23.5° бурчак остида
29K subscribers
18.6K photos
6.78K videos
3 files
1.69K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
23.5° бурчак остида
🇵🇰🇮🇳 Покистон ҳукумати Ҳиндистон томонидан эҳтимолий ҳужумга тайёрланмоқда ва унга таҳдид юзага келса “тўлиқ куч билан” жавоб қайтаради — Покистон Мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф. 🔥 @burchakostida
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон разведкаси Покистон билан муносабатлар ёмонлашган бир пайтда, Жамму ва Кашмирда янги терактлар содир этилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇳 Трамп "Си Жинпин менга қўнғироқ қилди", деб баёнот берди, Хитой эса АҚШ билан алоқаларни рад этмоқда

Доналд Трамп Тime журналига берган интервюсида Хитой раҳбари Си Жинпин унга қўнғироқ қилганини айтди. "Бу унинг заифлик белгиси деб ўйламайман", — деди АҚШ президенти. У ушбу қўнғироқ қачон бўлиб ўтганини ва унда нималар муҳокама қилинганига аниқлик киритмади.

"Ҳозирда Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасида ҳеч қандай иқтисодий ёки савдо музокаралари олиб борилмаяпти", — дея баёнот берди Хитой Савдо вазирлиги расмийси Хе Ядун.

10 апрел куни Трамп Хитойдан олиб кириладиган маҳсулотларга 145 фоизгача оширилган янги тарифлар жорий этди. Бунга жавобан Пекин АҚШ маҳсулотларига 125 фоизлик божлар белгилади. 17 апрел куни Трамп Оқ уйда берган баёнотида, Вашингтон Пекин билан савдо тарифлари бўйича музокаралар олиб бораётганини билдирган ва Хитой билан битим тузиш мумкинлигига ишонишини қўшимча қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇦🇪 Ўзбекистон фуқаролари Дубайда катта жанжал чиқарган, энди визасиз режим сўроқ остида қолмоқда

20 апрел куни Дубайда Ўзбекистоннинг ўнлаб фуқаролари иштирокида пичоқбозлик содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. БАА томони ушбу иш доирасида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини билдирди.

Ташқи ишлар вазирлиги сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари содир этаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

«Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз», деб ёзади вазирлик вакили.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакдамаълумот

Ҳукуматлар ўз фуқароларидан чет элда қонун-қоидаларга тўлиқ амал қилишини сўраб мурожаат қилиши кўп учрайдиган ҳолат ҳисобланади

🇺🇸 Жумладан, АҚШ Давлат департаменти хорижга чиқаётган фуқароларига маҳаллий қонунларга риоя қилишни ва анъаналарни ҳурмат қилишни тавсия этади. Расмий сайт орқали ҳар бир мамлакат бўйича батафсил маълумот олиш мумкин.

🇯🇵 Дунёнинг энг кучли паспортига эга японияликлар ҳам саёҳат қилишдан олдин огоҳлантирилади. Япония Миллий туризм ташкилоти саёҳатчиларга одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишни тавсия этади, жумладан, жамоат транспортида баланд овозда гапирмаслик, телефонни овозсиз режимга ўтказиш ва маҳаллий аҳолини ҳурмат қилиш уқтирилади.

🇨🇳 Хитой ҳукумати эса «Маданиятли саёҳат» ташаббусини бошлаган, бу орқали фуқароларга чет элда маданиятли бўлиш ва қонун-қоидаларга ҳурмат билан ёндашиш тушунтирилади.

🇮🇳 Ҳиндистон ҳукумати саёҳатчиларга маҳаллий одатларга ҳурмат билан қарашни, айниқса диний жойларда кийиниш қоидаларига қатъий риоя қилишни тавсия этади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇸 Кремлда Россия президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда. 🔥 @burchakostida
🇷🇺🇺🇸 Путин ва Уиткофф ўртасидаги Кремлдаги учрашув уч соат давом этди

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, учрашувда, хусусан, Россия ва Украина ўртасида урушни якунлаш бўйича бевосита музокараларни қайта бошлаш имконияти муҳокама қилинган. Кремл бу музокараларни "конструктив ва жуда фойдали" деб атади.

"Учрашув Россия ва Қўшма Штатларнинг нафақат Украина, балки бир қатор бошқа халқаро масалалар бўйича ҳам позицияларини яқинлаштиришга имкон берди", — дея қўшимча қилди Ушаков.

Оқ уй ушбу учрашув юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп АҚШ Украинадаги тинчлик музокаралари бўйича ҳеч қандай “якуний муддат” белгиланмаганини айтди

"Ҳеч қандай “якуний муддат” йўқ. Мен шунчаки Украинада тинчлик келишуви имкон қадар тезроқ имзоланишига эришмоқчиман" – дея аниқлик киритди Трамп.

Президент, шунингдек, 26 апрелда бўлиб ўтадиган Папа Францискнинг дафн маросими чоғида Зеленский билан учрашиши мумкинлигини қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Балашиха шаҳрида автомобил портлаши натижасида Россия Мудофаа вазирлиги генерали ҳалок бўлди "Дастлабки маълумотларга кўра, Москва вилояти Балашиха шаҳридаги портлаш оқибатида Россия Қуролли кучлари Бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари…
🇷🇺🇺🇦 Россия ТИВ мамлакат Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ярослав Москаликнинг ўлдирилишида Украинани айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, генерал-лейтенант Москаликнинг ўлдирилишига Украина махсус хизматлари алоқадорлигини тахмин қилишга асослар мавжуд.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇸 Путин ва Уиткофф ўртасидаги Кремлдаги учрашув уч соат давом этди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, учрашувда, хусусан, Россия ва Украина ўртасида урушни якунлаш бўйича бевосита музокараларни қайта бошлаш имконияти муҳокама…
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Уиткофф Москвага Трампнинг Путин учун йўллаган хабарлари билан келди ва Россия етакчисидан АҚШ президенти учун мўлжалланган хабарлар билан қайтди — Песков

"Россия ҳушёр бўлиши, ҳатто тинчлик музокаралари олиб борилаётган бўлса ҳам Киев режимининг мақсадларини тушуниб туриши керак" — дея қўшимча қилди Россия президенти матбуот котиби.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇴🇲🇮🇷АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Владимир Путин билан учрашувдан сўнг Эрон ядровий келишуви бўйича музокаралар учун Уммонга жўнаб кетди — Ахios.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Президентликнинг илк 100 кунида Трампнинг рейтинги 44 фоизни ташкил этди — Fox News

Телеканал маълумотларига кўра, бу кўрсаткич Қўшма Штатларнинг сўнгги президентлари орасида энг паст даражадагиси ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Reuters АҚШ Украина ва Европага таклиф қилган “тинчлик келишуви”нинг тўлиқ матнини эълон қилиди Агентликнинг хабар беришича, ушбу келишув АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф томонидан 17 апрел куни Парижда европалик ва украиналик расмийларга…
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Reuters АҚШ томонидан илгари сурилган “тинчлик режаси”га Украина ва Европанинг жавобини эълон қилди

Жавоб таклифлари қуйидагилардан иборат:

◾️ Ҳавода, қурқликда ва денгизда ўт очишни тўлиқ ва доимий тарзда тўхтатиш;

◾️ Украина ва Россия томони АҚШ ҳамда Европа давлатлари иштирокида музокараларни техник амалга оширишга киришади. Шу билан бирга, тўлиқ тинчлик келишувига эришиш учун кун тартиби ва шартларни тайёрлаш амалга оширилади;

◾️ Ўт отишни тўхтатиш устидан назорат жараёнини АҚШ бошқаради ва уни учинчи мамлакатлар қўллаб-қувватлайди;

◾️ Россия барча депортация қилинган ва ноқонуний кўчирилган украналик болаларни ҳеч қандай шартларсиз қайтариши зарур;

◾️ Ҳарбий асирларни “ҳаммасини ҳаммасига” тамойили асосида алмашиш лозим;

◾️ Россия барча фуқаролик маҳбусларини озод қилиши керак;

◾️ Украина АҚШ томонидан NATО низомининг 5-моддасига ўхшаш ишончли хавфсизлик кафолатларини олади. Ушбу кафолатлар Украина алянсга аъзо бўлиш бўйича иттифоқчилар келишувга эришмагунга қадар амал қилади;

◾️ Украина Мудофаа Кучларининг фаолиятига ҳеч қандай чекловлар қўйилмайди;

◾️ Тинчлик жараёни кафолатчилари сифатида Европа давлатлари ва Европадан ташқаридаги хоҳлаган мамлакатлар қатнашиши мумкин;

◾️ Украина ҳудудида дўст давлатлар қуролли кучлари иштирокидаги фаолият, жумладан, қурол-яроғлардан фойдаланиш ва операцияларга ҳеч қандай чекловлар қўйилмайди;

◾️ Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ҳаракат қилиши мумкин;

◾️ Барча ҳудудий масалалар ўт очиш тўлиқ ва барқарор тарзда тўхтатилганидан сўнг муҳокама қилинади ва ҳал этилади;

◾️ Ҳудудлар бўйича музокаралар амалдаги фронт чизиғи асосида бошланади;

◾️ Украина АҚШ иштирокида Запороже АЭСини қайтариб олади;

◾️ Украина Каховка ГЭСи устидан назоратни тиклайди;

◾️ Украина Днепр дарёси бўйлаб (Херсон ва Запороже вилоятларидаги тўқнашув чизиқлари ҳудудида) эркин ҳаракатланиш имкониятини қўлга киритади;

◾️ Украина Кинбурн ҳудудини ўз назоратига қайтаради;

◾️ АҚШ ва Украина табиий ресурслардан фойдаланиш келишуви доирасида иқтисодий ҳамкорликни амалга оширади;

◾️ Украина тўлиқ тикланади ва молиявий компенсация олади. Бу, жумладан, Россиянинг музлатилган активлари ҳисобига амалга оширилади. Ушбу активлар Украинага етказилган зарар тўлиқ қопланмагунча музлатилган ҳолда қолади;

◾️ 2014 йилда Россияга қўйилган санкциялар барқарор тинчликка эришилгандан сўнг босқичма-босқич енгиллаштирилиши мумкин. Аммо тинчлик келишуви бузилса, санкциялар қайта жорий этилади;

◾️ АҚШ ва Россия энергетика ҳамда бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик қилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇬 Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланишга келишиб олдилар

Тошкентда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Тaшиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлар делегацияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси лойиҳа чизиғининг чегаранинг охирги тартибга солинмаган участкасидан ўтиши тўғрисидаги Баённома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги Битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.

Томонлар “Чашма” булоғи Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси халқларининг умумий бойлиги эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ушбу булоқдан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони булоқнинг учдан икки қисмидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда манбанинг сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни ўзбек томони билан мувофиқлаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇹🇻🇦АҚШ президенти Доналд Трамп рафиқаси Мелания билан бирга Римга келди — ОАВ

Қўшма Штатлар президенти Рим папаси Францискнинг дафн маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрди. Бу Трампнинг АҚШ президенти лавозимига қайтганидан кейинги биринчи хорижий сафари ҳисобланади.

Понтифик билан видолашув маросими 26 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да (Тошкент вақти билан 13:00 да) бошланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇹🇻🇦АҚШ президенти Доналд Трамп рафиқаси Мелания билан бирга Римга келди — ОАВ Қўшма Штатлар президенти Рим папаси Францискнинг дафн маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрди. Бу Трампнинг АҚШ президенти лавозимига қайтганидан кейинги биринчи хорижий сафари…
🇺🇸🇺🇦🇷🇺🇮🇹🇻🇦 Россия ва Украина расмийлари билан музокаралар ҳамда учрашувлар учун яхши кун — Доналд Трамп

"Улар келишувга эришишга жуда яқин турибди, энди эса ҳар иккала томон энг юқори даражада учрашув ўтказиб, ишни охирига етказиши зарур. Асосий ва муҳим бандларнинг аксарияти аллақачон келишилган. Қон тўкилишини дарҳол тўхтатинг. Биз бу шафқатсиз ва маъносиз урушни тугатишга ёрдам бериш учун қаерда керак бўлса, ўша ерда бўламиз", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) Қора денгизда Россиянинг “соядаги флоти” таркибига кирувчи чет эл юк ташиш кемасини ҳибсга олди

Хабар қилинишича, кема ва экипажни ушлаш ишлари УХХ ва Чегара хизматининг махсус операцияси доирасида, Қора денгиз акваториясининг ички сувларида ўтказилган. Кема айнан қачон ҳибсга олинганига аниқлик киритилмаган.

Тергов маълумотларига кўра, 2024 йил охирларида кема Севастопол портидан Украина жанубидаги босиб олинган ҳудудлардан ўғирланган 5 минг тонна буғдойни олиб чиққан. Ушбу кема Осиё давлатларидан бирининг байроғи остида ноқонуний тарзда сузган.

"Кемада ўтказилган тинтув давомида рус босқинчилари томонидан Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўғирлаш фактларини исботловчи ҳужжатлар, навиация қурилмалари ва бошқа далилий ашёлар топилди", дейилади Украина Хавфсизлик хизмат баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Покистон билан келишувни бузиб, Ҳинд дарёси оқимини тўхтатди — ОАВ Аввалроқ Покистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши “Ҳинд дарёси сувларидан биргаликда фойдаланиш” шартномасидан чиқишини эълон қилган Ҳиндистоннинг Покистонга сув оқимини тўхтатишга…
🇵🇰🇮🇳 Покистон Сенати бир овоздан Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди — Dawn портали

"Покистон ўз номини Паҳалгам шаҳридаги ҳужум билан асоссиз боғлаш бўйича барча уринишларни тан олмайди. Ҳиндистон ҳукуматининг Покистонни ёмон кўрсатишга қаратилган манипуляция кампаниясини қоралаймиз. Исломобод Нью-Деҳли терроризм масаласидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқда деб ҳисоблайди", дейилади ҳужжатда.

Резолюцияда, шунингдек, “Ҳинд сувларидан биргаликда фойдаланиш” тўғрисидаги шартноманинг ноқонуний ва бир томонлама тўхтатилиши ҳам қораланган.

Бундан ташқари, Покистон Сенати ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишини таъкидлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦Трамп Украинани фойдали қазилмалар бўйича келишувни "зудлик билан" имзолашга чақирди

"Президент Володимир Зеленский бошчилигидаги Украина Қўшма Штатлар билан нодир ер ресурслари бўйича жуда муҳим битимнинг якуний ҳужжатларини ҳали имзоламади. Бу камида уч ҳафтага кечикди. Умид қиламанки, мазкур ҳужжат зудлик билан имзоланади", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Шу билан бирга, Трамп Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишуви устида иш "муваффақиятли давом этмоқда" деб қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇹🇻🇦АҚШ президенти Доналд Трамп рафиқаси Мелания билан бирга Римга келди — ОАВ Қўшма Штатлар президенти Рим папаси Францискнинг дафн маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрди. Бу Трампнинг АҚШ президенти лавозимига қайтганидан кейинги биринчи хорижий сафари…
🇺🇦🇮🇹🇻🇦Зеленский папа Францискнинг дафн маросимида иштирок этиш учун Римга етиб келди

Бу ҳақда Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоров маълум қилди.

"Президент Володимир Зеленский, биринчи хоним Eлена Зеленская ва Украина делегацияси Рим папаси Франциск билан видолашув маросимида иштирок этади", — дея аниқлик киритди Никифоров.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM