23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълум қилди.
Шунингдек, Украина Ички ишлар вазири Игор Клименко Россиянинг кенг кўламли ҳужуми оқибатида жароҳат олганлар сони 90 нафарга етганини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Володимир Зеленский бу ҳақда ЖАРга ташрифи чоғида маълум қилди.
Украина етакчисининг бошқа баёнотлари:
◾️ Бугунги ракета ҳужуми Россия Федерациясининг Қўшма Штатларга босими билан боғлиқ;
◾️ Россия кеча биз америкаликлар билан учрашганимизда Лондонда катта жанжал чиқишини кутган эди, аммо бундай бўлмади;
◾️ Лондондаги учрашувдан сўнг янги тинчлик ҳужжати лойиҳаси Трамп маъмуриятига топширилди;
◾️ Ҳозирда биз уруш бошланган даврга қараганда анча кучлимиз;
◾️ Кеча Лондондаги музокараларда асосий масала урушни қандай тўхтатиш бўлди;
◾️ Бугунги ҳужум, шубҳасиз, Россия томонидан амалга оширилган энг кучли ва дахшатли ҳужумлардан биридир;
◾️ Қўшма Штатларнинг фойдали қазилмалар бўйича келишувидан Конституциямизга зид бўлган барча жиҳатларни чиқариб ташладик;
◾️ Ҳозирда биз Вашингтоннинг Россияга нисбатан босимини кўрмаяпмиз, ҳеч қандай янги ва кучли санкциялар жорий қилинмаяпти;
◾️ Барча жиноятларидан сўнг ҳам россиялик террорчилар билан музокаралар олиб боришга тайёрлигимизнинг ўзи бизнинг муросага келганимизни англатади;
◾️ АҚШ хавфсизлик кафолатчиси бўлиши керак;
◾️ Россия Украинага нисбатан оммавий ҳужумларни тўхтатиши шарт. Бир кун келиб украиналикларнинг сабр-тоқати тугайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Раҳмат, Моди — сен бизнинг миллатимизни бирлаштирдинг. Урушни хоҳлайсизми? Унда бошланг. Покистон бунга тайёр", дея баёнот берди Покистон Мудофаа вазирлиги Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Қайд этиш жоизки, Покистон ҳам, Ҳиндистон ҳам ядровий қуролга эга давлат ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳужум ҳақида маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Ҳужум қилган шахс шу мактабда ўқийдиган 15 ёшли ўсмир бўлиб, у полиция келгунига қадар ўқитувчилар томонидан қўлга олинган.
Ҳозирча унинг ҳаракатига нима сабаб бўлгани номаълум.
Полиция маълумотига кўра, у илгари ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаган ва ҳужум террорчилик билан боғлиқ эмаслиги тахмин қилинмоқда.
Хабар қилинишича, Франция Ички ишлар вазири ҳамда Таълим вазири Нант шаҳрига йўл олган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Покистоннинг Gulistan News нашри хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, Ҳиндистон аллақачон 1960 йилда тузилган Ҳинд дарёси сувидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувнинг амал қилишини тўхтатган ва Покистон билан дипломатик алоқалар даражасини пасайтирганини эълон қилган.
"Бунга сабаб, Ҳиндистон Покистонни 22 апрел куни Кашмирнинг Паҳалгам шаҳрида содир бўлган террорчилик ҳужумига алоқадор деб ҳисобламоқда, ушбу ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлган эди", деб ёзади нашр.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувлар бир неча маротаба имзоланган ва бекор қилинган. Чунки икки давлат ўртасидаги зиддият 1947 йилда улар Буюк Британиядан мустақилликка эришганидан буён давом этиб келмоқда. Сўнгги келишув 2021 йил 25 февралда кучга кирган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сиз Путинга ҳужумларни тўхтатишни айтдингиз , у сизни гапингизни инобатга олади деб ўйлайсизми?", — дея савол берди журналистлардан бири.
"Менимча, ҳа", — деб жавоб берди АҚШ президенти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бироқ Доналд Трамп аниқ муддатларни айтмади.
"Иккала етакчи ҳам тинчликни хоҳлайди, лекин улар музокара столига ўтиришлари керак. Тинчликка эришиш жараёнининг чўзилаётганидан мамнун эмасман", — деди Трамп Россияга қарши янги санкциялар жорий қилишни режалаштиряпсизми, деган саволга жавобан.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр манбаларига кўра, Римда бўлиб ўтган маслаҳатлашувларда Аббос Ароқчи Стив Уиткоффга томонлар президент Доналд Трамп томонидан таклиф қилинган 60 кунлик муддат ичида ядровий дастур бўйича якуний келишувга эриша олмаслиги мумкинлигини билдирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агентлик манбаларининг маълум қилишича, АҚШ Россияга Украинанинг қуролланган армия ва мудофаа саноатига эга бўлиш ҳуқуқини тан олиш талабини билдиради. Мазкур талаб Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик шартномасида қайд этилиши лозим.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашувда ушбу масалани кўтариши кутилмоқда.
"Украина ва унинг Европадаги иттифоқчилари талаб қилганидек, Киевга замонавий ва тўлақонли қуролланган армияга эга бўлиш имкониятини беришга рози бўлиш, Путинни ўзининг асосий ҳарбий мақсадларидан бири бўлган Украинани қуролсизлантириш ғоясидан воз кечишга мажбур қилади", деб ёзмоқда Bloomberg.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Виктор Василевнинг қўлга олингани ҳақида Россия ахборот агентликлари Бишкек туман суди матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
"Виктор Василев “Улыбаемся и машем” (“Табассум қиламиз ва қўл силтаймиз”) номли Теlegram-канал муаллифи бўлган. Бошқа Теlegram-каналларда эса у африкашунос ва сиёсатшунос сифатида тилга олинган", дея хабар бермоқда “ТАСС”.
Илгари Василев Луковенко фамилияси билан танилган бўлиб, Инсидер нашри маълумотларига кўра, у шу исм остида 2009 йилда Россияда қора танли чет элликни ўлдирганликда айбдор деб топилган.
“BBC Рус хизмати” маълумотига кўра, Виктор Луковенко “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожиннинг сиёсий технологларидан бири бўлган. Пригожиннинг вафотидан сўнг, Луковенко бир муддат Буркина-Фасода Россиянинг сиёсий таъсирини кучайтириш устида ишлаган.
23 апрел куни “Медиазона” Россия армиясига ёлланма аскарларни жалб қилиш иши бўйича тўрт кишининг қўлга олинганини хабар қилган эди. Қўлга олинганлардан бири — Ўш шаҳридаги “Русский дом” ходимаси Наталя Секерина бўлган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Ватикан маъмурияти хабар бермоқда.
Умуман олганда, 26 апрел куни Ватикан ҳудудида камида 130 та хорижий делегация бўлиши режалаштирилган.
Маълум қилинишича, дафн маросимида АҚШ президенти Доналд Трамп, Украина президенти Володимир Зеленский, Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва, Аргентина етакчиси Хавьер Милей, Буюк Британия валиаҳд шаҳзодаси Уилям, Испания қироли Филлип VI, Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа етакчилар қатнашади.
АFP агентлиги маълумотларига кўра, дунё етакчилари ташрифидан аввал Рим ва Ватикан ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилган — Италия пойтахти узра 24 соатлик учиш тақиқланган зона жорий этилган, шунингдек, Муқаддас Пётр майдонига олиб борувчи Виа делла Кончилиационе кўчаси бўйлаб бинолар томларида снайпер бўлинмалари жойлаштирилган.
"Биз ўта юқори жанговар тайёргарлик ҳолатида турибмиз. Олдимиздаги бир неча кун жуда мураккаб ва масъулиятли бўлади", — деди Ватикандаги хавфсизлик учун масъул Швейцария гвардиясининг ҳарбий хизматчиларидан бири агентликка.
Эслатиб ўтамиз папа Франциск 2025 йил 21 апрел куни, 88 ёшда вафот этган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Mанбаларга кўра, иттифоқчилар бундай таклифларни Путин ва бошқа жаҳон етакчилари, жумладан Си Жинпин учун “хавфли сигнал” деб ҳисобламоқда.
Шу билан бирга, Европа амалдорининг сўзларига кўра, музокарачилар Киевни ҳудудий музокаралар бўйича қулайроқ позицияни эгаллашга кўндиришда муваффақиятга эришганини қайд этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр Украинанинг “Хочу найти” (“Топишни хоҳлайман”) лойиҳаси маълумотларини таҳлил қилди. Бу лойиҳа 84 мингдан ортиқ бедарак йўқолган россиялик ҳарбийларни қидириш бўйича мурожаатларни қабул қилган. Улардан камида 58 041 нафарининг исмлари аллақачон қайта.
Қайд этилишича, бедарак йўқолганлар сонининг ҳафталик энг катта ўсиши 2024 йил 5–11 август оралиғида қайд этилган. Ўша вақтда Украина Қуролли Кучлари Курск вилояти ҳудудига кирган, Россия армияси эса Покровск шаҳрига ҳужум қилишда давом этган.
Бедарак йўқолган россиялик ҳарбийларнинг энг ёши йўқолган вақтда 18 ёшда, энг каттаси эса 67 ёшда бўлган. Кўпинча уларни рафиқалари, оналари, опа-сингиллари қидиради. 1 фоиз ҳолатда оталар ўғилларини излашади.
Урушда энг кам йўқолаётганлар офицерлар бўлиб, улар бўйича мурожаатлар фақат 1,5 фоизни ташкил этади, улардан учдан бирида ҳарбий унвон умуман кўрсатилмаган.
“Вёрстка”нинг ёзишича, россиялик ҳарбийларнинг бедарак йўқолишига фақат оғир жанглар эмас, балки командирларнинг шафқацизлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Айрим аскарларни атайлаб эвакуация имкони бўлмаган ҳужумларга ташлашади, бошқаларини эса “нолга тенглаштиришади”, жасадларни эса кўмишади ёки ёқиб юборишади.
"Ҳалок бўлган аскар – бу шунчаки бир рақам, биз уни дивизияга ҳисобот сифатида топширамиз ва у ҳақида унутамиз", – деди нашрга Россия Қуролли кучларининг исмини ошкор этмаган ҳарбий хизматчиси.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввалроқ Покистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши “Ҳинд дарёси сувларидан биргаликда фойдаланиш” шартномасидан чиқишини эълон қилган Ҳиндистоннинг Покистонга сув оқимини тўхтатишга бўлган ҳар қандай уринишини “уруш ҳаракати” сифатида кўриб чиқишини маълум қилган эди.
Маълумот учун, Ҳинд дарёси Покистоннинг асосий ичимлик суви манбаи ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Икки ядровий давлатнинг тўқнашуви доимо хавотир уйғотади. Агар бирор ҳаракат хато кетса, бу қарама-қаршилик фожиали якун топиши мумкин", — дея таъкидлади вазир Хаважа Муҳаммад Асиф.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳар икки томон муросага келиши ва маълум масалаларда ён бериши зарур. Музокараларнинг тафсилотлари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув эълон қилинмагунча муҳокама қилинмайди ва тасдиқланмайди", — деди Брюс.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"25 апрелга ўтар кечаси Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Кашмир минтақасида жойлашган назорат чизиғи бўйлаб бир-бирига қарата ўт очди. Воқеа Ҳиндистон армияси бош қўмондони, генерал Упендра Двиведининг Шринагар ва Удхампурга ташрифидан бир неча соат аввал юз берди", деб ёзади нашр манбаларига таяниб.
Ҳозирча ҳар икки томон йўқотишлар ҳақида расмий маълумот бергани йўқ. Ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар бор-йўқлиги номаълум. Деҳли ва Исломобод бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айбламоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳозирги пайтда тинчлик музокараларига тўсқинлик қилаётган омил, бу Россиянинг позицияси. Ҳозирда музокара столидаги ҳолат ижобий. Менимча, украиналиклар ҳақиқатан ҳам жараёнда фаол иштирок этмоқда, тўп аниқ Россия томонида", — дея фикр билдирди алянс раҳбари.
Шунингдек, Рютте Қўшма Штатлар маъмурияти ва Европа иттифоқчилари Россияни NATO учун ҳануз “узоқ муддатли таҳдид” деб билишларини таъкидлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сергей Лавров CBS News телеканалига берган интервюсида Украина можаросини тартибга солиш бўйича келишувнинг айрим бандлари қайта кўриб чиқиш талаб қилинишини айтди.
"АҚШ президенти Доналд Трамп бизни тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни тушунади. Трампнинг баёнотида келишув ҳақида сўз боради ва биз уни тузишга тайёрмиз. Аммо ушбу битимнинг ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган айрим элементлари бор, биз айнан шу жараён билан шуғулланмоқдамиз", — дея тушунтирди Лавров.
Россия Ташқи ишлар вазирининг фикрича, томонлар “тўғри йўналишда” бормоқда.
"Чунки АҚШ президенти Доналд Трамп бу муаммонинг асл сабабларини бартараф этиш зарурлигини тан олган дунёдаги ягона етакчи", — дея қўшимча қилди Лавров.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM