23.5° бурчак остида
"Сиз “Блокада” деб атаётган ҳаракатлар билан тез орада $4-5 лик бензинни соғина бошлайсиз", — деб ёзди Х ижтимоий тармоғида Эрон парламент спикери ва Исломободдаги музокараларда Эрон делегациясига раҳбарлик қилган Муҳаммад Боқир Ғолибоф Вашингтонга юзланиб.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Буюк Британия ҳукумати вакилига кўра, Лондон денгиз қатнови эркинлигини қўллаб-қувватлайди ва Ҳўрмуз бўғозининг очиқ бўлиши жаҳон иқтисодиёти барқарорлиги ҳамда мамлакатда яшаш харажатларини пасайтириш учун муҳим деб ҳисоблайди. Шунингдек, у бўғоздан ўтиш учун тўлов жорий этилишини ҳам қабул қилиб бўлмас чора сифатида баҳолаган.
Sky News манбасига кўра, Буюк Британия Франция ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда денгиз қатнови эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича кенг коалиция тузиш устида ишламоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Биз “Исломобод ўзаро англашув меморандуми”ни имзолашимизга атиги бир неча қадам қолганди, аммо максималистик талаблар, шартларнинг ўзгариши ва блокадага дуч келдик. Қўшма Штатлар ҳеч қандай сабоқ чиқармади", — дея қўшимча қилди Аббос Ароқчи.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шу билан бирга, беқарорлик хавфи ҳамда узоқ муддатли можарога ўралашиб қолишни истамаслик сабабли кенг кўламли ҳарбий кампания юз бериши эҳтимолдан йироқ, деб ёзади газета.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бирлашган миллатлар ташкилоти Эрон билан давом этаётган низо туфайли дунё бўйлаб 32 миллиондан ортиқ одам қашшоқликка тушиб қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
БМТ Тараққиёт дастури раҳбари Александр Де Кроога кўра, энергия ва озиқ-овқат нархларининг кескин ошиши, айниқса, ривожланаётган давлатлар иқтисодиётига "уч карра зарба" бермоқда.
Теҳронга берилган авиазарбалар ва Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши нефт етказиб беришни чеклаб, глобал логистика ва ўғит ишлаб чиқаришни издан чиқарди. Мутахассислар ушбу вазиятни камбағал давлатлар учун "секин таъсир этувчи бомба" деб атамоқдалар, чунки уруш тўхтаган тақдирда ҳам унинг оғир оқибатлари йиллар давомида сақланиб қолади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакат Бош вазири Педро Санчес Пекинга ташрифи чоғида Хитой иқлим ўзгариши, хавфсизлик ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилишда янада муҳимроқ рол ўйнаши кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, АҚШ кўплаб фронтларда ўз етакчилик позициясини тарк этаётган бир пайтда, Европа ва Хитой глобал барқарорлик учун масъулиятни ошириши лозим.
Испания Бош вазири Пекинни Ливан, Ғазо ва Украинадаги можароларни тўхтатишда фаол иштирок этишга чақириб, Хитойни иқтисодий рақиб эмас, балки стратегик иттифоқчи деб атади. Шунингдек, ташрифдан кўзланган асосий мақсадлардан бири — Испаниянинг Хитой билан савдодаги 50 миллиард долларлик дефицитини камайтириш ва ўзаро иқтисодий алоқаларни мувозанатлаштиришдир. Мадрид қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари экспортини ошириш орқали Хитойдан келаётган катта ҳажмдаги импорт босимини юмшатишга умид қилмоқда.
Эртага Педро Санчес Хитой раиси Си Жинпин билан учрашиб, асосий геосиёсий ва иқтисодий масалаларни муҳокама қилиши кутиляпти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Украина Қуролли Кучларининг маълумотига кўра, 13 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 00:10 дан бошлаб Россия қўшинлари Украинанинг шимоли ва шарқига 98 та зарбдор дрон, асосан "Shahed"лар билан ҳужум қилган. Соат 08:00 га қадар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 87 та дронни уриб туширган, бироқ 10 та ҳудудда дронларнинг зарбаси ёки парчалари тушиши қайд этилган.
"Черниговоблэнерго" хабарига кўра, Чернигов вилоятидаги энергетика объектига қилинган ҳужум оқибатида 12 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолган. Херсон вилоятида эса портлашлар натижасида икки киши турли даражадаги жароҳатлар олган.
Россия Мудофаа вазирлигининг Пасха сулҳидан кейинги ҳисоботида айтилишича, Москва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Белгород, Курск, Ростов, Брянск, Смоленск вилоятлари ва аннексия қилинган Қрим узра Украинанинг 33 та дронини тутиб олган ва йўқ қилган.
Белгород вилояти губернатори Гладков Грайворондаги дрон ҳужуми оқибатида бир маҳаллий аёл ва "Орлан" бўлинмасининг бир ҳарбий хизматчиси яраланганини маълум қилди. Гладков уларнинг айнан битта ёки алоҳида дрон зарбаларидан жароҳат олганига аниқлик киритмаган, дейилади хабарда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг StepFun компанияси Гонконг фонд биржасига чиқиш олдидан хорижий рўйхатдан ўтиш тузилмасини ёпиб, ўз юридик мақомини Хитойга қайтармоқда. Бу қарор Пекиннинг хорижда маблағ йиғиш тизими устидан назоратни кучайтиргани билан боғлиқ.
Шанхайда жойлашган компания давлат капитали томонидан қўллаб-қувватлангани сабабли мамлакат ичидаги корпоратив тузилмани энг мақбул йўл деб топди. Регуляторнинг янги талаблари туфайли кўплаб компаниялар IPO режаларини кечиктириши ёки қайта кўриб чиқиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Полша Бош вазири Венгриядаги сайлов натижалари Европанинг авторитар бошқарув сари кетаётгани ҳақидаги қарашларни парчалаб ташлаганини маълум қилди. Ўнг марказчи "Тиса" партиясининг ғалабаси Виктор Орбаннинг 16 йиллик бошқарувига чек қўйди.
Жанубий Кореяга расмий ташрифи давомида Туск аввал Варшава, кейин Бухарест ва Кишинёв, энди эса Будапешт демократик йўлни танлаганини алоҳида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, минтақа халқлари коррупциялашган ва авторитар ҳукуматларга маҳкум эмасликларини исботлашмоқда.
Туск "Тиса" партияси етакчиси Петер Мадьярни ғалаба билан табриклаб, унинг Варшавага кутилаётган илк расмий ташрифини муҳокама қилди. Полша Бош вазири икки давлат ўртасидаги янги муносабатлар яҳши даражада бўлишига ишонч билдирмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер расмий Лондон Ҳўрмуз бўғозини тўсиб қўйиш амалиётларини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Британиянинг ҳозирги устувор вазифаси бўғозни ҳарбий йўл билан ёпиш эмас, балки уни кемалар қатнови учун тўлиқ очишдир.
Стармер бўғознинг ёпилиши жаҳон бозорида нефт ва газ танқислигини келтириб чиқаришини, бу эса оддий аҳоли учун электр энергияси нархи ошишига сабаб бўлишини таъкидлади.
"Мен нархлар барқарор бўлишини ва одамларнинг харажатлари камайишини истайман", — деди Бош вазир.
Доналд Трампнинг Британия мина тозаловчи кемалар юбориши ҳақидаги баёнотларига жавобан, Стармер мамлакатнинг бундай техник имкониятлари борлигини тан олди, бироқ ҳозирда бор куч фақат дипломатик ва сиёсий ечимга қаратилганини алоҳида қайд этди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Орбаннинг яқин сиёсий маслакдошлари ҳисобланган Словакия Бош вазири Роберт Фицо ва Чехиянинг собиқ Бош вазири Андрей Бабиш Венгриядаги сайловларда ғалаба қозонган Петер Мадьярга табрик йўллашди.
Роберт Фицо Венгриянинг янги Бош вазири билан фаол ҳамкорликка тайёрлигини билдириб, шу билан бирга, ҳокимиятдан кетаётган Виктор Орбанга узоқ йиллик фаолияти учун миннатдорчилик изҳор этди. Фицо ва Орбан йиллар давомида Россия энергия ресурслари ва Украина масаласида бир хил позицияни эгаллаб келган эди.
Андрей Бабиш эса Виктор Орбан каби кучли рақибга қарши туриш осон бўлмаганини қайд этиб, Петер Мадьяр венгер халқининг ишончини қозонганини таъкидлади. У Чехия ҳар доим Венгрия сайловчилари танлаган етакчи билан конструктив ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Фридрих Мерц Берлиндаги матбуот анжуманида Петер Мадьярнинг Виктор Орбан устидан қозонган ғалабасини олқишлаб, буни "яҳши кун" деб атади. Унинг сўзларига кўра, сайлов натижалари бутун дунё бўйлаб ўнг популизмга қарши берилган жуда кучли ва аниқ сигналдир.
Мерц ушбу сиёсий бурилиш Евроиттифоқ доирасидаги мураккаб жараёнларни, хусусан, Россия билан боғлиқ масалаларда қарор қабул қилишни сезиларли даражада осонлаштиришига ишонч билдирди. Шунингдек, у венгер халқининг ташқи босимларга қарши иродасини юқори баҳолади.
Германия ҳукумати раҳбари ушбу ғалаба демократик жамиятлар Россия пропагандаси ва сайлов жараёнларига ташқи аралашувларга нисбатан анча чидамли ва мустаҳкам эканлигини яна бир бор исботлаганини алоҳида қайд этди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Синлаку" супертайфуни Мариана оролларига хавф солмоқда
Тинч океанининг ғарбий қисмида шаклланган ва тез суръатлар билан кучайган "Синлаку" супертайфуни Мариана оролларига, жумладан, АҚШнинг Гуам ва Шимолий Мариана ороллари ҳудудларига яқинлашмоқда. Шамол тезлиги соатига 240–265 километргача етган ушбу табиий офат асосий зарбани Сайпан ва Тиниан оролларига бериши прогноз қилинмоқда.
Миллий метеорология хизмати душанбадан пайшанбагача 300 мм дан ортиқ ёғингарчилик, кучли сув тошқинлари ва вайронкор шамоллар бўлишидан огоҳлантирди. Денгиздаги хавфли тўлқинлар ва кўчкилар хавфи туфайли маҳаллий аҳолига зудлик билан хавфсизлик чораларини кўриш тавсия этилган.
🔥 @burchakostida
Тинч океанининг ғарбий қисмида шаклланган ва тез суръатлар билан кучайган "Синлаку" супертайфуни Мариана оролларига, жумладан, АҚШнинг Гуам ва Шимолий Мариана ороллари ҳудудларига яқинлашмоқда. Шамол тезлиги соатига 240–265 километргача етган ушбу табиий офат асосий зарбани Сайпан ва Тиниан оролларига бериши прогноз қилинмоқда.
Миллий метеорология хизмати душанбадан пайшанбагача 300 мм дан ортиқ ёғингарчилик, кучли сув тошқинлари ва вайронкор шамоллар бўлишидан огоҳлантирди. Денгиздаги хавфли тўлқинлар ва кўчкилар хавфи туфайли маҳаллий аҳолига зудлик билан хавфсизлик чораларини кўриш тавсия этилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трамп Рим папаси манзилига мисли кўрилмаган даражада шиддатли айбловлар билан чиқди. Трамп понтификни "радикал сўллар"га ён босишда, жиноятчилик ва ташқи сиёсат масалаларида "заифлик" кўрсатаётганликда айблади. Айниқса, Трампга папанинг Эрон билан бўлаётган уруш фонида "қудрат манияси" ҳақида айтган гаплари ва тинчлик музокараларига чақириғи ёқмаган.
"Менга Эрон ядро қуролига эга бўлиши мумкин деб ҳисоблайдиган папа керак эмас", — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.
Шунингдек, Доналд Трамп папанинг сиёсатга аралашиши Католик черковига зарар етказаётганини таъкидлаб, понтификнинг акаси Луис унинг ашаддий тарафдори эканини қўшимча қилди. Айтиши бўйича айнан унинг президентлиги шарофати билан Лев XIV ушбу лавозимни эгаллаган. Вазият папанинг АҚШ ва Исроилнинг Эрондаги ҳаракатларини билвосита танқид қилиб, дунё етакчиларини "ҳарбий устунлик" билан мақтанишни тўхтатишга чақиришидан сўнг янада кескин тус олди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Лев XIV Алжирга кетаётган самолёт бортида журналистлар билан суҳбатда Доналд Трамп билан дебатларга киришмаслигини билдирди.
"Мен сиёсатчи эмасман. Менинг вазифам — тинчликни тарғиб қилиш", — дея таъкидлади понтифик.
Аввалроқ Доналд Трамп ўзининг Truth Social тармоғида папани "радикал сўллар"га ён босишда ва Эрон ҳамда Венесуэла масаласида "даҳшатли" ташқи сиёсат юритишда айблаган эди.
Трамп, шунингдек, агар у Оқ уйда бўлмаганида, Лев XIV Ватиканда бўлмаслигини даъво қилиб, папани ядро қуроли ва жиноятчиликка қарши курашда "кучсиз" деб атаган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакат энергетика иқтисодиёти институти таҳлилига кўра, Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши сабабли Токиода ёзги мавсумда электр энергияси тақчиллиги юзага келиши мумкин. Япония Қатар ва БААдан келадиган суюлтирилган табиий газ (СТГ) импортидан маҳрум бўлди, бу эса иссиқ кунларда кондиционерларга бўлган талабни қондиришда муаммо туғдиради, дейилади хабарда.
Қатардаги газ иншоотларига етказилган зарарни тиклаш учун 5 йилгача вақт кетиши мумкинлиги вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Ҳозирда Токио газ дефицитини Австралия ва АҚШдан қўшимча ҳажмларни сотиб олиш орқали қоплашга ҳаракат қилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маълумотларга кўра, Эрон билан бўлаётган уруш сабабли Европанинг ёқилғи учун харажатлари 22 миллиард еврога кўпайиб кетди. Шу сабабли Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи давлатларини энергия нархларини тушириш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. Энди давлатлар газ захираларини тўлдириш ва бозорга нефт чиқариш масаласида бир-бири билан келишиб иш тутади.
Фон дер Ляйеннинг айтишича, нефт ва газга қарамлик Европа учун жуда қимматга тушмоқда. Шу сабабли асосий мақсад — тезроқ яшил энергия ва электр энергиясига ўтиш. Нархларни жиловлаш бўйича янги режалар шу ой охирида, 22 апрелда эълон қилинади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бинямин Нетаняҳу Трамп томонидан Эронга қарши жорий этилган ҳарбий-денгиз блокадасини тўлиқ маъқуллашини билдирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ушбу масала бўйича Вашингтон билан доимий мувофиқликда ҳаракат қилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган Бош вазир, Эрон Покистондаги тинчлик музокаралари қоидаларини бузганини ва Трампнинг бунга жавобан қатъий позиция эгаллаши ўринли эканини таъкидлади.
"Биз бу қарорни албатта қўллаб-қувватлаймиз ва АҚШ билан доимий алоқадамиз", — деди Нетаняҳу.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ҳарбий қўмондонлиги агар Форс ва Уммон кўрфазларидаги Эрон портлари хавфсизлигига Қўшма Штатлар томонидан хавф туғилса, у ҳолда минтақадаги ҳеч бир порт хавфсизликда бўлмаслигини маълум қилди.
"Форс ва Уммон кўрфазларида жойлашган портлардаги хавфсизлик ё барча учун, ёки ҳеч ким учун эмас", дейилади корпус баёнотида.
Эрон АҚШ киритишни режалаштираётган чекловларни “ноқонуний” деб атади ва бу чекловлар “қароқчилик акти” эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, ИИҚК ҳарбий қўмондонлиги Эрон уруш тугаганидан сўнг Ҳўрмуз бўғози устидан доимий назорат механизмини жорий этиш ниятида эканини билдирди ҳамда “душманга алоқадор бўлган” ҳар қандай кемалар ундан ўтиш ҳуқуқига эга эмаслиги ва келажакда ҳам эга бўлмаслигини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM