23.5° бурчак остида
30.6K subscribers
13.5K photos
5.33K videos
3 files
1.65K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇦🇲🇧🇾 Беларусда Лукашенко президент бўлар экан, мен ҳам, Арманистоннинг бошқа расмийлари ҳам у ерга ташриф буюрмайди — Арманистон бош вазири Никол Пашинян

Пашинян шунингдек, Лукашенко Арманистондан кечирим сўрамаса, ёки КХШТни тарк этмаса, Ереваннинг ташкилотга нисбатан муносабати ўзгармаслигини қўшимча қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Арманистон ҳукумати Минскдаги элчисини маслаҳатлашув учун Ереванга чақириб олган.

🔥 @burchaktostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Оқ уй: G7 аъзолари Россия активларидан фойдаланиш бўйича жуда катта муваффақиятга эришдилар, пайшанба куни келишув амалга оширлишига умид бор – ОАВ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир қатор Европа давлатларининг ташқи ишлар вазирлари Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелга Россияга қарши санкциялар пакети доирасида россиялик дипломатларнинг Иттифоқ мамлакатларида ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш илтимоси билан мурожаат қилди, деб ёзади Politico, юборилган мактубдан иқтибос келтирган ҳолда.

Нашрнинг таъкидлашича, бу масала юзасидан Чехия, Дания, Полша, Руминия, Нидерландия ва Болтиқбўйи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Боррелга мурожаат қилишган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 НАТО Бош котиби Столтенберг F-16 учун украиналик учувчилар ёз охиригача тайёр бўлишини тасдиқламади

У шунингдек, НАТО Россия ҳудудида иттифоқ қуроллари, жумладан, F-16 қуролларидан фойдаланишни эскалация деб ҳисобламаслигини қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇷🇺 АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам санкциялар рўйхатининг Россия тегишли қисмини сезиларли даражада янгилади

Хусусан, Россиянинг йирик суғурта компанияси "Ингосстрах" ҳозирда санкциялар остида. Бунгача Ғарбнинг йирик юрисдикциялари томонидан компанияга қарши ҳеч қандай санкция қўлланилмаган эди.

Шунингдек, тадбиркор Иван Таврин, "Инсайт" инвестиция гуруҳи асосчиси Авет Миракян, "S8 Capital" эгаси Армен Саркисян ҳам чекловлар остида қолди, уларнинг компаниялари хорижий ўйинчиларнинг Россия бозоридан чиқиши жараёнида фаол харидор бўлган.

Бундан ташқари, рўйхатга "Астра" IT компаниясининг ҳаммуаллифи Денис Фролов ҳам киритилган. Санкциялар Danone компаниясининг Россиядаги активларини давлат бошқарувига топширгандан кейин бошқарган Яқуб Закриевга ҳам тегишли (у ўтган йилнинг ноябр ойидан бери Америка SDN List рўйхатида).

Маълумотларга кўра, Буюк Британия Россияга қарши санкциялар рўйхатига 40 дан ортиқ янги бандларни қўшган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇹 Литва Сейми (парламенти) ўрта мактабни тугатган йигитларни тўққиз ойлик мажбурий ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 Ғарб давлатлари Украинага F-16 қирувчи самолётларини шу йил ёзда топширишни мақсад қилган — Пентагон.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇴🇺🇦 Норвегия Украинага ҳаво мудофаасини кучайтириш учун 240 миллион евро ажратади

Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди.

Хабарда айтилишича, Норвегия Германия, Дания ва Нидерландия билан биргаликда Украинага Patriot тизими учун қўшимча 100 та ракета сотиб олишни молиялаштиради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇲🇧🇾 Беларусда Лукашенко президент бўлар экан, мен ҳам, Арманистоннинг бошқа расмийлари ҳам у ерга ташриф буюрмайди — Арманистон бош вазири Никол Пашинян Пашинян шунингдек, Лукашенко Арманистондан кечирим сўрамаса, ёки КХШТни тарк этмаса, Ереваннинг ташкилотга…
🇧🇾🇦🇲 Агар кимдир ташқи душман қиёфаси билан эътиборни ички муаммолардан чалғитишга қарор қилган бўлса, демак бу хато позиция — Беларус ТИВ

Минск Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Беларус ва Лукашенко ҳақидаги баёнотига шундай муносабат билдирди.

"Арманистон раҳбариятини ташқи ўйинчилар қанчалик гиж-гижламасин, Ереван билан муносабатларни ёмонлаштириш ниятида эмасмиз", дейилган Беларус Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Россиянинг музлатилган активлари АҚШнинг Украинага кредитлари учун ишлатилади

Бу ҳақда Қўшма Штатлар Молия вазири Жанет Йеллен Тhe New York Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз Украинага керакли миқдорда молиялаштиришга имкон берадиган кредит таклиф қиламиз. Кредит Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромаддан фойдаланган ҳолда тўланади. Ушбу кредит маблағлари Украинани ўзини ҳимоя қилиш ва мамлакатни қайта қуриш учун зарур бўлган ресурслар билан таъминлайди. Бу таклифимиз Украинани узоқ муддат давомида қўллаб-қувватлаш истагимизни қатъийлигини билдиради ва Россия учун керакли ишора ҳисобланади. Таклиф ички ва халқаро қонунларга мос келади. Шунингдек, келажакда ҳамкорларимиз билан ушбу активлар бўйича қўшимча чоралар кўришни истисно этмайди", — дея тушунтирди Йеллен.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇹🇼 Хитойнинг 3 та энг қудратли эсминецлари Тайван қирғоқлари яқинида машғулотлар ўтказиш учун жўнаб кетди

Ушбу эсминцларда кемага қарши қанотли ракеталарни, гипертовушли кемаларга қарши баллистик ракеталарни ва сув ости кемаларига қарши қанотли ракеталарни учиришга қодир бўлган жами 336 вертикал учириш қурилмалари мавжуд.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россия Федерацияси ўзининг энг сўнгги русумдаги С-500 ҳаво мудофаа тизимларини босиб Қримда жойлаштирди — Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇩🇪🇷🇺 Германия Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялар пакети бўйича музокараларга тўсқинлик қилмоқда — Stuttgarter Zeitung

Нашрнинг ёзишича, Берлин янги санкциялар пакети лойиҳасидан компаниялар филиаллари санкцияларни бузганликлари учун жавобгарликка тортилиши ҳақидаги қоидани олиб ташлашни ёки уни айрим товарларга нисбатан чекловлар билан алмаштиришни талаб қилмоқда.

Германия, шунингдек, Россиянинг СПСФ молиявий тизимидан фойдаланиш бўйича чекловларни юмшатишни хоҳлайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 Байден ва Зеленский АҚШ ва Украина ўртасида 10 йиллик хавфсизлик шартномасини имзолади — Reuters

Агентликнинг хабар беришича, Киев, шунингдек, Токио билан ҳам шундай шартнома имзолади.

Эндиликда Украина G7 нинг барча давлатлари билан хавфсизлик шартнoмасига эга ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇨🇺🇻🇪 AP: Россия Кариб денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказади   Россия ҳарбий кемалари ва самолётлари ҳарбий машғулотлар учун Кариб денгизига йўл олди ва яқин кунларда у ерга етиб келиши мумкин, дея хабар бермоқда Associated Press АҚШ расмийларига таяниб.…
🇺🇸🇷🇺🇨🇺 Қўшма Штатлар Куба соҳиллари яқинига USS Helena сув ости кемасини юборди — АҚШ Жанубий қўмондонлиги

Баёнотга кўра, сув ости кемаси Associated Press'нинг даъво қилишича, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг сув ости кемаси Россия кемаларининг Кубага ташрифига жавобан жойлашув ўрнини ўзгартирган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇷🇫🇷🇺🇦 Аргентина Франция билан Буюк Британия эмбаргоси ​​туфайли фойдаланишдан чиқарилган бешта Super Etendard самолётини Украинага топшириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Тахминларга кўра, Франция Аргентина самолётларини таъмирлаб, уларни Украинага топшириши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇺🇦 Байден ва Зеленский АҚШ ва Украина ўртасида 10 йиллик хавфсизлик шартномасини имзолади — Reuters Агентликнинг хабар беришича, Киев, шунингдек, Токио билан ҳам шундай шартнома имзолади. Эндиликда Украина G7 нинг барча давлатлари билан хавфсизлик шартнoмасига…
🇺🇸🇺🇦 АҚШ ва Украина ўртасида имзоланган хавфсизлик шартномаси ўн йил давомида амал қилади — Reuters

Келишувга кўра, Қўшма Штатлар Украина армиясини тайёрлашда давом этиши, ҳарбий саноат соҳасида ҳамкорликни кучайтириши ва разведка маълумотлари алмашинувини кенгайтириши керак.

Ҳужжат, шунингдек, Украинага ҳужум уюштирилиши ёки бундай ҳужум таҳдиди юзага келган тақдирда, Киев ва Вашингтон вакиллари 24 соат ичида шошилинч йиғилиш ўтказиб, АҚШдан мумкин бўлган ёрдамни муҳокама қилишини кафолатлайди.

Шу билан бирга, келишув Қўшма Штатлар томонидан Украинани ҳимоя қилиш учун Америка армиясидан фойдаланиш мажбуриятларини ўз ичига олмайди. Шунингдек, шартномада Вашингтоннинг Киев олдидаги молиявий мажбуриятларини ҳам назарда тутилмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Ростов вилоятида 14 июнга ўтар кечаси 70 та дрон йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Вазирликнинг хабар беришича, шунингдек, Қримда битта, Волгоград вилоятида иккита, Воронеж ва Курск вилоятларида олтита, Белгород вилоятида иккита дрон уриб туширилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Исроил шимолида Ҳизбуллоҳ томонидан ўққа тутилиши натижасида юзага келган ёнғинлар давом этмоқда — маҳаллий ОАВ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM