“Озодлик радиоси” журналисти Марк Крутов томонидан тайёрланган интерактив харитадан маълум бўлишича, 26 та минора "Панцир-С1" зенит ракета мажмуалари учун, 27-минора эса С-400 зенит ракета мажмуаси учун қурилган.
Унинг сўзларига кўра, Planet Labs сунъий йўлдош суратларига қараганда, “Панцир-С1” учун саккизта янги миноранинг қурилиши 17 март куни бошланган. Уларнинг аксарияти аллақачон қуриб битказилган, айримлари эса зенит-ракета мажмуалари билан жиҳозланган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Валдайдаги қароргоҳи ҳудудида биринчи “Панцир-С1” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими 2023 йил январ ойида, иккинчиси эса 2024 йил июлида пайдо бўлган. Шу билан бирга, 2025 йилда ушбу ҳудудда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сонини кескин кўпайтириш бошланган: август ойида улар 12 та бўлган бўлса, декабрга келиб уларнинг сони 20 тага етган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Туркия президентининг таъкидлашича, Исроил ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай, аҳоли яшайдиган ҳудудларга зарбалар бериш орқали 1,2 миллион ливанликни уйларини ташлаб чиқишга мажбур қилган.
"Биз Исроилнинг Фаластинга нисбатан ҳам шундай ҳаракатларни қилишига йўл қўймаслик учун қудратли бўлишимиз шарт. Қорабоғга қандай кирган бўлсак, Ливияга қандай кирган бўлсак, уларга нисбатан ҳам худди шундай қиламиз", — дея Эрдўғaннинг сўзларини келтирмоқда нашр.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Ражаб Тоййиб Эрдўған ўзини “Усмонийлар султони” деб билса-да, аслида иқтисодиёти қулаётган ва демократияси ўлган мамлакатнинг золим ҳукмдоридир", — деди Амихай Элияху.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоқон Фидан бу ҳақда Anadolu'га берган интервьюсида маълум қилди.
"Исроил Эрондан кейин “душман”сиз яшай олмайди. Биз унинг Туркияни “янги душман” сифатида эълон қилиш йўлини излаётганини кўряпмиз", — деди вазир.
Туркия ТИВ раҳбари Исроилнинг Сурияга нисбатан ҳужумлари ҳақида ҳам ўз хавотирини билдирди.
"Сурияда катта муаммони кўряпмиз, бу биз учун жиддий хавф. Ҳозир Исроил Эрондаги вазият сабаб айрим ҳаракатларни қилмаяпти, аммо бу келажакда ҳам шундай бўлади дегани эмас. Вақти келганда улар буни амалга оширишни исташи мумкин", — дея фикр билдирди сиёсатчи.
Фидан Нетаняҳунинг тажовузкор ёндашуви аниқ эканини билдириб, Туркия ҳам шунга муносиб тегишли чораларни кўриб бораётганини таъкидлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда The Atlantic журналисти Араш Азизий Теҳрондаги манбасига таяниб хабар берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Телеканал маълумотларига кўра, музокараларда АҚШ номидан Давлат департаменти маслаҳатчиси Майк Нидҳем ва Қўшма Штатларнинг Ливандаги элчиси Мишел Исса ҳам қатнашади. Исроил ва Ливан эса Вашингтондаги элчилар даражасида иштирок этади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Пекин, шунингдек, Вашингтонга савдо кемалари фаолиятига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида маълум қилди.
"Ҳўрмуз бўғози маҳсулотлар ва энергия манбалари учун муҳим халқаро савдо йўналиши бўлиб, унинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва ҳудуд орқали тўсиқсиз ҳаракатланишни таъминлаш халқаро ҳамжамиятнинг умумий манфаатларига мос келади", – дея таъкидлади Хитой ТИВ вакили Го Цзякун.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Пекинга етиб келди ва Яқин Шарқдаги уруш каби масалалар бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга умид қилмоқда.
Сешанба куни Хитой уруш ва унинг иқтисодий оқибатларидан жабр кўрган бир қатор давлатлар раҳбарларини, жумладан, Вьетнам давлат раҳбари То Лам ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд Ол Наҳаённи кутиб олди.
Лавров Хитой дипломатияси раҳбари Ван И билан музокаралар ўтказади, Россия ТИВ баёнотига кўра, улар Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қиладилар.
AFP хабарига кўра, 5 апрел куни Ван И Лавров билан телефон орқали мулоқот қилган ва унда томонлар Яқин Шарқдаги кескинликни пасайтириш мақсадида Пекин ва Москва ўртасида ҳамкорлик қилишга келишиб олган эдилар.
Шу билан бирга, Хитой Бош вазири Ли Цян БАА етакчисига Пекин Форс кўрфази минтақасида "тинчлик ва осойишталикни" тиклашга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Мигел Диас-Канел NBC News телеканалига берган интервюсида АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти томонидан давом этаётган кучли босим фонида Куба раҳбарияти ўз позициясидан чекинмаслигини ва бошқарув тизимида ўзгаришлар қилиш ниятида эмаслигини таъкидлади.
"Кубага бостириб кириш Вашингтонга қимматга тушади. Бу нафақат Куба, балки АҚШ ва бутун минтақа хавфсизлигига таъсир қилади. Агар бу содир бўлса, жанг қиламиз, биз ўзимизни ҳимоя қиламиз. Агар ўлишимиз керак бўлса, ўламиз. Зеро, миллий мадҳиямизда айтилганидек, Ватан учун ўлмоқ яшамоқ демакдир", — деди Куба етакчиси.
Шу билан бирга, у мулоқот ва дипломатия йўли ҳар доим урушдан кўра мантиқлироқ ечим эканини қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
LSEG маълумотларига кўра, сешанба куни Қўшма Штатлар санкциялари рўйхатига киритилган танкер Ҳўрмуз бўғози орқали сузиб ўтди. Бу ҳолат Вашингтон томонидан жорий этилган ҳарбий-денгиз блокадасининг нечоғли самарали эканини синовдан ўтказди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, "Rich Starry" номли ушбу танкер Хитой компаниясига тегишли бўлиб, унинг экипажи ҳам Хитой фуқароларидан иборат.
Аввалроқ Bloomberg ушбу кема ("Full Star") 2023 йилда Теҳронга энергетика санкцияларини айланиб ўтишда ёрдам бергани учун АҚШнинг "қора рўйхати"га киритилганини маълум қилган эди. Ҳозирча танкернинг Эрон портларига кирган-кирмагани ёки бортида юк борлиги номаълумлигича қолмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Associated Press хабарига кўра, Покистон яқин кунларда, ўт очишни тўхтатиш режими якунлангунга қадар Исломободда Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокараларнинг иккинчи раундини ўтказишни таклиф этган.
Матбуот билан гаплашиш ваколатига эга бўлмагани учун исми сир қолишини истаган мулозимларнинг сўзларига кўра, бу таклиф томонларнинг бошқа жойни танлаш ёки танламаслигига боғлиқ бўлади. Мулозимлардан бири биринчи раунд келишувсиз якунланганига қарамай, бу бир марталик тадбир эмас, балки давом этаётган дипломатик жараённинг бир қисми эканини таъкидлади.
Оқ уй янги музокаралар кўриб чиқилаётгани ҳақидаги саволларга тўғридан-тўғри жавоб бермади.
"Президент Трамп, вице-президент Вэнс ва музокаралар гуруҳи АҚШнинг "қизил чизиқлари"ни жуда аниқ белгилаб берган. Эронликларнинг келишувга бўлган умидсиз интилиши президент Трамп томонидан жорий этилган ўта самарали ҳарбий-денгиз блокадаси туфайли янада кучаяди", — деди Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрнинг хабар беришича, Эрон уранни бойитишни беш йилгача тўхтатиб туришни таклиф этган. Бироқ, АҚШ ўтган дам олиш кунлари Покистонда бўлиб ўтган музокараларда бу муддатни 20 йилга узайтиришни талаб қилган.
Хабарларга кўра, Трамп маъмурияти Теҳрон ва Вашингтон расмийларига таянган ҳолда, беш йиллик таклифни рад этган.
Газетанинг ёзишича, музокаралар давомида томонлар ядровий фаолиятни тўхтатиб туриш бўйича таклифлар билан алмашган бўлса-да, келишув муддати масаласида қарашлар ҳамон бир-биридан анча йироқ бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, АҚШ Эрон портларини блокада қилишни бошлаганига қарамай, музокаралар "тинчлик келишувига олиб борадиган йўл мавжуд бўлиши мумкинлигини" кўрсатган, дейилади хабарда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇵Шимолий Корея "Чхве Хён" «универсал аскаридан» ракета синовларини ўтказди
КХДР "Чхве Хён" эсминецининг жанговар имкониятларини текшириш мақсадида стратегик қанотли ва кемага қарши ракеталарни учирди. Синовларни шахсан Ким Чен Ин кузатиб борди.
Машғулотлар давомида иккита стратегик қанотли ва учта кемага қарши ракета учирилиб, улар мамлакат ғарбий соҳилидаги нишонларни юқори аниқликда уриб туширган. Ким Чен Ин ядровий тийиб туриш салоҳиятини кучайтириш энг устувор вазифа эканини таъкидлади.
Пхеньян ҳар йили иккитадан шу турдаги ёки ундан илғорроқ ҳарбий кемаларни ишга туширишни режалаштирмоқда. Ҳозирда учинчи ва тўртинчи эсминецларни қуришга тайёргарлик кўрилмоқда.
🔥 @burchakostida
КХДР "Чхве Хён" эсминецининг жанговар имкониятларини текшириш мақсадида стратегик қанотли ва кемага қарши ракеталарни учирди. Синовларни шахсан Ким Чен Ин кузатиб борди.
Машғулотлар давомида иккита стратегик қанотли ва учта кемага қарши ракета учирилиб, улар мамлакат ғарбий соҳилидаги нишонларни юқори аниқликда уриб туширган. Ким Чен Ин ядровий тийиб туриш салоҳиятини кучайтириш энг устувор вазифа эканини таъкидлади.
Пхеньян ҳар йили иккитадан шу турдаги ёки ундан илғорроқ ҳарбий кемаларни ишга туширишни режалаштирмоқда. Ҳозирда учинчи ва тўртинчи эсминецларни қуришга тайёргарлик кўрилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакат маъмурияти Сежон шаҳрида янги президентлик мажмуаси қурилиши 2027 йил август ойида бошланишини эълон қилди. Президент Ли Чжэ Мён ўз ваколат муддати якунига қадар ушбу мажмуадан фойдаланишни мақсад қилган.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — минтақавий ривожланишни мувозанатлаш ва Сеулдаги уй-жой нархларини пасайтиришдир.
Режага кўра, президент 2029 йил август ойигача Сежондаги идорага кўчиб ўтиши керак. Ушбу мажмуа асосий қароргоҳга айланиши учун келгусида қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакат ТИВ АҚШнинг Индонезия ҳаво ҳудудидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш бўйича берган таклифи Жакартани Жанубий Хитой денгизидаги низоларга аралаштириб юбориши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Мудофаа вазирлигига йўлланган махфий мактубда бундай келишув Вашингтонга разведка имкониятларини кенгайтиришга йўл очиши ва Хитой каби муҳим шериклар билан алоқаларга зарар етказиши таъкидланган.
Вазирликнинг қайд этишича, ушбу келишув Индонезиянинг ҳарбий альянсларга қўшилгани ҳақида нотўғри таассурот уйғотиб, мамлакатни минтақавий можароларда потенциал нишонга айлантириши мумкин. Ҳозирда Индонезия ҳукумати АҚШ таклифини миллий суверенитет ва давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатнинг Шанлиурфа вилоятидаги мактаблардан бирида 19 ёшли йигит ўқ узиши натижасида камида 16 киши, жумладан, ўқувчилар ва ўқитувчилар жароҳатланди.
Губернатор Хасан Силдакнинг сўзларига кўра, собиқ талаба ҳужумда милтиқдан фойдаланган ва ярадорлар зудлик билан Сиверек туманидаги шифохонага олиб борилган. Ҳозирда 12 нафар жабрланувчи шифохонада қолмоқда. Ҳужум қилган шахс воқеа жойида полиция томонидан қўлга олинишга ҳаракат қилинган вақтда ўз жонига қасд қилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM