23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Гарвард университети президенти Алан Гарбер ўз баёнотида маълум қилди.
Гарбернинг айтишича, университет федерал ҳукуматнинг “ноқонуний талабларини” бажаришдан бош тортганидан кейин жавоб чораларига дуч келган. Хусусан, Трамп маъмурияти 2,2 миллиард долларлик грант музлатиб қўйишга қарор қилган ва яна бир миллиард долларни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Бундан ташқари, университет президентининг таъкидлашича, Гарвардни солиқ имтиёзларидан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу университетнинг таълим, илмий ва тиббий фаолияти учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
"Гарвард университетини молиялаштиришни музлатиш ноқонуний ва ҳукумат ваколатидан ташқарида, шу сабабли университет судга мурожаат қилишга қарор қилди. Трамп маъмурияти Гарварднинг академик мустақиллигини чеклашга уринмоқда. Бугун биз Америка олий таълимини дунё учун эталонга айлантирган қадриятларни ҳимоя қилмоқдамиз", — деди Гарбер ўз баёнотида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, суд аллақачон Google'ни “онлайн-қидирув соҳасида монополист” деб тан олган.
Эндиликда судда АҚШ ҳукумати ва Google компанияси ўртасида онлайн қидирув бозорида рақобатни қандай тиклаш кераклиги устида баҳс юритилмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги Google олдига бир қатор талаблар қўйган ва агар улар бажарилмаса, компанияни Android операцион тизимига эгалик ҳуқуқини сотишга мажбур қилишни режалаштирмоқда.
Google эса ўзини ҳимоя қилиб, фойдаланувчилар танлови компаниянинг маҳсулоти рақобатчилардан, масалан Microsoft'нинг Bing ёки DuckDuckGo қидирув тизимларидан яхшироқ бўлгани сабабли юз берганини таъкидламоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакдаиқтибос
“Адолатли раҳбарнинг душмани, ўз манфаати учун иш юритувчи амалдорлардир”.
© Махатма Ганди, ҳинд сиёсатчиси.
🔥 @burchakostida
“Адолатли раҳбарнинг душмани, ўз манфаати учун иш юритувчи амалдорлардир”.
© Махатма Ганди, ҳинд сиёсатчиси.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ватикан матбуот хизматининг маълум қилишича, понтифик билан хайрлашиш маросими 23 апрелдан бошлаб Авлиё Пётр соборида бўлиб ўтади. Понтификнинг дафн маросими 26 апрел куни ўтказилади.
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленский дафн маросимида иштирок этишларини билдиришган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса Владимир Путин Рим папасини дафн этиш маросимига бормаслигини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроилнинг Умумий хавфсизлик хизмати (ШАБАК) раҳбари Ронен Бар бош вазир Бинямин Нетаняҳу ундан “шахсий садоқат” ва мамлакатда конституциявий инқироз юзага келган тақдирда Олий судга эмас, балки бевосита ўзига бўйсунишни талаб қилганини маълум қилди.
Март ойи охирида Нетаняҳу Барни лавозимидан бўшатди, бироқ Олий суд уни вақтинча ўз лавозимида қолдиришга қарор қилди. ШАБАК раҳбарининг таъкидлашича, уни айнан бош вазирга шахсий садоқат билдиришдан бош тортгани учун лавозимдан олишмоқчи. Нетаняху Барнинг сўзларини “ёлғон даъволар” деб атади.
Тhe Times of Israel'нинг ёзишича, Олий суд бош вазирдан Барнинг баёнотларига нисбатан расмий изоҳ тақдим этишни сўради. Бундан ташқари, ШАБАК 2023 йил 7 октябр куни ҲАМАС томонидан амалга оширилган ҳужумга имкон яратган ҳукумат хатоларини ҳам тергов қилмоқда. Ронен Бар ШАБАКда ҳужум ҳақида Нетаняҳуга етказилмаган маълумотлар бўлган деган айбловларни рад этди.
Шунингдек, махсус хизмат Нетаняхунинг ишончли одамларининг Қатардаги эҳтимолий алоқаларини тергов қилмоқда.
"Миср ва АҚШ билан бир қаторда, Қатар ҳам ҲАМАС билан билвосита музокараларда иштирок этмоқда. Аммо айни пайтда Қатарга ҲАМАСни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида қаралади", деб ёзмоқда DPA агентлиги.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қуролланган шахслар Ҳиндистоннинг Кашмир штатида сайёҳлар гуруҳига қарата ўт очди, натижада камида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда АFP юқори мартабали сиёсатчига таяниб.
Reuters манбасига кўра, сешанба куни Кашмирдаги сайёҳларга жангарилар томонидан ўқ узилганидан сўнг, камида беш киши ҳалок бўлган, яна саккиз киши яраланган. Агентлик бу ҳодисани деярли бир йил ичидаги энг йирик ҳужум деб атади.
Indian Express хабарига кўра, ҳужум сешанба куни Кашмир жанубидаги Паҳалгам шаҳрида юз берган. Reuters изоҳига кўра, Паҳалгам — ҳар йили ёз мавсумида минглаб сайёҳларни ўзига жалб этадиган гўзал ҳудудда жойлашган бўлиб, сайёҳлар орасида машҳур жой ҳисобланади.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бўлинган Кашмир минтақасида 1989 йилда анти-Ҳиндистон қўзғолони бошланганидан бери жангари гуруҳларнинг зўравонлик ҳаракатлари содир бўлиб туради. Сўнгги йилларда сайёҳларга ҳужумлар кам кузатилган бўлса-да, барибир содир бўлмоқда.
BBC'га кўра, охирги йирик ҳужум ўтган йил июн ойида рўй берган, жангарилар ҳужуми натижасида ҳинду зиёратчиларини ташиётган автобус жарликка қулаб тушиб, 9 киши ҳалок бўлган, 33 киши яраланган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Worldwide Lavyers Association (WОLAS) адвокатлари БААдаги суд-тергов жараёнлари шаффоф ўтгани, суд мустақиллиги ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларига риоя қилинганига шубҳа билдирмоқда.
WОLAS БАА Олий судининг жиноят ишлари бўйича коллегиясидан ўлим ҳукмини бекор қилиб, мазкур ишни сиёсий эмас, юридик мезонларга асосланган ҳолда қайта кўриб чиқишни сўраган.
Ҳуқуқшунослар ишнинг махсус судда кўрилгани, шаффофлик ва етарли даражада юридик ёрдам мавжуд бўлмагани, эҳтимолий қийноқлар орқали олинган иқрорлик, терроризмга қарши курашнинг рамзий белгиси сифатидаги оғир жазо, сиёсий босимлар ва БАА–Исроил муносабатлари илиқлашуви фонида ҳукм чиқарилган бўлиши мумкинлигига эътибор қаратган.
WОLAS Ўзбекистон ҳукуматини фуқароларини ҳимоя қилишда фаолроқ бўлишга, БМТ органларини эса ҳолатни тергов қилишга чақирган. Адвокатлар ушбу мурожаатини Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, БАА адлия ва ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари, Суддан ташқари ёки ўзбошимчалик билан қатл қилиш бўйича махсус маърузачи ҳамда Қийноқлар бўйича махсус маърузачига расман юборган.
"Бу масала Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг БААдаги элчихонаси томонидан доимий диққат марказида турибди. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, жазони енгиллатиш ва ватандошларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур дипломатик ва консуллик чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бундан ташқари, тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва маҳаллий органлар билан мулоқот олиб бориш ишлари ҳам амалга оширилмоқда", – дея муносабат билдирди Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Владимир вилоятининг Киржач туманида портлаш содир бўлди", — дея хабар берди вилоят раҳбари Александр Авдеев.
Бир қатор Теlegram-каналларининг ёзишича, бу ҳудудда жойлашган Россия Мудофаа вазирлиги Бош ракета-артиллерия бошқармаси арсеналига ҳужум қилинган. Баъзи манбаларнинг хабар беришича, ҳужум дронлар ёрдамида амалга оширилган. Маҳаллий аҳоли бир неча портлаш овозларини эшитганликларини айтишган.
Москвадан Киржачга олиб борувчи йўл ёпилган. Хабарлларга кўра, яқин атрофдаги бир нечта аҳоли пунктларида эвакуация эълон қилинган.
ТАСС ахборот агентлиги маълумотига кўра, Киржач тумани ҳудудида фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Дастлабки маълумотларга кўра, Владимир вилоятидаги ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиннинг сабаби хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаганлиги билан боғлиқ", деб хабар берди вазирлик.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Агентликнинг юқори мартабали полиция зобитига таяниб хабар беришича, ҳалок бўлганлар сони камида 24 нафарга етган, ўнлаб инсонлар жароҳатланган.
"Бу бизнинг меҳмонларимизга қилинган ҳужум, ҳақиқий ваҳшийлик. Ушбу террорчилик ҳаракатини содир этганлар ёввойилар, инсонийликдан йироқ махлуқлар, улар фақат нафратга лойиқдир. Уларни қоралаш учун ҳеч бир сўз етарли бўла олмайди", — дея муносабат билдирди минтақа раҳбари Оман Абдуллa.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Нидерландия ҳарбий разведка ва хавфсизлик хизмати ўз ҳисоботида эълон қилди.
"Биз Россия томонидан Европага таҳдид кучайиб бораётганини кўрмоқдамиз, жумладан, Украинага қарши уруш тугаганидан кейин ҳам", – дея таъкидлади разведка хизмати директори Петер Рейсинк.
Унинг сўзларига кўра, гап қўпорувчилик, дезинформация кампаниялари, жосуслик ва киберҳужумлар ҳақида кетмоқда. Рейсинк россиялик хакерларнинг Нидерландиядаги давлат муассасасига уюштирган биринчи ҳужуми қайтарилгани ҳақида ҳисобот берди.
Нидерландия разведкаси раҳбари Европа Иттифоқини мудофаани кучайтиришга чақириб, Россия ҳарбий ишлаб чиқаришни ЕИ ва ҳатто Қўшма Штатлардан анча тез суръатларда ошираётганини таъкидлади.
"Бу биз учун ўзига хос заифлик муҳитини яратади. Ҳозирда уруш ва тинчлик ўртасидаги кулранг зонада яшаяпмиз", – дея разведка хизмати раҳбарининг сўзларига қўшимча қилди Нидерландия Мудофаа вазири Рубен Брекелманс.
Нидерландия разведкаси ҳисоботида маълум қилинишича, Хитой Россиянинг Украинага қарши урушдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлагани ва Тайванга нисбатан тажовузкор позицияси туфайли Европага жиддий таҳдид туғдиришда давом этмоқда. Шунингдек, Пекин инвестисиялар ва жосуслик орқали Ғарб технологияларига, жумладан, мудофаа технологияларига кириш имкониятини қўлга киритишга интилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вазият билан таниш манбаларга кўра, Макрон сўнгги ҳафталарда ушбу сценарийни атрофидаги шахслар билан муҳокама қилган. Бу муҳокамалар фақат маслаҳат характерига эга бўлиб, ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган. Амалдаги тартибга кўра, навбатдаги парламент сайловлари 2029 йилда бўлиши керак.
Манбалардан бирининг айтишича, парламентни кейинги йилгача тарқатмасдан кутиб туриш ва 2026 йилга режалаштирилган маҳаллий сайловлар билан бирга парламент сайловларини ҳам ўтказиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Украинага қарши агрессия жинояти бўйича махсус трибунал лойиҳаси тайёр ва сиёсий маъқуллашни кутмоқда. Уни норасмий равишда “Путин учун трибунал” деб аташади, у Гаагада фаолият юритади. Трибунал Европа Кенгаши асосида тузилиши режалаштирилган бўлса-да, тегишли ҳужжатлар ҳозирча сир сақланмоқда", деб ёзади нашр.
Маълум қилинишича, Владимир Путин Россия президенти бўлиб турган пайтда суд қилинмайди. Бу ҳолат Россия бош вазири Михаил Мишустин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга ҳам тааллуқлидир. Бироқ Махсус трибунал доирасида Россия ва эҳтимол Беларуснинг олий раҳбариятига нисбатан терговлар олиб борилади, бундай ҳолларда дипломатик дахлсизлик (иммунитет) тўсиқ бўлмайди.
"Натижада айблов хулосаси тайёрланиши мумкин, бироқ дахлсизлик бекор қилинмагунча суд айблов қўйиш ёки ҳибсга олиш ордерини чиқаролмайди", — дея аниқлик киритди DW мухбирига трибунални ташкил этиш жараёнига яқин манба.
Унинг сўзларига кўра, ишда Киев томонидан тузилган рўйхат асосида Россиянинг тахминан йигирмага яқин амалдори тилга олинади. Трибунал Украинага қарши тажовуз жиноятини режалаштирган, тайёрлаган, бошлаган ва амалга оширган юқори лавозимли сиёсий ва ҳарбий раҳбарларга эътибор қаратади. Манбанинг қўшимча қилишича, АҚШ президент Доналд Трамп Оқ уйга қайтгач, трибунал жараёнига қўшилмасликка қарор қилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.
Аввалроқ Bloomberg агентлиги АҚШ тинчлик келишуви доирасида Қримни Россияга тегишли деб тан олиш имконини кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди.
Тhe Wall Street Journal маълумотларига кўра эса, бу таклиф АҚШ томонидан 17 апрел куни Парижда бўлиб ўтган музокараларда Европа иттифоқчилари ва Украинага билдирилган.
Нашр манбаларининг айтишича, Лондондаги учрашувда Қўшма Штатларнинг таклифлари Вашингтон томонидан Қримни Россия ҳудуди сифатида расмий тан олишни ва келажакда Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни ўз ичига олади. Бунинг эвазига Москва Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши керак.
Украина президенти маслаҳатчисининг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг таклифларида “Киев рози бўлиши мумкин бўлган жиҳатлар бор, аммо рози бўлмайдиганлари ҳам мавжуд”. Ғарб расмийларидан бири Вашингтоннинг Украина томонига кўрсатаётган босим даражасини “ҳайратланарли” деб атаган.
The Washington Post'нинг ёзишича, Украинанинг иттифоқчилари ҳудудий муросалар эвазига хавфсизлик кафолатлари ва тикланиш дастурларига эришишни умид қилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM