23.5° бурчак остида
30.7K subscribers
14.8K photos
5.71K videos
3 files
1.65K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇯🇵🇺🇿🇷🇺 Япония Ўзбекистон компаниясига қарши чекловлар киритмоқда, у Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам берган

Япония Хитой, Ҳиндистон, БАА, Қозоғистон ва Ўзбекистон компанияларига Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бергани учун санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Ёсимаса Ҳаяси Токиодаги матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

"Бу санкциялар муайян давлатларга қаратилган эмас, балки санкцияларни четлаб ўтишда иштирок этган айрим компанияларга қарши чоралар сифатида кўрилади. Биз ҳозир Россияга қарши янги санкциялар пакети тафсилотларини келишишнинг якуний босқичидамиз ва тез орада расман эълон қилишни режалаштирмоқдамиз", — дея таъкидлади Ҳаяси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 Байден ва Зеленский имзолаган хавфсизлик шартномаси Конгресс томонидан ратификация қилинмайди, шунинг учун агар Трамп президентликка қайта сайланса, уни бекор қилиши мумкин — The Washington Post АҚШ расмийларига таяниб.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇮🇷🇺 10 июн куни Финляндия чегарасини бир эмас, тўртта Россия самолёти бузишга уринган — Финляндия чегара хизмати

Маълумотларга кўра, гап иккита бомбардимон ва иккита қирувчи самолёт ҳақида кетмоқда. Финляндия чегарачиларининг айтишича, самолётлар Финляндия ҳудудига чуқур учиб ўтган максимал масофа 2,5 км.ни ташкил қилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Путин ўт очишни тўхтатиш ва Украина билан музокаралар бошланиши учун зарур шартлар ҳақида маълум қилди

Россия президентининг таъкидлашича, Киев ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже ҳудудларидан бутунлай олиб чиқиб кетиши, шунингдек, НАТОга қўшилиш режаларидан бутунлай воз кечиши ҳақида эълон қилиши керак.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Путин ўт очишни тўхтатиш ва Украина билан музокаралар бошланиши учун зарур шартлар ҳақида маълум қилди Россия президентининг таъкидлашича, Киев ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже ҳудудларидан бутунлай олиб чиқиб кетиши, шунингдек, НАТОга…
🇺🇦🇷🇺 Киев Путиннинг “тинчлик таклифини” рад этди

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Подоляк Россия президентининг можарони ҳал қилиш бўйича янги ташаббусида “ҳақиқий тинчликка эришиш таклифи йўқлигини” маълум қилди.

"Путинда ҳеч қандай тинчлик таклифи ва урушни тугатиш истаги йўқ", — дея таъкидлади Подоляк.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇷 14 июнь куни Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл “Cтратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги” қўшма баёнотни имзолади.

Шунингдек, Hyundai Rotem поездлари хариди, мактабларни жиҳозлар билан таъминлаш, инновацион фармацевтика кластерини яратиш, ЖСТ доирасида ҳамкорлик ва бошқа масалаларга доир 17 та ҳужжат имзоланди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Путин ўт очишни тўхтатиш ва Украина билан музокаралар бошланиши учун зарур шартлар ҳақида маълум қилди Россия президентининг таъкидлашича, Киев ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже ҳудудларидан бутунлай олиб чиқиб кетиши, шунингдек, НАТОга…
🇺🇦🇷🇺 Путиннинг Украина бўйича тинчлик таклифи аввалгиларидан фарқ қилмайдиган ультиматумдир, можарони музлатилган ҳолда қолдириб бўлмайди — Украина президенти Володимир Зеленский.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇨🇳🇷🇺 Украина президенти Володимир Зеленский Хитой раҳбари Си Жинпин унга Россияга қурол етказмасликка ваъда берганини айтди

Зеленский бу АҚШ президенти Жо Байден билан Италияда G7 саммити доирасидаги матбуот анжуманида ҳақда маълум қилди.

"Мен Хитой етакчиси билан телефонда гаплашдим. У Россияга қурол сотмаслигини айтди. Кўрамиз. У менга сўз берди", — деди Украина президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇲🇧🇾🇦🇿 Беларус Озарбойжонга 2018 йилдан 2022 йилгача қурол етказиб бергани сабабли Арманистон КХШТдан чиқишини эълон қилди — Politico

КХШТга Арманистон ҳам, Беларус ҳам аъзо ҳисобланади. Озарбойжон 1999 йилда ушбу ташкилотдан чиққан.

2022 йилда Боку Тоғли Қорабоғ учун уруш бошлади, натижада минтақа Озарбойжон назоратига қайтарилди. КХШТ низомига кўра, Минск Ереванга ёрдам бериши керак эди, лекин Беларус Бокуни ҳарбий жиҳозлар билан таъминлади. Шунингдек, Озарбойжонга артиллерия тизимларини модернизация қилишда ёрдам берди.

Politico маълумотларига кўра, Беларус ва Озарбойжон вакиллари 2018 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда Гроза-С зенит-ракета комплексларини етказиб бериш бўйича келишувга эришган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Путин ўт очишни тўхтатиш ва Украина билан музокаралар бошланиши учун зарур шартлар ҳақида маълум қилди Россия президентининг таъкидлашича, Киев ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже ҳудудларидан бутунлай олиб чиқиб кетиши, шунингдек, НАТОга…
🇺🇦🇷🇺 НАТО бош котиби Путиннинг Украина бўйича таклифини “тинчлик учун ҳаракат” деб ҳисобламаслигини айтди

Столтенбергнинг фикрича, Путиннинг таклифини қабул қилиш Россиянинг ҳарбий мақсадларига эришишини англатади.

"Алянс давлатлари Киевга ҳарбий ёрдам беришда давом этади" — дея қўшимча қилди НАТО бош котиби.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 G7 давлатлари Россия Украинага 486 миллиард доллар товон тўлаши кераклигини айтди

Бу ҳақда G7 мамлакатларининг қўшма баёнотида айтилади.

Ушбу миқдор Жаҳон банкининг уруш таъсирини баҳолаш бовйича ҳисоб-китобларга асосланган.

Тўлов амалга оширилмаган тақдирда ва Кремл Украинадаги тажовузкорлигини тўхтатмагунча, Россия активлари музлатилган ҳолатда қолади. Бундан ташқари, G7 мамлакатлари жорий йил охиригача Киевга Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромадлардан тўланадиган 50 миллиард доллар миқдорида кредит ажратидҳ режасини тасдиқлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇭🇺🇦🇷🇺 Украина президенти Володимир Зеленский эртага бошланадиган Тинчлик саммитида иштирок этиш учун Швейцарияга келди

Анжуманда 100 та делегация – 92 давлат ва 8 халқаро ташкилот вакиллари иштирок этади. Саммит қатнашчилари Украинанинг можарога барҳам бериш режасини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Путин ўт очишни тўхтатиш ва Украина билан музокаралар бошланиши учун зарур шартлар ҳақида маълум қилди Россия президентининг таъкидлашича, Киев ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже ҳудудларидан бутунлай олиб чиқиб кетиши, шунингдек, НАТОга…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Путиннинг Украина учун тинчлик шартларини белгилашга ҳаққи йўқ — АҚШ Мудофаа вазири

Ллойд Остиннинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Украина можароси "асосий босқич"га киргани сабабли Киевга қурол етказиб бериш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириши керак.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Путин ўт очишни тўхтатиш ва Украина билан музокаралар бошланиши учун зарур шартлар ҳақида маълум қилди Россия президентининг таъкидлашича, Киев ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже ҳудудларидан бутунлай олиб чиқиб кетиши, шунингдек, НАТОга…
🇷🇺🇺🇦 Президент Владимир Путин томонидан Украина билан музокаралар учун эълон қилинган шартлар ультиматум эмас, тинчлик ташаббусидир — Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷🇺🇦🇷🇺🇰🇵 КХДР Россияга 5 миллион дона снаряд етказиб берган

Бу ҳақда Жанубий Корея Мудофаа вазири Шин Вон Сик маълум қилди.

Сеул Шимолий Кореядан Россияга 5 миллионга яқин артиллерия снарядларини олиб ўтиш мумкин бўлган камида 10 минг та юк контейнерини аниқлаган. Москвага, шунингдек, ўнлаб баллистик ракеталар етказиб берилган.

Бунинг эвазига Россия Федерацияси Шимолий Кореяга жосуслик сунъий йўлдошларини жойлаштириш, танклар ва самолётларни замонавийлаштириш учун технологиялар топширган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яман ҳусийлари Адан кўрфазида Украинанинг “Verbena” кемасига иккита ракета билан ҳужум қилди

Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги хабар берди.

Хабар берилишича, кема шикастланган, бортда ёнғин бошланган, денгизчилардан бири оғир яраланган.

Украинага тегишли кема Палау байроғини остида сузаётган бўлган. Кема ёғоч ва қурилиш материалларини Малайзиядан Италияга олиб бораётган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Путин ўт очишни тўхтатиш ва Украина билан музокаралар бошланиши учун зарур шартлар ҳақида маълум қилди Россия президентининг таъкидлашича, Киев ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже ҳудудларидан бутунлай олиб чиқиб кетиши, шунингдек, НАТОга…
🇷🇺🇺🇦 Володимир Зеленскийнинг легитим эмаслиги, музокаларни бошлашимиз учун тўсиқ бўлолмайди — Россия президентининг матбуот котиби

Дмитрий Песков, шунингдек, Владимир Путин томонидан айтилган таклифлар учун якуний муддат йўқлигини билдирди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇺🇦 Украина Ғарб давлатлари томонидан етказиб берилган қуроллардан қандай фойдаланишни ўзи ҳал қилиши керак — Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇲🇩🇺🇦 Европа Иттифоқи давлатларининг вакиллари 25 июндан Молдова ва Украинани ЕИга қабул қилиш бўйича музокараларни бошлашга келишиб олдилар, дея хабар берди Бельгиянинг Европа Иттифоқи Кенгаши раислиги.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇿🇦 Жанубий Африка Миллий Ассамблеяси мамлакатнинг амалдаги президенти Кирил Рамафосани лавозимига қайта сайлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM