши натижасида Россия Мудофаа вазирлиги генерали ҳалок бўлди "Дастлабки маълумотларга кўра, Москва вилояти Балашиха шаҳридаги портлаш оқибатида Россия Қуролли кучлари Бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари…
🇷🇺🇺🇦 Россия ФХХ генерал Москаликни ўлдиришда гумонланган шахсни қўлга олганини маълум қилди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва вилоятида Россия Қуролли кучлари Бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари генерал-лейтенант Ярослав Москаликнинг ўлимига алоқадор “Украина махсус хизматлари агенти” қўлга олинганини эълон қилди.

Баёнотда қайд этилишича, ҳибсга олинган шахснинг исми Игнат Кузин бўлиб, у 1983 йилда туғилган ва Украинада яшаш гувоҳномасига эга.

Тергов версиясига кўра, у дастлаб қўлбола портловчи қурилмани сотиб олган ва кейинчалик генерал Москалик яшайдиган Балашихадаги уй ёнида турган Volkswagen Golf русумли автомобил остига ўрнатган.

Хабар берилишича, Кузин портловчи моддалар учун компонентларни Москва вилоятидаги Украина махсус хизматлари вакилларидан олган.

Қўлга олинган шахс Россия Тергов қўмитасига сўроқ қилиш учун олиб келинган. У теракт (ЖК 205-моддаси 2-қисми) ва портловчи моддани ноқонуний сақлаш (ЖК 222.1-моддаси 1-қисми) бўйича жиноят ишида гумонланувчи сифатида кўрилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺 Россиянинг коинотдаги ядровий қуролланиш дастурига алоқадор махфий сунъий йўлдош назоратдан чиқиб кетди – Reuters

"Махфий “Космос-2553” суний йўлдоши катта эҳтимолик билан ишдан чиққан. У ядровий компонентли янги турдаги коинот қуролларини яратиш дастурига боғлиқ бўлган", дея хабар бермоқда агентлик таҳлилий маълумотларга асосланиб.

Россия “Космос-2553”ни 2022 йил февралда, Украинага кенг кўламли босқин бошланишидан сал олдин орбитага чиқарган эди.

АҚШ ҳукумати вакиллари, бу сунъий йўлдош Россиянинг коинотга Қўшма Штатлар сунъий йўлдошларини йўқ қила оладиган ядро қуролини жойлаштириш режалари билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Кремл эса бу айбловларни рад этмоқда.

“Космос-2553”нинг ноодатий ҳаракатларини дастлаб 2024 йил ноябрда LeoLabs компанияси радари қайд этган эди. Декабрда ўтказилган қўшимча кузатувлар сунъий йўлдошнинг назоратдан чиқиб кетгани ҳақида "юқори ишонч билан" хулоса чиқаришга имкон берди.

"Бу кузатув сунъий йўлдошнинг энди ишламаётганини ишончли тарзда кўрсатмоқда", дея маълум қилди Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази LeoLabs маълумотларини шарҳлаш чоғида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷 Эроннинг Шаҳид-Ражаи портида юз берган портлаш қурбонлари сони 5 кишига, яраланганлар сони эса 700 нафарга етди — Таsnim агентлиги. 🔥 @burchakostida
🇮🇷 Эроннинг Шаҳид-Ражаи портида янги портлашлар қайд этилди, ҳудудда ёнғин бўлмоқда

Эрон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда ёнғинни ўчириш учун мамлакатнинг барча кучлари сафарбар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 26 апрел  куни кундузи айни шу портда кучли портлаш содир бўлган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган, 750 киши яраланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил армияси Ямандан Исроил ҳудуди томон ракета учирилганини аниқлади, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракета Исроил ҳудудига кириб келмасдан олдин йўқ қилди — ЦАХАЛ матбуот хизмати.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇵🇦🇪🇬 Қўшма Штатларнинг ҳарбий ва тижорат кемалари Панама ҳамда Сувайш каналларидан фойдаланишда бож тўловларидан озод этилиши керак, мен Давлат котиби Рубиога бу масала билан шуғулланишини буюрдим — АҚШ президенти Доналд Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇵🇰 🇮🇳Покистон Миллий хавфсизлик кенгаши Кашмирда содир бўлган ҳужумларга жавобан Ҳиндистон томонидан кўрилган чораларга муносабат билдирди Хусусан, Исломобод Вагаҳ чегара постини ёпмоқда — бу Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ягона чегара ўтиш пункти бўлиб…
🇵🇰🇮🇳 Покистон армияси агар вазият кескинлашмаса, Ҳиндистонга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлашни режалаштирмаяпти, бироқ ҳужумга учраган тақдирда "мутаносиб" жавоб беришга тайёр — Покистон мудофаа вазири Хаважа Асиф.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇦 Канаданинг Ванкувер шаҳрида кўча фестивали вақтида автомобил оломон устига бориб урилди — CBS телеканали

Телеканалнинг маҳаллий полицияга таяниб хабар беришича, воқеа оқибатида қурбон бўлган ва яраланганлар бор. Автомобил ҳайдовчиси қўлга олинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇰🇵🇺🇦 Путин Курск вилояти тўлиқ озод қилинганини эълон қилди "Россия армияси Курск чегарасида душманни тўлиқ тор-мор қилди", — деб баёнот берди Россия президенти Владимир Путин, РФ Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовнинг ҳисоботидан сўнг.…
🇷🇺🇰🇵🇺🇦 Россия ТИВ вакили КХДР билан "жанговар биродарлик" ҳақида гапирди

Россия Ташқи ишлар вазири расмий вакили Мария Захарова Курск вилоятининг “озод қилиниши” муносабати билан баёнот берди. Унинг нутқида Шимолий Корея қўшинларининг Украинага қарши урушдаги иштирокига алоҳида ўрин ажратилди.

"Россия ва КХДР халқларининг жанговар биродарлиги шонли тарихига янги саҳифа қўшилди. Корея Халқ Армияси жангчилари Россия ва Шимолий Корея ўртасида 2024 йил 4 декабрда кучга кирган “Ҳар томонлама стратегик шериклик” шартномаси асосида Курск вилоятида бизнинг аскар ва зобитларимиз билан елкама-елка жанг қилдилар ҳамда рус ерларини душман босқинчиларидан озод этишда муҳим ҳисса қўшдилар", — дея таъкидлади Захарова.

Украина Қуролли Кучлари эса Курск вилоятининг маълум бир ҳудудларида ҳали ҳам фаол жанговар ҳаракатлар давом этаётгани ва украин қўшинлари позицияларни назорат остида ушлаб тургани ҳақида хабар берганди.

Шимолий Корея қўшинларининг урушдаги иштироки ҳақидаги маълумотлар 4 декабр санасидан бир неча ой олдин Жанубий Корея, АҚШ ва Украина расмийлари ҳамда разведкалари томонидан тарқатилган эди. Москва ва Пхенян шимолий кореяликларнинг фронтга юборилганини узоқ вақтдавомида расмий равишда тан олмаган. Бу ҳақдаги биринчи расмий тасдиқ 26 апрел куни Россия Бош штаби томонидан эълон қилинган баёнотда қайд этилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷 Эроннинг Шаҳид-Ражаи портида янги портлашлар қайд этилди, ҳудудда ёнғин бўлмоқда Эрон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда ёнғинни ўчириш учун мамлакатнинг барча кучлари сафарбар қилинган. Эслатиб ўтамиз, 26 апрел  куни кундузи айни шу портда…
🇮🇷 Эрон портидаги портлаш кимёвий моддаларни нотўғри сақлаш оқибатида юзага келган бўлиши мумкин — The New York Times

Газетанинг Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан алоқадор манбасининг маълум қилишича, Бандaр-Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаи портида натрий перхлорат сақланган контейнерлар портлаган. Бу модда қаттиқ ракета ёқилғиси ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Аввалроқ Эроннинг давлат ахборот агентлиги расмийларга таяниб, портда кимёвий моддалар сақланган контейнерлар портлагани ҳақида хабар берган, бироқ гап қайси модда ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаганди.

"Аmbrey хусусий хавфсизлик компанияси маълумотларига кўра, март ойида Шаҳид-Ражаи портига Хитойдан "натрий перхлорат асосидаги ракета ёқилғиси" етказиб берилган.

Financial Times январ ойида бу ёқилғининг Ғазо секторидаги ҲАМАС билан уруш чоғида Исроилга қарши бевосита ҳужумлар натижасида тугаб қолган Эрон ракета захираларини тўлдириш учун мўлжаллангани ҳақида хабар берган эди.

Ҳодиса АҚШ ва Эрон ўртасида Теҳроннинг ядро дастури бўйича музокараларнинг учинчи раунди ўтказилган куни юз берди. Эрон расмийлари портлашни “ҳужум ҳаракати” деб бевосита тасдиқламади, бироқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг сўзларига кўра, мамлакат хавфсизлик хизматлари "юқори тайёргарлик ҳолатида" турибди.

Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлган, яна 1139 киши жароҳат олган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇨🇦 Канаданинг Ванкувер шаҳрида кўча фестивали вақтида автомобил оломон устига бориб урилди — CBS телеканали Телеканалнинг маҳаллий полицияга таяниб хабар беришича, воқеа оқибатида қурбон бўлган ва яраланганлар бор. Автомобил ҳайдовчиси қўлга олинган. 🔥 @burchakostida
🇨🇦 Канада оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ванкуверда автомобилнинг оломон устига бориб урилиши оқибатида камида 8 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган ва 6 киши жароҳатланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳 Террорчилар тинчликка қайтаётган ва ривожланаётган Ҳиндистон Кашмирини яна вайрон қилмоқчи — Ҳиндистон бош вазири

Нарендра Моди бу ҳақда анъанавий якшанба кунги радио мурожаатида баён қилди. У Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳрида содир этилган ҳужумга муносабат билдирди ва бу ҳодиса оқибатида унда 26 киши ҳалок бўлганини айтди.

"Паҳалгамдаги теракт терроризмга ҳомийлик қилувчиларнинг умидсизлик ва қўрқоқлигини кўрсатади. Кашмирда тинчлик тикланаётган, мактаб ва коллежлар фаолият юритаётган, демократия мустаҳкамланаётган, туризм ривожланаётган ва ёшлар учун янги имкониятлар яратилаётган бир вақтда, Жамму ва Кашмир ҳамда бутун мамлакат душманларига бу ҳолат ёқмади. Террорчилар Кашмирни яна вайрон қилишни истамоқда", — дея фикр билдирди Моди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Маск DOGE'дан “узоқлашгани” сабабли Трамп ҳукумат амалдорлари устидан назоратни кучайтирди — Тhe Wall Street Journal

"Президент маъмуриятининг кадрлар бўлими янги федерал лавозимларни тасдиқламоқда ва ходимларни “Трампнинг сиёсатига садоқат” мезони асосида баҳолаб, ишдан бўшатмоқда", деб ёзади нашр.

Таъкидланишича, АҚШ ҳукуматида ишга қабул қилишга мораторий июл ойи ўрталаригача узайтирилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM