23.5° бурчак остида
Бугун "Ваяну" циклони
Янги Зеландиянинг Шимолий оролига ёпирилди. Кучли сув тошқинлари ва электр таъминотидаги узилишлар сабабли юзлаб аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Довул марказида шамол тезлиги соатига 130 километрдан ошган, бу эса кучли ёмғирлар ва денгиздаги хавфли тўлқинлар билан кузатилган. Ҳозирда соҳил бўйидаги ҳудудларда қутқарув ва хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Маълумотларга кўра, Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳўрмуз бўғозидаги муаммолар сабабли Жанубий Корея энергия манбаларини кенгайтирмоқчи.
"Биз Қозоғистон билан ижобий келишиб олдик, шунинг учун келаси ҳафта бошида қанча нефт сотиб олишимизни ва қолган тафсилотларни аниқ айта оламиз", – деди мамлакат саноат вазири Ким Чон Кван.
Ҳозирда Жанубий Корея нефт импортининг 70 фоизи Яқин Шарққа боғланиб қолган. Шунингдек, Корея ўтган ойда БААдан 24 миллион баррел хом нефт етказиб бериш ваъдасини олган эди.
Саноат вазири Қозоғистондан хомашё олиб келиш муддати АҚШ билан бир хил (50-60 кун) эканини ва бу узоқ муддатли барқарорлик учун муҳимлигини таъкидлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Истанбул прокуратураси Исроил бош вазири ва унинг ҳукуматига нисбатан айблов эълон қилиши ортидан Бинямин Нетаняҳу Х платформасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳақида салбий мазмундаги пост қолдирди.
"Менинг раҳбарлигим остидаги Исроил Теҳронга ёрдам бераётган ва ҳатто ўзининг курд фуқароларини қирғин қилаётган Эрдўғандан фарқли ўлароқ, Эроннинг террорчилик режими ва унинг малайларига (проксиларига) қарши курашишда давом этади", — деб ёзди Нетаняҳу.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оқ уй раҳбарининг Truth Social платформасида ёзилган постида қайд этилишича, АҚШ Ҳўрмуз бўғозига киришга ва у ердан чиқишга уринаётган барча кемалар ҳаракатини чеклайди.
"Қўшма Штатларнинг Эрон билан музокаралари яхши ўтди, ядровий масаладан ташқари аксарият масалалар бўйича келишувга эришилди. Теҳрон ўзининг ядровий қуролга эга бўлиш мақсадидан воз кечишга рози бўлмади.
Мен, шунингдек, Ҳарбий-денгиз кучларимизга Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш учун Эронга бож тўлаган ҳар бир кемани халқаро сувларда аниқлаш ва тўхтатиб қолишни топширдим. Ноқонуний бож тўлайдиган ҳеч ким очиқ денгизда хавфсиз ўтиш йўлагига эга бўлмайди. Бундан ташқари, биз эронликлар бўғозга ўрнатган миналарни йўқ қилишни бошлаймиз.
Бизга ёки фуқаролик кемаларига қарата ўт очган ҳар қандай эронлик ЖАҲАННАМГА РАВОНА ҚИЛИНАДИ! Шундоғам уларнинг мамлакатини вайрон қилган бу вазиятга қандай қилиб ЧЕК ҚЎЙИШНИ Эрон барчадан яхши билади", — дейилади АҚШ президентининг постида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уганда Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари ҳисобланувчи Муҳузи Кайнеругаба Анқара Сомалидаги ҳарбий амалиётидан фойда кўрганини ва бунинг учун товон тўлаши кераклигини маълум қилди.
Кайнеругаба рад жавоби берилган тақдирда, Туркиянинг Уганда пойтахти Кампаладаги элчихонасини ёпиш, дипломатик алоқаларни узиш ва авиа алоқаларни тўхтатиш билан таҳдид қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил бош вазирининг бошқа баёнотлари:
◾️ Сурия, Ироқ ва Ямандаги турли жангари гуруҳлар, шунингдек, Эрон ҳукумати Исроил давлатини йўқ қилиш учун ҳаракат қилмоқда;
◾️ Эронда ҳамон бойитилган уран мавжуд ва АҚШ президенти Доналд Трамп таъкидлаганидек, улар мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши шарт. Бу келишув орқали ёки бошқа усуллар билан амалга оширилади;
◾️ Агар мен бир йил олдин сизларга “Дунёнинг энг қудратли давлати ҳисобланувчи АҚШ қарийб 40 кун давомида умумий душманимиз бўлган Эронга қарши биз билан елкама-елка туриб жанг қилади”, десам бунга ким ҳам ишонарди? Лекин буларнинг бари биз ҳаракатга тушганимиз учун содир бўлди. Биз ҳаракат қилдик, биз ҳужум қилдик;
◾️ Ливан сўнгги бир ой ичида Исроилга тинчлик музокараларини бошлаш таклифи билан бир неча марта мурожаат қилди;
◾️ Исроил “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантиришга ва чинакам тинчлик битими тузилишига эришишга интилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Агентлик манбаларига кўра, кун ярмига келиб сайловчиларнинг 66 фоизи овоз берган, бу аввалги сайловлардаги кўрсаткичлардан сезиларли даражада юқори.
"Сайлов участкаларида навбатлар кузатилмоқда, иккиланаётган сайловчилар сони кўплиги сабабли овоз бериш натижаси ноаниқлигича қолмоқда, дея ёзади Reuters.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Бош штаби бошлиғи Эял Замир яқин келажакда Эронга қарши жанговар ҳаракатларнинг эҳтимолий қайта тикланишига тайёргарлик кўриш ва юқори шайлик режимига ўтишни буюрди, деб хабар бермоқда Yediot Ahtonot нашри ўз манбаларига таяниб.
Бош штаб бошлиғи бундай фармойишни АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушни тугатиш бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учраганидан сўнг берди.
Ҳарбий манбаларнинг сўзларига кўра, ЦАХАЛда 2025 ва 2026 йилларда Эрон билан бўлган уруш вақтида қўлланилганига ўхшаш махсус жанговар баённома (протокол) кучга кирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти бу ҳақда Fox News телеканалига телефон орқали берган интервюсида маълум қилди.
Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Мен шуни башорат қиляпманки, эронликлар қайтиб келишади ва биз хоҳлаган ҳамма нарсани беришади. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90 фоиз ёки 95 фоиз керак эмас, менга ҳаммаси керак;
◾️ Агар Теҳрон ядровий дастуридан воз кечмаса, мен Эронни йўқ қилишда давом этаман;
◾️ Бизда дронларни йўқ қилиш учун янги техника — компютерлаштирилган ўқлар бор. Шунингдек, лазерлар дронларни эритиб юборади, бу жуда ажойиб томоша бўлади;
◾️ Нетаняҳу айтганидек, АҚШ “катта оға”, Исроил эса унинг “ука”си.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Бу ҳаракатлар Венесуэлага қарши кўрилган чораларга ўхшаш, бироқ миқёси анча кенг бўлади", — дея қўшимча қилди Оқ уй раҳбари.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трамп, шунингдек, Вашингтон Теҳроннинг ўзи хоҳлаганларга нефт сотиб пул ишлашига йўл қўймаслигини таъкидлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трампнинг сўзларига кўра, Буюк Британия ва яна бир қанча давлатлар Ҳўрмуз бўғозини миналардан тозалаш учун мина тозаловчи кемаларини юборади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Улар оғир дамларда бизни ёнимизда бўлмади. Улар оғир дамларда биз билан бўлмайди. Бу шунчаки ҳарбий амалиёт, биз учун бу қийин эмас", — деди Оқ уй раҳбари.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:
◾️ Хитой автомобиллари Европани хароб қилмоқда, чунки улар Mercedes ва BMW'нинг бизнесини тортиб олмоқда. Бизнинг мамлакатимизда Хитой автомобиллари йўқ;
◾️ Тез орада бензин ва нефт нархлари пасаяди. Эҳтимол, бу дарҳол содир бўлмас, лекин Эрон масаласи ҳал этилиши биланоқ, нархлар пастга тушади;
◾️ Мен Мексика кўрфазини Трамп кўрфази деб аташ ҳақида ўйлаб кўрдим, лекин бундай қилмасликка қарор қилдим ва уни Америка кўрфази дея номладим.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Гагарин инсониятнинг орзусини рўёбга чиқарди, юлдузлар сари йўл очди. Унинг коинотга парвози ХХ асрнинг энг унутилмас воқеаларидан бирига айланди ва цивилизация тарихида янги даврни бошлаб берди", — деди Россия президенти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Венгрия Миллий сайлов идораси маълумотларига кўра, сайловчиларнинг иштироки мамлакат тарихида рекорд даражага етиб, 77 фоиздан ошган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Орбан мағлубиятни тан олди ва «Тиса» партиясини ғалаба билан табриклади
Венгрия бош вазири Виктор Орбан парламент сайловларида ҳукмрон «Фидес» коалицияси мағлубиятга учраганини тан олди ва мухолифатдаги «Тиса» партиясини ғалаба билан табриклади.
Бюллетенларнинг 60,24 фоизи қайта ишланганидан сўнг, «Тиса» 136 ўринни қўлга киритгани маълум бўлмоқда. Орбаннинг «Фидес» партияси ҳозирча 56 ўринга эга, «Бизнинг Ватан» эса 7 ўринни қўлга киритган. Бу ҳақда Венгрия Миллий сайлов бюроси маълумотлари асосида хабар қилинди.
«Тиса» партияси етакчиси Петер Мадьяр ўзининг Facebook саҳифасида Орбан уни телефон орқали ғалаба билан табриклаганини маълум қилди.
🔥 @burchakostida
Венгрия бош вазири Виктор Орбан парламент сайловларида ҳукмрон «Фидес» коалицияси мағлубиятга учраганини тан олди ва мухолифатдаги «Тиса» партиясини ғалаба билан табриклади.
Бюллетенларнинг 60,24 фоизи қайта ишланганидан сўнг, «Тиса» 136 ўринни қўлга киритгани маълум бўлмоқда. Орбаннинг «Фидес» партияси ҳозирча 56 ўринга эга, «Бизнинг Ватан» эса 7 ўринни қўлга киритган. Бу ҳақда Венгрия Миллий сайлов бюроси маълумотлари асосида хабар қилинди.
«Тиса» партияси етакчиси Петер Мадьяр ўзининг Facebook саҳифасида Орбан уни телефон орқали ғалаба билан табриклаганини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM