This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти бу ҳақда Оқ уйда ўтказилган брифингда маълум қилди.
"Менимча, Россия тайёр, кўпчилик Москва барчасига рози бўлишни хоҳлаётганини айтмоқда. Ўйлашимча, биз Россия билан келишувга эришдик. Энди Зеленский билан келишишимиз керак. Мен Зеленский билан келишиш осонроқ бўлади, деб ўйлагандим. Ҳозирча бу анча қийин кечмоқда. Лекин биз ҳар икки томон билан иш олиб боряпмиз. Умид қиламанки, бунга эришамиз, чунки мен вазиятни тузатишни хоҳлайман. Биласиз, биз жуда кўп маблағ сарфладик, аммо бу ерда гап кўплаб одамларнинг тақдири ҳақида кетяпти", — дея фикр билдирди Трамп.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов маълум қилди.
Хабарлар берилишича, Швейцария ҳукумати томонидан мусодара қилинган жами 131 млн долларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилган. Ҳозиргача Ўзбекистонга қайтарилган 87 млн доллар маблағ соғлиқни сақлаш ва таълимга сарфланмоқда (ҳар бир соҳага 43,5 млн доллардан).
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бу ҳақдаги хабарлар мутлақо ёлғон. Стив Уиткофф ҳам, мен ҳам Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича Украина билан келишув доирасида ҳеч қандай мулоқот қилмадик. Бундай ёлғон маълумотларни тарқатиш журналистик масъулияцизлик", — деб ёзди Марко Рубио Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Рубио Politico нашрида чоп этилган мақолага шу тариқа изоҳ берди. Ушбу хабарда АҚШ Украина бўйича тинчлик келишуви доирасида Россияга энергетикага оид санкцияларни, жумладан “Шимолий оқим – 2” бўйича бекор қилишни таклиф этгани қайд этилган эди.
22 апрел куни Ахios портали ҳам Вашингтон 2014 йилдан бери жорий этилган барча санкцияларни бекор қилишни таклиф этгани ҳақида ёзган. Бундан ташқари, Bild ва Financial Times нашрлари “Шимолий оқим” лойиҳаларини қайта ишга тушириш бўйича муҳокамалар ҳақида хабар берган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вулқон чиқарган кул денгиз сатҳидан 11 км баландликкача етди ва бутун минтақа вулқон куллари қатлами остида қолди. Маҳаллий ҳокимият авиация учун “қизил” хавф даражасини жорий қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Даъво аризасига Нью-Йорк, Аризона, Колорадо, Коннектикут, Делавэр, Иллинойс, Мэн, Миннесота, Невада, Нью-Мексико, Орегон ва Вермонт штатларининг демократ бош прокурорлари қўшилди.
Улар “ноқонуний тарифларга” қарши чиқмоқда ва “президент конституциявий тартибни издан чиқариб, Америка иқтисодиётига тартибсизлик олиб келганини” таъкидлашмоқда. Даъво Нью-Йоркда жойлашган Қўшма Штатлар Халқаро савдо судига топширилди.
2 апрел куни Дональд Трамп АҚШга 185 та давлатдан импорт қилинадиган маҳсулотларга бож тўловлари жорий этилганини эълон қилди. Асосий ставка 10% этиб белгиланди, кўплаб мамлакатлар учун эса бу анча юқори бўлди.
9 апрел куни президент 75 дан ортиқ давлат учун божларни жорий этишни 90 кунга кечиктирди, шу вақт мобайнида улар учун 10% ставка сақланиб қолиши билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг собиқ мудофаа вазири, ҳозирда Хавфсизлик кенгаши котиби вазифасини бажараётган Сергей Шойгунинг таъкидлашича, бундай ҳолатда Украинага NATО'га аъзо давлатларнинг ҳарбийлари жойлаштирилган ҳисобканади, бу эса Россия томонидан норозилик билдирилаётган ҳолатлардан бири бўлган.
"Европадаги оқил сиёсатчилар бундай ссенарий амалга ошиши NATO билан Россия ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувга, кейинчалик эса учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинлигини тушуниб туришибди", — дея такидлади Шойгу.
Россиялик расмий, шунингдек, Украинани" бизнинг тарихий ҳудудимиз" деб атади.
Эслатиб ўтамиз, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Трампнинг “тинчлик режаси”да уруш тўхтатилгандан сўнг Украинага европалик тинчликпарварлар жойлаштирлииш мумкинлиги кўзда тутилган, аммо уларга АҚШ томонидан хавфсизлик кафолатлари берилмайди. Шунинг учун Буюк Британия ва Франция Украинага ўз қўшинларини юборишни истамаяпти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Ушбу ташриф дастуримнинг бир қисмини бекор қиламан ва Жанубий Африка Республикаси президенти билан учрашувдан сўнг дарҳол Украинага қайтаман", — дея маълум қилди Украина президенти.
Зеленский ҳозирда “Катта йигирмалик”ка (G20) раислик қилаётган ЖАР президенти Сирил Рамафосани Украинадаги вазиятдан хабардор қилишини ваъда берди.
Украина президенти ҳужум натижасида Киевда тўққиз киши ҳалок бўлгани ва 80 дан ортиқ киши яраланганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, 24 апрелга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинага 70 та ракета ва 150 та дрон билан зарба берган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал АҚШ Молия вазири Скотт Бесcент билан Вашингтонда ўтказилган учрашув якунлари бўйича маълум қилди.
"Украина ва Қўшма Штатлар ўртасида эркин савдо ҳудуди устида иш бошлашга келишиб олдик", — деб ёзди Украина бош вазири.
Шмиганнинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Киев ўртасида фойдали ресурслар бўйича битим юзасидан музокаралар давом этмоқда. Бесcент ушбу ҳужжатни иложи борича тезроқ имзолаш зарурлигини таъкидлади. Энди томонлар бу ҳужжатни “иқтисодий ҳамкорлик бўйича келишув” деб атамоқда.
18 апрел куни АҚШ ва Украина ушбу келишувни якунлаш ниятида меморандум имзолаган эди. Ўша пайтда Доналд Трамп бу келишув 24 апрелгача тузилиши мумкинлигини айтган эди. Денис Шмигал эса 26 апрелгача музокарачи гуруҳлар эришилган тараққиёт ҳақида ҳисобот беришини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Европа давлатлари вакиллари Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп маъмуриятига аннекция қилинган Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олмасликларини маълум қилди", деб хабар бермоқда нашр юқори мартабали европалик расмийга таяниб.
Унинг сўзларига кўра, NATО'нинг Европадаги етакчи давлатлари Вашингтонни Қримни бир томонлама тарзда Россияга тегишли деб тан олишдан қайтаришга ҳаракат қилиши керак.
"Энг ёмон ҳолатда АҚШ Украина ва Россия ўртасида келишувга эриша олмаслиги ва барчаси Киевга босим орқали мажбуран қабул қилдирилиши мумкин. Ана шунда Европа Украина ёки Қўшма Штатлардан бирини танлаши керак бўлади", — дея фикр билдирди Европа Иттифоқининг юқори лавозимли дипломати.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Россия Қуролли Кучларининг Киевга уюштирган кенг кўламли ҳужуми қурбонлари хотирасига 25 апрел куни мотам эълон қилинди", — деб хабар берди шаҳар мэри Виталий Кличко.
Украина расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳужум натижасида 9 киши ҳалок бўлган, 80 дан ортиқ одам эса жароҳат олган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хабар қилинишича, Лондон Москвага қарши яна 150 турдаги маҳсулотни етказиб беришни тақиқлади.
"Россияга етказиб берилиши тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига айрим технологиялар, кимёвий моддалар, электроника воситалари, машиналар ва металлар киритилди. Масалан, нефт ва газ конларини қидириш учун мўлжалланган дастурий таъминот ҳам санкциялар қаторига кирди", деб ёзади Politico.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистон фуқаролари мамлакатни уч кун ичида тарк этиши кераклигини талаб қилди, деб хабар бермоқда NDTV.
Қайд этилишича, Ҳиндистон томонидан Покистон фуқароларига берилган амалдаги визаларнинг аксарияти 27 апрел санасидан бошлаб бекор қилинади, тиббий визалар эса 29 апрелдан ўз кучини йўқотади.
"Ҳозир Ҳиндистонда бўлган барча Покистон фуқаролари киритилган ўзгартиришларга биноан мамлакатни тарк этиши шарт. Ҳиндистон фуқароларига Покистонга сафар қилишдан қатъий тарзда тийилиш тавсия этилади. Покистонда бўлиб турган ҳиндистонликлардан эса ушбу мамлакатни тарк этишларини сўраймиз", дейилади Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
22 апрел куни қуролланган шахслар Ҳиндистон назоратидаги Кашмирда сайёҳларга ҳужум қилган, натижада 28 киши ҳалок бўлган эди. Ҳиндистон Кашмирдаги ҳужум учун жавобгар шахсларни жазолашга ваъда берди. Ҳужумдан сўнг Ҳиндистон Покистон билан асосий чегара ўтиш пунктини ёпди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM