23.5° бурчак остида
33.9K subscribers
26.1K photos
10.3K videos
3 files
1.85K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
🇮🇹🇺🇸Папа ўз ишини эплай олмаяпти – Трамп Лев XIV кескин танқид қилди

​Доналд Трамп Рим папаси манзилига мисли кўрилмаган даражада шиддатли айбловлар билан чиқди. Трамп понтификни "радикал сўллар"га ён босишда, жиноятчилик ва ташқи сиёсат масалаларида "заифлик" кўрсатаётганликда айблади. Айниқса, Трампга папанинг Эрон билан бўлаётган уруш фонида "қудрат манияси" ҳақида айтган гаплари ва тинчлик музокараларига чақириғи ёқмаган.

"Менга Эрон ядро қуролига эга бўлиши мумкин деб ҳисоблайдиган папа керак эмас", — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.

​Шунингдек, Доналд Трамп папанинг сиёсатга аралашиши Католик черковига зарар етказаётганини таъкидлаб, понтификнинг акаси Луис унинг ашаддий тарафдори эканини қўшимча қилди. Айтиши бўйича айнан унинг президентлиги шарофати билан Лев XIV ушбу лавозимни эгаллаган. Вазият папанинг АҚШ ва Исроилнинг Эрондаги ҳаракатларини билвосита танқид қилиб, дунё етакчиларини "ҳарбий устунлик" билан мақтанишни тўхтатишга чақиришидан сўнг янада кескин тус олди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇹🇺🇸Папа ўз ишини эплай олмаяпти – Трамп Лев XIV кескин танқид қилди ​Доналд Трамп Рим папаси манзилига мисли кўрилмаган даражада шиддатли айбловлар билан чиқди. Трамп понтификни "радикал сўллар"га ён босишда, жиноятчилик ва ташқи сиёсат масалаларида "заифлик"…
🇮🇹🇺🇸Рим папаси Трамп билан баҳслашиш нияти йўқлигини маълум қилди

Лев XIV Алжирга кетаётган самолёт бортида журналистлар билан суҳбатда Доналд Трамп билан дебатларга киришмаслигини билдирди.

"Мен сиёсатчи эмасман. Менинг вазифам — тинчликни тарғиб қилиш", — дея таъкидлади понтифик.

Аввалроқ Доналд Трамп ўзининг Truth Social тармоғида папани "радикал сўллар"га ён босишда ва Эрон ҳамда Венесуэла масаласида "даҳшатли" ташқи сиёсат юритишда айблаган эди.

Трамп, шунингдек, агар у Оқ уйда бўлмаганида, Лев XIV Ватиканда бўлмаслигини даъво қилиб, папани ядро қуроли ва жиноятчиликка қарши курашда "кучсиз" деб атаган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵Япония Яқин Шарқдаги СТГ етказиб беришдаги узилишлар сабабли ёзги энергия тақчиллигига дуч келиши мумкин — IEEJ таҳлили

Мамлакат энергетика иқтисодиёти институти таҳлилига кўра, Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши сабабли Токиода ёзги мавсумда электр энергияси тақчиллиги юзага келиши мумкин. Япония Қатар ва БААдан келадиган суюлтирилган табиий газ (СТГ) импортидан маҳрум бўлди, бу эса иссиқ кунларда кондиционерларга бўлган талабни қондиришда муаммо туғдиради, дейилади хабарда.

Қатардаги газ иншоотларига етказилган зарарни тиклаш учун 5 йилгача вақт кетиши мумкинлиги вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Ҳозирда Токио газ дефицитини Австралия ва АҚШдан қўшимча ҳажмларни сотиб олиш орқали қоплашга ҳаракат қилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇮🇷ЕИ Яқин Шарқдаги низо фонида энергия нархларини мувофиқлаштиради

Маълумотларга кўра, Эрон билан бўлаётган уруш сабабли Европанинг ёқилғи учун харажатлари 22 миллиард еврога кўпайиб кетди. Шу сабабли Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи давлатларини энергия нархларини тушириш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. Энди давлатлар газ захираларини тўлдириш ва бозорга нефт чиқариш масаласида бир-бири билан келишиб иш тутади.

​Фон дер Ляйеннинг айтишича, нефт ва газга қарамлик Европа учун жуда қимматга тушмоқда. Шу сабабли асосий мақсад — тезроқ яшил энергия ва электр энергиясига ўтиш. Нархларни жиловлаш бўйича янги режалар шу ой охирида, 22 апрелда эълон қилинади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷 АҚШ ҳарбийлари Эрон портларини блокада қилишни бошлашини маълум қилди Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) ижтимоий тармоқларда эълон қилган баёнотида маълум қилинишича, Эрон портларини блокада қилиш душанба куни шарқий вақт билан соат 10:00…
🇮🇱🇺🇸🇮🇷Исроил Трампнинг Эронга нисбатан денгиз блокадасини қўллаб-қувватлайди – мамлакат Бош вазири

​Бинямин Нетаняҳу Трамп томонидан Эронга қарши жорий этилган ҳарбий-денгиз блокадасини тўлиқ маъқуллашини билдирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ушбу масала бўйича Вашингтон билан доимий мувофиқликда ҳаракат қилмоқда.

​Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган Бош вазир, Эрон Покистондаги тинчлик музокаралари қоидаларини бузганини ва Трампнинг бунга жавобан қатъий позиция эгаллаши ўринли эканини таъкидлади.

"Биз бу қарорни албатта қўллаб-қувватлаймиз ва АҚШ билан доимий алоқадамиз", — деди Нетаняҳу.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷 АҚШ ҳарбийлари Эрон портларини блокада қилишни бошлашини маълум қилди Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) ижтимоий тармоқларда эълон қилган баёнотида маълум қилинишича, Эрон портларини блокада қилиш душанба куни шарқий вақт билан соат 10:00…
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 “Портлар хавфсизлиги ё барча учун, ёки ҳеч ким учун эмас”. Эрон Трампнинг денгиз қамали ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ҳарбий қўмондонлиги агар Форс ва Уммон кўрфазларидаги Эрон портлари хавфсизлигига Қўшма Штатлар томонидан хавф туғилса, у ҳолда минтақадаги ҳеч бир порт хавфсизликда бўлмаслигини маълум қилди.

"Форс ва Уммон кўрфазларида жойлашган портлардаги хавфсизлик ё барча учун, ёки ҳеч ким учун эмас", дейилади корпус баёнотида.

Эрон АҚШ киритишни режалаштираётган чекловларни “ноқонуний” деб атади ва бу чекловлар “қароқчилик акти” эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, ИИҚК ҳарбий қўмондонлиги Эрон уруш тугаганидан сўнг Ҳўрмуз бўғози устидан доимий назорат механизмини жорий этиш ниятида эканини билдирди ҳамда “душманга алоқадор бўлган” ҳар қандай кемалар ундан ўтиш ҳуқуқига эга эмаслиги ва келажакда ҳам эга бўлмаслигини маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺Венгрия халқи ҳукуматни эмас, режимни алмаштирди – мамлакат Бош вазири

​Венгриядаги сайловларда ғалаба қозонган Петер Мадьяр сайловчилар шунчаки янги ҳукумат учун эмас, балки мамлакатдаги эски "режимни" бутунлай ўзгартириш учун овоз берганликларини маълум қилди. У Виктор Орбан давридаги коррупциялашган тизимга чек қўйиш ва қонун устуворлигини тиклашга ваъда берди.

Мадьярнинг таъкидлашича, янги маъмурият Брюссел билан яқин ҳамкорлик қилади ва Венгриянинг Европа Иттифоқидаги ўрни мустаҳкам бўлади.

"Энди Венгрияда ҳар бир хато учун жавобгарлик бўлади. Халқнинг ушбу танлови мамлакатимизни Европадан узоқлаштиришга бўлган ҳар қандай уринишларга чек қўйди", — дея қўшимча қилди Мадьяр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇭🇺🇪🇺 Венгриядаги парламент сайловларида ғалаба қозонган “Тиса” партияси етакчиси Петер Мадьяр Будапештнинг Европа Иттифоқи ва NATO'даги тўлақонли иштирокини тиклашини маълум қилди. 🔥 @burchakostida
🇷🇺🇭🇺 Кремл Венгрия билан “прагматик алоқалар”ни давом эттиришга тайёр

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

"Венгрия халқи ўз танловини қилди. Биз ушбу танловга ҳурмат билан қараймиз. Биз Венгриянинг янги раҳбарияти билан ўта прагматик алоқаларимизни давом эттиришимизга умид қиламиз", — деди Песков.

Унинг қўшимча қилишича, мулоқот Москва учун ҳам, Будапешт учун ҳам фойдали бўлади, Кремл эса Венгрия билан, худди Европанинг барча мамлакатлари билан бўлгани каби, яхши муносабатлар ўрнатишдан манфаатдор.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇨🇾🇭🇺🇷🇺 Европа Кенгашига раислик қилаётган Кипр ЕИга аъзо мамлакатлар элчилари учрашувида Украинага 90 млрд евро кредит ажратиш масаласини имкон қадар тезроқ кўтаришни режалаштирмоқда — Bloomberg

“Дружба” қувури орқали нефт етказиб беришнинг тўхтатилиши фонида Будапешт Киевга кредит ажратилишини блоклаб қўйган эди.

Венгрияда 12 апрел куни бўлиб ўтган парламент сайловларида мухолифатдаги “Тиса” партияси ғалаба қозонгани сабабли бу блокни ечиш имкони юзага келди, дея ёзмоқда нашр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇹🇷🇪🇬🇵🇰🇺🇸 Покистон, Миср ва Туркия АҚШ ва Эронни амалдаги сулҳ муддати тугагунига қадар зудлик билан музокаралар столига қайтаришга ҳаракат қилмоқда — Ахios

"Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги келишмовчиликлар ва аввалги музокаралар раундининг барбод бўлишига қарамай, томонлар ҳамон мулоқотга тайёр", дея хабар бермоқда нашр манбаларига таяниб.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺🇷🇺 Венгрия Россия билан ўзаро тенг асосдаги ҳамкорликка тайёр — Петер Мадьяр

"Агар Путин менга қўнғироқ қилса, мен жавоб бераман, лекин ўзим унга қўнғироқ қилмайман", — деди Венгриядаги парламент сайловларида ғалаба қозонган “Тиса” партияси етакчиси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺🇷🇺 Россия — бу хавфсизликка таҳдид, буни ҳамма билади — Венгриянинг бўлажак бош вазири

"Мен рус халқи ҳақида гапирмаяпман, улар ажойиб инсонлар, гап Россия давлати ҳақида кетмоқда.

Венгрия ўз тарихида “рус айиғи”нинг зарбасини аввал ҳам ҳис қилган. Европа бунга тайёргарлик кўриши лозим. Европа ўзини ҳимоя қилиши ва мудофаа қила олиши шарт", — дея таъкидлади Петер Мадьяр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺 Мадьяр Венгрияда ҳокимиятда қолишни икки муддат билан чеклашга ваъда берди

Венгриянинг бўлажак бош вазири мамлакат Конституциясига тегишли ўзгартиришлар киритилишини эълон қилди.

Бундай ўзгартиришлардан сўнг Виктор Орбан 20 йилдан ортиқ вақт давомида (1998—2002 ва 2010—2026 йилларда) ҳукумат тепасида бўлганлиги сабабли, бош вазир лавозимини бошқа эгаллай олмайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇭🇺🇺🇦 Петер Мадьяр Евроиттифоқнинг Украинага 90 млрд евролик ёрдамини блокдан чиқаришга тайёрлигини билдирди

Унинг сўзларига кўра, тегишли қарор 2025 йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган Европа Кенгаши саммитида қабул қилинган бўлиб, унда Европа Иттифоқи мамлакатлари Украинага кредит ажратишга келишиб олган.

Венгрия, Чехия ва Словакия дастлаб молиялаштиришда иштирок этмаслик шарти билан Киев учун кредитни қўллаб-қувватлаганди, бироқ кейинчалик Будапештнинг позицияси ўзгарди.

Мадяр Орбанни танқид қилиб, унинг Европа Иттифоқининг асосий масалалари бўйича позицияси бир неча бор ўзгарганини таъкидлади.

"Мен бу қарор нима учун ўзгартирилиши кераклигини тушунмаяпман. Виктор Орбаннинг қарашлари доим ўзгариб туради: у аввалига қарорларни қўллаб-қувватлайди, кейин эса уларни рад этади", — деди сиёсатчи.

Бироқ Мадяр Венгрия мамлакат оғир молиявий аҳволда бўлганлиги сабабли, ушбу кредитда молиявий жиҳатдан иштирок этмаслигини таъкидлади. У буни амалдаги ҳукуматнинг нотўғри иқтисодий сиёсати билан боғлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷 АҚШ ҳарбийлари Эрон портларини блокада қилишни бошлашини маълум қилди Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлигининг (CENTCOM) ижтимоий тармоқларда эълон қилган баёнотида маълум қилинишича, Эрон портларини блокада қилиш душанба куни шарқий вақт билан соат 10:00…
🇺🇸🇮🇷 АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемаси Ўмон кўрфазига кирди ва Ҳўрмуз бўғози яқинига жойлашди

Бу ҳақда BBC сунъий йўлдош суратларига таяниб хабар бермоқда.

"USS Abraham Lincoln Ўмон кўрфазининг шарқий чеккасида, Эрон соҳилларидан тахминан 200 км жанубда жойлашди. Бу Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошланганидан буён АҚШ авиаташувчисининг Форс кўрфазига энг яқин ҳудудга илк марта жойлашиши ҳисобланади", деб таъкидлайди BBC.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷 Трамп АҚШ Ҳўрмуз бўғозида денгиз қамалини бошлашини эълон қилди Оқ уй раҳбарининг Truth Social платформасида ёзилган постида қайд этилишича, АҚШ Ҳўрмуз бўғозига киришга ва у ердан чиқишга уринаётган барча кемалар ҳаракатини чеклайди. "Қўшма Штатларнинг…
🇺🇸🇮🇷 Трамп Ҳўрмуз бўғози ҳудудида блокадани амалга ошираётган АҚШ флотига яқинлашадиган Эрон кемаларини йўқ қилиш билан таҳдид қилди

"Эрон ҳарбий-денгиз флоти денгиз тубига чўктирилди, уларнинг 158 та кемаси бутунлай йўқ қилинди. Биз зарба бермаган нарсамиз уларнинг кам сонли, ўзлари айтгандек, “тезкор ҳужум кемалари”дир. Чунки биз уларни жиддий таҳдид деб ҳисобламадик.

Огоҳлантириш: Агар Эроннинг ушбу кемаларидан бирортаси Ҳўрмуздаги блокадада қатнашаётган кемаларимизга яқинлашса, наркотрафикка қарши қўллаётган қирғин тизимимиз ёрдамида дарҳол йўқ қилинади", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺🇺🇸 Мен Трампга қўнғироқ қилмайман — Петер Мадьяр

Аммо агар у ёки АҚШ маъмуриятидан бирор киши биз билан боғланса, биз мулоқотга тайёр бўламиз — Венгриянинг бўлажак бош вазири.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Биз Украинанинг Европа Иттифоқига тезлаштирилган тартибда аъзо бўлишини қўллаб-қувватламаймиз — Петер Мадьяр

Сиёсатчининг бошқа баёнотлари:

◾️ Уруш ҳолатидаги мамлакатни Европа Иттифоқига қабул қилиш мутлақо бемаъниликдир;

◾️ Украина ЕИга аъзо бўлиш бўйича музокаралар жараёнидан тўлиқ ўтиши керак;

◾️ Ҳеч ким украиналикларга урушни қандай шартлар асосида тугатишлари кераклигини уқтирмаслиги лозим;

◾️ Биз ҳар қандай бошқа мамлакатнинг ички ишларига аралашишдан ўзимизни тиямиз. Барча мамлакатлардан Венгрияга нисбатан ҳам худди шундай бўлишларини сўраймиз;

◾️ Биз муносабатларни йўлга қўйиш учун Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашамиз;

◾️ Венгрия Россиядан нефт сотиб олишни давом эттиради. Будапешт энг хавфсиз ва арзон энергия ресурсларини харид қилишга интилади;

◾️ Россиянинг “Росатом» компанияси лойиҳаси асосида барпо этилаётган “Пакш-2” АЭСнинг қурилиш нархи ҳаддан ташқари ошириб юборилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмайди. Агар улар бунга рози бўлишмаса, ҳеч қандай келишув бўлмайди — Доналд Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷 Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмайди. Агар улар бунга рози бўлишмаса, ҳеч қандай келишув бўлмайди — Доналд Трамп. 🔥 @burchakostida
🇺🇸🇮🇷 Кеча Ҳўрмуздан 34 та кема ўтди. Бу бўғоз аҳмоқона тарзда ёпилганидан бери энг юқори кўрсаткичдир — АҚШ президенти Доналд Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷🇨🇺 Эрон масаласини ҳал этгач, Кубага “назар ташлаймиз” – АҚШ президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM