23.5° бурчак остида
30.7K subscribers
14.8K photos
5.71K videos
3 files
1.65K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇨🇭🇺🇦🇷🇺 Швейцарияда бўлиб ўтаётган Украина бўйича тинчлик саммити якуний ҳужжати лойиҳасида Киевнинг Запороже АЭС устидан назорат ўрнатиши, Азов ва Қора денгиз бўйлаб тижорий юкларни эркин ташишнинг муҳим аҳамияти, маҳбусларни озод қилишга чақириш ҳақидаги бандлар бор, деб ёзади Reuters.

Лойиҳада, шунингдек, ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди тижорат кемалари, фуқаролик портлари ва порт инфратузилмасига ҳужумларга йўл қўймаслик қайд этилган. Шу билан бирга, мамлакатлар ҳар қандай давлатнинг, шу жумладан Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ёки мустақиллигига қарши ҳарбий йўл билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатишдан тийилишга чақиради.

Швейцариядаги йиғилиш иштирокчилари Украинадаги вазиятни тартибга солиш учун можаронинг барча томонлари ўртасида мулоқот зарур, деб ҳисобламоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори жанубидаги ҳужумда “тактик танаффус” эълон қилди

Ғазо секторига етказиб берилаётган инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатлар доирасида ҳамда БМТ ва халқаро ташкилотлар билан қўшимча муҳокамалардан сўнг шанба кунидан бошлаб гуманитар мақсадларда “ҳарбий фаолиятнинг маҳаллийлаштирилган тактик танаффуси” эълон қилинди, дейилади ЦАХАЛ баёнотида.

Қайд этилишича, танаффус ҳар куни маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 19:00 гача “кейинги хабарномага қадар” амал қилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 CNN: Байден ва Трамп дебат ўтказишга келишиб олди

Дебат давомида АҚШ президентлигига номзодларга ўз сайловолди штаблари аъзолари билан мулоқот қилиш, уларга қоралама ва тайёрланган эслатмалардан фойдаланиш тақиқланади. Уларга фақатгина бир шиша сув, блокнот ва ручка берилади.

Дебат 27 июнь куни CNN студиясида, томошабинларсиз бўлиб ўтади. Трамп ва Байден битта подиумда туришади, уларнинг ўрни танга отиш орқали аниқланади. Фақат сўзлаётган номзоднинг микрофони ёниқ бўлади. Дебатнинг давомийлиги 90 дақиқани ташкил этиши режалаштирилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Ростовда олти нафар судланувчи тергов изоляторидаги камерадаги панжарани бузиб, изоляторнинг икки нафар xодимини гаровга олди — ОАВ

Маълумотларга кўра, жиноятчилар орасида террорчилик айби билан судланган бир неча киши бор. Жиноятчилар ўзларининг ИШИДга алоқадор эканликларини эълон қилишган. Ҳозирда улар билан музокаралар олиб борилмоқда. Тезкор бўлим бошлиғи ва тергов изолятори навбатчилик хизмати кичик инспектори гаровда сақланмоқда.

Ростов вилоятидаги 1-сонли тергов изоляторида асирларнинг гаровга олиниши муносабати билан Россия Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг барча ходимлари шай ҳолатга келтирилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇭🇺🇦🇷🇺 Швейцариядаги Украина тинчлик саммити иштирокчиларининг баёнотларидан иқтибослар:

◾️ АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис: Путин музокалар учун ўз шартларини эълон қилди. Бироқ бу музокарага эмас, таслим бўлишга чақириқ ҳисобланади.

◾️Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен: Можарони музлатиш муаммонинг ечими эмас.

◾️ Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел: Украина ва Россия ўртасидаги тинчлик томонлар ўртасида мулоқотни талаб қилади, аммо у қачон бошланишини Киев ҳал қилади.

◾️Саудия Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд: Украина ва Россия Федерацияси тинчликка эришиш учун муроса қилишлари керак;

◾️Гана президенти Нана Акуфо-Аддо: Россия бозорларни беқарорлаштириб, бутун Африка қитъасида озиқ-овқат тақчиллиги ва нархларнинг ошишига сабаб бўлмоқда.

◾️Полша Президенти Анжей Дуда: Беларус Украинадаги можарода Россия томонида қатнашмоқда.

◾️ Германия канцлери Олаф Шолц: Украинадаги тинчликка Россияни жалб қилмасдан эришиб бўлмайди. Аммо Москва ўз урушини давом эттирмоқда. Россия урушни бугун ёки исталган вақтда тугатиши мумкин.

◾️Чили Президенти Габриел Борич: Исроилнинг Ғазо секторидаги хатти-ҳаракатларини Россия Федерациясининг Украинадаги ҳаракатлари билан таққослаш мумкин.

Финляндия президенти Александр Стубб: Хитойни Россия президенти Владимир Путинга Украина урушини тугатиш учун таъсир ўтказишга чақираман.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Ростовда олти нафар судланувчи тергов изоляторидаги камерадаги панжарани бузиб, изоляторнинг икки нафар xодимини гаровга олди — ОАВ Маълумотларга кўра, жиноятчилар орасида террорчилик айби билан судланган бир неча киши бор. Жиноятчилар ўзларининг ИШИДга…
🇷🇺 Дастлабки маълумотларга кўра, тергов изоляторида одамларни гаровга олган жиноятчилар автомашина, қурол-яроғ ва изолятордан чиқиб кетиш имкониятини талаб қилмоқда.

Жиноятчилар уларнинг талаблари бажарилган ҳолатда гаровга олинганларни озод қилишга тайёр эканликларини маълум қилган.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, айни дамда тергов изолятори томон Россия махсус кучлари йўл олган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 Доналд Трамп Украинани молиялаштиришни тўхтатишга ваъда берди

Собиқ президент бу ҳақда Детройтда ўз тарафдорлари билан учрашувда маълум қилди.

"Зеленский, эҳтимол, барча сиёсатчилар орасида энг буюк савдогаридир. У ҳар сафар АҚШга келганида уни 60 миллиард доллар билан тарк этади. Кейин Зеленский ватанига қайтади ва Украинага яна 60 миллиард долларни керак эканлиги ҳақида эълон қилади. Мен янги муддатга президент этиб сайлансам, биринчи навбатда ушбу масала билан шуғулланаман", — дея таъкидлади Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Ростовда олти нафар судланувчи тергов изоляторидаги камерадаги панжарани бузиб, изоляторнинг икки нафар xодимини гаровга олди — ОАВ Маълумотларга кўра, жиноятчилар орасида террорчилик айби билан судланган бир неча киши бор. Жиноятчилар ўзларининг ИШИДга…
🇷🇺 “Интерфакс” агентлигининг Федерал Жазони ижро этиш хизмати матбуот хизматига таяниб хабар беришича, Ростовдаги тергов изоляторида гаровга олинганлар озод қилинган, жиноятчилар эса йўқ қилинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇸🇷🇺 Май ойида Россиядан Европага газ импорти икки йил ичида биринчи марта АҚШдан етказиб берилаётган газ ҳажмидан ошиб кетди — Financial Times

ISIC таҳлил компанияси маълумотларига кўра, ўтган ойда Россия томонидан газ етказиб бериш Европа Иттифоқига, шунингдек, Буюк Британия, Швейцария, Сербия, Босния ва Герцеговина ва Шимолий Македонияга етказиб берилаётган умумий ҳажмнинг 15 фоизини ташкил қилган.

Қўшма Штатлардан суюлтирилган газ етказиб беришнинг улуши 14 фоизни ташкил этди, бу 2022 йил августидан бери энг паст кўрсаткичдир.

Ўсиш, асосан, Америка экспорт объектларидан бирининг ишдан чиқиши туфайли Россия томонидан суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажмининг ошиши билан боғлиқ. Россия, шунингдек, июн ойидаги режалаштирилган таъмирлаш ишларидан олдин Туркия орқали кўпроқ газ жўнатган.

Газетанинг эслатишича, 2022 йил сентябрь ойида Қўшма Штатлар Европага газ етказиб бериш бўйича Россиядан ўзиб кетган ва 2023 йилдан бери бу бозорнинг бешдан бир қисмини эгаллаб турибди. 

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇺🇦 Франциядаги парламент сайловларида ўта ўнг кучлар ғалаба қозонса ёки ҳукуматга бошчилик қилса, бу Украинадаги вазиятни мураккаблаштириши мумкин — Тhe Sunday Times

Марин Ле Пен ўзининг “Миллий бирлик” партияси парламент сайловларида ғалаба қозонса Эммануэл Макроннинг 2027 йилгача бўлган президентлик ваколатларига қарши чиқмаслигига ваъда берган. Францияда президент миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишини белгилайди. 

"Бошқа томондан, парламентда “Миллий бирлик” партиясининг кучли овози Киевга ҳарбий ёрдамни молиялаштиришни, шунингдек, Украинани урушдан кейинги қайта тиклаш ва мамлакатнинг Европа Иттифоқига қабул қилинишини мураккаблаштириши мумкин", — деб ёзади нашр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇨🇭🇺🇦🇷🇺 Швейцарияда бўлиб ўтаётган Украина бўйича тинчлик саммити якуний ҳужжати лойиҳасида Киевнинг Запороже АЭС устидан назорат ўрнатиши, Азов ва Қора денгиз бўйлаб тижорий юкларни эркин ташишнинг муҳим аҳамияти, маҳбусларни озод қилишга чақириш ҳақидаги…
🇨🇭🇺🇦🇷🇺 Швейцариядаги Украина бўйича тинчлик саммитининг якуний декларациясини имзолашни 92 та иштирокчи давлатдан 80 таси маъқуллади

ОАВ хабарларига кўра, саммитда қатнашган Глобал Жанубнинг асосий давлатлари декларацияни имзолашдан бош тортган. Булар Саудия Арабистони, Таиланд, Ҳиндистон, Мексика, Жанубий Африка, Бразилия ва БАА.

Шу билан бирга, декларация Венгрия, Словакия, Сербия, Аргентина, Туркия ва Грузия томонидан имзоланди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Гамбургда бир киши Евро-2024 доирасидаги Полша – Нидерландия футбол ўйини олдидан одамларга болға ва Молотов коктейли билан ҳужум қилди

У футбол мухлислари ва полициячиларга ҳужум қилган. Полиция уни бўйсундириш учун қалампир газидан фойдаланган, ҳужум қилган шахс хавфли ҳаракатларни давом эттирганидан кейин полициячилар унга огоҳлантирувчи ўқ узишган. Хабар берилишича, эркак оёғидан оғир яраланган ва ҳозирда касалхонага ётқизилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇺🇿 Берлин Тошкент билан Германиядаги афғонистонлик қочқинларни Ўзбекистон орқали ўз ватанларига қайтариш имкониятларини муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Москва БМТ Низоми асосида тинчликка тайёрлигини билдирса, Россия тинчликка қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисмига айланади — Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇭🇺🇦🇷🇺 Агар Москва ҳудудий яхлитлигмизни ҳурмат қилса, Украина эртагаёқ Россия билан музокараларни бошлашга тайёр — Володимир Зеленский
 
Украина президенти бу ҳақда Швейцариядаги тинчлик саммитининг якуний матбуот анжуманида маълум қилди.
 
"Россиянинг Украина бўйича навбатдаги тинчлик саммитида иштирок этиши уларнинг тинчликка эришишни хоҳлашларини ва урушни тугатишга тайёрликларини англатади", — дея қўшимча қилди Зеленский.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси 18-26 ёшли эркакларни ҳарбий хизматга автоматик равишда рўйхатдан ўтказишни назарда тутувчи мудофаа қонунини қабул қилди

Гарчи бу қонун ярим асрдан кўпроқ вақт давомида кучга кирмаган бўлсада, эндиликда Қўшма Штатларнинг барча эркак фуқаролари 18 ёшга тўлганларида хизмат учун рўйхатдан ўтишлари шарт. Рўйхатдан ўтмаслик жиноий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва кўплаб ҳуқуқий муаммоларни келтириб чиқаради.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина Россия билан музокара олиб бориши кераклигини тушунади, лекин бунинг учун ультиматум тилидан фойдаланилишга йўл қўймайди — Украина Ташқи ишлар вазири

Дмитрий Кулебанинг қўшимча қилишича, Путиннинг ультиматуми саммитда ҳеч қандай қизиқишни келтириб чиқармади, чунки бу оддий мақсад - саммит арафасида қандайдир пиар-тўлқинини яратиш учун қилинганини ҳамма тушунади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇨🇭🇺🇦🇷🇺 Агар Москва ҳудудий яхлитлигмизни ҳурмат қилса, Украина эртагаёқ Россия билан музокараларни бошлашга тайёр — Володимир Зеленский   Украина президенти бу ҳақда Швейцариядаги тинчлик саммитининг якуний матбуот анжуманида маълум қилди.   "Россиянинг…
🇨🇭🇺🇦🇨🇳🇷🇺 Хитой Россияга иқтисодий ва сиёсий таъсир кўрсатади, шу билан бирга, Украинага ёрдам бериши мумкин — Украина президенти

Володимир Зеленский, шунингдек, Украина Хитойни ҳеч қачон "душман" деб атамаганини таъкидлади.

"Биз Хитойга нисбатан яхши муносабатда бўламиз, давлатингизнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини доимо ҳурмат қиламиз. Биз халқингизни, қадриятларингиз ва танловларингизни ҳурмат қиламиз. Мен Хитой ҳам шундай қилишини истардим. Биз фақат Хитой Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилишини хоҳладик",
– деди Зеленский Швейцариядаги матбуот анжуманида хитойлик журналистнинг саволларига жавоб берар экан.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Қўшма Штатлар маъмурияти Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадларни Украина эҳтиёжлари учун ишлатилишини "ўғирлик" деб ҳисобламайди — АҚШ Молия вазири Жанет Йеллен.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM