23.5° бурчак остида
29K subscribers
18.6K photos
6.77K videos
3 files
1.69K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
23.5° бурчак остида
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан сўнг барча покистонликлар мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилди — Тhe Times of India "Покистон фуқароларига Ҳиндистонга киришига рухсат берилмайди. Покистонликларга аввалроқ берилган барча визалар бекор қилинган ҳисобланади.…
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон ТИВ Кашмирдаги ҳужумдан сўнг Покистон фуқароларидан зудлик билан мамлакатни тарк этишни талаб қилмоқда

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистон фуқаролари мамлакатни уч кун ичида тарк этиши кераклигини талаб қилди, деб хабар бермоқда NDTV.

Қайд этилишича, Ҳиндистон томонидан Покистон фуқароларига берилган амалдаги визаларнинг аксарияти 27 апрел санасидан бошлаб бекор қилинади, тиббий визалар эса 29 апрелдан ўз кучини йўқотади.

"Ҳозир Ҳиндистонда бўлган барча Покистон фуқаролари киритилган ўзгартиришларга биноан мамлакатни тарк этиши шарт. Ҳиндистон фуқароларига Покистонга сафар қилишдан қатъий тарзда тийилиш тавсия этилади. Покистонда бўлиб турган ҳиндистонликлардан эса ушбу мамлакатни тарк этишларини сўраймиз", дейилади Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

22 апрел куни қуролланган шахслар Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда сайёҳларга ҳужум қилган, натижада 28 киши ҳалок бўлган эди. Ҳиндистон Кашмирдаги ҳужум учун жавобгар шахсларни жазолашга ваъда берди. Ҳужумдан сўнг Ҳиндистон Покистон билан асосий чегара ўтиш пунктини ёпди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакстат

Хитой – дунёда
ишлаб чиқариш бўйича етакчи


БМТнинг Статистика бўлими маълумотларига кўра, 2023 йилда дунё саноат ишлаб чиқаришининг қарийб учдан бир қисми — аниқроғи 29 фоизи — Хитой ҳиссасига тўғри келган. Бу билан Хитой нафақат саноат гигантига айланган, балки иккинчи ўриндаги АҚШни деярли 12 фоизга ортда қолдирган. Эътиборлиси шундаки, илгарилари саноат соҳасида етакчи бўлган АҚШ 2010 йилдан бошлаб бу позицияни Хитойга бой берган.

2023 йилда Хитойнинг саноат сектори орқали яратилган қўшилган қиймат 4,8 триллион долларга етган ва бу мамлакат иқтисодиётининг 27 фоизини ташкил этган. АҚШда эса бу кўрсаткич анча паст — бор-йўғи 10 фоиздан озгина кўпроқ. Бошқача айтганда, бугунги кунда АҚШ иқтисодиёти саноатга энг кам боғлиқ бўлган етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Бу борада унга фақат Франция яқинроқ.

Хитойдан ташқари яна бир қатор мамлакатлар — Ирландия, Камбоджа, Жанубий Корея, Вьетнам ва Таиландда ҳам саноат иқтисодиётда 25 фоиз ёки ундан ортиқ улушга эга. Лекин саноат ҳажми жиҳатидан бу давлатлар Хитойга ҳеч қайси жиҳатдан яқин эмас.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон ТИВ Кашмирдаги ҳужумдан сўнг Покистон фуқароларидан зудлик билан мамлакатни тарк этишни талаб қилмоқда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистон фуқаролари мамлакатни уч кун ичида тарк этиши кераклигини талаб қилди, деб хабар бермоқда NDTV.…
🇵🇰 🇮🇳Покистон Миллий хавфсизлик кенгаши Кашмирда содир бўлган ҳужумларга жавобан Ҳиндистон томонидан кўрилган чораларга муносабат билдирди

Хусусан, Исломобод Вагаҳ чегара постини ёпмоқда — бу Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ягона чегара ўтиш пункти бўлиб, у орқали чегарани кесиб ўтиш мумкин эди.

Покистон, шунингдек, Ҳиндистонга тегишли барча авиакомпаниялар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди, Исломободдаги ҳинд дипломатлари сонини қисқартирди, Ҳиндистон фуқароларига берилган барча визаларни бекор қилди ҳамда Ҳиндистон билан савдони тўхтатди.

Бундан ташқари, Покистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши “Ҳинд дарёси сувларидан биргаликда фойдаланиш” шартномасидан чиқишини эълон қилган Ҳиндистоннинг Покистонга сув оқимини тўхтатишга бўлган ҳар қандай уринишини “уруш ҳаракати” сифатида кўриб чиқишини маълум қилди.

Покистон расмийларининг баёнотида айтилишича, Ҳиндистоннинг Кашмирдаги ҳужумни Покистон билан боғлашга уринишлари “мантиқ ва далилларга асосланмаган ҳаракат” ҳисобланади, чунки ҳеч қандай “исботланган тергов натижалари ва тасдиқланган далиллар” тақдим этилмаган.

The New York Times нашрига кўра, Ҳиндистон ва Покистон янги қуролли тўқнашув ёқасида турибди ва бу “олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлар” билан таҳдид солмоқда. 2019 йилда ҳам шунга ўхшаш террорчилик ҳужуми икки давлатни уруш ёқасига олиб келган, бироқ ўшанда томонлар бундай қарорни қабул қилмаган эди. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу сафар қуролли зиддият хавфи янада жиддийроқ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди — ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази

24 апрел куни соат 17:22 да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри — Андижон вилояти, Марҳамат туманида. Зилзила эпицентри Тошкентдан 267 км жанубий-шарқда. Магнитудаси — 3 балл.

Зилзиланинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Марҳамат туманида 3 балл, 5 км.
Асака туманида 2 балл, 13 км.
Булоқбоши туманида 2 балл, 20 км.
Шаҳриҳон туманида 2 балл, 22 км.
Қува туманида 2 балл, 22 км.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺 Киевда Россиянинг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинди "Россия Қуролли Кучларининг Киевга уюштирган кенг кўламли ҳужуми қурбонлари хотирасига 25 апрел куни мотам эълон қилинди", — деб хабар берди шаҳар мэри Виталий Кличко.…
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп Россиянинг Киевга уюштирган кенг кўламли ракета ҳужумига муносабат билдирди

"Мен Россиянинг Киевга берган зарбаларидан норозиман. Бу кераксиз ва жуда ноқулай вақтда содир бўлди. Владимир, тўхтанг! Ҳар ҳафта 5 минг аскар ҳалок бўлмоқда. Келинглар, тинчлик битимини тузамиз!"— деб ёзди АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇵🇰 🇮🇳Покистон Миллий хавфсизлик кенгаши Кашмирда содир бўлган ҳужумларга жавобан Ҳиндистон томонидан кўрилган чораларга муносабат билдирди Хусусан, Исломобод Вагаҳ чегара постини ёпмоқда — бу Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ягона чегара ўтиш пункти бўлиб…
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Кашмирдаги террорчилик ҳужумига Покистон махсус хизматларининг алоқадорлигини тасдиқловчи далилларни топди — The Hindustan Times

"Разведка маълумотларига кўра, Ҳиндистонга кўплаб махсус тайёргарликдан ўтган террорчиларни юбориш учун “мувофиқлаштирилган фитна” уюштирилгани аниқланган", дея хабар бермоқда нашр манбалари.

Қайд этилишича, ҳужум қилган беш кишининг шахси аниқланган. Улардан учтаси Покистон фуқаролари, қолган иккитаси эса Жамму ва Кашмир минтақасида яшовчи шахслар эканлиги маълум қилинган.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Нью-Деҳли ҳар бир террорчини ва уларнинг ҳомийларини тинимсиз таъқиб қилишини таъкидлади.

22 апрел куни Ҳиндистонда тақиқланган “Қаршилик фронти” ташкилотига мансуб жангарилар Кашмирда сайёҳлар гуруҳига қарата ўқ узган эди. Турли оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 26 дан 28 кишигача ҳалок бўлган, ўнлаб инсонлар жароҳатланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Путин Россия манфаатларини таъминлаш шарти билан тинчликка эришишни ёқламоқда, бу мажбурий талаб ҳисобланади – Россия президенти матбуот котиби

Дмитрий Песковнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Трампнинг Қрим масаласи муҳокама қилинмаслиги ҳақидаги сўзлари Россиянинг позициясига тўла мос келади;

◾️ Россия Украинадаги вазиятни тартибга солиш жараёнини давом эттиришни мақсад қилган ва Қўшма Штатларнинг воситачилик ҳаралатларини қадрлайди;

◾️ Кремл президент Путиннинг Уиткофф билан навбатдаги учрашувлари қачон бўлишини маълум қилади;

◾️ Путин ва Уиткофф ўртасидаги музокараларининг тафсилотлари улар бўлиб ўтгунга қадар ошкор қилинмайди;

◾️ Кремл Трампнинг “тинчлик режаси” билан боғлиқ ҳар қандай маълумот сизиб чиқишига изоҳ бермайди;

◾️ Москва Лондонда Украина бўйича учрашув иштирокчиларида келишмовчиликлар ва "позицияларни яқинлаштириш билан боғлиқ муаммолар" мавжудлигини кўрмоқда;

◾️ Россия Ғарб тинчликпарвар кучларининг Украинада жойлаштирилишини мутлақо номақбул деб ҳисоблаб, буни жиддий таҳдид сифатида баҳоламоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украина Киев бомбаланаётган бир пайтда ўт очишни тўхтатишга рози бўла олмайди — Франция президенти

"АҚШ президенти Доналд Трампнинг ғазаби бир кишига қаратилиши керак, бу Россия президенти Владимир Путин", — дея қўшимча қилди Эммануел Макрон.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺 Киевда Россиянинг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинди "Россия Қуролли Кучларининг Киевга уюштирган кенг кўламли ҳужуми қурбонлари хотирасига 25 апрел куни мотам эълон қилинди", — деб хабар берди шаҳар мэри Виталий Кличко.…
🇺🇦🇷🇺 Россиянинг Киевга зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етди

Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълум қилди.

Шунингдек, Украина Ички ишлар вазири Игор Клименко Россиянинг кенг кўламли ҳужуми оқибатида жароҳат олганлар сони 90 нафарга етганини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Конституциямизга зид бўлган ҳолатлар келишувларда қайд этилиши мумкин эмас – Украина президенти

Володимир Зеленский бу ҳақда ЖАРга ташрифи чоғида маълум қилди.

Украина етакчисининг бошқа баёнотлари:

◾️ Бугунги ракета ҳужуми Россия Федерациясининг Қўшма Штатларга босими билан боғлиқ;

◾️ Россия кеча биз америкаликлар билан учрашганимизда Лондонда катта жанжал чиқишини кутган эди, аммо бундай бўлмади;

◾️ Лондондаги учрашувдан сўнг янги тинчлик ҳужжати лойиҳаси Трамп маъмуриятига топширилди;

◾️ Ҳозирда биз уруш бошланган даврга қараганда анча кучлимиз;

◾️ Кеча Лондондаги музокараларда асосий масала урушни қандай тўхтатиш бўлди;

◾️ Бугунги ҳужум, шубҳасиз, Россия томонидан амалга оширилган энг кучли ва дахшатли ҳужумлардан биридир;

◾️ Қўшма Штатларнинг фойдали қазилмалар бўйича келишувидан Конституциямизга зид бўлган барча жиҳатларни чиқариб ташладик;

◾️ Ҳозирда биз Вашингтоннинг Россияга нисбатан босимини кўрмаяпмиз, ҳеч қандай янги ва кучли санкциялар жорий қилинмаяпти;

◾️ Барча жиноятларидан сўнг ҳам россиялик террорчилар билан музокаралар олиб боришга тайёрлигимизнинг ўзи бизнинг муросага келганимизни англатади;

◾️ АҚШ хавфсизлик кафолатчиси бўлиши керак;

◾️ Россия Украинага нисбатан оммавий ҳужумларни тўхтатиши шарт. Бир кун келиб украиналикларнинг сабр-тоқати тугайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇵🇰 🇮🇳Покистон Миллий хавфсизлик кенгаши Кашмирда содир бўлган ҳужумларга жавобан Ҳиндистон томонидан кўрилган чораларга муносабат билдирди Хусусан, Исломобод Вагаҳ чегара постини ёпмоқда — бу Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ягона чегара ўтиш пункти бўлиб…
🇵🇰🇮🇳 Покистон Мудофаа вазирлиги Ҳиндистон билан урушга тайёрлигини эълон қилди

"Раҳмат, Моди — сен бизнинг миллатимизни бирлаштирдинг. Урушни хоҳлайсизми? Унда бошланг. Покистон бунга тайёр", дея баёнот берди Покистон Мудофаа вазирлиги Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Қайд этиш жоизки, Покистон ҳам, Ҳиндистон ҳам ядровий қуролга эга давлат ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Франциянинг Нант шаҳридаги мактабда пичоқбозлик натижасида бир ўқувчиси ҳалок бўлди, яна уч нафар ўқувчи жароҳат олди

Ҳужум ҳақида маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Ҳужум қилган шахс шу мактабда ўқийдиган 15 ёшли ўсмир бўлиб, у полиция келгунига қадар ўқитувчилар томонидан қўлга олинган.
Ҳозирча унинг ҳаракатига нима сабаб бўлгани номаълум.

Полиция маълумотига кўра, у илгари ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаган ва ҳужум террорчилик билан боғлиқ эмаслиги тахмин қилинмоқда.

Хабар қилинишича, Франция Ички ишлар вазири ҳамда Таълим вазири Нант шаҳрига йўл олган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇵🇰🇮🇳 Покистон Мудофаа вазирлиги Ҳиндистон билан урушга тайёрлигини эълон қилди "Раҳмат, Моди — сен бизнинг миллатимизни бирлаштирдинг. Урушни хоҳлайсизми? Унда бошланг. Покистон бунга тайёр", дея баёнот берди Покистон Мудофаа вазирлиги Х ижтимоий тармоғидаги…
🇵🇰🇮🇳 Ҳиндистон тез орада Покистон билан тузилган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни бекор қилиши мумкин

Бу ҳақда Покистоннинг Gulistan News нашри хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, Ҳиндистон аллақачон 1960 йилда тузилган Ҳинд дарёси сувидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувнинг амал қилишини тўхтатган ва Покистон билан дипломатик алоқалар даражасини пасайтирганини эълон қилган.

"Бунга сабаб, Ҳиндистон Покистонни 22 апрел куни Кашмирнинг Паҳалгам шаҳрида содир бўлган террорчилик ҳужумига алоқадор деб ҳисобламоқда, ушбу ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлган эди", деб ёзади нашр.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувлар бир неча маротаба имзоланган ва бекор қилинган. Чунки икки давлат ўртасидаги зиддият 1947 йилда улар Буюк Британиядан мустақилликка эришганидан буён давом этиб келмоқда. Сўнгги келишув 2021 йил 25 февралда кучга кирган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп Россиянинг Киевга уюштирган кенг кўламли ракета ҳужумига муносабат билдирди "Мен Россиянинг Киевга берган зарбаларидан норозиман. Бу кераксиз ва жуда ноқулай вақтда содир бўлди. Владимир, тўхтанг! Ҳар ҳафта 5 минг аскар ҳалок бўлмоқда. Келинглар…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трампнинг фикрича, Россия энди Украинага ракета зарбалари бермайди

"Сиз Путинга ҳужумларни тўхтатишни айтдингиз , у сизни гапингизни инобатга олади деб ўйлайсизми?", — дея савол берди журналистлардан бири.

"Менимча, ҳа", — деб жавоб берди АҚШ президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал қилишнинг муайян муддати бор — АҚШ президенти

Бироқ Доналд Трамп аниқ муддатларни айтмади.

"Иккала етакчи ҳам тинчликни хоҳлайди, лекин улар музокара столига ўтиришлари керак. Тинчликка эришиш жараёнининг чўзилаётганидан мамнун эмасман", — деди Трамп Россияга қарши янги санкциялар жорий қилишни режалаштиряпсизми, деган саволга жавобан.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸 Эрон ТИВ раҳбари АҚШ президентининг махсус вакилига Теҳроннинг ядровий дастури бўйича оралиқ келишув тузишни таклиф қилди — Ахios

Нашр манбаларига кўра, Римда бўлиб ўтган маслаҳатлашувларда Аббос Ароқчи Стив Уиткоффга томонлар президент Доналд Трамп томонидан таклиф қилинган 60 кунлик муддат ичида ядровий дастур бўйича якуний келишувга эриша олмаслиги мумкинлигини билдирган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM