23.5° бурчак остида
33.6K subscribers
26.4K photos
10.3K videos
3 files
1.85K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
🇮🇱🇪🇸Исроил Испания дипломатига Нетаняҳунинг қўғирчоғи портлатилгани учун эътироз билдирди

Мамлакат ҳукумати Испаниянинг Эл-Бурго шаҳрида Пасха байрами вақтида Бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг қўғирчоғи портлатилгани учун Испаниянинг Тель-Авивдаги бош дипломатига танбеҳ берганини маълум қилди.

​Исроил ТИВ бунда Испания Бош вазири Педро Санчесни "иғвогарликда" айбламоқда.

Аввалроқ ушбу муниципалитет юзлаб томошабинларни жалб қиладиган йиллик тадбир давомида АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг қўғирчоқларидан фойдаланган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷Эрон икки ой ичида нефтни қайта ишлаш қувватларининг катта қисмини тиклашга умид қилмоқда

​Мамлакат Нефт вазири ўринбосари Муҳаммад Содиқ Азимифарнинг маълум қилишича, ҳукумат яқин икки ой ичида зарар кўрган нефтни қайта ишлаш ва тақсимлаш қувватларини аввалги ҳолатининг 70-80 фоизигача тиклашни мақсад қилган.

​SNN ахборот агентлигига берган интервьюсида Азимифар Эроннинг нефтни қайта ишлаш заводлари, электр узатиш линиялари, нефт омборлари ва самолётларга ёқилғи қуйиш шахобчалари "мамлакатнинг барча ҳудудларида қайта-қайта ҳужумларга учраганини" айтди.

​Азимифарнинг сўзларига кўра, вайронагарчиликларни тозалаш ва шикастланган ускуналарни, жумладан, Лаван оролидаги нефтни қайта ишлаш заводидаги қурилмаларни алмаштириш учун тегишли гуруҳлар юборилган.
​Унинг қўшимча қилишича, расмийлар нефтни қайта ишлаш заводининг бир қисмини яқин 10 кун ичида қайта ишга туширишни режалаштирмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇵🇰Эрон парламенти спикери Исломобод музокаралари якуни бўйича баёнот берди

Мамлакат парламенти спикери Муҳаммад Боқир Ғолибоф музокараларда Теҳрон етарлича сиёсий ирода кўрсатганини, бироқ аввалги иккита уруш тажрибаси туфайли қарши томонга ишонч йўқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Эрон делегацияси томонидан илгари сурилган қатор илғор ташаббусларга қарамай, Вашингтон бу гал ҳам Эрон ишончини қозона олмаган.

"АҚШ бизнинг мантиқимизни тушуниб етди, энди қарор қабул қилиш навбати уларда", — деди спикер.

Шунингдек, у "қудратли дипломатия" Эрон халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳарбий кураш каби муҳим эканини ва 40 кунлик "Миллий мудофаа" ютуқлари қатъий ҳимоя қилинишини билдирди. Баёнот якунида музокараларга мезбонлик қилган Покистонга ва 21 соатлик шиддатли мулоқот давомида делегацияни қўллаб-қувватлаган Эрон халқига миннатдорчилик изҳор этилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇹🇼🇨🇳Бугун Си Жинпин ва Тайван мухолифати етакчиси ўртасида тарихий учрашув бўлиб ўтди. Пекиннинг янги геополитик юриши Пекинда Хитой раиси Си Жинпин ва Тайваннинг мухолифатдаги "Гоминдан" партияси раиси Чэн Ли-вун ўртасида сўнгги ўн йилликдаги илк тарихий…
🇨🇳🇹🇼Америкалик дипломат Хитойни Тайван билан тўғридан-тўғри мулоқотга чақирди – Reuters

АҚШнинг Тайвандаги де-факто элчиси Реймонд Грин Пекинни оролга нисбатан ҳарбий босимни тўхтатишга ва сайланган етакчилар билан тўғридан-тўғри музокаралар бошлашга чақирди. Унинг фикрича, Хитой барча сиёсий кучлар билан алоқаларни сақлаб қолиши муносабатлар барқарорлиги учун муҳим.

"Агар Тайван етарлича мудофаа салоҳиятига эга бўлса, уруш эҳтимолини кун тартибидан чиқариб ташлайди ва тенг ҳуқуқли мулоқотга эришади", — деди дипломат.

АҚШ икки мамлакат ўртасида расмий дипломатик алоқалар йўқлигига қарамасдан, оролга асосий қурол етказиб берувчи давлат сифатида қолмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇴🇲Ўмон бешта нефт ва газ блокини сотиб олиш учун тендер эълон қилди

​Ўмон Энергетика вазирлиги мамлакатнинг углеводород ресурсларини ўзлаштиришни тезлаштириш ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида нефт ва газ қазиб олиш бўйича бешта янги концессия блоки учун тендер эълон қилди, деб хабар берди "Oman News Agency" АА.

​Хабар қилинишича, рўйхатдан ўтиш тез орада бошланади ва 30 сентябргача давом этади, натижалар эса техник ва молиявий баҳолашдан сўнг эълон қилинади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺Россия Европага газ етказиб беришда давом этиши мумкин

Президент матбуот котиби Дмитрий Песков Кремл "муқобил бозорларга энергетик хомашё етказиб берилгандан сўнг захиралар қолса", Европа Иттифоқига газ етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Бу ҳақда Россиянинг "ТАСС" давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шу билан бирга, Песковнинг таъкидлашича, агар Россия газ етказиб бермаган тақдирда ҳам, Европа уни сотиб олиш йўлини топади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇼🇦🇴"Kemcore" Африкада тоғ-кон саноати учун кимёвий хомашё ишлаб чиқаришни бошлайди

Африканинг "Kemcore" компанияси Хитой ва Яқин Шарққа қарамликни камайтириш ҳамда геосиёсий хавфлардан ҳимояланиш мақсадида Ботсвана ва Анголада кимёвий заводлар қуришни режалаштирмоқда.

Эрондаги уруш ортидан Танзания портида олтингугурт кислотаси нархи кескин кўтарилгани минтақавий ишлаб чиқариш нақадар муҳимлигини кўрсатди. Янги лойиҳа доирасида Ботсванадаги завод 2025 йил ўрталаридан иш бошлайди ва 2032 йилга келиб Африканинг кимёвий хомашёга бўлган эҳтиёжининг 25 фоизини таъминлайди.

Умумий қиймати 103 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳага АҚШ идоралари ҳам Пекиннинг қитъадаги таъсирини камайтириш мақсадида қизиқиш билдирмоқда. Заводлар Конго ва Замбиядаги мис ва кобалт конлари учун зарур бўлган реагентларни етказиб бериш орқали таъминот занжири барқарорлигини кафолатлайди. Бу қадам Африка тоғ-кон саноатининг ташқи импортга бўлган боғлиқлигини сезиларли даражада пасайтириши кутилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇧🇼🇦🇴"Kemcore" Африкада тоғ-кон саноати учун кимёвий хомашё ишлаб чиқаришни бошлайди Африканинг "Kemcore" компанияси Хитой ва Яқин Шарққа қарамликни камайтириш ҳамда геосиёсий хавфлардан ҳимояланиш мақсадида Ботсвана ва Анголада кимёвий заводлар қуришни режалаштирмоқда.…
🇳🇬"Oando" Эрондаги уруш фонида нефт қазиб олишни кескин оширмоқчи

Нигериянинг "Oando" компанияси жорий йилда бурғилаш ишлари учун 750 миллион доллар маблағ жалб қилишни режалаштирмоқда.

Компания раҳбари Уэйл Тинубунинг таъкидлашича, Яқин Шарқдаги беқарорлик сабабли инвесторларнинг Ғарбий Африкадаги хомашё конларига қизиқиши ортган. Бу маблағлар ҳисобига 100 та янги қудуқ қазилиб, нефт қазиб олиш ҳажмини 300 фоизгача ошириш кўзда тутилган. Тинубу, энергия ресурслари нархининг кўтарилиши минтақа учун янги молиявий имкониятлар очишини билдирди.

Компания "ConocoPhillips" ва "Eni" каби гигантлардан сотиб олинган активлардан фойдаланиш орқали нафақат ишлаб чиқаришни кўпайтиришни, балки Нигериянинг ёқилғи импортига бўлган эҳтиёжини камайтиришни ҳам мақсад қилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇳🇿Янги Зеландиянинг Шимолий ороли "Ваяну" циклонига тайёрланмоқда, минглаб аҳолига эвакуация қилиш буюрилди ​Кучли ёғингарчилик ва тезлиги соатига 130 км га (соатига 80 миль) етадиган шамол олиб келиши прогноз қилинаётган "Ваяну" тўфони якшанба куни минтақага…
🇳🇿Янги Зеландияда "Ваяну" циклони туфайли юзлаб одамлар эвакуация қилинди

Бугун "Ваяну" циклони
Янги Зеландиянинг Шимолий оролига ёпирилди. Кучли сув тошқинлари ва электр таъминотидаги узилишлар сабабли юзлаб аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Довул марказида шамол тезлиги соатига 130 километрдан ошган, бу эса кучли ёмғирлар ва денгиздаги хавфли тўлқинлар билан кузатилган. Ҳозирда соҳил бўйидаги ҳудудларда қутқарув ва хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇰🇷🇰🇿🇸🇦🇴🇲Жанубий Корея Ҳўрмуз бўғозидаги инқироз сабабли Қозоғистон, Ўмон ва Саудияга дипломатик вакилларини юборади Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташишдаги узилишлар туфайли Жанубий Корея нефт етказиб беришни таъминлаш учун Қозоғистон, Ўмон ва Саудия Арабистонига…
🇰🇷🇰🇿Жанубий Корея Қозоғистондан нефт сотиб олади

Маълумотларга кўра, Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳўрмуз бўғозидаги муаммолар сабабли Жанубий Корея энергия манбаларини кенгайтирмоқчи.

"Биз Қозоғистон билан ижобий келишиб олдик, шунинг учун келаси ҳафта бошида қанча нефт сотиб олишимизни ва қолган тафсилотларни аниқ айта оламиз", – деди мамлакат саноат вазири Ким Чон Кван.

Ҳозирда Жанубий Корея нефт импортининг 70 фоизи Яқин Шарққа боғланиб қолган. Шунингдек, Корея ўтган ойда БААдан 24 миллион баррел хом нефт етказиб бериш ваъдасини олган эди.

Саноат вазири Қозоғистондан хомашё олиб келиш муддати АҚШ билан бир хил (50-60 кун) эканини ва бу узоқ муддатли барқарорлик учун муҳимлигини таъкидлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇹🇷🇵🇸🇮🇱 Туркия прокурорларлари Бинямин Нетаняҳу учун умрбод қамоқ жазоси берилишини талаб қилди — Hürriyet Истанбул Бош прокуратурасининг Терроризмга қарши кураш бўйича тергов бюроси томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида Исроил хавфсизлик кучлари…
🇮🇱🇹🇷🇮🇷 Нетаняҳу Эрдўғанни танқид қилди

Истанбул прокуратураси Исроил бош вазири ва унинг ҳукуматига нисбатан айблов эълон қилиши ортидан Бинямин Нетаняҳу Х платформасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳақида салбий мазмундаги пост қолдирди.

"Менинг раҳбарлигим остидаги Исроил Теҳронга ёрдам бераётган ва ҳатто ўзининг курд фуқароларини қирғин қилаётган Эрдўғандан фарқли ўлароқ, Эроннинг террорчилик режими ва унинг малайларига (проксиларига) қарши курашишда давом этади", — деб ёзди Нетаняҳу.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Трамп АҚШ Ҳўрмуз бўғозида денгиз қамалини бошлашини эълон қилди

Оқ уй раҳбарининг Truth Social платформасида ёзилган постида қайд этилишича, АҚШ Ҳўрмуз бўғозига киришга ва у ердан чиқишга уринаётган барча кемалар ҳаракатини чеклайди.

"Қўшма Штатларнинг Эрон билан музокаралари яхши ўтди, ядровий масаладан ташқари аксарият масалалар бўйича келишувга эришилди. Теҳрон ўзининг ядровий қуролга эга бўлиш мақсадидан воз кечишга рози бўлмади.

Мен, шунингдек, Ҳарбий-денгиз кучларимизга Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш учун Эронга бож тўлаган ҳар бир кемани халқаро сувларда аниқлаш ва тўхтатиб қолишни топширдим. Ноқонуний бож тўлайдиган ҳеч ким очиқ денгизда хавфсиз ўтиш йўлагига эга бўлмайди. Бундан ташқари, биз эронликлар бўғозга ўрнатган миналарни йўқ қилишни бошлаймиз.

Бизга ёки фуқаролик кемаларига қарата ўт очган ҳар қандай эронлик ЖАҲАННАМГА РАВОНА ҚИЛИНАДИ! Шундоғам уларнинг мамлакатини вайрон қилган бу вазиятга қандай қилиб ЧЕК ҚЎЙИШНИ Эрон барчадан яхши билади", — дейилади АҚШ президентининг постида

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇬🇸🇴🇹🇷 Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва “мамлакатнинг энг гўзал аёли”ни беришни талаб қилди

Уганда Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари ҳисобланувчи Муҳузи Кайнеругаба Анқара Сомалидаги ҳарбий амалиётидан фойда кўрганини ва бунинг учун товон тўлаши кераклигини маълум қилди.

Кайнеругаба рад жавоби берилган тақдирда, Туркиянинг Уганда пойтахти Кампаладаги элчихонасини ёпиш, дипломатик алоқаларни узиш ва авиа алоқаларни тўхтатиш билан таҳдид қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷🇮🇶🇸🇾🇾🇪 Эронга қарши ҳарбий кампания якунига етгани йўқ, ҳали қиладиган ишларимиз кўп — Бинямин Нетаняҳу

Исроил бош вазирининг бошқа баёнотлари:

◾️ Сурия, Ироқ ва Ямандаги турли жангари гуруҳлар, шунингдек, Эрон ҳукумати Исроил давлатини йўқ қилиш учун ҳаракат қилмоқда;

◾️ Эронда ҳамон бойитилган уран мавжуд ва АҚШ президенти Доналд Трамп таъкидлаганидек, улар мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши шарт. Бу келишув орқали ёки бошқа усуллар билан амалга оширилади;

◾️ Агар мен бир йил олдин сизларга “Дунёнинг энг қудратли давлати ҳисобланувчи АҚШ қарийб 40 кун давомида умумий душманимиз бўлган Эронга қарши биз билан елкама-елка туриб жанг қилади”, десам бунга ким ҳам ишонарди? Лекин буларнинг бари биз ҳаракатга тушганимиз учун содир бўлди. Биз ҳаракат қилдик, биз ҳужум қилдик;

◾️ Ливан сўнгги бир ой ичида Исроилга тинчлик музокараларини бошлаш таклифи билан бир неча марта мурожаат қилди;

◾️ Исроил “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантиришга ва чинакам тинчлик битими тузилишига эришишга интилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇭🇺 Венгрияда парламент сайловларида овоз бериш бошланди Венгрияда сайлов участкалари очилди, мамлакат фуқаролари бир мандатли округ бўйича номзодга ва партия учун овоз бермоқда. Сайловларда жами бешта партия иштирок этмоқда. Асосий рақиблар 2010 йилдан бери…
🇭🇺 Венгриядаги парламент сайловларида аҳолининг 66 фоизи овоз берди, бу мамлакатда рекорд кўрсаткич ҳисобланади — Reuters

Агентлик манбаларига кўра, кун ярмига келиб сайловчиларнинг 66 фоизи овоз берган, бу аввалги сайловлардаги кўрсаткичлардан сезиларли даражада юқори.

"Сайлов участкаларида навбатлар кузатилмоқда, иккиланаётган сайловчилар сони кўплиги сабабли овоз бериш натижаси ноаниқлигича қолмоқда, дея ёзади Reuters.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷🇵🇰🇺🇸 Эрон ва АҚШ Покистондаги музокараларда урушни тўхтатиш бўйича келиша олмади АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон билан 21 соатдан ортиқ давом этган кескин музокаралар урушга барҳам берувчи тинчлик битими билан якунланмаганини маълум қилди. "Биз эронликлар…
🇮🇱🇺🇸🇮🇷 Исроил ўз қўшинларини юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирди

Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Бош штаби бошлиғи Эял Замир яқин келажакда Эронга қарши жанговар ҳаракатларнинг эҳтимолий қайта тикланишига тайёргарлик кўриш ва юқори шайлик режимига ўтишни буюрди, деб хабар бермоқда Yediot Ahtonot нашри ўз манбаларига таяниб.

Бош штаб бошлиғи бундай фармойишни АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушни тугатиш бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учраганидан сўнг берди.

Ҳарбий манбаларнинг сўзларига кўра, ЦАХАЛда 2025 ва 2026 йилларда Эрон билан бўлган уруш вақтида қўлланилганига ўхшаш махсус жанговар баённома (протокол) кучга кирган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Мен Эронни бир кунда, ҳатто бир соатда йўқ қилишим мумкин эди, лекин буни хоҳламайман — Доналд Трамп

АҚШ президенти бу ҳақда Fox News телеканалига телефон орқали берган интервюсида маълум қилди.

Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Мен шуни башорат қиляпманки, эронликлар қайтиб келишади ва биз хоҳлаган ҳамма нарсани беришади. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90 фоиз ёки 95 фоиз керак эмас, менга ҳаммаси керак;

◾️ Агар Теҳрон ядровий дастуридан воз кечмаса, мен Эронни йўқ қилишда давом этаман;

◾️ Бизда дронларни йўқ қилиш учун янги техника — компютерлаштирилган ўқлар бор. Шунингдек, лазерлар дронларни эритиб юборади, бу жуда ажойиб томоша бўлади;

◾️ Нетаняҳу айтганидек, АҚШ “катта оға”, Исроил эса унинг “ука”си.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷 Трамп АҚШ Ҳўрмуз бўғозида денгиз қамалини бошлашини эълон қилди Оқ уй раҳбарининг Truth Social платформасида ёзилган постида қайд этилишича, АҚШ Ҳўрмуз бўғозига киришга ва у ердан чиқишга уринаётган барча кемалар ҳаракатини чеклайди. "Қўшма Штатларнинг…
🇺🇸🇮🇷🇻🇪 АҚШ денгизда Эронга нисбатан “тўлиқ қамал” ўрнатади — Доналд Трамп

"Бу ҳаракатлар Венесуэлага қарши кўрилган чораларга ўхшаш, бироқ миқёси анча кенг бўлади", — дея қўшимча қилди Оқ уй раҳбари.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмайди — АҚШ президенти

Доналд Трамп, шунингдек, Вашингтон Теҳроннинг ўзи хоҳлаганларга нефт сотиб пул ишлашига йўл қўймаслигини таъкидлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 NATO энди Ҳўрмуз бўғози масаласида Вашингтонга ёрдам бермоқчи — АҚШ президенти

Доналд Трампнинг сўзларига кўра, Буюк Британия ва яна бир қанча давлатлар Ҳўрмуз бўғозини миналардан тозалаш учун мина тозаловчи кемаларини юборади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Биз NATO билан муносабатларни қайта кўриб чиқишимиз керак — АҚШ президенти

"Улар оғир дамларда бизни ёнимизда бўлмади. Улар оғир дамларда биз билан бўлмайди. Бу шунчаки ҳарбий амалиёт, биз учун бу қийин эмас", — деди Оқ уй раҳбари.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM