23.5° бурчак остида
29K subscribers
18.7K photos
6.79K videos
3 files
1.69K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇰🇵🇺🇦 Путин Курск вилояти тўлиқ озод қилинганини эълон қилди "Россия армияси Курск чегарасида душманни тўлиқ тор-мор қилди", — деб баёнот берди Россия президенти Владимир Путин, РФ Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовнинг ҳисоботидан сўнг.…
🇺🇦🇷🇺 Украина Қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятида ҳарбий ҳаракатлар якунлангани ҳақидаги баёнотини рад этди

"Операция Курск вилоятининг айрим ҳудудларида давом этмоқда. Бизнинг бўлинмаларимиз позицияларни ушлаб турибди ва белгиланган вазифаларни бажаришда давом этмоқда", дейилади Украина Қуролли кучлари Бош штаби баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇺🇦🇻🇦Оқ уй Зеленский ва Трампнинг суҳбатини "жуда самарали" деб атади ва кейинроқ батафсил маълумот берилишини маълум қилди. "Зеленский ва Трамп Авлиё Пётр Базиликасида учрашишди, улар ўртасидаги мулоқот тахминан 15 дақиқа давом этди. Етакчилар бугун музокараларни…
🇺🇦🇺🇸🇻🇦Зеленский Трамп билан Ватикандаги учрашувини "яхши ва рамзий мулоқот" деб атади

Хабарларга кўра, президентлар Ватикан ҳудудида Рим папаси Францискнинг дафн маросими бошланишидан аввал 15 дақиқа суҳбатлашган.

"Яхши учрашув бўлди. Юзма-юз кўплаб масалаларни муҳокама қилишга улгурдик. Натижага умид қиламиз. Халқимиз ҳаётини ҳимоя қилиш, ўт очишни тўлиқ ва сўзсиз тўхтатиш, уруш такрорланишининг олдини оладиган ишончли ва узоқ муддатли тинчлик ҳақида гаплашдик. Жуда рамзий учрашув бўлди, агар умумий натижаларга эришсак, у тарихий воқеа бўлиши мумкин. Раҳмат, Президент Доналд Трамп!", — деб ёзди Украина президенти ўзининг Телеграм-каналида.

Аввалроқ Оқ уй ушбу суҳбатни "жудаям самарали" деб атаган эди.

Дастлаб Трамп ва Зеленский шанба куни музокараларни давом эттиришга келишиб олган эди. Аммо АҚШ президенти аллақачон Римни тарк этди.

Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров Ватиканда АҚШ ва Украина етакчиларининг иккинчи учрашув бўлиб ўтмаганини тасдиқлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Reuters: БМТ Қочқинлар ишлари бўйича бошқармаси Украинадаги янги кўчирилган шахсларга кўрсатилаётган ёрдамни қисқартирди

"Бундай қарор АҚШ томонидан ёрдамнинг тўхтатилгани ва донорларнинг камайиши туфайли қабул қилинган", — дея маълум қилди БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Украинадаги вакили Каролина Линдҳолм Биллинг.

Гап психосоциал ёрдам, вақтинча турар-жой қурилиши учун материаллар тақдим этиш ва пул кўринишидаги ёрдам кўрсатиш кабилар ҳақида кетмоқда.

БМТ Қочқинлар агентлиги бу каби гуманитар ёрдамнинг энг йирик етказиб берувчиси бўлиб, Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан буён 450 мингга яқин кишига ёрдам кўрсатган. 2024 йилда ташкилот ўз маблағларининг 40 фоизини АҚШдан олган эди.

Украинада жорий йил январидан бери бўлиб ўтган кучли бомбардимонлардан сўнг Павлоград ва Сумидаги БМТ қочқинлар агентлигининг транзит марказлари орқали деярли 7 700 киши кийим-кечак, гигиена воситалари, шунингдек, ҳуқуқий ва психосоциал ёрдам олган.

"Улар деярли ҳеч қандай нарсасиз ва чуқур руҳий жароҳат билан келишмоқда", — деди Биллинг.

Бошқарманинг қайд этишича, ташкилот ва унинг ҳамкорлари зарур молиявий кўмак тақдим этилса, самарали фаолият юритиш учун етарли салоҳият ва имкониятларга эга бўлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Путин Москванинг "олдиндан ҳеч қандай шартсиз" Киев билан музокараларга тайёрлигини тасдиқлади — Россия президенти матбуот котиби

"Кеча АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Россия президенти Владимир Путин Москва томони Киев билан музокара жараёнини ҳеч қандай олдиндан илгари сурилувчи шартларсиз тиклашга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади", — дея маълум қилди Дмитрий Песков.

Шу билан бирга, Кремл вскили Путиннинг бу ҳақда илгари ҳам бир неча бор гапирганини айтиб ўтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 АҚШ Украинага киберхавфсизлик соҳасидаги ёрдамини қисқартирди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, киберхавфсизлик соҳасида фаолият юритаётган ўнлаб украиналик ва америкалик мутахассислар билан тузилган шартномалар бекор қилинган ёки тўхтатиб қўйилган. Бу Украинани киберҳужумлардан ҳимоя қилишни молиялаштирган АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) фаолиятига ажратилган маблағларнинг қисқартирилиши билан боғлиқ.

Шунингдек, нашр мухбирларига маълум қилинишича, Украина инфратузилмасини ҳимоялаш учун мўлжалланган компютер ускуналари ва дастурий таъминотнинг режалаштирилган етказиб берилиши ҳам амалга оширилмаган.

Вашингтон маблағлари Киев учун киберхавфсизликни таъминлашда энг йирик молиявий манба бўлиб келган. Bloomberg манбаларига кўра, сўнгги беш йил ичида USAID бу мақсадда 200 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган.

Феврал ойида Доналд Трамп маъмурияти USAID шартномаларининг 90 фоизини бекор қилиш ниятида эканлигини маълум қилганди. Ушбу қарор натижасида Қўшма Штатларнинг бутун дунё бўйлаб кўрсатадиган ёрдами 60 миллиард долларга камаяди. Март ойида эса Давлат котиби Марко Рубио агентлик дастурларининг 83 фоизи ёпилишини эълон қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇺🇸 Хитой АҚШдан импорт қилинадиган айрим маҳсулотлар учун 125 фоизлик бож тўловини норасмий тарзда бекор қилмоқда — Тhe Wall Street Journal

Нашрга кўра, гап ярим ўтказгичлар, чип ишлаб чиқариш ускуналари, тиббий препаратлар, авиация эҳтиёт қисмлари, саноат кимёвий моддалари, кварц, этан ва бошқа маҳсулотлар ҳақида бормоқда

WSJ манбаларининг тушунтиришича, Пекин ишлаб чиқарувчилардан қайси соҳаларда Қўшма Штатлардан етказиб беришга муқобил манбалар йўқлигини ва қаерда Хитой миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун божларни бекор қилиш кераклигини аниқлаштирмоқда.

Уларнинг айтишича, Хитой буни расмий равишда эълон қилмоқчи эмас, чунки бу унинг заиф томонларини ошкор қилиши ва келажакдаги музокаралар учун имконият қолдириши мумкин.

Аввалроқ АҚШ Хитойда ишлаб чиқарилган смартфонлар, ноутбуклар ва бошқа электроника маҳсулотларини божхона тўловларидан озод қилганди. Қўшма Штатлар бу орқали ушбу маҳсулотлар бўйича Хитойдан импортга қарамлигини тан олган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп Россиянинг Украинага ракета ҳужумларини қоралади ва яна бир бор Кремлга санкциялар билан таҳдид қилди

"Сўнгги кунларда Путин тинч аҳоли яшовчи ҳудудлар, шаҳарлар ва қишлоқларга ракеталар учирди, бунинг учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди. Бу менда “эҳтимол, у урушни тўхтатишни истамаётгандир, шунчаки мени алдаётгандир”, деган фикрни юзага келтирмоқда. Балки унга бошқача муносабатда бўлиш керакдир, “банк санкциялари” ёки “иккиламчи санкциялар” орқали? Жуда кўп одамлар ҳалок бўляпти!!!" — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇺🇦🇷🇺 Кир Стармер Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокараларда муваффақиятга эришилганини қайд этди

Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири идораси Стармернинг Зеленский билан Римда ўтказилган учрашуви якунлари бўйича баёнотида маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇾🇪🇸🇴 Яман соҳиллари яқинида Сомалига тегишли кема ағдарилиб кетди — ОАВ

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, кема қўйларни ташиётган бўлган. Балиқчилар ўз қайиқларида экипаж аъзолари ва қўйларни қутқаришга ёрдам берган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳 БМТнинг Нью-Йоркдаги бош штаб-квартирасида Суриянинг янги байроғи кўтарилди — ОАВ

Хабар берилишича, ушбу маросимда Сурия Ташқи ишлар вазири Асад ал-Шибоний ҳам иштирок этди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 NBC: Республикачилар Трамп ва унинг тарафдорларини ғазаблантирмаслик учун 2028 йилги президентлик сайлови учун мақсадларини эълон қилмаяпти

Сиёсатчилар Трамп АҚШ Конституцияга зид равишда яна давлат раҳбари бўлиши мумкинлигини очиқчасига тан олмоқда.

Президентнинг учинчи муддат ҳақидаги мулоҳазалари, айниқса, Жей Ди Вэнс, Рон Десантис ва Трампнинг марҳаматига сазовор бўлишни истаган бошқаларга таъсир кўрсатмоқда.

Арканзас штатининг собиқ губернатори Аса Хатчинсоннинг сўзларига кўра, улар "Доналд Трамп бунга розилик бермагунча ва ўзи номзодини қўймаслигини айтмагунча, четда туриш кераклигини" билишади.

NBC манбасининг қайд этишича, Республикачилар партияси Трампдан яқин орада аниқ жавоб кутмаяпти. У жавоб беришни қанчалик узоқ вақт кечиктирса, шунчалик кўп эътиборни ўзига жалб қилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇺🇦🇷🇺 Макрон Римда Зеленский билан "жуда ижобий" фикр алмашганини маълум қилди

Франция президентининг сўзларига кўра, Украина етакчиси Киев ҳеч қандай шартларсиз ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇴🇲🇮🇷 DW:  АҚШ ва Эрон ядро дастури бўйича музокараларнинг учинчи босқичини ўтказди

Ушбу учрашув 26 апрел куни Уммонда бўлиб ўтди. Музокарларнинг учинчи босқичида АҚШ делегациясига Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Эрон томонига эса мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи раҳбарлик қилди. Бундан ташқари, ҳар икки делегация таркибига махсус экспертлар ҳам киритилган. Тўғридан-тўғри бўлмаган мулоқотнинг учинчи босқичи натижалари ҳозирча номаълум.

Уммон Ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдийнинг маълум қилишича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар май ойи бошида давом этади. У 26 апрел кунги маслаҳатлашувлар барча иштирокчиларнинг "ўзаро ҳурматга асосланган келишувга эришиш" истагини намоён этганини қўшимча қилди.

"Музокараларнинг мақсади Эронга ядро қуролини яратишига йўл қўймаслик ва Қўшма Штатларнинг Теҳронга қарши санкцияларини бекор қилиш эвазига ядровий дастур бўйича янги келишув тузишдан иборат", деб ёзади DW.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Балашиха шаҳрида автомобил портлаши натижасида Россия Мудофаа вазирлиги генерали ҳалок бўлди "Дастлабки маълумотларга кўра, Москва вилояти Балашиха шаҳридаги портлаш оқибатида Россия Қуролли кучлари Бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари…
🇷🇺🇺🇦 Россия ФХХ генерал Москаликни ўлдиришда гумонланган шахсни қўлга олганини маълум қилди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва вилоятида Россия Қуролли кучлари Бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари генерал-лейтенант Ярослав Москаликнинг ўлимига алоқадор “Украина махсус хизматлари агенти” қўлга олинганини эълон қилди.

Баёнотда қайд этилишича, ҳибсга олинган шахснинг исми Игнат Кузин бўлиб, у 1983 йилда туғилган ва Украинада яшаш гувоҳномасига эга.

Тергов версиясига кўра, у дастлаб қўлбола портловчи қурилмани сотиб олган ва кейинчалик генерал Москалик яшайдиган Балашихадаги уй ёнида турган Volkswagen Golf русумли автомобил остига ўрнатган.

Хабар берилишича, Кузин портловчи моддалар учун компонентларни Москва вилоятидаги Украина махсус хизматлари вакилларидан олган.

Қўлга олинган шахс Россия Тергов қўмитасига сўроқ қилиш учун олиб келинган. У теракт (ЖК 205-моддаси 2-қисми) ва портловчи моддани ноқонуний сақлаш (ЖК 222.1-моддаси 1-қисми) бўйича жиноят ишида гумонланувчи сифатида кўрилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺 Россиянинг коинотдаги ядровий қуролланиш дастурига алоқадор махфий сунъий йўлдош назоратдан чиқиб кетди – Reuters

"Махфий “Космос-2553” суний йўлдоши катта эҳтимолик билан ишдан чиққан. У ядровий компонентли янги турдаги коинот қуролларини яратиш дастурига боғлиқ бўлган", дея хабар бермоқда агентлик таҳлилий маълумотларга асосланиб.

Россия “Космос-2553”ни 2022 йил февралда, Украинага кенг кўламли босқин бошланишидан сал олдин орбитага чиқарган эди.

АҚШ ҳукумати вакиллари, бу сунъий йўлдош Россиянинг коинотга Қўшма Штатлар сунъий йўлдошларини йўқ қила оладиган ядро қуролини жойлаштириш режалари билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Кремл эса бу айбловларни рад этмоқда.

“Космос-2553”нинг ноодатий ҳаракатларини дастлаб 2024 йил ноябрда LeoLabs компанияси радари қайд этган эди. Декабрда ўтказилган қўшимча кузатувлар сунъий йўлдошнинг назоратдан чиқиб кетгани ҳақида "юқори ишонч билан" хулоса чиқаришга имкон берди.

"Бу кузатув сунъий йўлдошнинг энди ишламаётганини ишончли тарзда кўрсатмоқда", дея маълум қилди Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази LeoLabs маълумотларини шарҳлаш чоғида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷 Эроннинг Шаҳид-Ражаи портида юз берган портлаш қурбонлари сони 5 кишига, яраланганлар сони эса 700 нафарга етди — Таsnim агентлиги. 🔥 @burchakostida
🇮🇷 Эроннинг Шаҳид-Ражаи портида янги портлашлар қайд этилди, ҳудудда ёнғин бўлмоқда

Эрон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда ёнғинни ўчириш учун мамлакатнинг барча кучлари сафарбар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 26 апрел  куни кундузи айни шу портда кучли портлаш содир бўлган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган, 750 киши яраланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил армияси Ямандан Исроил ҳудуди томон ракета учирилганини аниқлади, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракета Исроил ҳудудига кириб келмасдан олдин йўқ қилди — ЦАХАЛ матбуот хизмати.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM