23.5° бурчак остида
Виктор Василевнинг қўлга олингани ҳақида Россия ахборот агентликлари Бишкек туман суди матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
"Виктор Василев “Улыбаемся и машем” (“Табассум қиламиз ва қўл силтаймиз”) номли Теlegram-канал муаллифи бўлган. Бошқа Теlegram-каналларда эса у африкашунос ва сиёсатшунос сифатида тилга олинган", дея хабар бермоқда “ТАСС”.
Илгари Василев Луковенко фамилияси билан танилган бўлиб, Инсидер нашри маълумотларига кўра, у шу исм остида 2009 йилда Россияда қора танли чет элликни ўлдирганликда айбдор деб топилган.
“BBC Рус хизмати” маълумотига кўра, Виктор Луковенко “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожиннинг сиёсий технологларидан бири бўлган. Пригожиннинг вафотидан сўнг, Луковенко бир муддат Буркина-Фасода Россиянинг сиёсий таъсирини кучайтириш устида ишлаган.
23 апрел куни “Медиазона” Россия армиясига ёлланма аскарларни жалб қилиш иши бўйича тўрт кишининг қўлга олинганини хабар қилган эди. Қўлга олинганлардан бири — Ўш шаҳридаги “Русский дом” ходимаси Наталя Секерина бўлган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Ватикан маъмурияти хабар бермоқда.
Умуман олганда, 26 апрел куни Ватикан ҳудудида камида 130 та хорижий делегация бўлиши режалаштирилган.
Маълум қилинишича, дафн маросимида АҚШ президенти Доналд Трамп, Украина президенти Володимир Зеленский, Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва, Аргентина етакчиси Хавьер Милей, Буюк Британия валиаҳд шаҳзодаси Уилям, Испания қироли Филлип VI, Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа етакчилар қатнашади.
АFP агентлиги маълумотларига кўра, дунё етакчилари ташрифидан аввал Рим ва Ватикан ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилган — Италия пойтахти узра 24 соатлик учиш тақиқланган зона жорий этилган, шунингдек, Муқаддас Пётр майдонига олиб борувчи Виа делла Кончилиационе кўчаси бўйлаб бинолар томларида снайпер бўлинмалари жойлаштирилган.
"Биз ўта юқори жанговар тайёргарлик ҳолатида турибмиз. Олдимиздаги бир неча кун жуда мураккаб ва масъулиятли бўлади", — деди Ватикандаги хавфсизлик учун масъул Швейцария гвардиясининг ҳарбий хизматчиларидан бири агентликка.
Эслатиб ўтамиз папа Франциск 2025 йил 21 апрел куни, 88 ёшда вафот этган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Mанбаларга кўра, иттифоқчилар бундай таклифларни Путин ва бошқа жаҳон етакчилари, жумладан Си Жинпин учун “хавфли сигнал” деб ҳисобламоқда.
Шу билан бирга, Европа амалдорининг сўзларига кўра, музокарачилар Киевни ҳудудий музокаралар бўйича қулайроқ позицияни эгаллашга кўндиришда муваффақиятга эришганини қайд этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр Украинанинг “Хочу найти” (“Топишни хоҳлайман”) лойиҳаси маълумотларини таҳлил қилди. Бу лойиҳа 84 мингдан ортиқ бедарак йўқолган россиялик ҳарбийларни қидириш бўйича мурожаатларни қабул қилган. Улардан камида 58 041 нафарининг исмлари аллақачон қайта.
Қайд этилишича, бедарак йўқолганлар сонининг ҳафталик энг катта ўсиши 2024 йил 5–11 август оралиғида қайд этилган. Ўша вақтда Украина Қуролли Кучлари Курск вилояти ҳудудига кирган, Россия армияси эса Покровск шаҳрига ҳужум қилишда давом этган.
Бедарак йўқолган россиялик ҳарбийларнинг энг ёши йўқолган вақтда 18 ёшда, энг каттаси эса 67 ёшда бўлган. Кўпинча уларни рафиқалари, оналари, опа-сингиллари қидиради. 1 фоиз ҳолатда оталар ўғилларини излашади.
Урушда энг кам йўқолаётганлар офицерлар бўлиб, улар бўйича мурожаатлар фақат 1,5 фоизни ташкил этади, улардан учдан бирида ҳарбий унвон умуман кўрсатилмаган.
“Вёрстка”нинг ёзишича, россиялик ҳарбийларнинг бедарак йўқолишига фақат оғир жанглар эмас, балки командирларнинг шафқацизлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Айрим аскарларни атайлаб эвакуация имкони бўлмаган ҳужумларга ташлашади, бошқаларини эса “нолга тенглаштиришади”, жасадларни эса кўмишади ёки ёқиб юборишади.
"Ҳалок бўлган аскар – бу шунчаки бир рақам, биз уни дивизияга ҳисобот сифатида топширамиз ва у ҳақида унутамиз", – деди нашрга Россия Қуролли кучларининг исмини ошкор этмаган ҳарбий хизматчиси.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввалроқ Покистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши “Ҳинд дарёси сувларидан биргаликда фойдаланиш” шартномасидан чиқишини эълон қилган Ҳиндистоннинг Покистонга сув оқимини тўхтатишга бўлган ҳар қандай уринишини “уруш ҳаракати” сифатида кўриб чиқишини маълум қилган эди.
Маълумот учун, Ҳинд дарёси Покистоннинг асосий ичимлик суви манбаи ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Икки ядровий давлатнинг тўқнашуви доимо хавотир уйғотади. Агар бирор ҳаракат хато кетса, бу қарама-қаршилик фожиали якун топиши мумкин", — дея таъкидлади вазир Хаважа Муҳаммад Асиф.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳар икки томон муросага келиши ва маълум масалаларда ён бериши зарур. Музокараларнинг тафсилотлари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув эълон қилинмагунча муҳокама қилинмайди ва тасдиқланмайди", — деди Брюс.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"25 апрелга ўтар кечаси Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Кашмир минтақасида жойлашган назорат чизиғи бўйлаб бир-бирига қарата ўт очди. Воқеа Ҳиндистон армияси бош қўмондони, генерал Упендра Двиведининг Шринагар ва Удхампурга ташрифидан бир неча соат аввал юз берди", деб ёзади нашр манбаларига таяниб.
Ҳозирча ҳар икки томон йўқотишлар ҳақида расмий маълумот бергани йўқ. Ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар бор-йўқлиги номаълум. Деҳли ва Исломобод бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айбламоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳозирги пайтда тинчлик музокараларига тўсқинлик қилаётган омил, бу Россиянинг позицияси. Ҳозирда музокара столидаги ҳолат ижобий. Менимча, украиналиклар ҳақиқатан ҳам жараёнда фаол иштирок этмоқда, тўп аниқ Россия томонида", — дея фикр билдирди алянс раҳбари.
Шунингдек, Рютте Қўшма Штатлар маъмурияти ва Европа иттифоқчилари Россияни NATO учун ҳануз “узоқ муддатли таҳдид” деб билишларини таъкидлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сергей Лавров CBS News телеканалига берган интервюсида Украина можаросини тартибга солиш бўйича келишувнинг айрим бандлари қайта кўриб чиқиш талаб қилинишини айтди.
"АҚШ президенти Доналд Трамп бизни тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни тушунади. Трампнинг баёнотида келишув ҳақида сўз боради ва биз уни тузишга тайёрмиз. Аммо ушбу битимнинг ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган айрим элементлари бор, биз айнан шу жараён билан шуғулланмоқдамиз", — дея тушунтирди Лавров.
Россия Ташқи ишлар вазирининг фикрича, томонлар “тўғри йўналишда” бормоқда.
"Чунки АҚШ президенти Доналд Трамп бу муаммонинг асл сабабларини бартараф этиш зарурлигини тан олган дунёдаги ягона етакчи", — дея қўшимча қилди Лавров.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Нашр Лондонда бўлиб ўтган музокараларда Украина томони Қўшма Штатларга тақдим этган таклифларни эълон қилди. Украинанинг режасида беш асосий талаб мавжуд:
— Аннекция қилинган Қрим Россия ҳудуди сифатида тан олинмаслиги керак;
— Украина ҳатто вақтинчалик тарзда ўз ҳудудларидан воз кечадиган бўлса ҳам, бунинг эвазига аниқ хавфсизлик кафолатларини олиши лозим;
— Украина “Жаҳон тараққиёти марказига” қайтишт зарур;
— Агар Россия Қрим устидан назоратни сақлаб қолса, у фақат Украинага эмас, балки Туркия, Руминия ва Болгарияга ҳам ҳужум қилиши мумкин;
— Украина ўз қуролли кучлари сонини ва мудофаа саноатини чеклашга рози бўлмайди.
The Telegraph'нинг ёзишича, Украина тинчлик келишуви "таслим бўлиш эмас, балки халқаро ҳуқуқ асосида тузилиши" кераклиги алоҳида таъкидлаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Photo
"Махсус хизматларимиз барча тафсилотларни текширмоқда. Агар бу ракетанинг КХДРда ишлаб чиқарилгани тасдиқланса, бу Россия ва Пхеняннинг жинояткорона иттифоқининг яна бир далилига айланади", — дея маълум қилди Украина президенти.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Киевга зарбаси оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 90 дан ортиқ одам жароҳатланган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари Покистон ҳарбий колонналарни оммавий тарзда шимолга, Кашмир томон юбораётгани ҳақида хабар бермоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Дастлабки маълумотларга кўра, Москва вилояти Балашиха шаҳридаги портлаш оқибатида Россия Қуролли кучлари Бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари, генерал-лейтенант Ярослав Москалик ҳалок бўлган", — деб хабар берди вазирлик вакиласи Светлана Петренко.
Маълум қилинишича, портлаш қўлбола портловчи қурилманинг ишга тушиши натижасида содир бўлган, қурилма шикастловчи элементлар билан тўлдирилган. Портлаш юзасидан қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Грузиянинг собиқ бош вазири мамлакатдаги ҳукмрон партия раиси ёки бошқа сиёсий лавозимларда қолмоқчи эмаслигини айтди.
"Мен ўз юртимга бошқа бир позициядан хизмат қилишда давом этаман", — деди Гарибашвили махсус брифингда.
Гарибашвилининг сўзларига кўра, у хусусий секторда фаолиятини давом эттиради, бироқ тафсилотларни ошкор этмади. У, шунингдек, “Грузия орзуси” партиясига мухолиф сифатида сиёсатга қайтиши эҳтимолини рад этди.
"Мен “Грузия орзуси” оартияси асосчиси жаноб Бидзина Иванишвили жамоаси ҳамда юртимизнинг содиқ аскари бўлиб қоламан", — дея қўшимча қилди собиқ бош вазир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Трампнинг интервюсидан асосий иқтибослар:
◾️ Қрим Россия таркибида қолади. Бу Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича келишув доирасида бўлади, Зеленский буни тушунади;
◾️ Мен Украина ҳеч қачон NATO'га аъзо бўлолмайди деб ўйлайман. Аввал бошдан бу урушнинг бошланишига айнан Украинанинг NATO'га аъзо бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар сабаб бўлган, деб ҳисоблайман. Агар бу масала кўтарилмаганида эди, уруш бошланмаслиги эҳтимоли анча катта бўларди;
◾️ Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар яхши кетмоқда, келишувга эришишимизга жуда яқин қолди;
◾️ Ўз президентлик давримда Украинада тинчликка эришиш мумкинлигига ишонаман;
◾️ Мени “урушни бир кун ичида ҳал қиламан” деган сўзларим муболаға ва образли ифода бўлганини тан оламан, аммо барибир уни якунлашга ваъда бераман;
◾️ Гренландияни сотиб олиш, Канадани АҚШнинг 51-штатига айлантириш ва Панама каналини Вашингтон назоратига қайтариш ҳақидаги гапларим ҳазил эмас;
◾️ Президентликка учинчи муддатга номзод бўлишим учун “ҳуқуқий йўллар” мавжудлигини биламан. Мен ҳозир бу ҳақда гапиришни хоҳламайман, аммо биласиз, айрим “бўшлиқлар” муҳокама қилинган ва улар яхши маълум. Лекин мен уларнинг ишлашига ишонмайман;
◾️ Вашингтон Теҳрон билан келишувга эриша олмаса, Исроилнинг Эронга ҳужумини қўллаб-қувватлаши мумкин;
◾️ Биз Корея ва Япония армиялари учун миллиардлаб доллар тўлаяпмиз;
◾️ Савдо уруши натижасида эришилган битимлар ҳақида уч-тўрт ҳафта ичида эълон қиламан.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM