23.5° бурчак остида
29K subscribers
18.7K photos
6.78K videos
3 files
1.69K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇹🇻🇦АҚШ президенти Доналд Трамп рафиқаси Мелания билан бирга Римга келди — ОАВ Қўшма Штатлар президенти Рим папаси Францискнинг дафн маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрди. Бу Трампнинг АҚШ президенти лавозимига қайтганидан кейинги биринчи хорижий сафари…
🇺🇦🇮🇹🇻🇦Зеленский папа Францискнинг дафн маросимида иштирок этиш учун Римга етиб келди

Бу ҳақда Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров маълум қилди.

"Президент Володимир Зеленский, биринчи хоним Eлена Зеленская ва Украина делегацияси Рим папаси Франциск билан видолашув маросимида иштирок этади", — дея аниқлик киритди Никифоров.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Россия Украина бўйича АҚШ билан музокаралар якунланмагунча унинг тафсилотларини оммага ошкор қилишни режалаштирмаяпти — Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇻🇦Рим Папасининг дафн маросимида 50 нафар давлат раҳбари ва 10 нафар монарх иштирок этиши кутилмоқда Бу ҳақда Ватикан маъмурияти хабар бермоқда. Умуман олганда, 26 апрел куни Ватикан ҳудудида камида 130 та хорижий делегация бўлиши режалаштирилган. Маълум…
🇻🇦BBC: Рим папаси Францискнинг дафн маросимида дунёнинг кўплаб етакчилари иштирок этмоқда, улар орасида Зеленский ва Трамп ҳам бор

Ватиканга, шунингдек, Қўшма Штатларнинг сўбиқ президенти Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байденни ҳам ташриф буюрган.

Ватикан маълумотига кўра, маросимга 130 дан ортиқ хорижий делегациялар, жумладан 50 нафар давлат раҳбари ва 10 нафар монарх келиши кутилмоқда.

Хабар берилишича, папа Францискнинг дафн маросими ўтказиладиган Авлиё Пётр майдони одамлар билан тўлиб-тошган.

Понтифик билан видолашув маросими 26 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да (Тошкент вақти билан 13:00 да) бошланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Европа Трампни “Мюнхен келишуви” хатосини такрорламасликка чақирди

Европанинг етти мамлакати парламенти вакиллари АҚШ раҳбариятига мурожаат қилиб, "Кремл томонидан босим ва алдовларга берилмаслик" ҳамда "Россиядан келаётган глобал таҳдид қаршисида ҳақиқий лидерликни намойиш этиш"га чақиришди.

Болтиқбўйи давлатлари, Франция, Чехия, Буюк Британия ва Украина парламентлари депутатлари шунингдек, Украинани Европа Иттифоқи ва NATО'га тезроқ қабул қилиш, Россиянинг музлатилган активларини Киев фойдасига мусодара қилишни ва Владимир Путин ҳамда "унинг барча шерикларини" ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортишни талаб қилишди.

"Биз 1938 йил Мюнхенда йўл қўйилган хатоларни такрорламаслигимиз керак. Ҳарбий жиноятчи Путин билан музокаралар ўтказиш самарасиз. Унинг асосий мақсади — бизнинг иттифоқчимиз, Қўшма Штатларни заифлаштириш ва таҳқирлаш", дейилади ҳужжатда.

Маълумот учун, 1938 йил 30 сентябрда Мюнхенда Буюк Британия Бош вазири Невилл Чемберлен, Франция бош вазири Эдуард Даладъе, Бенито Муссолини ва Адолф Гитлер Судет минтақасини Германияга қўшиб бериш тўғрисида келишув имзолашган эди. Чехословакия расмийлари бу маросимга таклиф этилмаган эди. Ғарб тарихчиларининг кўпчилиги фикрича, ўшанда Буюк Британия ва Франция сиёсатчилари бутун Европани қамраб олиши мумкин бўлган урушдан қўрқиб, “юмшатиш сиёсати”ни олиб борган ва Гитлер Чехословакиянинг бир қисмини олгач, тинчланади деб умид қилишган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇻🇦Трамп ва Зеленский Римда қисқа икки томонлама учрашув ўтказишди

Бу ҳақда Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров хабар берди.

Sky News хабарига кўра, АҚШ ва Украина президентлари папа Францискнинг дафн маросимидан кейин қўшимча музокаралар ўтказишга келишиб олишган.

Ҳар икки етакчи Римга Папа Францискнинг дафн маросимида иштирок этиш учун келган эди. Айни пайтда Трамп ва Зеленский Ватиканидаги Авлиё Пётр майдонида, понтификнинг дафн маросими давом этаётган жойда ҳозир бўлиб туришибди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАМАС Исроил билан 5 йиллик тинчлик шартномасини имзолашга тайёрлигини билдирди — АFP

Ҳаракат барча исроиллик асирларни дарҳол озод қилиш ва Исроил билан беш йиллик сулҳ тузишга тайёр эканини 26 апрел куни Қоҳирада бўлиб ўтадиган музокаралар арафасида маълум қилди.

АFP'нинг хабар беришича, ҲАМАС сулҳ шартномаси урушнинг тугашини, Исроил ҳарбийларининг Ғазо секторидан тўлиқ чиқиб кетишини, асирлар алмашинувини ва зудлик билан етарли ҳажмда гуманитар ёрдам етказилишини ўз ичига олишини талаб қилмоқда.

Исроил эса, ўз навбатида, барча гаровдагиларни қайтариб беришни ҳамда ҲАМАС ва Ғазо секторидаги бошқа қуролланган гуруҳларнинг қуролсизланишини талаб қилмоқда.

Исроил армияси маълумотларига кўра, айни пайтда ҲАМАС асирлигида 24 нафар тирик исроиллик ва 34 нафар ҳалок бўлган асирнинг жасади сақланмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон жанубидаги Бандар-Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаий портида кучли портлаш юз берди — Tasnim агентлиги

Портлашга нима сабаб бўлгани, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва талафотлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇻🇦Рим папасининг дафн маросимида тахминан 200 минг киши иштирок этмоқда — Ватикан.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Video
🇺🇸🇺🇦🇻🇦Оқ уй Зеленский ва Трампнинг суҳбатини "жуда самарали" деб атади ва кейинроқ батафсил маълумот берилишини маълум қилди.

"Зеленский ва Трамп Авлиё Пётр Базиликасида учрашишди, улар ўртасидаги мулоқот тахминан 15 дақиқа давом этди. Етакчилар бугун музокараларни давом эттиришга келишиб олишди. Жамоалар учрашувни давом эттиришни ташкил этиш устида ишлаяпти", — дея изоҳ берди Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷 Эрон жанубидаги Бандар-Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаий портида кучли портлаш юз берди — Tasnim агентлиги Портлашга нима сабаб бўлгани, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва талафотлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмади. 🔥 @burchakostida
🇮🇷 Эроннинг Шаҳид-Ражаий портида содир бўлган portlash оқибатида камида 80 киши жароҳат олди — Fars агентлиги

Ижтимоий тармоқларда портлаш ва унинг порт инфратузилмасига етказган зарарини акс эттирувчи видеолар тарқалмоқда. Таsnim агентлиги маълумотига кўра, портлашга ёқилғи сақланадиган резервуар ёниб кетгани сабаб бўлган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM