Тошкентда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Тaшиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлар делегацияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси лойиҳа чизиғининг чегаранинг охирги тартибга солинмаган участкасидан ўтиши тўғрисидаги Баённома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги Битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.
Томонлар “Чашма” булоғи Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси халқларининг умумий бойлиги эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ушбу булоқдан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони булоқнинг учдан икки қисмидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда манбанинг сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни ўзбек томони билан мувофиқлаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшма Штатлар президенти Рим папаси Францискнинг дафн маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрди. Бу Трампнинг АҚШ президенти лавозимига қайтганидан кейинги биринчи хорижий сафари ҳисобланади.
Понтифик билан видолашув маросими 26 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да (Тошкент вақти билан 13:00 да) бошланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Улар келишувга эришишга жуда яқин турибди, энди эса ҳар иккала томон энг юқори даражада учрашув ўтказиб, ишни охирига етказиши зарур. Асосий ва муҳим бандларнинг аксарияти аллақачон келишилган. Қон тўкилишини дарҳол тўхтатинг. Биз бу шафқатсиз ва маъносиз урушни тугатишга ёрдам бериш учун қаерда керак бўлса, ўша ерда бўламиз", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хабар қилинишича, кема ва экипажни ушлаш ишлари УХХ ва Чегара хизматининг махсус операцияси доирасида, Қора денгиз акваториясининг ички сувларида ўтказилган. Кема айнан қачон ҳибсга олинганига аниқлик киритилмаган.
Тергов маълумотларига кўра, 2024 йил охирларида кема Севастопол портидан Украина жанубидаги босиб олинган ҳудудлардан ўғирланган 5 минг тонна буғдойни олиб чиққан. Ушбу кема Осиё давлатларидан бирининг байроғи остида ноқонуний тарзда сузган.
"Кемада ўтказилган тинтув давомида рус босқинчилари томонидан Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўғирлаш фактларини исботловчи ҳужжатлар, навиация қурилмалари ва бошқа далилий ашёлар топилди", дейилади Украина Хавфсизлик хизмат баёнотида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Покистон ўз номини Паҳалгам шаҳридаги ҳужум билан асоссиз боғлаш бўйича барча уринишларни тан олмайди. Ҳиндистон ҳукуматининг Покистонни ёмон кўрсатишга қаратилган манипуляция кампаниясини қоралаймиз. Исломобод Нью-Деҳли терроризм масаласидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда деб ҳисоблайди", дейилади ҳужжатда.
Резолюцияда, шунингдек, “Ҳинд сувларидан биргаликда фойдаланиш” тўғрисидаги шартноманинг ноқонуний ва бир томонлама тўхтатилиши ҳам қораланган.
Бундан ташқари, Покистон Сенати ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишини таъкидлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Президент Володимир Зеленский бошчилигидаги Украина Қўшма Штатлар билан нодир ер ресурслари бўйича жуда муҳим битимнинг якуний ҳужжатларини ҳали имзоламади. Бу камида уч ҳафтага кечикди. Умид қиламанки, мазкур ҳужжат зудлик билан имзоланади", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Шу билан бирга, Трамп Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишуви устида иш "муваффақиятли давом этмоқда" деб қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров маълум қилди.
"Президент Володимир Зеленский, биринчи хоним Eлена Зеленская ва Украина делегацияси Рим папаси Франциск билан видолашув маросимида иштирок этади", — дея аниқлик киритди Никифоров.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Ватиканга, шунингдек, Қўшма Штатларнинг сўбиқ президенти Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байденни ҳам ташриф буюрган.
Ватикан маълумотига кўра, маросимга 130 дан ортиқ хорижий делегациялар, жумладан 50 нафар давлат раҳбари ва 10 нафар монарх келиши кутилмоқда.
Хабар берилишича, папа Францискнинг дафн маросими ўтказиладиган Авлиё Пётр майдони одамлар билан тўлиб-тошган.
Понтифик билан видолашув маросими 26 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да (Тошкент вақти билан 13:00 да) бошланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Европа Трампни “Мюнхен келишуви” хатосини такрорламасликка чақирди
Европанинг етти мамлакати парламенти вакиллари АҚШ раҳбариятига мурожаат қилиб, "Кремл томонидан босим ва алдовларга берилмаслик" ҳамда "Россиядан келаётган глобал таҳдид қаршисида ҳақиқий лидерликни намойиш этиш"га чақиришди.
Болтиқбўйи давлатлари, Франция, Чехия, Буюк Британия ва Украина парламентлари депутатлари шунингдек, Украинани Европа Иттифоқи ва NATО'га тезроқ қабул қилиш, Россиянинг музлатилган активларини Киев фойдасига мусодара қилишни ва Владимир Путин ҳамда "унинг барча шерикларини" ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортишни талаб қилишди.
"Биз 1938 йил Мюнхенда йўл қўйилган хатоларни такрорламаслигимиз керак. Ҳарбий жиноятчи Путин билан музокаралар ўтказиш самарасиз. Унинг асосий мақсади — бизнинг иттифоқчимиз, Қўшма Штатларни заифлаштириш ва таҳқирлаш", дейилади ҳужжатда.
Маълумот учун, 1938 йил 30 сентябрда Мюнхенда Буюк Британия Бош вазири Невилл Чемберлен, Франция бош вазири Эдуард Даладъе, Бенито Муссолини ва Адолф Гитлер Судет минтақасини Германияга қўшиб бериш тўғрисида келишув имзолашган эди. Чехословакия расмийлари бу маросимга таклиф этилмаган эди. Ғарб тарихчиларининг кўпчилиги фикрича, ўшанда Буюк Британия ва Франция сиёсатчилари бутун Европани қамраб олиши мумкин бўлган урушдан қўрқиб, “юмшатиш сиёсати”ни олиб борган ва Гитлер Чехословакиянинг бир қисмини олгач, тинчланади деб умид қилишган.
🔥 @burchakostida

Бу ҳақда Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров хабар берди.
Sky News хабарига кўра, АҚШ ва Украина президентлари папа Францискнинг дафн маросимидан кейин қўшимча музокаралар ўтказишга келишиб олишган.
Ҳар икки етакчи Римга Папа Францискнинг дафн маросимида иштирок этиш учун келган эди. Айни пайтда Трамп ва Зеленский Ватиканидаги Авлиё Пётр майдонида, понтификнинг дафн маросими давом этаётган жойда ҳозир бўлиб туришибди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАМАС Исроил билан 5 йиллик тинчлик шартномасини имзолашга тайёрлигини билдирди — АFP
Ҳаракат барча исроиллик асирларни дарҳол озод қилиш ва Исроил билан беш йиллик сулҳ тузишга тайёр эканини 26 апрел куни Қоҳирада бўлиб ўтадиган музокаралар арафасида маълум қилди.
АFP'нинг хабар беришича, ҲАМАС сулҳ шартномаси урушнинг тугашини, Исроил ҳарбийларининг Ғазо секторидан тўлиқ чиқиб кетишини, асирлар алмашинувини ва зудлик билан етарли ҳажмда гуманитар ёрдам етказилишини ўз ичига олишини талаб қилмоқда.
Исроил эса, ўз навбатида, барча гаровдагиларни қайтариб беришни ҳамда ҲАМАС ва Ғазо секторидаги бошқа қуролланган гуруҳларнинг қуролсизланишини талаб қилмоқда.
Исроил армияси маълумотларига кўра, айни пайтда ҲАМАС асирлигида 24 нафар тирик исроиллик ва 34 нафар ҳалок бўлган асирнинг жасади сақланмоқда.

Портлашга нима сабаб бўлгани, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва талафотлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM