23.5° бурчак остида
33.6K subscribers
27K photos
10.5K videos
3 files
1.85K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
23.5° бурчак остида
SpaceX ракетаси парвозини стартга ярим дақиқадан кам вақт қолганда бекор қилди Янги Starship V3 ракетаси Техасдаги космодромдан старт олиб, Ер шарининг ярмини қамраб олувчи траектория бўйлаб синов суборбитал парвозини амалга ошириши керак эди. Стартгача 30…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 SpaceX иккинчи уринишда тарихдаги энг йирик Starship V3 ракетасининг синов парвозини муваффақиятли амалга оширди

Техас штатидаги космодромдан амалга оширилган учиш жараёнининг тўғридан-тўғри трансляцияси 23 майга ўтар кечаси Илон Маскка тегишли бўлган Х ижтимоий тармоғида узатилди.

Баландлиги қарийб 124 метр ва тортиш кучи таҳминан 8 минг тонна бўлган ракета икки қисмдан иборат. Узунлиги тахминан 70 метр бўлган Super Heavy тезлатгичи ва  50 метрлик Starship асосий қисмидан ташкил топган.

Парвоз мобайнида айрим носозликлар ҳам кузатилди — ракета вертикал ҳолатга келишга муваффақ бўлган ва коинотда тахминан бир соат давомида ҳаракатланди, аммо, бу вақтга келиб унинг олтита двигателидан бири ишламай қолди. Шундан сўнг, Starship V3 Ҳинд океанига бошқариладиган қўнишни амалга оширди.

Бундай ракета тизимининг илк синовлари 2023 йил апрел ойида бўлиб ўтган ва муваффақиятсизлик билан якунланган эди, парвоздан бир неча дақиқа ўтиб ракета портлаб кетганди.

V2 прототипи билан боғлиқ қатор муваффақиятсизликлардан кейин SpaceX техник муаммолар туфайли 22 майга ўтар кечаси V3 ракетасини учириш бўйича биринчи уринишни ҳам бекор қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Роналду дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчиси бўлди — Forbes

Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду сўнгги 12 ой ичида дунё спортчилари орасида энг кўп даромад олган спортчига айлпади, дея хабар бермоқда нашр.

Роналду “Ал-Наср” билан тузган шартномаси орқали 235 миллион доллар, турли реклама шартномаларидан эса, яна 65 миллион доллар ишлаб топди. Шу тариқа унинг умумий даромади 300 миллион долларга етди. Бу натижа америкалик боксчи Флойд Мейвезернинг 2015 йилдаги рекордига тенглашди.

Иккинчи ўринни мексикалик боксчи Саул Алварес эгаллади. Унинг даромади – 170 миллион долларни (160+10) ташкил этди.

Учинчи ўрин эса, “Интер Майами” ҳужумчиси Лионел Мессига насиб этди. Аргентиналик футболчининг умумий даромади – 140 миллион доллар (70+70) бўлди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Green Card олишни истаган хорижликлар эндиликда аризани АҚШда эмас, балки ўз давлатида туриб топшириши керак бўлади

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати янги сиёсатга оид меморандум эълон қилиб, иммиграцион мақомни ўзгартиришни истаган шахслар аризани Давлат департаменти расмий сайти орқали хориждан туриб топшириши лозимлигини билдирди.

Қўшма Штатлар Ички хавфсизлик департаментига кўра, мамлакатда вақтинча бўлиб турган ва доимий яшаш ҳуқуқини олишни истаган хорижликлар ўз ватанига қайтиши керак бўлади.

"Бу сиёсат иммиграция тизимининг қонун билан белгиланган тартибда ишлашини таъминлайди ва турли бўшлиқлардан фойдаланишни рағбатлантирмайди. Янги тартиб ресурсларни бошқа иммиграция ишларига йўналтириш имконини беришини", дейилади департамент баёнотида.

Бироқ мигрантлар ва қочқинларга ёрдам кўрсатувчи HIAS ташкилоти ушбу қарорни танқид қилди. Ташкилотга кўра, янги сиёсат одам савдоси қурбонлари ҳамда зўравонликдан қочган болаларни хавфли мамлакатларига қайтишга мажбур қилиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦Путин Россиянинг Украина билан урушдаги йўқотишлари ва қурбонлари "беҳуда эмас" деб ҳисоблади

Бу ҳақда у "Қаҳрамонлар вақти" (Время героев) дастурининг биринчи босқич битирувчилари билан учрашувда маълум қилди.

"Бизнинг барча йўқотишларимиз, қурбонларимиз беҳуда эмас. Бирорта ҳам беҳуда берилган қурбон йўқ", — деди Владимир Путин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦Старобелскдаги ётоқхонага берилган зарба оқибатида ўзини мустақил деб эълон қилган Луганскда 10 киши ҳалок бўлди – Владимир Путин

Россия президентининг сўзларига кўра, яна 11 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Путин Украина дронларининг ушбу ҳужуми "тасодифий бўлмаганини» айтди".

"У учта тўлқинда амалга оширилди — айни бир жойга 16 та дрон келиб урилди. Тафсилотларни текширамиз, хулосалар чиқарилади. Лекин ким билан тўқнашаётганимиз, кимга қарши ва нима учун курашаётганимиз бизга яна бир бор аён бўлмоқда. Бу неонацизмнинг айнан ўзгинасидир", — деди Путин "Қаҳрамонлар вақти" дастурининг биринчи босқич битирувчилари билан учрашувда.

Шунингдек, Путин Мудофаа вазирлигига Старобелскга берилган зарбага жавоб қайтариш бўйича таклифлар тайёрлашни топширди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺🇺🇦Старобелскдаги ётоқхонага берилган зарба оқибатида ўзини мустақил деб эълон қилган Луганскда 10 киши ҳалок бўлди – Владимир Путин Россия президентининг сўзларига кўра, яна 11 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Путин Украина дронларининг ушбу ҳужуми…
🇺🇦🇷🇺Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Старобелскдаги болалар жойлашган ётоқхонага зарба берилганини рад этди

"Украина Қуролли Кучлари халқаро гуманитар ҳуқуқ меъёрларига, уруш қонунлари ва урф-одатларига қатъий риоя қилган ҳолда, фақат ҳарбий инфратузилма ҳамда ҳарбий мақсадларда қўлланилаётган объектларгагина зарба беради.

Хусусан, 2026 йил 22 майга ўтар кечаси Россиянинг бир қатор ҳарбий объектлари, жумладан, нефтни қайта ишлаш заводи, ўқ-дори омборлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, бошқарув пунктлари ва рақибнинг жонли кучлари нишонга олинди. Улар орасида Старобелск шаҳри яқинидаги “Рубикон” бўлинмасининг штабларидан бири ҳам бор", — дейилади баёнотда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇧🇾Трамп Беларус раҳбариятига қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди — АҚШ Федерал реестри сайтидаги ҳужжат

Ҳужжатда айтилишича, Беларус расмийлари айрим вакилларининг ҳаракатлари Қўшма Штатлар миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига "фавқулодда хавф" туғдиришда давом этяпти.

Гап кичик Жорж Буш даврида жорий этилган ва 2021 йилда Байден маъмурияти томонидан кенгайтирилган санкциялар тўғрисидаги фармон ҳақида кетмоқда, дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺🇺🇦Венгрия Халқаро жиноий суддан чиқиш фикридан қайтди ва Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига қўйилган тақиқни тиклади

Ҳукумат Халқаро жиноий суддан чиқиш тўғрисидаги аризасини қайтариб олмоқда, деб эълон қилди Венгрия бош вазири Петер Мадьяр.

У, шунингдек, Венгрия Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришни тақиқлашини маълум қилди. Киевдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига қўйилган тақиқ Виктор Орбан ҳукумати томонидан 2023 йил апрел ойида фавқулодда чоралар пакети доирасида жорий этилган эди.

Euractiv нашрининг ёзишича, ушбу тақиқ мамлакатда ҳукумат алмашгани билан боғлиқ процессуал хато туфайли 2026 йил 14 майда ўз кучини йўқотган эди. Венгрия Қишлоқ хўжалиги вазири Саболч Бона 21 май куни расмийлар Украина импорти маҳаллий фермерларнинг "яшаб қолишига таҳдид солишига" йўл қўймаслигини маълум қилганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦АҚШ сенаторлари Пентагонни Украина ва Болтиқбўйи мамлакатларига 600 миллион долларлик ёрдам ажратишни тезлаштиришга чақирди — AP

Агентлик хабарига кўра, гап Украина учун 400 миллион доллар ҳамда Эстония, Латвия ва Литванинг мудофаа дастурлари учун яна 200 миллион доллар ажратиш ҳақида кетмоқда. Бу маблағлар Конресс томонидан ўтган йили тасдиқланганди, бироқ уларни тақсимлаш шу вақтгача кечиктириб келинган.

Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетга йўлланган мактубда сенаторлар Украина "АҚШнинг давомли қўллаб-қувватлашига лойиқ" эканлигини таъкидлашган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺Украина дронлари Новороссийскдаги нефт базасига ҳужум қилди

Новороссийскда 23 майга ўтар кечаси Украина дронлари ҳужуми натижасида нефт базасида ёнғин чиқди, деб хабар берди Краснодар ўлкаси тезкор штаби.

Расмий маълумотларга кўра, бир нечта техник ва маъмурий бинолар ёниб кетган, дрон парчалари ёқилғи терминали ҳудудига тушган.

Ҳужум вақтида кўчада бўлган камида икки киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган. Шунингдек, шаҳарнинг Шарқий туманидаги иккита кўп қаватли уйга шикаст етган.

Россиянинг "Астра" нашри ўтказган OSINT (очиқ манбалар асосидаги) таҳлилига кўра, ҳужум нишони "Грушовая балка" нефт базаси бўлган. Бундан ташқари, Украина ҳужумидан кейин "Шесхарис" нефт қуйиш терминалидан ҳам тутун кўтарилган. Ушбу терминал Новороссийск қирғоғида, "Грушовая" базасидан 12 километр узоқликда жойлашган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇿Европа давлатлари NATO армиясида АҚШ ҳарбийлари ўрнини босиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак — Чехия президенти Петр Павел

​Унинг айтишича, Европанинг мудофаа учун ўз сунъий йўлдошлари йўқлиги ва бу масалада Қўшма Штатларга қарам бўлиб қолгани катта хавотир уйғотмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқишини эълон қилди Тулси Габбард эрига суяк саратонининг жуда кам учрайдиган тури ташхиси қўйилганидан кейин, президент Доналд Трампга 30 июн куни лавозимини тарк этишини маълум қилди. "Ушбу лавозимда ишлашни…
🇺🇸АҚШ Миллий разведка раҳбари истеъфо олдидан COVID-19 ва сайловларга оид махфий маълумотларни очмоқчи

Қўшма Штатлар Миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбард лавозимини тарк этишдан олдин бир қатор йирик ички суриштирувлар натижаларини ошкор қилмоқчи. Булар қаторида COVID-19 пандемияси, "Гавана синдроми" ва 2020 йилги АҚШ президентлик сайловларига оид маълумотлар бор.

Бу ҳақда "Daily Wire" разведкадаги манбаларига таяниб хабар берди.

Ушбу махфий маълумотлар июн ойи давомида ҳар ҳафта бўлиб-бўлиб эълон қилиниши кутилмоқда.

Манбанинг билдиришича, Габбард шу вақтгача ҳукуматнинг 500 мингдан ортиқ махфий ҳужжатларини очиқлашга улгурган. Улар орасида Жон Кеннеди, Роберт Кеннеди ва Мартин Лютер Кинг қотилликлари, учувчи Амелия Эрхартнинг ғойиб бўлиши ҳамда Байден маъмуриятининг ички терроризмга қарши махфий режаларига оид ҳужжатлар мавжуд, дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷АҚШ Эронга қарши янги зарбалар тўлқинига тайёргарлик кўрмоқда. Қўшма Штатлар расмийлари дам олиш кунларидаги режаларини бекор қила бошлади — CBS News

Трамп дам олиш кунларини Нью-Жерсидаги голф клуби мажмуасида ўтказишни режалаштирган эди, бироқ энди у Оқ уйга қайтади, деб хабар бермоқда телеканал.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇦🇲Россияда Арманистоннинг учта компаниясига тегишли вино ва коньяк сотилиши тақиқланди – "Meduza"

"Роспотребнадзор" Арманистоннинг учта компанияси томонидан ишлаб чиқарилган алкогол маҳсулотларининг Россияда сотилишини вақтинча тўхтатди. Тақиқ остига "Веди-Алко" ЁАЖ, "Абовян коняк заводи" МЧЖ ва "Шахназарян вино-коняк уйи МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган вино ва коняклар тушди.

Улар орасида "Гетап Вернашен" қизил ярим ширин виноси, "Веди Алко" оқ қуруқ виноси, "Армянский коняк 5 звезд" ва "Шахназарян ХО" коньяги бор. Идоранинг таъкидлашича, ушбу компаниялар маҳсулотлари "мажбурий талаблар"га жавоб бермайди.

Аввалроқ Россия расмийлари Арманистондан гуллар ва "Жермук" минерал сувини олиб киришга чекловлар жорий қилган эди.

Россия кўп йиллардан буён муносабатлари ёмонлашган мамлакатлардан маълум бир маҳсулотларни олиб киришни мунтазам равишда тақиқлаб келади. Москва ва Ереван ўртасидаги келишмовчиликлар Россия расмийларининг фикрича, Никол Пашинян ҳукуматининг ғарбпараст позицияси туфайли юзага келган, дейилади хабарда.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇧🇪АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштироки қайта кўриб чиқилади, бу Брюсселни қувонтирмаётган бўлса-да, у ушбу режалардан хабардор — Марко Рубио

"Ғарб агар Эрон Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатновини тикламаса, қандай чоралар кўриш кераклиги ҳақида ҳозирдaн ўйлашни бошлаши зарур", – дейди у.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇷🇺Франция Россия ҳудудининг ичкарисига зарба бериш учун қурол яратиш мақсадида Буюк Британия ва Германиянинг қўшма ракета дастурига қўшилмоқчи — Financial Times

Нашрнинг ёзишича, гап масофаси 2000 километрдан ортиқ бўлган янги ракеталарни, жумладан, гипертовушли ва қанотли ракеталарни ишлаб чиқиш ҳақида кетмоқда. Лойиҳа АҚШ Германияда "Tomahawk" ракеталарини жойлаштиришдан бош тортганидан кейин яна фаоллашди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇪🇺Буюк Британияда яна Европа Иттифоқига қайтиш ҳақида гапира бошлашди — TIME

Бунга соғлиқни сақлаш собиқ вазири Уэс Стритингнинг "Brexit"ни "ҳалокатли хато" деб атаган баёноти сабаб бўлди. Сўровнома маълумотларига кўра, ҳозирда британияликларнинг 55 фоизи мамлакатнинг ЕИга қайтишини қўллаб-қувватламоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойдаги кўмир шахтасида юз берган газ портлаши оқибатида 82 киши ҳалок бўлди — Xinhua

Маълум қилинишича, ҳодиса учун масъул бўлган шахслар қонунга мувофиқ "назоратга олинган", қутқарув ишлари эса ҳануз давом этмоқда.

Яна 10 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган, дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇻🇷🇺Латвияда мамлакат ҳудудига дрон учиб кириши билан боғлиқ янги ҳодиса юз бергани хабар қилинди

LSM нашрининг ҳарбийлар, полиция ва воқеа гувоҳларининг баёнотларига таяниб ёзишича, дронни олдиндан пайқаш ва ҳаракатини тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмаган. Оқибатда у мамлакат ичкарисигача учиб бориб, Дридза кўлига қулаган ва портлаган. Ўша пайтда кўлда одамлар балиқ овшаётган бўлган.

"Ўша вақтда мен Дридза кўлида балиқ тутаётган эдим. Кейин унинг учиб келаётганини кўрдим. Аввалига бу “Кукурузник” (Ан-2 самолёти) бўлса керак, деб ўйладим. Кейин қарасам, кичикроқ нарса учаяпти. Овози мопеднинг овозига ўхшарди. Шунда нимадир шубҳали эканини тушундим", — дейди воқеага гувоҳ бўлган маҳаллий аҳоли вакили.

Мамлакат Бош вазири Эвика Силиня ушбу ҳодисани тергов қилаётган хизматлар билан алоқада бўлиб турганини маълум қилди.

Аввалроқ ҳам мамлакат расмийлари Латвия ҳаво ҳудудига Россия дронлари учиб киргани ҳақида бир неча бор баёнот берган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM