Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал АҚШ Молия вазири Скотт Бесcент билан Вашингтонда ўтказилган учрашув якунлари бўйича маълум қилди.
"Украина ва Қўшма Штатлар ўртасида эркин савдо ҳудуди устида иш бошлашга келишиб олдик", — деб ёзди Украина бош вазири.
Шмиганнинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Киев ўртасида фойдали ресурслар бўйича битим юзасидан музокаралар давом этмоқда. Бесcент ушбу ҳужжатни иложи борича тезроқ имзолаш зарурлигини таъкидлади. Энди томонлар бу ҳужжатни “иқтисодий ҳамкорлик бўйича келишув” деб атамоқда.
18 апрел куни АҚШ ва Украина ушбу келишувни якунлаш ниятида меморандум имзолаган эди. Ўша пайтда Доналд Трамп бу келишув 24 апрелгача тузилиши мумкинлигини айтган эди. Денис Шмигал эса 26 апрелгача музокарачи гуруҳлар эришилган тараққиёт ҳақида ҳисобот беришини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Европа давлатлари вакиллари Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп маъмуриятига аннекция қилинган Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олмасликларини маълум қилди", деб хабар бермоқда нашр юқори мартабали европалик расмийга таяниб.
Унинг сўзларига кўра, NATО'нинг Европадаги етакчи давлатлари Вашингтонни Қримни бир томонлама тарзда Россияга тегишли деб тан олишдан қайтаришга ҳаракат қилиши керак.
"Энг ёмон ҳолатда АҚШ Украина ва Россия ўртасида келишувга эриша олмаслиги ва барчаси Киевга босим орқали мажбуран қабул қилдирилиши мумкин. Ана шунда Европа Украина ёки Қўшма Штатлардан бирини танлаши керак бўлади", — дея фикр билдирди Европа Иттифоқининг юқори лавозимли дипломати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Россия Қуролли Кучларининг Киевга уюштирган кенг кўламли ҳужуми қурбонлари хотирасига 25 апрел куни мотам эълон қилинди", — деб хабар берди шаҳар мэри Виталий Кличко.
Украина расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳужум натижасида 9 киши ҳалок бўлган, 80 дан ортиқ одам эса жароҳат олган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хабар қилинишича, Лондон Москвага қарши яна 150 турдаги маҳсулотни етказиб беришни тақиқлади.
"Россияга етказиб берилиши тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига айрим технологиялар, кимёвий моддалар, электроника воситалари, машиналар ва металлар киритилди. Масалан, нефт ва газ конларини қидириш учун мўлжалланган дастурий таъминот ҳам санкциялар қаторига кирди", деб ёзади Politico.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистон фуқаролари мамлакатни уч кун ичида тарк этиши кераклигини талаб қилди, деб хабар бермоқда NDTV.
Қайд этилишича, Ҳиндистон томонидан Покистон фуқароларига берилган амалдаги визаларнинг аксарияти 27 апрел санасидан бошлаб бекор қилинади, тиббий визалар эса 29 апрелдан ўз кучини йўқотади.
"Ҳозир Ҳиндистонда бўлган барча Покистон фуқаролари киритилган ўзгартиришларга биноан мамлакатни тарк этиши шарт. Ҳиндистон фуқароларига Покистонга сафар қилишдан қатъий тарзда тийилиш тавсия этилади. Покистонда бўлиб турган ҳиндистонликлардан эса ушбу мамлакатни тарк этишларини сўраймиз", дейилади Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
22 апрел куни қуролланган шахслар Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда сайёҳларга ҳужум қилган, натижада 28 киши ҳалок бўлган эди. Ҳиндистон Кашмирдаги ҳужум учун жавобгар шахсларни жазолашга ваъда берди. Ҳужумдан сўнг Ҳиндистон Покистон билан асосий чегара ўтиш пунктини ёпди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакстат
Хитой – дунёда
ишлаб чиқариш бўйича етакчи
БМТнинг Статистика бўлими маълумотларига кўра, 2023 йилда дунё саноат ишлаб чиқаришининг қарийб учдан бир қисми — аниқроғи 29 фоизи — Хитой ҳиссасига тўғри келган. Бу билан Хитой нафақат саноат гигантига айланган, балки иккинчи ўриндаги АҚШни деярли 12 фоизга ортда қолдирган. Эътиборлиси шундаки, илгарилари саноат соҳасида етакчи бўлган АҚШ 2010 йилдан бошлаб бу позицияни Хитойга бой берган.
2023 йилда Хитойнинг саноат сектори орқали яратилган қўшилган қиймат 4,8 триллион долларга етган ва бу мамлакат иқтисодиётининг 27 фоизини ташкил этган. АҚШда эса бу кўрсаткич анча паст — бор-йўғи 10 фоиздан озгина кўпроқ. Бошқача айтганда, бугунги кунда АҚШ иқтисодиёти саноатга энг кам боғлиқ бўлган етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Бу борада унга фақат Франция яқинроқ.
Хитойдан ташқари яна бир қатор мамлакатлар — Ирландия, Камбоджа, Жанубий Корея, Вьетнам ва Таиландда ҳам саноат иқтисодиётда 25 фоиз ёки ундан ортиқ улушга эга. Лекин саноат ҳажми жиҳатидан бу давлатлар Хитойга ҳеч қайси жиҳатдан яқин эмас.
🔥 @burchakostida
Хитой – дунёда
ишлаб чиқариш бўйича етакчи
БМТнинг Статистика бўлими маълумотларига кўра, 2023 йилда дунё саноат ишлаб чиқаришининг қарийб учдан бир қисми — аниқроғи 29 фоизи — Хитой ҳиссасига тўғри келган. Бу билан Хитой нафақат саноат гигантига айланган, балки иккинчи ўриндаги АҚШни деярли 12 фоизга ортда қолдирган. Эътиборлиси шундаки, илгарилари саноат соҳасида етакчи бўлган АҚШ 2010 йилдан бошлаб бу позицияни Хитойга бой берган.
2023 йилда Хитойнинг саноат сектори орқали яратилган қўшилган қиймат 4,8 триллион долларга етган ва бу мамлакат иқтисодиётининг 27 фоизини ташкил этган. АҚШда эса бу кўрсаткич анча паст — бор-йўғи 10 фоиздан озгина кўпроқ. Бошқача айтганда, бугунги кунда АҚШ иқтисодиёти саноатга энг кам боғлиқ бўлган етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Бу борада унга фақат Франция яқинроқ.
Хитойдан ташқари яна бир қатор мамлакатлар — Ирландия, Камбоджа, Жанубий Корея, Вьетнам ва Таиландда ҳам саноат иқтисодиётда 25 фоиз ёки ундан ортиқ улушга эга. Лекин саноат ҳажми жиҳатидан бу давлатлар Хитойга ҳеч қайси жиҳатдан яқин эмас.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Хусусан, Исломобод Вагаҳ чегара постини ёпмоқда — бу Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ягона чегара ўтиш пункти бўлиб, у орқали чегарани кесиб ўтиш мумкин эди.
Покистон, шунингдек, Ҳиндистонга тегишли барча авиакомпаниялар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди, Исломободдаги ҳинд дипломатлари сонини қисқартирди, Ҳиндистон фуқароларига берилган барча визаларни бекор қилди ҳамда Ҳиндистон билан савдони тўхтатди.
Бундан ташқари, Покистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши “Ҳинд дарёси сувларидан биргаликда фойдаланиш” шартномасидан чиқишини эълон қилган Ҳиндистоннинг Покистонга сув оқимини тўхтатишга бўлган ҳар қандай уринишини “уруш ҳаракати” сифатида кўриб чиқишини маълум қилди.
Покистон расмийларининг баёнотида айтилишича, Ҳиндистоннинг Кашмирдаги ҳужумни Покистон билан боғлашга уринишлари “мантиқ ва далилларга асосланмаган ҳаракат” ҳисобланади, чунки ҳеч қандай “исботланган тергов натижалари ва тасдиқланган далиллар” тақдим этилмаган.
The New York Times нашрига кўра, Ҳиндистон ва Покистон янги қуролли тўқнашув ёқасида турибди ва бу “олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлар” билан таҳдид солмоқда. 2019 йилда ҳам шунга ўхшаш террорчилик ҳужуми икки давлатни уруш ёқасига олиб келган, бироқ ўшанда томонлар бундай қарорни қабул қилмаган эди. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу сафар қуролли зиддият хавфи янада жиддийроқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24 апрел куни соат 17:22 да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри — Андижон вилояти, Марҳамат туманида. Зилзила эпицентри Тошкентдан 267 км жанубий-шарқда. Магнитудаси — 3 балл.
Зилзиланинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Марҳамат туманида 3 балл, 5 км.
Асака туманида 2 балл, 13 км.
Булоқбоши туманида 2 балл, 20 км.
Шаҳриҳон туманида 2 балл, 22 км.
Қува туманида 2 балл, 22 км.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Мен Россиянинг Киевга берган зарбаларидан норозиман. Бу кераксиз ва жуда ноқулай вақтда содир бўлди. Владимир, тўхтанг! Ҳар ҳафта 5 минг аскар ҳалок бўлмоқда. Келинглар, тинчлик битимини тузамиз!"— деб ёзди АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Разведка маълумотларига кўра, Ҳиндистонга кўплаб махсус тайёргарликдан ўтган террорчиларни юбориш учун “мувофиқлаштирилган фитна” уюштирилгани аниқланган", дея хабар бермоқда нашр манбалари.
Қайд этилишича, ҳужум қилган беш кишининг шахси аниқланган. Улардан учтаси Покистон фуқаролари, қолган иккитаси эса Жамму ва Кашмир минтақасида яшовчи шахслар эканлиги маълум қилинган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Нью-Деҳли ҳар бир террорчини ва уларнинг ҳомийларини тинимсиз таъқиб қилишини таъкидлади.
22 апрел куни Ҳиндистонда тақиқланган “Қаршилик фронти” ташкилотига мансуб жангарилар Кашмирда сайёҳлар гуруҳига қарата ўқ узган эди. Турли оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 26 дан 28 кишигача ҳалок бўлган, ўнлаб инсонлар жароҳатланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дмитрий Песковнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Трампнинг Қрим масаласи муҳокама қилинмаслиги ҳақидаги сўзлари Россиянинг позициясига тўла мос келади;
◾️ Россия Украинадаги вазиятни тартибга солиш жараёнини давом эттиришни мақсад қилган ва Қўшма Штатларнинг воситачилик ҳаралатларини қадрлайди;
◾️ Кремл президент Путиннинг Уиткофф билан навбатдаги учрашувлари қачон бўлишини маълум қилади;
◾️ Путин ва Уиткофф ўртасидаги музокараларининг тафсилотлари улар бўлиб ўтгунга қадар ошкор қилинмайди;
◾️ Кремл Трампнинг “тинчлик режаси” билан боғлиқ ҳар қандай маълумот сизиб чиқишига изоҳ бермайди;
◾️ Москва Лондонда Украина бўйича учрашув иштирокчиларида келишмовчиликлар ва "позицияларни яқинлаштириш билан боғлиқ муаммолар" мавжудлигини кўрмоқда;
◾️ Россия Ғарб тинчликпарвар кучларининг Украинада жойлаштирилишини мутлақо номақбул деб ҳисоблаб, буни жиддий таҳдид сифатида баҳоламоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"АҚШ президенти Доналд Трампнинг ғазаби бир кишига қаратилиши керак, бу Россия президенти Владимир Путин", — дея қўшимча қилди Эммануел Макрон.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълум қилди.
Шунингдек, Украина Ички ишлар вазири Игор Клименко Россиянинг кенг кўламли ҳужуми оқибатида жароҳат олганлар сони 90 нафарга етганини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Володимир Зеленский бу ҳақда ЖАРга ташрифи чоғида маълум қилди.
Украина етакчисининг бошқа баёнотлари:
◾️ Бугунги ракета ҳужуми Россия Федерациясининг Қўшма Штатларга босими билан боғлиқ;
◾️ Россия кеча биз америкаликлар билан учрашганимизда Лондонда катта жанжал чиқишини кутган эди, аммо бундай бўлмади;
◾️ Лондондаги учрашувдан сўнг янги тинчлик ҳужжати лойиҳаси Трамп маъмуриятига топширилди;
◾️ Ҳозирда биз уруш бошланган даврга қараганда анча кучлимиз;
◾️ Кеча Лондондаги музокараларда асосий масала урушни қандай тўхтатиш бўлди;
◾️ Бугунги ҳужум, шубҳасиз, Россия томонидан амалга оширилган энг кучли ва дахшатли ҳужумлардан биридир;
◾️ Қўшма Штатларнинг фойдали қазилмалар бўйича келишувидан Конституциямизга зид бўлган барча жиҳатларни чиқариб ташладик;
◾️ Ҳозирда биз Вашингтоннинг Россияга нисбатан босимини кўрмаяпмиз, ҳеч қандай янги ва кучли санкциялар жорий қилинмаяпти;
◾️ Барча жиноятларидан сўнг ҳам россиялик террорчилар билан музокаралар олиб боришга тайёрлигимизнинг ўзи бизнинг муросага келганимизни англатади;
◾️ АҚШ хавфсизлик кафолатчиси бўлиши керак;
◾️ Россия Украинага нисбатан оммавий ҳужумларни тўхтатиши шарт. Бир кун келиб украиналикларнинг сабр-тоқати тугайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM