23.5° бурчак остида
33.3K subscribers
27.2K photos
10.5K videos
3 files
1.85K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
🇺🇦🇷🇺Украина дронлари Ростов вилоятига ҳужум қилди. Таганрог портида танкер ва ёқилғи омборлари ёниб кетди – "Meduza"

Таганрог портида Украина дронларининг зарбаси натижасида танкер, ёқилғи омборлари ҳамда маъмурий бино ёниб кетди.

Бу ҳақда Ростов вилояти раҳбари Юрий Слюсар маълум қилди. Унинг маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида жабр кўрганлар йўқ.

Ўз навбатида, Таганрог мэри Светлана Камбулова портда кема тўхташ жойидаги юк ортиш инфратузилмаси ва маъмурий бино шикастланганини айтди.

Ёнғин бартараф этилди, деб ёзди Камбулова "Макс" мессенжерида. Унинг хабар қилишича, нефт тўкилиши ҳолати юз бермаган. Порт яқинида дрон бўлакларининг хусусий уйга тушиши натижасида бир эркак ва бир аёл жароҳат олган.

Дронлар, шунингдек, Ростов вилоятининг Армавир шаҳридаги "Южная нефтяная компания"га тегишли нефт базасига ҳам зарбалар берган. Натижада ёнғин келиб чиққан. Жабрланганлар йўқ, деб хабар бермоқда Армавир маъмурияти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷🇸🇬Трамп Эрон билан келишув масаласида сабрли – Пит Ҳегсет

АҚШ Президенти Теҳрон билан келишувга эришиш масаласида сабр-тоқат кўрсатишга тайёр.

Бу ҳақда Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет Сингапурда бўлиб ўтаётган "Шангри-Ла" халқаро хавфсизлик форумида маълум қилди.

"Доналд Трамп ушбу тарихий саъй-ҳаракатларни амалга оширишда қанчалик сабр-тоқатли эканлигини алоҳида таъкидлашимни истади", — дейди Ҳегсет.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 АҚШ маъмурияти Трампнинг портрети туширилган 250 долларлик банкнотни муомалага чиқармоқчи — The Washington Post Манбаларнинг таъкидлашича, бунинг учун Оқ уй миллий валютани чоп этишга масъул бўлган идорага босим ўтказмоқда. Агар ушбу режа амалга ошса…
🇺🇸Трампнинг сурати барибир долларда пайдо бўлади — АҚШ Молия вазирлиги раҳбари Скотт Бессент

"Шундай қилиб, 150 йиллик юбилейга Калвин Кулидж (АҚШнинг 30-президенти) тасвири туширилган танга чиқарилган эди. Бизда президент Трамп тасвири туширилган шундай танга бўлади, шунингдек, Вакиллар палатасида Трамп суратини 250 долларлик банкнотага жойлаштириш тўғрисида қонун лойиҳаси мавжуд", – дея таъкидлади Бессент.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Оқ уй "ўзга сайёраликлар" харитаси бўлган сайтни ишга туширди, бу ерда ноқонуний мигрантлар шундай номланган – ОАВ

Саҳифада "Махфий материаллар" сериали мусиқаси остида АҚШ расмийлари ўнлаб йиллар давомида "орамизда яшаган ва биз билан мулоқотда бўлган ўзга сайёраликлар" ҳақидаги ҳақиқатни яшириб келгани даъво қилинади.

"Булар яшил одамчалар эмас. Булар тун қоронғулигида мамлакатимизга бостириб кирган миллионлаб ноқонуний мигрантлардир", — дейилади сайтдаги баёнотда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺Украина дронлари Ростов вилоятига ҳужум қилди. Таганрог портида танкер ва ёқилғи омборлари ёниб кетди – "Meduza" Таганрог портида Украина дронларининг зарбаси натижасида танкер, ёқилғи омборлари ҳамда маъмурий бино ёниб кетди. Бу ҳақда Ростов вилояти…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺Таганрогга берилган зарба натижасида Россиянинг иккита Ту-142 самолёти ва "Искандер" мажмуаси йўқ қилинди – Украина Қуролли Кучлари

Украина дронлари Таганрогдаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилиб, иккита Ту-142 самолёти ва "Искандер" ракета мажмуасини йўқ қилди, деб баёнот бермоқда УҚК дрон тизимлари кучлари қўмондони Роберт Бровди.

Россия томони аэродромга қилинган ҳужум ҳақида хабар бермади.

Ростов вилояти раҳбари Юрий Слюсар Киев дронлари зарбаси натижасида портда танкер ва ёқилғи омборлари ёниб кетганини, хусусий уйга дрон тушиши оқибатида эса икки киши жароҳатланганини маълум қилган эди. Таганрог мэри Светлана Камбулованинг аниқлик киритишича, портда "юк ортиш инфратузилмаси ва маъмурий бино шикастланган".

Шу билан бирга, Украинанинг "Exilenova+" OSINT-лойиҳаси ҳужум пайтида портлаш овозлари шаҳарнинг деярли барча туманларида эшитилганини ёзди. Ушбу ҳужум фонида Таганрог ҳукумати Украина Қуролли Кучларининг ҳужумларидан кейин 27 май куни жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини кенгайтирди, дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺Таганрогга берилган зарба натижасида Россиянинг иккита Ту-142 самолёти ва "Искандер" мажмуаси йўқ қилинди – Украина Қуролли Кучлари Украина дронлари Таганрогдаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилиб, иккита Ту-142 самолёти ва "Искандер" ракета мажмуасини йўқ…
🇷🇺🇺🇦 Aннексия қилинган Қримдаги нефт терминалига зарба берилди – УҚК

Украина Қуролли Кучлари Таганрог порти ва ҳарбий аэродромига уюштирилган зарбадан ташқари, Россия томонидан аннексия қилинган Қримнинг Феодосия шаҳридаги денгиз нефт терминалига ҳам ҳужум қилди, деб хабар бермоқда УКҚ дрон тизимлари кучлари қўмондони Роберт Бровди.

"Крым.Реалии" лойиҳаси Феодосиядаги нефт базасидан бир неча километрга тутун етгани акс этган фотосуратни эълон қилди.

"Крымский ветер" мониторинг гуруҳи сунъий йўлдошдан олинган суратларга таяниб хабар беришича, ёнаётган хомашё базаси яқинида нефт сизиб чиқиши кузатилмоқда. Эҳтимол, қувурнинг бир қисми ёки қайта ҳайдаш станцияси шикастланган, дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇪🇮🇷БАА Эронга яширинча зарбалар бермоқда — WSJ The Wall Street Journal газетаси манбаларига кўра, БАА апрел ойи бошида Эроннинг Лаван оролидаги нефтни қайта ишлаш заводига зарбалар йўллаган. Бу воқеа АҚШ президенти Доналд Трамп ўт очишни тўхтатиш ҳақида…
🇦🇪🇮🇷🇮🇱🇺🇸БАА Яқин Шарқдаги можаро пайтида Эронга яширинча ўнлаб зарбалар берди — WSJ

Нашрнинг маълумотларига кўра, ҳужумлар АҚШ ва Исроил билан мувофиқлаштирилган ҳамда сулҳ эълон қилинганидан кейин ҳам давом этган.

WSJ'нинг талқинига кўра, Эрон томонидан БАА ҳудудига берилган оммавий зарбалар бунга сабаб бўлган. Нашрнинг ёзишича, Амирликлар Саудия Арабистонига қараганда анча қатъий позицияни эгаллаб, дипломатия ўрнига куч ишлатиш орқали жавоб қайтаришга қарор қилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇪🇮🇷БАА Эронга яширинча зарбалар бермоқда — WSJ The Wall Street Journal газетаси манбаларига кўра, БАА апрел ойи бошида Эроннинг Лаван оролидаги нефтни қайта ишлаш заводига зарбалар йўллаган. Бу воқеа АҚШ президенти Доналд Трамп ўт очишни тўхтатиш ҳақида…
🇺🇸🇮🇷Трамп разведка билан ўтказилган йиғилишдан кейин ҳам Эрон бўйича якуний қарорга келмади — The New York Times

"Президент Трамп Теҳрон билан бўлиши мумкин бўлган келишувга бағишланган икки соатлик учрашувни ҳеч қандай қарор қабул қилмасдан тарк этди... Ваҳоланки, у ижтимоий тармоқларда Оқ уйнинг тезкор бошқарув марказидаги учрашув давомида якуний қарор қабул қилиш ниятида эканлигини даъво қилган эди", — деб ёзади газета АҚШ администрациясининг юқори мартабали вакилига таяниб.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱🇷🇺 Полша бош вазири NATO давлатларини Медведевнинг "европаликлар учун тинч уйқу тугагани" ҳақидаги сўзларига жиддий қарашга чақирди

Куни кеча Россиянинг собиқ президенти, ҳозирда Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган Дмитрий Медведев Х тармоғида Европа Иттифоқи давлатлари расмийлари "Россия билан бир томонлама урушга киришгани" ва европаликлар "буни тушунишлари кераклиги" ҳақида ёзган эди. Ўша куннинг ўзида Медведев яна бир пост эълон қилиб, Европа фуқаролари "энди тинч ухлай олмасликларини" таъкидлади.

"Россия томонидан провокациялар борган сари кўпаймоқда. Кеча Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев Евроиттифоқ фуқароларининг тинч уйқуси тугаганини айтди. NATO'даги барчa ниҳоят бу фактлар ва сўзларни жиддий қабул қилишни бошлаши керак", — дея бунга муносабат билдирди Полша бош вазири Доналд Туск.

Шу билан бирга, Туск Полша, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Руминиядаги дронлар билан боғлиқ ҳодисаларни эслатиб ўтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇫🇷 Германия ва Франция ядровий тийиб туриш соҳасида янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш бўйича режалаштирилган музокараларни бошлади — Der Spiegel.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇸🇬🇨🇳 Пентагон раҳбари Хитойнинг ҳарбий салоҳиятини шиддат билан ошираётгани "асосли хавотир" уйғотаётганини билдирди

​Пит Ҳегсет Вашингтоннинг Осиёдаги иттифоқчиларидан Хитой тахдидига қарши туриш учун янада фаолроқ ҳаракат қилишни талаб қилди.

​Сингапурдаги Shangri-La Dialogue форумида сўзга чиққан Пентагон раҳбари АҚШ ўзининг осиёлик ҳамкорларидан мудофаа харажатларини ЯИМнинг 3,5 фоизигача оширишини ҳамда ўз хавфсизлиги учун кўпроқ масъулиятни ўз зиммаларига олишини кутаётганини айтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇨🇳🇷🇺 Эрон Хитой ва Россия кемаларини Ҳўрмуз бўғози орқали транзитда имтиёзли шароитлар билан таъминлайди

Бу ҳақда Эрон парламенти Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси раҳбари Иброҳим Азизий “РИА Новости” агентлигига маълум қилди.

"Биз учун стратегик аҳамиятга эга бўлган ҳамда ўта муҳим ҳамкор давлатлар, жумладан, Хитой ва Россия Ҳормуз бўғози билан боғлиқ масалаларда махсус режим ва қулай шароитлардан фойдаланишда давом этади", — деди Азизий.

Унинг таъкидлашича, Москва ва Пекин ҳар доим Теҳронни қўллаб-қувватлаган, улар энг қийин дамларда ҳам Эрон ёнида бўлиб келган. Шу сабабли Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташиш ва транзитни ташкил этишда ҳар икки давлатга алоҳида эътибор қаратилади. Эронлик депутат бу қоида ҳам савдо кемаларига, ҳам нефт танкерларига тегишли эканини билдирди.

"Ҳўрмуз бўғози бизнинг ҳудудий сувларимиз ва географиямизнинг бир қисмидир. Шунинг учун Эрон бу ерда ўзи зарур деб ҳисоблаган ҳар қандай қарорни қабул қилиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким бу ҳуқуқимизни шубҳа остига қўя олмайди", — дея қўшимча қилди Иброҳим Азизий.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇳🇵🇸🇮🇱 БМТ Исроилни можаролар вақтида жинсий зўравонлик қўллаганлар “қора рўйхати”га киритди БМТ Бош котибининг можаролар билан боғлиқ жинсий зўравонлик ҳақидаги йиллик ҳисоботи одатда расмий эълон қилинишидан олдин тегишли давлатларга тақдим этилади. Ўтган…
🇺🇳🇷🇺🇮🇱 Россия ҳам можаро зоналаридаги жинсий зўравонлик учун БМТнинг “қора рўйхати”га киритилди

Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроилни можаро зоналарида жинсий зўравонлик содир этишда гумон қилинаётган давлатларнинг “қора рўйхати”га киритгани хабар берилган эди.

Associated Press нашрининг ёзишича, 35 саҳифалик ҳисобот дунё бўйлаб можароларда жинсий зўравонлик содир этганликда ёки унга масъул бўлганликда гумон қилинаётган ўндан ортиқ мамлакатдаги 77 та ҳукумат ва нодавлат томонларни “қора рўйхат”га киритади. Унда айтилишича, ҳолатлар сони 2024 йилга нисбатан 2025 йилда кескин ошган.

Ҳисоботда Исроил ҳамда Россия қуролли ва хавфсизлик кучлари томонидан содир этилган даҳшатли зўравонликлар тавсифи ўрин олган.

Рўйхатга киритилиш санкциялар каби муайян жазо чораларини автоматик равишда келтириб чиқармаса-да, оммавий равишда номини ошкор қилиш ва қоралаш тегишли давлатларнинг обрў-эътиборига жиддий зарар етказиши мумкин. Шунингдек, рўйхатга қайта-қайта киритилган давлатлар БМТнинг тинчликпарварлик операцияларидан четлаштирилади.

БМТ бош котибининг можаролардаги жинсий зўравонлик бўйича махсус вакили Прамила Паттеннинг сўзларига кўра, БМТ томонидан глобал миқёсда тасдиқланган можаро билан боғлиқ жинсий зўравонлик ҳолатлари аввалги йилга нисбатан 2025 йилда 100 фоиздан кўпроққа ошган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷Туркиянинг Мармарис шаҳри яқинида 110 нафар йўловчиси бўлган кема чўкиб кетди — IHA агентлиги

Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари бошқа кемаларга соғ-саломат эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқ, дейилади агентлик хабарида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇦🇲🇪🇺 Россия Арманистон ЕИ билан яқинлашаётгани сабабли ўзининг Еревандаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақиртириб олди

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Москва Россиянинг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркинга маслаҳатлашувлар учун ватанига қайтишни буюрган, бунга Ереваннинг ЕИ билан яқинлашиш борасидаги қадамлари сабаб бўлган. Россия буни бир неча бор зиддиятли вазият деб кўрсатган эди, зеро Ереван муқобил иқтисодий иттифоқ ҳисобланган ЕОИИ (Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи) аъзоси.

Бир кун аввал Қозоғистонда бўлиб ўтган ЕОИИга аъзо давлатларнинг олий даражадаги учрашувида давлат етакчилари жамоавий баёнот беришди. Унга кўра, Арманистон ўз келажагини қайси иттифоқда кўраётганини имкон қадар тезроқ аниқлаб олиши ва бу референдум форматида бўлиши лозим.

"Агар Арманистон ЕИ стандартларига ўтишни бошласа, у билан барча иқтисодий интеграцияни тўхтатишимиз керак бўлади", — дея муносабат билдирди Россия президенти.

Путин, шунингдек, Арманистон учун темирйўл ва энергия тарифлари оширилиши, арман фуқаролари Россияда ишлаш учун патент олишига тўғри келишидан огоҳлантирди.

Айни пайтда Россия бозорида арман маҳсулотларига тақиқлар кучаймоқда. РФ бу қўшнисига божсиз газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трампнинг соғлиғи “аъло даражада”, бироқ у озиши керак

Бу ҳақда Оқ уй томонидан эълон қилинган АҚШ президенти шифокори Шон Барбабелланинг хулосасида айтилади.

Тиббий хулосага кўра, Трамп “АҚШ Қуролли кучлари бош қўмондони ва давлат раҳбари вазифаларини тўлиқ бажаришга қодир”. Шифокор унинг юрак, ўпка, асаб тизими ва умумий жисмоний ҳолати яхши эканини, шунингдек, когнитив ва жисмоний кўрсаткичлари юқори даражада эканини қайд этган.

Шифокор президентга профилактика мақсадида жисмоний фаолликни ошириш ва вазн камайтиришни тавсия қилган. Маълумотларга кўра, Доналд Трамп сўнгги бир йилда 101,6 килограммдан 108 килограммгача семирган. Унинг бўйи 191 сантиметрни ташкил этади. Шифокор унга парҳезга риоя қилиш ва паст дозали аспирин қабул қилишни ҳам тавсия қилган.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Трампнинг қўлида кўринган кўкаришлар турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Тиббий ҳисоботда айтилишича, кўрик давомида унинг қўл устки қисмида кўкариш ва енгил тирнаш ҳолати аниқланган. Бунга эҳтимолий сабаб сифатида тез-тез қўл сиқиш ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун аспирин қабул қилиниши кўрсатилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 Париждаги бизнес эгалари Европа Чемпионлар лигаси финалидан кейинги эҳтимолий тартибсизликлар хавфи туфайли тўсиқлар қурмоқда

Бугун Парижнинг “ПСЖ” футбол клуби Лондоннинг “Арсенал” клубига қарши ўйин ўтказади. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Гарчи финал ўйини Будапештда бўлиб ўтса ҳам, Франция пойтахтидаги муассасаларнинг витриналари панжаралар, тахталар ва зирҳли ойналар билан ёпилмоқда.

Ўйин натижасидан қатъи назар тартибсизликлар бўлиши кутилмоқда. Бир йил аввал Европа Чемпионлар лигаси финалида “ПСЖ”нинг “Интер” устидан қозонган ғалабасидан кейин мухлислар пойтахтнинг Елисей майдони ва шаҳар марказида оммавий тартибсизликлар ва вайронагарчиликлар уюштиришган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦 Россия томонидан аннекcия қилинган Севастополда ёнилғи сотувига чекловлар киритилди Ҳудуднинг Москва томонидан тайинланган губернатори Михаил Развожаевнинг маълум қилишича, юзага келган “логистик муаммолар” туфайли юзага келувчи эҳтимолий тақчиллик ва…
🇺🇦🇷🇺 Қримда бензин тақчиллиги кузатилмоқда, ёнилғи қуйиш шохобчаларида улкан навбатлар юзага келди

Россия томонидан аннексия қилинган ярим оролда Украина дронларининг асосий таъминот йўналишларидан бири — Ростов-Донни Симферопол билан боғлайдиган “Новороссия” трассасига берган зарбалари сабабли бензин тақчиллиги кузатилмоқда.

Айни пайтда Қримда кунига киши бошига кўпи билан 20 литр бензин сотиб олиш мумкин, бироқ кўплаб ёнилғи қуйиш шохобчаларида у умуман йўқ.

Қрим раҳбари Сергей Аксёнов аҳолидан бензинни ғамлаб қўймасликни ва шахсий транспорт воситаларидан имкон қадар фойдаланмасликни сўради. Ўтган йилнинг декабр ойида Аксёнов ёқилғи тақчиллигига йўл қўймасликка ваъда берган эди.

Бундан ташқари, Запорижжя вилоятининг Россия томонидан аннексия қилинган қисми раҳбари Евгений Балицкий ҳайдовчилардан “ўта зарур ҳолат бўлмаса, сафарларни чеклашни” сўради. Херсон вилоятининг аннексия қилинган қисмида эса Қримга олиб борувчи трасса орқали ҳаракатланиш 21 майдан бери чекланган. Фақатгина ҳарбий юклар, ёқилғи, дори-дармон ва тез бузиладиган маҳсулотларни ташийдиган транспорт воситалари бундан мустасно.

“Новороссия” трассаси Қримга ёнилғи етказиб беришнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Бензин, шунингдек, Керч бўғози орқали паромлар ёрдамида ҳам ташилади, бироқ ўтиш жойининг ишлаши об-ҳаво шароитларига боғлиқ. Хавфсизлик нуқтаи назаридан Қрим кўприги орқали ёнилғи ташилмайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM