Бишкекнинг Биринчи май тумани суди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг илтимосига кўра Ўш шаҳридаги “Русский дом” (“Россотрудничество” таркибидаги тузилма) ходимаси Наталя Секеринани 17 июнгача ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда суд матбуот котибига таяниб, “Интерфакс” хабар берди.
Мазкур жиноят иши доирасида Ўш шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати ходими Сергей Лапушкин ҳам ҳибсга олинган. Бундан ташқари, Лапушкин билан бирга яна икки киши қўлга олинган, уларнинг шахси очиқланмаган.
Барча тўрт нафар шахс Қирғизистон Жиноят кодексининг “Ёлланма жангчилик” моддаси бўйича айбланмоқда. Бу модда 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
Суд маълумотига кўра, қўлга олинганлар одамларни Украинадаги урушда қатнашишга ёллаганликда гумон қилинмоқда.
“Медиазона” нашрининг эслатишича, 2023 йилда Қирғизистонда Асқар Қубаничбек уулу исмли шахс Россиянинг Украинага бостириб киришида қатнашганлик иши бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Кейинчалик ҳукм енгиллаштирилиб, унга ҳар ой икки марта ҳуқуқ-тартибот органларига бориб қайд этилиш мажбурияти юклатилган. 2024 йил ёзида Қубаничбек уулу Россияга қочгани ва яна фронтга жўнаб кетгани аниқланганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Владимир вилояти губернатори Александр Авдеев маълум қилди.
"Киржач туманидаги ҳарбий қисм ҳудудида юз берган фавқулодда ҳолат оқибатида ўқ-дорилар ёнган ва омборда снарядлар портлаган. Ҳалок бўлганлар йўқ, бироқ тўрт киши жароҳат олган ва касалхонага юборилган. Тахминан 450 киши эвакуация қилинган", — дея маълум қилди губернатор.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Рим папаси Франсискнинг вафоти муносабати билан ижтимоий тармоқларда таъзиянома чоп этди. Некрологга папанинг Қуддусдаги Йиғи деворида ибодат қилаётгани акс этган сурат ҳам илова қилинганди.
The Jerusalem Post нашри хабарига кўра, таъзия битиги қисқа муддатдан кейин Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларидан ўчириб ташланган. Исроил ТИВ вакили таъзиянома хато туфайли чоп этилганини билдирган.
"Твит ва битиклар хато туфайли чоп этилган. Биз папанинг Исроилга ва Ғазо секторидаги урушга қарши баёнотларига унинг ҳаётлигида жавоб берганмиз ва ўлимидан кейин бундай қилмоқчи эмасмиз", – дея изоҳ берди исроиллик расмий.
Исроил армияси ҲАМАС ҳаракати ҳужумига жавобан 2023 йил 7 октябр куни Ғазо секторига бостириб кирган эди. Рим папаси Франсиск минглаб тинч аҳоли ўлдирилган ва Ғазо сектори буткул вайрон этилган ушбу урушни қоралаб баёнотлар берган. Жумладан, у Исроилнинг Ғазо секторидаги мактабларни бомбалаши оқибатида бегуноҳ болалар нобуд бўлаётганини кескин танқид қилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Телеканал маълумотларига кўра, тинчлик режасини муҳокама қилиш ҳозирча ташқи ишлар вазирлари даражасида эмас, балки юқори лавозимли амалдорлар даражасида давом эттирилади.
Sky News манбаларининг маълум қилишича, музокаралар даражаси пасайтирилганига қарамай, Украинанинг Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига барибир Лондонга боради ва у ерда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лемми билан учрашув ўтказади. АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог эса Франция ва Германия амалдорлари билан учрашади.
Қайд этилишича, олий даражадаги учрашув АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Лондондаги музокараларга боришдан бош тортганидан сўнг бекор қилинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Вазирлик баёнотида қайд этилишича, Буюк Британия, Франция, Германия ва Украина ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашув кечиктирилмоқда. Буюк Британия ТИВ музокаралар ҳануз давом этаётганини, бироқ ҳозирча пастроқ даражада ва оммавий ахборот воситалари учун ёпиқ тарзда олиб борилишини қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.
Хабар қилинишича, Лондонга Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак, мудофаа вазири Рустем Умеров ва ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ташриф буюрган.
"Қандай бўлмасин, тинчликка эришиш йўлида ишлаймиз. Парижда келишилганидек, бугун Британия пойтахтида бўлган америкалик ва европалик ҳамкорларимиз билан учрашамиз. Тинчлик сари йўл осон эмас, аммо Украина ҳар доимгидай тинчлик саъй-ҳаракатларига содиқ. Бугун биз тўлиқ ва шарциз ўт очишни тўхтатиш йўллари ҳақида гаплашамиз. Бу тўлиқ муросага эришиш ва адолатли ҳамда барқарор тинчликка йўл очувчи биринчи қадам", — деб ёзди Ермак Теlegram-каналида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ер силкиниши Туркияга қўшни Греция, Руминия ва Болгарияда ҳам сезилди. Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилгани йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Video
Истанбулдаги 3,9 ва 6,2 магнитудали кетма-кет зилзилалардан сўнг Силиври қирғоқларида яна 4,4 магнитудали зилзила содир бўлгани қайд этилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Қўшма Штатлар Россия ва Украинага тинчлик келишувига эришиш йўли бўйича жуда аниқ таклиф берган ва улар энди бу таклифга розилик билдиришлари зарур. Акс ҳолда, АҚШ бу жараёндан чиқиб кетади", — дея Вэнснинг сўзларидан иқтибос келтирди Bloomberg.
Вице-президентнинг журналистларга берган изоҳида, Украина ҳам, Россия ҳам ўзлари даъво қилаётган айрим ҳудудлардан воз кечишлари кераклигини таъкидлади.
Bloomberg агентлигининг ёзишича, урушнинг ҳозирги фронт чизиғида музлатилиши Украина учун “катта қурбонлик” бўлади, чунки Киев 2014 йилдан буён Россия томонидан босиб олинган шарқий ва жанубий ҳудудлари, жумладан, Қримни қайтариб олишга интилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Ер силкиниши натижасида жабрланганлар ёки вайрон бўлган бинолар ҳақида маълумот берилмади.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ушбу ҳудудда бўлиб турган ўзбекистонликларни осойишталикни сақлашга, расмий манбалар орқали тарқатилаётган маълумотларни кузатиб боришга ҳамда хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Буюк Британияда гендер идентификацияси масалалари бўйича қизғин баҳслар давом этмоқда. Яқинда Буюк Британия Олий суди туғилганида эркак бўлган, аммо ўзини “аёл” деб ҳисобловчи шахсларни ҳуқуқий жиҳатдан “аёл” деб ҳисоблаб бўлмаслиги ҳақида қарор чиқарган эди.
Мамлакат бош вазири Кир Стармер бу масалада “аниқлик киритгани учун” судга миннатдорчилик билдирди.
Даунинг-стрит томонидан тарқатилган баёнотда қайд этилишича, ҳукумат раҳбари эндиликда транс-аёлларни “аёл” сифатида тан олмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Video
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Колумбия округи федерал округ суди Доналд Трамп маъмурияти олдига “Америка Овози”, “Озод Осиё” радиоси ва АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган Яқин Шарққа йўналтирилган эшиттириш корпорацияларини ёпишга уринишларни тўхтатиш талабини илгари сурди", дея хабар беради агентлик.
Судя Ройс Ламбертниг қарорига кўра, Қўшма Штатлар президенти маъмурияти ушбу оммавий ахборот воситаларида ишлаган барча ходимлар ва фрилансерларни лавозимига қайтариш учун “зарур бўлган барча чораларни кўриши” лозим. Шунингдек, янгиликлар ресурслари, радио ва телеешиттиришлар фаолияти тикланиши керак.
"Бу оммавий ахборот воситалари, жумладан “Озод Европа/Озодлик” радиосини молиялаштирадиган Конгресс ижро ҳокимиятига бу ташкилотларни бир томонлама ёпиш ёки улардан молиявий ёрдамни олиб қўйишга рухсат бермайди. Бундан ташқари, президент Доналд Трамп шахсан бундай фармойиш бермаган ва Конгрессдан ҳам буни сўрамаган", —дея қайд этди судя.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
Шу билан бирга, Зеленский Украина ўт очишни тўхтатиш ва келгусида ҳақиқий тинчликка олиб келиши мумкин бўлган ҳеч бир форматни истисно қилмаслигини таъкидлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM