23.5° бурчак остида
33.9K subscribers
26.1K photos
10.3K videos
3 files
1.85K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
23.5° бурчак остида
🇮🇱🇹🇷🇮🇷 Нетаняҳу Эрдўғанни танқид қилди Истанбул прокуратураси Исроил бош вазири ва унинг ҳукуматига нисбатан айблов эълон қилиши ортидан Бинямин Нетаняҳу Х платформасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳақида салбий мазмундаги пост қолдирди. "Менинг…
🇹🇷🇱🇧🇵🇸🇮🇱 Эрдўған Исроилга ҳарбий ҳаракатлар билан таҳдид қилмоқда — The Jerusalem Post

Туркия президентининг таъкидлашича, Исроил ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай, аҳоли яшайдиган ҳудудларга зарбалар бериш орқали 1,2 миллион ливанликни уйларини ташлаб чиқишга мажбур қилган.

"Биз Исроилнинг Фаластинга нисбатан ҳам шундай ҳаракатларни қилишига йўл қўймаслик учун қудратли бўлишимиз шарт. Қорабоғга қандай кирган бўлсак, Ливияга қандай кирган бўлсак, уларга нисбатан ҳам худди шундай қиламиз", — дея Эрдўғaннинг сўзларини келтирмоқда нашр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇹🇷🇱🇧🇵🇸🇮🇱 Эрдўған Исроилга ҳарбий ҳаракатлар билан таҳдид қилмоқда — The Jerusalem Post Туркия президентининг таъкидлашича, Исроил ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай, аҳоли яшайдиган ҳудудларга зарбалар бериш орқали 1,2 миллион ливанликни уйларини ташлаб…
🇮🇱🇹🇷 Исроил маданий мерос вазири Эрдўғанни "империалистик амбицияларга эга диктатор" деб атади

"Ражаб Тоййиб Эрдўған ўзини “Усмонийлар султони” деб билса-да, аслида иқтисодиёти қулаётган ва демократияси ўлган мамлакатнинг золим ҳукмдоридир", — деди Амихай Элияху.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷🇸🇾🇮🇱 Нетаняҳу Туркияни “Исроилнинг янги душмани” деб эълон қилиш ҳаракатида — Туркия ташқи вазири

Ҳоқон Фидан бу ҳақда Anadolu'га берган интервьюсида маълум қилди.

"Исроил Эрондан кейин “душман”сиз яшай олмайди. Биз унинг Туркияни “янги душман” сифатида эълон қилиш йўлини излаётганини кўряпмиз", — деди вазир.

Туркия ТИВ раҳбари Исроилнинг Сурияга нисбатан ҳужумлари ҳақида ҳам ўз хавотирини билдирди.

"Сурияда катта муаммони кўряпмиз, бу биз учун жиддий хавф. Ҳозир Исроил Эрондаги вазият сабаб айрим ҳаракатларни қилмаяпти, аммо бу келажакда ҳам шундай бўлади дегани эмас. Вақти келганда улар буни амалга оширишни исташи мумкин", — дея фикр билдирди сиёсатчи.

Фидан Нетаняҳунинг тажовузкор ёндашуви аниқ эканини билдириб, Туркия ҳам шунга муносиб тегишли чораларни кўриб бораётганини таъкидлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇵🇰🇨🇭🇺🇸 АҚШ-Эрон музокараларининг навбатдаги босқичи Женева ёки Исломободда бўлиб ўтиши мумкин — Associated Press.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷🇵🇰🇨🇭🇺🇸 АҚШ-Эрон музокараларининг навбатдаги босқичи Женева ёки Исломободда бўлиб ўтиши мумкин — Associated Press. 🔥 @burchakostida
🇮🇷🇵🇰🇺🇸 Эрон ва АҚШ ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларнинг навбатдаги босқичи пайшанба куни Исломободда бўлиб ўтади

Бу ҳақда The Atlantic журналисти Араш Азизий Теҳрондаги манбасига таяниб хабар берди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇧🇺🇸🇮🇱 АҚШ давлат котиби Рубио сешанба куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган Исроил ва Ливан музокараларида иштирок этади — CNN

Телеканал маълумотларига кўра, музокараларда АҚШ номидан Давлат департаменти маслаҳатчиси Майк Нидҳем ва Қўшма Штатларнинг Ливандаги элчиси Мишел Исса ҳам қатнашади. Исроил ва Ливан эса Вашингтондаги элчилар даражасида иштирок этади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷 Трамп АҚШ Ҳўрмуз бўғозида денгиз қамалини бошлашини эълон қилди Оқ уй раҳбарининг Truth Social платформасида ёзилган постида қайд этилишича, АҚШ Ҳўрмуз бўғозига киришга ва у ердан чиқишга уринаётган барча кемалар ҳаракатини чеклайди. "Қўшма Штатларнинг…
🇨🇳🇮🇷🇺🇸 Хитой АҚШни Трампнинг қамалини эътиборсиз қолдириши ва Эрон нефтини олиш учун Ҳўрмуз бўғозига ўз танкерларини юборишда давом этиши ҳақида огоҳлантирди

Пекин, шунингдек, Вашингтонга савдо кемалари фаолиятига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида маълум қилди.

"Ҳўрмуз бўғози маҳсулотлар ва энергия манбалари учун муҳим халқаро савдо йўналиши бўлиб, унинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва ҳудуд орқали тўсиқсиз ҳаракатланишни таъминлаш халқаро ҳамжамиятнинг умумий манфаатларига мос келади", – дея таъкидлади Хитой ТИВ вакили Го Цзякун.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇷🇺🇻🇳🇦🇪Пекин глобал дипломатия марказида. Лавров ва бошқа етакчилар Хитойга келди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Пекинга етиб келди ва Яқин Шарқдаги уруш каби масалалар бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга умид қилмоқда.

​Сешанба куни Хитой уруш ва унинг иқтисодий оқибатларидан жабр кўрган бир қатор давлатлар раҳбарларини, жумладан, Вьетнам давлат раҳбари То Лам ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд Ол Наҳаённи кутиб олди.

​Лавров Хитой дипломатияси раҳбари Ван И билан музокаралар ўтказади, Россия ТИВ баёнотига кўра, улар Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қиладилар.

​AFP хабарига кўра, 5 апрел куни Ван И Лавров билан телефон орқали мулоқот қилган ва унда томонлар Яқин Шарқдаги кескинликни пасайтириш мақсадида Пекин ва Москва ўртасида ҳамкорлик қилишга келишиб олган эдилар.

​Шу билан бирга, Хитой Бош вазири Ли Цян БАА етакчисига Пекин Форс кўрфази минтақасида "тинчлик ва осойишталикни" тиклашга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷🇨🇺 Эрон масаласини ҳал этгач, Кубага “назар ташлаймиз” – АҚШ президенти. 🔥 @burchakostida
🇨🇺🇺🇸 Куба президенти мамлакат мустақиллигини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай қурбонликка тайёрлигини маълум қилди

Мигел Диас-Канел NBC News телеканалига берган интервюсида АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти томонидан давом этаётган кучли босим фонида Куба раҳбарияти ўз позициясидан чекинмаслигини ва бошқарув тизимида ўзгаришлар қилиш ниятида эмаслигини таъкидлади.

"Кубага бостириб кириш Вашингтонга қимматга тушади. Бу нафақат Куба, балки АҚШ ва бутун минтақа хавфсизлигига таъсир қилади. Агар бу содир бўлса, жанг қиламиз, биз ўзимизни ҳимоя қиламиз. Агар ўлишимиз керак бўлса, ўламиз. Зеро, миллий мадҳиямизда айтилганидек, Ватан учун ўлмоқ яшамоқ демакдир", — деди Куба етакчиси.

Шу билан бирга, у мулоқот ва дипломатия йўли ҳар доим урушдан кўра мантиқлироқ ечим эканини қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷АҚШ санкцияси остидаги танкер Ҳўрмуз бўғозидан ўтиб кетди – ОАВ

​LSEG маълумотларига кўра, сешанба куни Қўшма Штатлар санкциялари рўйхатига киритилган танкер Ҳўрмуз бўғози орқали сузиб ўтди. Бу ҳолат Вашингтон томонидан жорий этилган ҳарбий-денгиз блокадасининг нечоғли самарали эканини синовдан ўтказди.

​Reuters агентлигининг хабар беришича, "Rich Starry" номли ушбу танкер Хитой компаниясига тегишли бўлиб, унинг экипажи ҳам Хитой фуқароларидан иборат.

Аввалроқ Bloomberg ушбу кема ("Full Star") 2023 йилда Теҳронга энергетика санкцияларини айланиб ўтишда ёрдам бергани учун АҚШнинг "қора рўйхати"га киритилганини маълум қилган эди. Ҳозирча танкернинг Эрон портларига кирган-кирмагани ёки бортида юк борлиги номаълумлигича қолмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇰🇺🇸🇮🇷Покистон АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг иккинчи раундини Исломободда ўтказишни таклиф қилди — AP

​Associated Press хабарига кўра, Покистон яқин кунларда, ўт очишни тўхтатиш режими якунлангунга қадар Исломободда Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокараларнинг иккинчи раундини ўтказишни таклиф этган.

​Матбуот билан гаплашиш ваколатига эга бўлмагани учун исми сир қолишини истаган мулозимларнинг сўзларига кўра, бу таклиф томонларнинг бошқа жойни танлаш ёки танламаслигига боғлиқ бўлади. Мулозимлардан бири биринчи раунд келишувсиз якунланганига қарамай, бу бир марталик тадбир эмас, балки давом этаётган дипломатик жараённинг бир қисми эканини таъкидлади.

​Оқ уй янги музокаралар кўриб чиқилаётгани ҳақидаги саволларга тўғридан-тўғри жавоб бермади.

"Президент Трамп, вице-президент Вэнс ва музокаралар гуруҳи АҚШнинг "қизил чизиқлари"ни жуда аниқ белгилаб берган. Эронликларнинг келишувга бўлган умидсиз интилиши президент Трамп томонидан жорий этилган ўта самарали ҳарбий-денгиз блокадаси туфайли янада кучаяди", — деди Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷Эрон ядровий фаолиятини беш йилгача тўхтатиб туришни таклиф қилди – NYT

Нашрнинг хабар беришича, Эрон уранни бойитишни беш йилгача тўхтатиб туришни таклиф этган. Бироқ, АҚШ ўтган дам олиш кунлари Покистонда бўлиб ўтган музокараларда бу муддатни 20 йилга узайтиришни талаб қилган.

​Хабарларга кўра, Трамп маъмурияти Теҳрон ва Вашингтон расмийларига таянган ҳолда, беш йиллик таклифни рад этган.

​Газетанинг ёзишича, музокаралар давомида томонлар ядровий фаолиятни тўхтатиб туриш бўйича таклифлар билан алмашган бўлса-да, келишув муддати масаласида қарашлар ҳамон бир-биридан анча йироқ бўлиб қолмоқда.

​Шунингдек, АҚШ Эрон портларини блокада қилишни бошлаганига қарамай, музокаралар "тинчлик келишувига олиб борадиган йўл мавжуд бўлиши мумкинлигини" кўрсатган, дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇵Шимолий Корея "Чхве Хён" «универсал аскаридан» ракета синовларини ўтказди

КХДР "Чхве Хён" эсминецининг жанговар имкониятларини текшириш мақсадида стратегик қанотли ва кемага қарши ракеталарни учирди. Синовларни шахсан Ким Чен Ин кузатиб борди.

Машғулотлар давомида иккита стратегик қанотли ва учта кемага қарши ракета учирилиб, улар мамлакат ғарбий соҳилидаги нишонларни юқори аниқликда уриб туширган. Ким Чен Ин ядровий тийиб туриш салоҳиятини кучайтириш энг устувор вазифа эканини таъкидлади.

Пхеньян ҳар йили иккитадан шу турдаги ёки ундан илғорроқ ҳарбий кемаларни ишга туширишни режалаштирмоқда. Ҳозирда учинчи ва тўртинчи эсминецларни қуришга тайёргарлик кўрилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷Жанубий Кореяда президентнинг янги қароргоҳи қурилади

Мамлакат маъмурияти Сежон шаҳрида янги президентлик мажмуаси қурилиши 2027 йил август ойида бошланишини эълон қилди. Президент Ли Чжэ Мён ўз ваколат муддати якунига қадар ушбу мажмуадан фойдаланишни мақсад қилган.

​Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — минтақавий ривожланишни мувозанатлаш ва Сеулдаги уй-жой нархларини пасайтиришдир.

Режага кўра, президент 2029 йил август ойигача Сежондаги идорага кўчиб ўтиши керак. Ушбу мажмуа асосий қароргоҳга айланиши учун келгусида қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇩🇺🇸Индонезия АҚШ ҳарбий самолётларининг парвозига оид таклифдан хавотирда

Мамлакат ТИВ АҚШнинг Индонезия ҳаво ҳудудидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш бўйича берган таклифи Жакартани Жанубий Хитой денгизидаги низоларга аралаштириб юбориши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мудофаа вазирлигига йўлланган махфий мактубда бундай келишув Вашингтонга разведка имкониятларини кенгайтиришга йўл очиши ва Хитой каби муҳим шериклар билан алоқаларга зарар етказиши таъкидланган.

Вазирликнинг қайд этишича, ушбу келишув Индонезиянинг ҳарбий альянсларга қўшилгани ҳақида нотўғри таассурот уйғотиб, мамлакатни минтақавий можароларда потенциал нишонга айлантириши мумкин. Ҳозирда Индонезия ҳукумати АҚШ таклифини миллий суверенитет ва давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Reuters: ​Туркиядаги мактабда юз берган отишма натижасида 16 киши яраланди

Мамлакатнинг Шанлиурфа вилоятидаги мактаблардан бирида 19 ёшли йигит ўқ узиши натижасида камида 16 киши, жумладан, ўқувчилар ва ўқитувчилар жароҳатланди.

Губернатор Хасан Силдакнинг сўзларига кўра, собиқ талаба ҳужумда милтиқдан фойдаланган ва ярадорлар зудлик билан Сиверек туманидаги шифохонага олиб борилган. ​Ҳозирда 12 нафар жабрланувчи шифохонада қолмоқда. Ҳужум қилган шахс воқеа жойида полиция томонидан қўлга олинишга ҳаракат қилинган вақтда ўз жонига қасд қилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Amazon "Globalstar" компаниясини сотиб олиш бўйича келишувга яқинлашмоқда

Bloomberg News хабарига кўра, Amazon компанияси Globalstar телекоммуникация гуруҳини сотиб олиш бўйича музокараларнинг якуний босқичида турибди. Ушбу келишув технологик гигантнинг ўз шахсий сунъий йўлдош тармоғини яратиш борасидаги режаларини кучайтиришга хизмат қилади.

Вазиятдан хабардор манбаларга таяниб берилган маълумотларга кўра, мазкур келишув ҳақида шу сешанба куниёқ расман эълон қилиниши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇩🇺🇸🇨🇳"KoBold Metals" Конгода литий разведкаси учун 50 миллион доллар сарфлайди

Жефф Безос ва Билл Гейтс каби миллиардерлар томонидан қўллаб-қувватланувчи "KoBold Metals" компанияси Конго Демократик Республикасида литий захираларини қидириш бўйича йирик дастурни бошлади.

Компания 2027 йил бошига қадар ушбу соҳага 50 миллион доллардан ортиқ маблағ йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу қадам АҚШнинг муҳим минерал ресурслар бозорида Хитойнинг устуворлигини камайтиришга қаратилган стратегиясининг бир қисми ҳисобланади. Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланувчи "KoBold" компанияси аллақачон Конго ғазнасига 20 миллион доллардан ортиқ маблағ тўлаган ва мамлакатдаги энг йирик АҚШ инвесторига айланган.

Разведка ишлари асосан юқори сифатли литий захираларига бой бўлган Маноно минтақасида олиб борилади. Ушбу лойиҳа электромобиллар ишлаб чиқариш ва тоза энергияга ўтиш жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган глобал таъминот занжирини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇯Африкада сайловлар. Ромуальд Ваданьи Бенин президенти этиб сайланди

Бенин молия вазири Ромуальд Ваданьи 12 апрел куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида 94 фоиздан ортиқ овоз тўплаб, ишончли ғалаба қозонди. Сайлов комиссиясининг маълум қилишича, сайловчиларнинг 58,78 фоизи овоз беришда иштирок этган.

Мухолифат номзоди Пол Хункпе аллақачон ўз мағлубиятини тан олган. Мустақил сайлов комиссияси раҳбари Сакка Лафианинг таъкидлашича, Ваданьининг устунлиги қолган номзодлар учун етиб бўлмас даражада юқори.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM