23.5° бурчак остида
33.9K subscribers
26.1K photos
10.3K videos
3 files
1.85K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷 АҚШ ҳарбийлари Эрон портларини блокада қилишни бошлашини маълум қилди Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) ижтимоий тармоқларда эълон қилган баёнотида маълум қилинишича, Эрон портларини блокада қилиш душанба куни шарқий вақт билан соат 10:00…
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 “Портлар хавфсизлиги ё барча учун, ёки ҳеч ким учун эмас”. Эрон Трампнинг денгиз қамали ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ҳарбий қўмондонлиги агар Форс ва Уммон кўрфазларидаги Эрон портлари хавфсизлигига Қўшма Штатлар томонидан хавф туғилса, у ҳолда минтақадаги ҳеч бир порт хавфсизликда бўлмаслигини маълум қилди.

"Форс ва Уммон кўрфазларида жойлашган портлардаги хавфсизлик ё барча учун, ёки ҳеч ким учун эмас", дейилади корпус баёнотида.

Эрон АҚШ киритишни режалаштираётган чекловларни “ноқонуний” деб атади ва бу чекловлар “қароқчилик акти” эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, ИИҚК ҳарбий қўмондонлиги Эрон уруш тугаганидан сўнг Ҳўрмуз бўғози устидан доимий назорат механизмини жорий этиш ниятида эканини билдирди ҳамда “душманга алоқадор бўлган” ҳар қандай кемалар ундан ўтиш ҳуқуқига эга эмаслиги ва келажакда ҳам эга бўлмаслигини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺Венгрия халқи ҳукуматни эмас, режимни алмаштирди – мамлакат Бош вазири

​Венгриядаги сайловларда ғалаба қозонган Петер Мадьяр сайловчилар шунчаки янги ҳукумат учун эмас, балки мамлакатдаги эски "режимни" бутунлай ўзгартириш учун овоз берганликларини маълум қилди. У Виктор Орбан давридаги коррупциялашган тизимга чек қўйиш ва қонун устуворлигини тиклашга ваъда берди.

Мадьярнинг таъкидлашича, янги маъмурият Брюссел билан яқин ҳамкорлик қилади ва Венгриянинг Европа Иттифоқидаги ўрни мустаҳкам бўлади.

"Энди Венгрияда ҳар бир хато учун жавобгарлик бўлади. Халқнинг ушбу танлови мамлакатимизни Европадан узоқлаштиришга бўлган ҳар қандай уринишларга чек қўйди", — дея қўшимча қилди Мадьяр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇭🇺🇪🇺 Венгриядаги парламент сайловларида ғалаба қозонган “Тиса” партияси етакчиси Петер Мадьяр Будапештнинг Европа Иттифоқи ва NATO'даги тўлақонли иштирокини тиклашини маълум қилди. 🔥 @burchakostida
🇷🇺🇭🇺 Кремл Венгрия билан “прагматик алоқалар”ни давом эттиришга тайёр

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

"Венгрия халқи ўз танловини қилди. Биз ушбу танловга ҳурмат билан қараймиз. Биз Венгриянинг янги раҳбарияти билан ўта прагматик алоқаларимизни давом эттиришимизга умид қиламиз", — деди Песков.

Унинг қўшимча қилишича, мулоқот Москва учун ҳам, Будапешт учун ҳам фойдали бўлади, Кремл эса Венгрия билан, худди Европанинг барча мамлакатлари билан бўлгани каби, яхши муносабатлар ўрнатишдан манфаатдор.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇨🇾🇭🇺🇷🇺 Европа Кенгашига раислик қилаётган Кипр ЕИга аъзо мамлакатлар элчилари учрашувида Украинага 90 млрд евро кредит ажратиш масаласини имкон қадар тезроқ кўтаришни режалаштирмоқда — Bloomberg

“Дружба” қувури орқали нефт етказиб беришнинг тўхтатилиши фонида Будапешт Киевга кредит ажратилишини блоклаб қўйган эди.

Венгрияда 12 апрел куни бўлиб ўтган парламент сайловларида мухолифатдаги “Тиса” партияси ғалаба қозонгани сабабли бу блокни ечиш имкони юзага келди, дея ёзмоқда нашр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇹🇷🇪🇬🇵🇰🇺🇸 Покистон, Миср ва Туркия АҚШ ва Эронни амалдаги сулҳ муддати тугагунига қадар зудлик билан музокаралар столига қайтаришга ҳаракат қилмоқда — Ахios

"Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги келишмовчиликлар ва аввалги музокаралар раундининг барбод бўлишига қарамай, томонлар ҳамон мулоқотга тайёр", дея хабар бермоқда нашр манбаларига таяниб.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺🇷🇺 Венгрия Россия билан ўзаро тенг асосдаги ҳамкорликка тайёр — Петер Мадьяр

"Агар Путин менга қўнғироқ қилса, мен жавоб бераман, лекин ўзим унга қўнғироқ қилмайман", — деди Венгриядаги парламент сайловларида ғалаба қозонган “Тиса” партияси етакчиси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺🇷🇺 Россия — бу хавфсизликка таҳдид, буни ҳамма билади — Венгриянинг бўлажак бош вазири

"Мен рус халқи ҳақида гапирмаяпман, улар ажойиб инсонлар, гап Россия давлати ҳақида кетмоқда.

Венгрия ўз тарихида “рус айиғи”нинг зарбасини аввал ҳам ҳис қилган. Европа бунга тайёргарлик кўриши лозим. Европа ўзини ҳимоя қилиши ва мудофаа қила олиши шарт", — дея таъкидлади Петер Мадьяр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺 Мадьяр Венгрияда ҳокимиятда қолишни икки муддат билан чеклашга ваъда берди

Венгриянинг бўлажак бош вазири мамлакат Конституциясига тегишли ўзгартиришлар киритилишини эълон қилди.

Бундай ўзгартиришлардан сўнг Виктор Орбан 20 йилдан ортиқ вақт давомида (1998—2002 ва 2010—2026 йилларда) ҳукумат тепасида бўлганлиги сабабли, бош вазир лавозимини бошқа эгаллай олмайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇭🇺🇺🇦 Петер Мадьяр Евроиттифоқнинг Украинага 90 млрд евролик ёрдамини блокдан чиқаришга тайёрлигини билдирди

Унинг сўзларига кўра, тегишли қарор 2025 йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган Европа Кенгаши саммитида қабул қилинган бўлиб, унда Европа Иттифоқи мамлакатлари Украинага кредит ажратишга келишиб олган.

Венгрия, Чехия ва Словакия дастлаб молиялаштиришда иштирок этмаслик шарти билан Киев учун кредитни қўллаб-қувватлаганди, бироқ кейинчалик Будапештнинг позицияси ўзгарди.

Мадяр Орбанни танқид қилиб, унинг Европа Иттифоқининг асосий масалалари бўйича позицияси бир неча бор ўзгарганини таъкидлади.

"Мен бу қарор нима учун ўзгартирилиши кераклигини тушунмаяпман. Виктор Орбаннинг қарашлари доим ўзгариб туради: у аввалига қарорларни қўллаб-қувватлайди, кейин эса уларни рад этади", — деди сиёсатчи.

Бироқ Мадяр Венгрия мамлакат оғир молиявий аҳволда бўлганлиги сабабли, ушбу кредитда молиявий жиҳатдан иштирок этмаслигини таъкидлади. У буни амалдаги ҳукуматнинг нотўғри иқтисодий сиёсати билан боғлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷 АҚШ ҳарбийлари Эрон портларини блокада қилишни бошлашини маълум қилди Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) ижтимоий тармоқларда эълон қилган баёнотида маълум қилинишича, Эрон портларини блокада қилиш душанба куни шарқий вақт билан соат 10:00…
🇺🇸🇮🇷 АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемаси Ўмон кўрфазига кирди ва Ҳўрмуз бўғози яқинига жойлашди

Бу ҳақда BBC сунъий йўлдош суратларига таяниб хабар бермоқда.

"USS Abraham Lincoln Ўмон кўрфазининг шарқий чеккасида, Эрон соҳилларидан тахминан 200 км жанубда жойлашди. Бу Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошланганидан буён АҚШ авиаташувчисининг Форс кўрфазига энг яқин ҳудудга илк марта жойлашиши ҳисобланади", деб таъкидлайди BBC.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷 Трамп АҚШ Ҳўрмуз бўғозида денгиз қамалини бошлашини эълон қилди Оқ уй раҳбарининг Truth Social платформасида ёзилган постида қайд этилишича, АҚШ Ҳўрмуз бўғозига киришга ва у ердан чиқишга уринаётган барча кемалар ҳаракатини чеклайди. "Қўшма Штатларнинг…
🇺🇸🇮🇷 Трамп Ҳўрмуз бўғози ҳудудида блокадани амалга ошираётган АҚШ флотига яқинлашадиган Эрон кемаларини йўқ қилиш билан таҳдид қилди

"Эрон ҳарбий-денгиз флоти денгиз тубига чўктирилди, уларнинг 158 та кемаси бутунлай йўқ қилинди. Биз зарба бермаган нарсамиз уларнинг кам сонли, ўзлари айтгандек, “тезкор ҳужум кемалари”дир. Чунки биз уларни жиддий таҳдид деб ҳисобламадик.

Огоҳлантириш: Агар Эроннинг ушбу кемаларидан бирортаси Ҳўрмуздаги блокадада қатнашаётган кемаларимизга яқинлашса, наркотрафикка қарши қўллаётган қирғин тизимимиз ёрдамида дарҳол йўқ қилинади", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺🇺🇸 Мен Трампга қўнғироқ қилмайман — Петер Мадьяр

Аммо агар у ёки АҚШ маъмуриятидан бирор киши биз билан боғланса, биз мулоқотга тайёр бўламиз — Венгриянинг бўлажак бош вазири.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Биз Украинанинг Европа Иттифоқига тезлаштирилган тартибда аъзо бўлишини қўллаб-қувватламаймиз — Петер Мадьяр

Сиёсатчининг бошқа баёнотлари:

◾️ Уруш ҳолатидаги мамлакатни Европа Иттифоқига қабул қилиш мутлақо бемаъниликдир;

◾️ Украина ЕИга аъзо бўлиш бўйича музокаралар жараёнидан тўлиқ ўтиши керак;

◾️ Ҳеч ким украиналикларга урушни қандай шартлар асосида тугатишлари кераклигини уқтирмаслиги лозим;

◾️ Биз ҳар қандай бошқа мамлакатнинг ички ишларига аралашишдан ўзимизни тиямиз. Барча мамлакатлардан Венгрияга нисбатан ҳам худди шундай бўлишларини сўраймиз;

◾️ Биз муносабатларни йўлга қўйиш учун Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашамиз;

◾️ Венгрия Россиядан нефт сотиб олишни давом эттиради. Будапешт энг хавфсиз ва арзон энергия ресурсларини харид қилишга интилади;

◾️ Россиянинг “Росатом» компанияси лойиҳаси асосида барпо этилаётган “Пакш-2” АЭСнинг қурилиш нархи ҳаддан ташқари ошириб юборилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмайди. Агар улар бунга рози бўлишмаса, ҳеч қандай келишув бўлмайди — Доналд Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷 Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмайди. Агар улар бунга рози бўлишмаса, ҳеч қандай келишув бўлмайди — Доналд Трамп. 🔥 @burchakostida
🇺🇸🇮🇷 Кеча Ҳўрмуздан 34 та кема ўтди. Бу бўғоз аҳмоқона тарзда ёпилганидан бери энг юқори кўрсаткичдир — АҚШ президенти Доналд Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷🇨🇺 Эрон масаласини ҳал этгач, Кубага “назар ташлаймиз” – АҚШ президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷🇻🇦Эрон биз билан боғланди, улар келишув тузишни жуда ҳам хоҳлашмоқда — АҚШ президенти

Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Мен Рим папасидан узр сўрамайман. Папа Лев нотўғри гапларни гапирди. Ўйлайманки, у жиноятчиликка қарши курашда жуда заиф;

◾️ Биз Эронни қамал қиляпмиз. Улар бизнес қилишмаяпти. Теҳрон бизнес билан мутлақо шуғулланмаяпти ва биз вазиятни худди шундай сақлаб қолмоқчимиз.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷 АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемаси Ўмон кўрфазига кирди ва Ҳўрмуз бўғози яқинига жойлашди Бу ҳақда BBC сунъий йўлдош суратларига таяниб хабар бермоқда. "USS Abraham Lincoln Ўмон кўрфазининг шарқий чеккасида, Эрон соҳилларидан тахминан 200…
🇺🇸🇮🇷 Ҳўрмуз бўғозини қамал қилишга АҚШнинг 15 дан ортиқ ҳарбий кемаси жалб этилган — The Wall Street Journal

Нашрнинг юқори мартабали ҳарбий манбага таяниб хабар беришича, ушбу кемалар орасида USS Abraham Lincoln авиаташувчиси, десант кемаси бошқариладиган ракеталарга эга бир нечта эсминец ва бошқа ҳарбий кемалар мавжуд. Бу кемалар орқали десант тушириш амалиётлари учун вертолётларни учириш ҳам мумкин.

Мониторинг хизматлари маълумотларига кўра, ҳозирда АҚШ ҳарбий кемалари Эрон қирғоқларига 200 километр масофагача яқинлашган. Бу уруш бошланганидан буён АҚШ флоти Эронга энг кўп яқинлашган масофа ҳисобланади. Бу АҚШ кемалари Эрон ракеталари ва дронлари етиб борадиган ҳудудига кирганини англатади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Геосиёсат ва халқаро молияга қизиқувчилар учун

Глобал иқтисодий жараёнлар таҳлили;

​Профессионал ва холис нигоҳ;

Энг қизиқарли ва сифатли контентлар.

Кузатиб боринг. Фойдаси тегади.

МАНЗИЛ:👇
https://t.me/+DZC9ZsvBU_U3NDgy
https://t.me/+DZC9ZsvBU_U3NDgy
🇷🇺 Путиннинг Валдайдаги қароргоҳи атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун 27 та минора аниқланди

“Озодлик радиоси” журналисти Марк Крутов томонидан тайёрланган интерактив харитадан маълум бўлишича, 26 та минора "Панцир-С1" зенит ракета мажмуалари учун, 27-минора эса С-400 зенит ракета мажмуаси учун қурилган.

Унинг сўзларига кўра, Planet Labs сунъий йўлдош суратларига қараганда, “Панцир-С1” учун саккизта янги миноранинг қурилиши 17 март куни бошланган. Уларнинг аксарияти аллақачон қуриб битказилган, айримлари эса зенит-ракета мажмуалари билан жиҳозланган.

Россия президенти Владимир Путиннинг Валдайдаги қароргоҳи ҳудудида биринчи “Панцир-С1” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими 2023 йил январ ойида, иккинчиси эса 2024 йил июлида пайдо бўлган. Шу билан бирга, 2025 йилда ушбу ҳудудда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сонини кескин кўпайтириш бошланган: август ойида улар 12 та бўлган бўлса, декабрга келиб уларнинг сони 20 тага етган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM