23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Нашр Лондонда бўлиб ўтган музокараларда Украина томони Қўшма Штатларга тақдим этган таклифларни эълон қилди. Украинанинг режасида беш асосий талаб мавжуд:
— Аннекция қилинган Қрим Россия ҳудуди сифатида тан олинмаслиги керак;
— Украина ҳатто вақтинчалик тарзда ўз ҳудудларидан воз кечадиган бўлса ҳам, бунинг эвазига аниқ хавфсизлик кафолатларини олиши лозим;
— Украина “Жаҳон тараққиёти марказига” қайтишт зарур;
— Агар Россия Қрим устидан назоратни сақлаб қолса, у фақат Украинага эмас, балки Туркия, Руминия ва Болгарияга ҳам ҳужум қилиши мумкин;
— Украина ўз қуролли кучлари сонини ва мудофаа саноатини чеклашга рози бўлмайди.
The Telegraph'нинг ёзишича, Украина тинчлик келишуви "таслим бўлиш эмас, балки халқаро ҳуқуқ асосида тузилиши" кераклиги алоҳида таъкидлаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Photo
"Махсус хизматларимиз барча тафсилотларни текширмоқда. Агар бу ракетанинг КХДРда ишлаб чиқарилгани тасдиқланса, бу Россия ва Пхеняннинг жинояткорона иттифоқининг яна бир далилига айланади", — дея маълум қилди Украина президенти.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Киевга зарбаси оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 90 дан ортиқ одам жароҳатланган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари Покистон ҳарбий колонналарни оммавий тарзда шимолга, Кашмир томон юбораётгани ҳақида хабар бермоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Дастлабки маълумотларга кўра, Москва вилояти Балашиха шаҳридаги портлаш оқибатида Россия Қуролли кучлари Бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари, генерал-лейтенант Ярослав Москалик ҳалок бўлган", — деб хабар берди вазирлик вакиласи Светлана Петренко.
Маълум қилинишича, портлаш қўлбола портловчи қурилманинг ишга тушиши натижасида содир бўлган, қурилма шикастловчи элементлар билан тўлдирилган. Портлаш юзасидан қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Грузиянинг собиқ бош вазири мамлакатдаги ҳукмрон партия раиси ёки бошқа сиёсий лавозимларда қолмоқчи эмаслигини айтди.
"Мен ўз юртимга бошқа бир позициядан хизмат қилишда давом этаман", — деди Гарибашвили махсус брифингда.
Гарибашвилининг сўзларига кўра, у хусусий секторда фаолиятини давом эттиради, бироқ тафсилотларни ошкор этмади. У, шунингдек, “Грузия орзуси” партиясига мухолиф сифатида сиёсатга қайтиши эҳтимолини рад этди.
"Мен “Грузия орзуси” оартияси асосчиси жаноб Бидзина Иванишвили жамоаси ҳамда юртимизнинг содиқ аскари бўлиб қоламан", — дея қўшимча қилди собиқ бош вазир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Трампнинг интервюсидан асосий иқтибослар:
◾️ Қрим Россия таркибида қолади. Бу Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича келишув доирасида бўлади, Зеленский буни тушунади;
◾️ Мен Украина ҳеч қачон NATO'га аъзо бўлолмайди деб ўйлайман. Аввал бошдан бу урушнинг бошланишига айнан Украинанинг NATO'га аъзо бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар сабаб бўлган, деб ҳисоблайман. Агар бу масала кўтарилмаганида эди, уруш бошланмаслиги эҳтимоли анча катта бўларди;
◾️ Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар яхши кетмоқда, келишувга эришишимизга жуда яқин қолди;
◾️ Ўз президентлик давримда Украинада тинчликка эришиш мумкинлигига ишонаман;
◾️ Мени “урушни бир кун ичида ҳал қиламан” деган сўзларим муболаға ва образли ифода бўлганини тан оламан, аммо барибир уни якунлашга ваъда бераман;
◾️ Гренландияни сотиб олиш, Канадани АҚШнинг 51-штатига айлантириш ва Панама каналини Вашингтон назоратига қайтариш ҳақидаги гапларим ҳазил эмас;
◾️ Президентликка учинчи муддатга номзод бўлишим учун “ҳуқуқий йўллар” мавжудлигини биламан. Мен ҳозир бу ҳақда гапиришни хоҳламайман, аммо биласиз, айрим “бўшлиқлар” муҳокама қилинган ва улар яхши маълум. Лекин мен уларнинг ишлашига ишонмайман;
◾️ Вашингтон Теҳрон билан келишувга эриша олмаса, Исроилнинг Эронга ҳужумини қўллаб-қувватлаши мумкин;
◾️ Биз Корея ва Япония армиялари учун миллиардлаб доллар тўлаяпмиз;
◾️ Савдо уруши натижасида эришилган битимлар ҳақида уч-тўрт ҳафта ичида эълон қиламан.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Агентликнинг хабар беришича, ушбу келишув АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф томонидан 17 апрел куни Парижда европалик ва украиналик расмийларга топширилган бўлиб, бу Вашингтон томонидан ҳар икки томонга билдирилган якуний таклиф ҳисобланади.
Трамп маъмуриятининг “тинчлик келишуви” қуйидагиларни ўз ичига олади:
◾️ Украина ва Россия доимий ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиши керак. Ҳар икки томон дарҳол техник музокараларни амалга оширишга киришиши зарур;
◾️ Украина ишончли хавфсизлик кафолатларини олади. Хавфсизлик учун кафолат берувчилар Европа давлатлари бўлади, шунингдек, Европадан ташқаридаги истаган бошқа мамлакат ҳам бунга қўшилиши мумкин;
◾️ Украина NATО'га аъзо бўлишга уринишдан воз кечади. Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ҳаракат қилиши мумкин;
◾️ АҚШ Қримни де-юре Россия ҳудуди сифатида тан олади;
◾️ АҚШ де-факто Луганск вилоятидаги Россия назоратини тан олади;
◾️ АҚШ де-факто Россиянинг Запороже, Донецк ва Херсон вилоятларининг маълум бир қисмларидаги назоратини тан олади;
◾️ Украина Харков вилояти ҳудудларни тўлиқ қайтариб олади;
◾️ Украина Запороже АЭС устидан назоратни қайтаради, лекин уни АҚШ бошқарувига топширади. Запороже АЭСда ишлаб чиқарилган электр энергияси Украина ва Россия ўртасида тақсимланади;
◾️ Украина Каховка ГЭСи устидан назоратни қайтаради;
◾️ Украина Днепр дарёсида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлади. Айрим жойларда, хусусан, Херсон ва Запороже вилоятларида назорат чизиғи дарё бўйлаб ўтади;
◾️ Украина Кинбурн соҳилбўйи ҳудудини қайтариб олади;
◾️ АҚШ ва Украина ресурслар бўйича битим доирасида иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўяди;
◾️ Украина тўлиқ қайта тикланади ва молиявий компенсация олади;
◾️ Россияга 2014 йилда қўйилган санкциялар тўлиқ бекор қилинади;
◾️ АҚШ ва Россия энергетика ҳамда саноат соҳаларида ҳамкорлик қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу Трампга АҚШ Конституцияси бўйича иштирок этиш тақиқланган бўлажак президентлик сайловларига ишора қилади.
Маҳсулот тавсифида "Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган ушбу Тrump 2028 кепкаси орқали ўз фикрингизни билдиринг" дейилган.
Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Трамп учинчи муддатга номзодини қўйиши мумкинлигини маълум қилганди.
Маълумот учун, АҚШ Конституциясининг 22-тузатиши бир кишининг икки мартадан ортиқ президент этиб сайланишини тақиқлайди. Бироқ, амалдаги президент истеъфога чиқса ёки вафот этса, унинг ўрнини эгаллаш орқали президент бўлишга конституцияда тўғридан-тўғри тақиқ йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трамп Тime журналига берган интервюсида Хитой раҳбари Си Жинпин унга қўнғироқ қилганини айтди. "Бу унинг заифлик белгиси деб ўйламайман", — деди АҚШ президенти. У ушбу қўнғироқ қачон бўлиб ўтганини ва унда нималар муҳокама қилинганига аниқлик киритмади.
"Ҳозирда Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасида ҳеч қандай иқтисодий ёки савдо музокаралари олиб борилмаяпти", — дея баёнот берди Хитой Савдо вазирлиги расмийси Хе Ядун.
10 апрел куни Трамп Хитойдан олиб кириладиган маҳсулотларга 145 фоизгача оширилган янги тарифлар жорий этди. Бунга жавобан Пекин АҚШ маҳсулотларига 125 фоизлик божлар белгилади. 17 апрел куни Трамп Оқ уйда берган баёнотида, Вашингтон Пекин билан савдо тарифлари бўйича музокаралар олиб бораётганини билдирган ва Хитой билан битим тузиш мумкинлигига ишонишини қўшимча қилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
20 апрел куни Дубайда Ўзбекистоннинг ўнлаб фуқаролари иштирокида пичоқбозлик содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. БАА томони ушбу иш доирасида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини билдирди.
Ташқи ишлар вазирлиги сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари содир этаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
«Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз», деб ёзади вазирлик вакили.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакдамаълумот
Ҳукуматлар ўз фуқароларидан чет элда қонун-қоидаларга тўлиқ амал қилишини сўраб мурожаат қилиши кўп учрайдиган ҳолат ҳисобланади
🇺🇸 Жумладан, АҚШ Давлат департаменти хорижга чиқаётган фуқароларига маҳаллий қонунларга риоя қилишни ва анъаналарни ҳурмат қилишни тавсия этади. Расмий сайт орқали ҳар бир мамлакат бўйича батафсил маълумот олиш мумкин.
🇯🇵 Дунёнинг энг кучли паспортига эга японияликлар ҳам саёҳат қилишдан олдин огоҳлантирилади. Япония Миллий туризм ташкилоти саёҳатчиларга одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишни тавсия этади, жумладан, жамоат транспортида баланд овозда гапирмаслик, телефонни овозсиз режимга ўтказиш ва маҳаллий аҳолини ҳурмат қилиш уқтирилади.
🇨🇳 Хитой ҳукумати эса «Маданиятли саёҳат» ташаббусини бошлаган, бу орқали фуқароларга чет элда маданиятли бўлиш ва қонун-қоидаларга ҳурмат билан ёндашиш тушунтирилади.
🇮🇳 Ҳиндистон ҳукумати саёҳатчиларга маҳаллий одатларга ҳурмат билан қарашни, айниқса диний жойларда кийиниш қоидаларига қатъий риоя қилишни тавсия этади.
🔥 @burchakostida
Ҳукуматлар ўз фуқароларидан чет элда қонун-қоидаларга тўлиқ амал қилишини сўраб мурожаат қилиши кўп учрайдиган ҳолат ҳисобланади
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, учрашувда, хусусан, Россия ва Украина ўртасида урушни якунлаш бўйича бевосита музокараларни қайта бошлаш имконияти муҳокама қилинган. Кремл бу музокараларни "конструктив ва жуда фойдали" деб атади.
"Учрашув Россия ва Қўшма Штатларнинг нафақат Украина, балки бир қатор бошқа халқаро масалалар бўйича ҳам позицияларини яқинлаштиришга имкон берди", — дея қўшимча қилди Ушаков.
Оқ уй ушбу учрашув юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳеч қандай “якуний муддат” йўқ. Мен шунчаки Украинада тинчлик келишуви имкон қадар тезроқ имзоланишига эришмоқчиман" – дея аниқлик киритди Трамп.
Президент, шунингдек, 26 апрелда бўлиб ўтадиган Папа Францискнинг дафн маросими чоғида Зеленский билан учрашиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, генерал-лейтенант Москаликнинг ўлдирилишига Украина махсус хизматлари алоқадорлигини тахмин қилишга асослар мавжуд.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Россия ҳушёр бўлиши, ҳатто тинчлик музокаралари олиб борилаётган бўлса ҳам Киев режимининг мақсадларини тушуниб туриши керак" — дея қўшимча қилди Россия президенти матбуот котиби.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM