Мамлакат энергетика иқтисодиёти институти таҳлилига кўра, Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши сабабли Токиода ёзги мавсумда электр энергияси тақчиллиги юзага келиши мумкин. Япония Қатар ва БААдан келадиган суюлтирилган табиий газ (СТГ) импортидан маҳрум бўлди, бу эса иссиқ кунларда кондиционерларга бўлган талабни қондиришда муаммо туғдиради, дейилади хабарда.
Қатардаги газ иншоотларига етказилган зарарни тиклаш учун 5 йилгача вақт кетиши мумкинлиги вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Ҳозирда Токио газ дефицитини Австралия ва АҚШдан қўшимча ҳажмларни сотиб олиш орқали қоплашга ҳаракат қилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маълумотларга кўра, Эрон билан бўлаётган уруш сабабли Европанинг ёқилғи учун харажатлари 22 миллиард еврога кўпайиб кетди. Шу сабабли Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи давлатларини энергия нархларини тушириш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. Энди давлатлар газ захираларини тўлдириш ва бозорга нефт чиқариш масаласида бир-бири билан келишиб иш тутади.
Фон дер Ляйеннинг айтишича, нефт ва газга қарамлик Европа учун жуда қимматга тушмоқда. Шу сабабли асосий мақсад — тезроқ яшил энергия ва электр энергиясига ўтиш. Нархларни жиловлаш бўйича янги режалар шу ой охирида, 22 апрелда эълон қилинади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бинямин Нетаняҳу Трамп томонидан Эронга қарши жорий этилган ҳарбий-денгиз блокадасини тўлиқ маъқуллашини билдирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ушбу масала бўйича Вашингтон билан доимий мувофиқликда ҳаракат қилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган Бош вазир, Эрон Покистондаги тинчлик музокаралари қоидаларини бузганини ва Трампнинг бунга жавобан қатъий позиция эгаллаши ўринли эканини таъкидлади.
"Биз бу қарорни албатта қўллаб-қувватлаймиз ва АҚШ билан доимий алоқадамиз", — деди Нетаняҳу.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ҳарбий қўмондонлиги агар Форс ва Уммон кўрфазларидаги Эрон портлари хавфсизлигига Қўшма Штатлар томонидан хавф туғилса, у ҳолда минтақадаги ҳеч бир порт хавфсизликда бўлмаслигини маълум қилди.
"Форс ва Уммон кўрфазларида жойлашган портлардаги хавфсизлик ё барча учун, ёки ҳеч ким учун эмас", дейилади корпус баёнотида.
Эрон АҚШ киритишни режалаштираётган чекловларни “ноқонуний” деб атади ва бу чекловлар “қароқчилик акти” эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, ИИҚК ҳарбий қўмондонлиги Эрон уруш тугаганидан сўнг Ҳўрмуз бўғози устидан доимий назорат механизмини жорий этиш ниятида эканини билдирди ҳамда “душманга алоқадор бўлган” ҳар қандай кемалар ундан ўтиш ҳуқуқига эга эмаслиги ва келажакда ҳам эга бўлмаслигини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Венгриядаги сайловларда ғалаба қозонган Петер Мадьяр сайловчилар шунчаки янги ҳукумат учун эмас, балки мамлакатдаги эски "режимни" бутунлай ўзгартириш учун овоз берганликларини маълум қилди. У Виктор Орбан давридаги коррупциялашган тизимга чек қўйиш ва қонун устуворлигини тиклашга ваъда берди.
Мадьярнинг таъкидлашича, янги маъмурият Брюссел билан яқин ҳамкорлик қилади ва Венгриянинг Европа Иттифоқидаги ўрни мустаҳкам бўлади.
"Энди Венгрияда ҳар бир хато учун жавобгарлик бўлади. Халқнинг ушбу танлови мамлакатимизни Европадан узоқлаштиришга бўлган ҳар қандай уринишларга чек қўйди", — дея қўшимча қилди Мадьяр.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Венгрия халқи ўз танловини қилди. Биз ушбу танловга ҳурмат билан қараймиз. Биз Венгриянинг янги раҳбарияти билан ўта прагматик алоқаларимизни давом эттиришимизга умид қиламиз", — деди Песков.
Унинг қўшимча қилишича, мулоқот Москва учун ҳам, Будапешт учун ҳам фойдали бўлади, Кремл эса Венгрия билан, худди Европанинг барча мамлакатлари билан бўлгани каби, яхши муносабатлар ўрнатишдан манфаатдор.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Дружба” қувури орқали нефт етказиб беришнинг тўхтатилиши фонида Будапешт Киевга кредит ажратилишини блоклаб қўйган эди.
Венгрияда 12 апрел куни бўлиб ўтган парламент сайловларида мухолифатдаги “Тиса” партияси ғалаба қозонгани сабабли бу блокни ечиш имкони юзага келди, дея ёзмоқда нашр.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги келишмовчиликлар ва аввалги музокаралар раундининг барбод бўлишига қарамай, томонлар ҳамон мулоқотга тайёр", дея хабар бермоқда нашр манбаларига таяниб.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Агар Путин менга қўнғироқ қилса, мен жавоб бераман, лекин ўзим унга қўнғироқ қилмайман", — деди Венгриядаги парламент сайловларида ғалаба қозонган “Тиса” партияси етакчиси.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мен рус халқи ҳақида гапирмаяпман, улар ажойиб инсонлар, гап Россия давлати ҳақида кетмоқда.
Венгрия ўз тарихида “рус айиғи”нинг зарбасини аввал ҳам ҳис қилган. Европа бунга тайёргарлик кўриши лозим. Европа ўзини ҳимоя қилиши ва мудофаа қила олиши шарт", — дея таъкидлади Петер Мадьяр.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Венгриянинг бўлажак бош вазири мамлакат Конституциясига тегишли ўзгартиришлар киритилишини эълон қилди.
Бундай ўзгартиришлардан сўнг Виктор Орбан 20 йилдан ортиқ вақт давомида (1998—2002 ва 2010—2026 йилларда) ҳукумат тепасида бўлганлиги сабабли, бош вазир лавозимини бошқа эгаллай олмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унинг сўзларига кўра, тегишли қарор 2025 йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган Европа Кенгаши саммитида қабул қилинган бўлиб, унда Европа Иттифоқи мамлакатлари Украинага кредит ажратишга келишиб олган.
Венгрия, Чехия ва Словакия дастлаб молиялаштиришда иштирок этмаслик шарти билан Киев учун кредитни қўллаб-қувватлаганди, бироқ кейинчалик Будапештнинг позицияси ўзгарди.
Мадяр Орбанни танқид қилиб, унинг Европа Иттифоқининг асосий масалалари бўйича позицияси бир неча бор ўзгарганини таъкидлади.
"Мен бу қарор нима учун ўзгартирилиши кераклигини тушунмаяпман. Виктор Орбаннинг қарашлари доим ўзгариб туради: у аввалига қарорларни қўллаб-қувватлайди, кейин эса уларни рад этади", — деди сиёсатчи.
Бироқ Мадяр Венгрия мамлакат оғир молиявий аҳволда бўлганлиги сабабли, ушбу кредитда молиявий жиҳатдан иштирок этмаслигини таъкидлади. У буни амалдаги ҳукуматнинг нотўғри иқтисодий сиёсати билан боғлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда BBC сунъий йўлдош суратларига таяниб хабар бермоқда.
"USS Abraham Lincoln Ўмон кўрфазининг шарқий чеккасида, Эрон соҳилларидан тахминан 200 км жанубда жойлашди. Бу Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошланганидан буён АҚШ авиаташувчисининг Форс кўрфазига энг яқин ҳудудга илк марта жойлашиши ҳисобланади", деб таъкидлайди BBC.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Эрон ҳарбий-денгиз флоти денгиз тубига чўктирилди, уларнинг 158 та кемаси бутунлай йўқ қилинди. Биз зарба бермаган нарсамиз уларнинг кам сонли, ўзлари айтгандек, “тезкор ҳужум кемалари”дир. Чунки биз уларни жиддий таҳдид деб ҳисобламадик.
Огоҳлантириш: Агар Эроннинг ушбу кемаларидан бирортаси Ҳўрмуздаги блокадада қатнашаётган кемаларимизга яқинлашса, наркотрафикка қарши қўллаётган қирғин тизимимиз ёрдамида дарҳол йўқ қилинади", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аммо агар у ёки АҚШ маъмуриятидан бирор киши биз билан боғланса, биз мулоқотга тайёр бўламиз — Венгриянинг бўлажак бош вазири.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сиёсатчининг бошқа баёнотлари:
◾️ Уруш ҳолатидаги мамлакатни Европа Иттифоқига қабул қилиш мутлақо бемаъниликдир;
◾️ Украина ЕИга аъзо бўлиш бўйича музокаралар жараёнидан тўлиқ ўтиши керак;
◾️ Ҳеч ким украиналикларга урушни қандай шартлар асосида тугатишлари кераклигини уқтирмаслиги лозим;
◾️ Биз ҳар қандай бошқа мамлакатнинг ички ишларига аралашишдан ўзимизни тиямиз. Барча мамлакатлардан Венгрияга нисбатан ҳам худди шундай бўлишларини сўраймиз;
◾️ Биз муносабатларни йўлга қўйиш учун Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашамиз;
◾️ Венгрия Россиядан нефт сотиб олишни давом эттиради. Будапешт энг хавфсиз ва арзон энергия ресурсларини харид қилишга интилади;
◾️ Россиянинг “Росатом» компанияси лойиҳаси асосида барпо этилаётган “Пакш-2” АЭСнинг қурилиш нархи ҳаддан ташқари ошириб юборилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Мен Рим папасидан узр сўрамайман. Папа Лев нотўғри гапларни гапирди. Ўйлайманки, у жиноятчиликка қарши курашда жуда заиф;
◾️ Биз Эронни қамал қиляпмиз. Улар бизнес қилишмаяпти. Теҳрон бизнес билан мутлақо шуғулланмаяпти ва биз вазиятни худди шундай сақлаб қолмоқчимиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Нашрнинг юқори мартабали ҳарбий манбага таяниб хабар беришича, ушбу кемалар орасида USS Abraham Lincoln авиаташувчиси, десант кемаси бошқариладиган ракеталарга эга бир нечта эсминец ва бошқа ҳарбий кемалар мавжуд. Бу кемалар орқали десант тушириш амалиётлари учун вертолётларни учириш ҳам мумкин.
Мониторинг хизматлари маълумотларига кўра, ҳозирда АҚШ ҳарбий кемалари Эрон қирғоқларига 200 километр масофагача яқинлашган. Бу уруш бошланганидан буён АҚШ флоти Эронга энг кўп яқинлашган масофа ҳисобланади. Бу АҚШ кемалари Эрон ракеталари ва дронлари етиб борадиган ҳудудига кирганини англатади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM